аслида у масаланинг бир қирраси.
Бу ерда шахснинг эмин-эркин
ижод қилишига монелик кўрсатган кучлар, зулм шакллари ҳақида
сўз кетаётир. Хусусан, шеърда лирик қаҳрамон билан давр руҳияти
ўртасидаги муштарак нуқга бўртиб туради. Бу — Паҳлавон Маҳмуд
шахси ва қарашларида мужассамлашган эркинлик абадиятидир. У бу-
гунги кунга ҳам хизмат қилаётганлиги таъкидланмокда. Буни А.Ори-
пов ўз “мени” воситасида ифодалар экан, ижодкор ва инсон сифати-
да ҳам буюк шоирдан рағбат кутади: (“ Юлдузлар мисоли кулганда
руҳим, Бўронли ҳисларга тўлганда руҳим, Баъзан шеър усгида сўлганда
руҳим, Паҳлавон Маҳдоуддан сўрадим мадад!”).
Лирик қаҳрамон қалбида кечаётган ботиний ҳамда зоҳирий жа-
раёнлар — бу эркинлик шабадалари. “ Юлдузлар
мисоли кул-
ган, бўронли ҳисларга тўлган, баъзан эса шеър устида руҳи сўлган
шоир”нинг лирик қаҳрамони бу ёруғ очунда ожизлигидан ёзғира-
ди. Паҳлавон Маҳмуддан мадад сўрайди Тафаккур миқёслари кен-
гайиб дунё шеваларини теран ҳис этиш масъулиятини ҳам туяди.
Ана шундай асноларда Паҳпавон Маҳмуд мададга келади. Бу ўринда
замон ва макон чегараларидан ўтиб, фикр эркинлигининг боқий-
лик ва умумбашарийлик моҳияти биринчи ўринга чиқаяпти. ҚуЙи-
даги сатрларда лирик қаҳрамон юрагидаги қийноқлар, аслида, ҳаёт
жумбоқлари билан боғлиқлиги эътироф шаклида ёрқин акс этган:
Куйладим, фазога нақлим етмади,
Ўйладим, дунёга ақлим етмади,
Қай ишга қўл урдим — шақдим етмади,
Паҳлавон Маҳмуддан сўрадим мадад.
Кўринадики, лирик қаҳрамон тафаккурининг миқёси кенгай-
иб, ўзлигини англаш зарурияти тарзида намоён бўлаётир. Паҳлавон
Маҳмуд даҳосининг нажотпешалигидан умидворлик ҳисси ҳам ор-
тиб бормоқца. Юқоридаги бандларда тобора қуюқлашиб келаётган
фикрлар силсиласи охирги бандда
маънан якун топиб, чуқур фап-
сафий мазмун касб этади. Ҳаёт ва инсон муаммолари гирдобида
чуқур ўйга толган лирик қаҳрамон учун “олам хилхона”га айланган
дамдаги “аламли” садо яна бир ибратли сабоқбўлди:
Мен учун хилхона бўлганда олам,
Гумбазлар ичидан чиқди бир алам.
— Ҳаётсан, бунчалар фарёд айлама
Мен ўзим мададга зорман-ку болам.
(1, 142)
44
www.ziyouz.com kutubxonasi
Бу эътироф ўзи севган она замин қаърида абадият топган Паҳ-
лавон Маҳмуднинг бугунги авлодларга яна бир руҳий мадади. Дар-
ҳақиқат, буюк аждодларимиз руҳи ҳамиша уйғоқ,
улар жисман
ўлиб кетган эса, маънан биэ билан. Улар ҳар иккала оламда ҳам
кимнидир суяб, кимгадир пойигоҳдир.
Буни кейинги икки мисра-
га жо бўлган улкан маъно ёрқин ифодаламоқда. Бу ўринда ҳар бир
мисрада Паҳлавон Маҳмудга хос ва мос теранлик мужассам. Би-
ринчиси — тирикликнинг ўзи Оллоҳ неъмати эканлигини ацглаш,
уни шукроналик билан ўтказиш, фарёд чекмаслик ақидасидир.
Иккинчиси эса, ҳар қандай шароитда ҳам ҳаётни севиш, унинг
синовларига чидаш ва қаноатли бўлишдир. Ҳар қандай
шароитда
ҳам руҳоний ҳамда фикрий эркинликка етишиш,
бунинг учун
курашишдир. Бунда лирик қаҳрамон курашчи Паҳлавон Маҳмуд
ҳолатига ишора қилмоқда. У тупроққа, ўлимга тобе-ку, ахир. Унинг
ўзи ночор бир аҳволда. Мададга муҳгож. Шундай алпозда ҳам унинг
руҳи боқий маънавий мадад тимсолидир. Шеърнинг мазмун-моҳия-
ти шунда! Бандларохирида “ Паҳлавон Маҳмуддан сўрадим мадад”
мисраси такрорланиши ва якуний банднинг “ Мен ўзим мададга
зорман-ку болам” таянч мисраси билан тугалланиши
ана шу маз-
мунга алоҳида урғу берган, уни кдбарггириб ифрдалашга хизмат қилган.
Паҳлавон Маҳмуд рубоийларидан бирида ёзади:
Do'stlaringiz bilan baham: