аждодларимизнинг хатолари ҳам бугунги ворислари учун ҳикмат
касб
этади Яъни, уларнинг билиб-билмай йўл қўйган янглиш ҳатги-
ҳаракатлари, лафзи-калималари, отган одимлари бугунги наслар-
ни яшашга ўргатади. Хусусан, “Хатолар” шеъри шу жиҳатдан му-
ҳим. (“...Хато қилган бўлсам кечиргин болам, Юз йил давомида
чўзаверма, бас. Кўриб турибсан-ку,
мен оддий одам, Наполеон
эмасман, Темур ҳам эмас”).
Наполеон ва Амир Темур шахси ва фаолияти билан боғлиқ
ифодалар, сўз-образлар ҳамда тушунчалар (Ватерлодаги хато, қай-
тган омад, пайғамбарлар қасоси, осийлар боши, таъна тошлари ва
ҳ.к.) ўзи ифодалаётган маънодан кўра янада кўламли мазмун та-
шияпти. Хусусан, улар ҳар икки жаҳонгир фаолиятидаги хатолар-
ни англатиш билан баробар катта биртарихий воқеалар, кечмиш-
лар, тақдирлар ҳақида тасаввур берувчи
кечинмалар манзарасига
ҳам айланяпти.
Ёҳуд, “Темур боғлари” шеъридаги боғ, дарахт, майса, минг
кўзли юлдуз, боғи шамол, боғи беҳишт, ниҳол, оёғин гарди,
чаман, чашма ва ҳ.к. тушунча ва образлар луғавий маъносидан
кўра кўламли мазмунни ифодалаши жиҳатидан ҳам нуфузлидир.
Олис мозийнинг талотум йилларида аждодларимиз буюк бунёд-
корлик фаолияти билан машғул бўлганлигини, юртини обод,
кўнглини чароғон этиб яшаб ўтганлигини англатади. Дов-дарахт-
лар, ўт-ўлану майсалар, ёмғир ва ҳ.к. табиат хоссалари ҳам ти-
риклигимизнинг узвий бир бўлагига, ҳаётимиз мазмунига айлан-
гани боисидан ҳам шукуҳли, фарахли, сурурлидир.
Темурдек зотнинг-ку қайтмоғи гумон,
Лекин не бўлса ҳам изи қолибди.
Қанча чеврилмасин, кўҳна бу жаҳон,
Боғи, иморати, сўзи қолибди.
(7777,
169)
Ушбу сатрлардаги поэтик образлар (из, сўз, боғ,
иморат ва
ҳ.к.) шоирнинг олис мозийни, аждодлар такдирини поэтик ифо-
да этишдаги ижтимоий-аҳлоқий идеалидан,
эстетик приниипла-
ридан бохабар этишига кўра ҳам жиддиЙ қизиқиш уйғотади. Из -
бу шунчаки қадам белгилари эмас; сўз — ҳар куни ҳар сонияда
лафзимиздан кўчган нутқҳам эмас; боғ — шунчаки ларахтзорлар-
ни англатган тушунчадан йироқ. Улар буюк бобомиз Амир Темур-
нинг азми-шижоати билан бунёд этилган гўзалик, боқийлик, ҳаёт-
40
www.ziyouz.com kutubxonasi
севарлик нишоналаридир. Айнан ана шундай ўринларда шоир тал-
қинидаги тарихий шахсҳаётинингфалсафий саҳифалари ёришади.
Айнан шундай лаҳзаларда Абдулла Ориповнинг олис моэий воқе-
лигини
фалсафий идрок этишдаги, инсоннинг ҳаётдаги ўрнини
суратлантиришдаги ўзига хос бадиий тафаккуртабиати аёнлашади.
Амир Темур ким эди? У биринчи навбатда улуғ бунёдкор
шахс эди. Самарқанддаги обидаларни, Шаҳрисабэдаги ёдгорликлар-
ни ким қурди? Туркистондаги Яссавий мақбарасини ким тиклади?
Амир Темур ва унинг аалодлари замонида Афғонистон, Эрон, Ҳин-
дистон ҳудудларида амалга оширилган ободончилик, меъморчилик
ишларини айтмайсизми? Ким “ Куч-адолатдадир” деган оламшу-
мул, теран ҳикматни ўз фаолиятига асосий тамойил қилиб олди?..
Давлат, салтанат, жамият бошқарувига оид мумтоз асар — “Темур
тузуклари”ни ёзган ким? Умуман, кишилик тарихида ана шундай
йўналишда асар битиб қолирган бошқа ҳукмдор борми ўзи? Бу ерда
гап, муҳими, уларнинг ўз даврида келажак авлодлар учун қолдир-
ган салмоқпи мероси,
ижобий ишлари, керак бўлса, умумжаҳон
цивилизациясига қўшган ҳиссаларини қадрлаймиз”.31
Юқоридаги шеърлар (“Темур боғлари”, “Хагго”, “ Қарши қўшиғи”,
“Ўзбекисгон”, “Халқ” ва ҳ.к.) мисолида кузатилганидек, Абдулла
Ориповнинг лирик қаҳрамони олис мозий поқелиги ҳамда буюк аж-
додларимиз ҳрётидан юксак маънавий-интеллеюуал, аҳлоқий мадани-
яг туйғуларини, ҳаётга бўлган доно нуқгаи назарлар ёруғлигини ўқийди.
Бу - тарихнинг чўтир ва чўнқир сўқмоқпаридан не-не машакқатлар
билан ўгган халқҳаётининг ҳикматларга йўғрилган тажрибасидир. Аб-
дулла Орипов лирик қаҳрамонининг фикрлаш тарзида намоён бўлган
юксак тафаккур ва туйғулар маданияти - бу халқимизнинг маънавий-
интеллектуал бойлигининг самараларидир. Бу нарса, шубҳасиз, шоир-
нингҳаётга, мозийга, аждодларимизтакдирига нисбатан теран фалса-
фий нуқгаи назарини белгилаб бермокда. Айнан шу нуқгада шоир
шеъриятидаги нурга илҳакдик, нур-ёруғликни соғиништуйғулари кўз
очаётир. Ана шу соғинч ҳиссида мозий воқелигининг янги-янги талқ-
инларига эришади. Оҳорли кечинма-туйғуларнингтеран тафаккур бу-
лоқларидан сув ичаётганини ҳам ҳис қипамиз.
“Бобур ҳақида кичикроқ бир шеър ёзганман, — дейди А.Орипов
“Шеър -заковат” мақоласида - Бобур, албатта,
аждод сифатида
менинг ҳам дилимла яшаб келарди. Бобурга XX асрла ҳам ўз салта-
31 Каримов Ислом. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. “ Миллий тикла-
ниш ”, 1998, 18 август, 2-бет.
41
www.ziyouz.com kutubxonasi
нати соя солибтурибди. Шу сабаб, мен унинг шоирлигини қаламга
олдим. “ Мўмин Мирзо”да ҳам, чамаси, ўтмишдан ибратва замонга
қиёс қидирганман”.32 Демак, ижодкорнинг мозий воқелигига ҳамда
тарихий шахсга муносабатида нияти аниқбўлиши зарур экан.
^
Do'stlaringiz bilan baham: