Абдулла орипов шеъриятида тарихий



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/29
Sana24.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#190206
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
Ishoq Jabborov. Abdulla Oripov she'riyatida tarixiy shaxs talqini

Ҳазрат Навоийнинг назари тушган,
Юрагида балки шеър қони жўшган,
Ғунчадек қалбида оҳи увишган
Мўмин Мирзо укам, сени ўлдирдилар. 
(П, 199)
Абдулла Ориповнинг атоқпи аждодларимиз ҳаёти ва тақдирига 
адоқсиз қизиқиши бугунги воқелигимизнинг шоир юрагига солган 
титроқпари, ўй-ташвишлари самарасидир. Хусусан, бугунги воқе- 
лигимизда кечаётган ижтимоий-ахлоқий масалалар ечимини излар- 
кан, аждодпаримиз тақдиридан уларга жавоб топгандек бўлади. Чу- 
нончи, Мўмин Мирзо қўлигатилладан занжир солишган. Бу шаҳзо- 
да йигитга ҳурмат белгиси эмас, йўқ. У қдбоҳат, таҳқир белгиси Не 
қабоҳат, ёш ўсмирга салтанатнинг ҳеч қандай даҳли йўқ эса-да, 
бошини танидан жудо этдилар. Бу ёвузликнингтантанаси; Ўз қал- 
бини кафанлаб ёпган билан баробар. Бадиуззамон ўз ўғлининг дар- 
ди-фироғида дод деб оҳ чекади. Ва лекин, қилмиши қон тўкиш, 
заҳар ичириш бўлган қотиллар ҳамон тирик. (“Сен-ку йўқсан, аммо 
қотиллар яшар, Ҳамон гўдакларга қилич қайрашар. Қачон пок бўлар- 
кан булардан башар, Мўмин Мирзо укам, сени ўлдирдилар”).
Абдулла Орипов шеърлари сирти тўлқинли, туби-ботини долғ- 
али уммонни эслатади. Шоир лирик қаҳрамонининг индивидуал 
бетакрорлиги шундаки, у беҳад ҳаётсевар, инсонпарвар. Ёруғ ҳаёт- 
ни, нашъали тирикликни зулматга кўммоқчи бўлганларга, зулм- 
корликни ўз аъмолига дастак қилиб олган кимсаларга нафрати 
чексиз. Фикрлар, кечинмалар жунбуши ғайри инсоний қилмиш- 
ларга қарши бош кўтаради. Ҳаётни гўзаллаштиришга, жамиятни 
поклашга, инсонни комиллаштиришга қарши ҳар қандай иллат- 
лар, зулм кўринишлари лирик қаҳрамоннинг ғазабига дучор бўла- 
ди. Ана шу юксак гуманистик ғоялар шоир шеъриятидаги гўЭаплик 
концепциясининг мағзини ташкил этади. “Алишер”, “Аллома” , 
“Алишернинг онаси”, “Бобур” ва ҳ.к. шеърларида шоирнинг ҳаёт- 
га бўлган ўзига хос муносабати бор. Эзгу ва қутлуғ тарихийлик
33 Орипов Абдулла. Эҳтиёж фарзанди. 127-бет.
42
www.ziyouz.com kutubxonasi


туйғуси шоир юрагида доимо яшаб келаётгани боисидан муайян 
бир кичик туртки сабабли шеърларга кўчиб ўтган.
“ Ш оирнинг халқ учун айтадиган гапи бўлмоғи зарур, - деб 
ёзади Абдулла Орипов “ Шеър — заковат” мақоласида. — Тарихга 
тарих бўлганлиги учун мурожаат қилиш фойда келтирмайди. У 
бизга бугун ҳамда келажак учун керак”.31 Демак, ижодкорнинг 
олис мозий воқелига мурожаати бугунги маънавий-ахлоқий ҳаёти- 
миз талаби ва эҳтиёжлари тақозосидир. Зеро, олис кечмишдаги 
адолатсизликлар, турфа зулм-ёвузлик кўринишлари бугун ҳам, 
эртанги ҳаётимизда ҳам такрорланмаслигига илҳақмиз. Шу маъно- 
да, тарих ҳамиша ибрат, ҳикмат, сабоқлар мактабидир.
“ Паҳлавон Маҳмуд қабри қошида” шеърида эса Абдулла Ори- 
пов шахс эрки масаласига буткул бошқа қиррадан ёндошади. Хусу- 
сан, шоир ўз услубига содиқ қолиб, бу шеърда ҳам тарихий шахс 
ҳдқидаги маълумотларни батафсил қайд қилмайди. Аксинча, қаҳра- 
монга хос муҳим бир жиҳатталқини орқали табиатидаги улуғвор- 
лик ҳислатларини гавдалантиради. Паҳлавон Маҳмуд тимсолида 
руҳий мададкорлик шахс эркининг муҳим бир жиҳатини намоён 
атувчи маънавий-аҳлоқий қадрият эканлиги таъкидланаётир. Шеър 
Абдулла Ориповнинг Паҳпавон Маҳмуд қабри олдида кечган фикр- 
ўйларини акс эттиради. Бу туйғулар лирик қаҳрамоннинг қалб ни- 
долари бўлиб, ижод эрки, шахс эрки масласини ёритишга қара- 
тилган моҳияти билан ҳам эътиборлидир. Шоир умр бўйи ўзгалар- 
га мададкор бўлган буюк инсон ҳақида ўйлар экан, у билан ўзи 
ўргасида муайян руҳий яқинлик сезади: кишиларга эзгулик ула- 
шишга интилган паҳлавон шоирга шахс эрки ғоясини тарғиб қилиш 
осон бўлмаганидек, ҳақ сўзни айтишга журъат этган муаллифга 
ҳам зулм кўринишларини енгишга тўғри келган.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish