Ҳаким ўртасида юзага келган самимият, меҳр туйғулари, Малика-
га бўлган жавобсиз севгисидан қаҳрга ботган вазирнинг ичи қора
ўғли Мирзонинг сарой кутубхонасига ўт қўйиши, бунда Ҳаким-
нинг айбланиши, саройдан бадарға қилиниши, олис Ҳамадондан
паноҳтопиши, Халифа ишончини қозониб вазирлик мартабасига
кўтарилиши, ана шу ода-тасир кечмишпар гирдибодида ажалга даъво
топиши воқеалари тасвирланади. Бухородан бадарға бўлган Мирзо-
га Ҳакимнинг ўз гўшасидан жой бериши, шогирдликка олиши, у
эса тузлиққа тупуриши,
банданинг жони узилгач, майитнинг ла-
бига томизилажак дармон дориларни тўкиб юбориши воқеалари
досгонга асос қилиб олинган. Кўринадики, асар воқеалари сертар-
моқсюжеттизимидан иборат эмас.
Булар Ҳаким бошидан кечган воқеа-ҳодисаларнинг зоҳирий
жиҳатлари. Улар лирик қаҳрамон тилидан ҳикоя қилинса-да, энг
муҳими, ана шужараёнда Ҳаким Малика ва Мирзо кўнглида кеч-
ган, ўзаро мулоқотлар натижасида юзага келган ҳис-туйғулар (ҳасад,
риё, севги-муҳаббат, ишонч)талқини, кечинмалар мазмуни, уларга
нисбатан муносабатидир. Абу Али ибн Сино ҳаёти ватақдирида шу
таҳлит воқеалар кечганлиги бизга номаълум. Лекин, кечинмалар-
нинг бадиий талқини асосида зоҳир бўлаётган воқелик жараёнла-
рига ишонч уйғотади. Зеро, Ҳакимнинг буткул
умрини одамларни
дарддан фориғ этиш, тирикликни шаън ёруғликка чулғаш нияти
кўнглимизда катта меҳр уйғотади. Зеро, Ҳаким умрини тиккан
эътиқод башарият умрини сарафроз этишга йўналтирилганлиги
билан ҳам нуфузлидир.
Зеро, асардаги бадиий талқинга кўра инсон умри Оллоҳтомо-
нидан берилган буюк неъмат. Ана шу шарофатли мазмунига кўра
умр беназир башарий қадриятдир. Уни беҳуда ҳою ҳавасларга сову-
риш гумроҳпикдан бўлак нарса эмас.
Ўнг билан туш, вужуд ва руҳ, тафаккур, борлиқ
Унинг зеҳну идрокида эди ҳукмрон.
Бу дунё инсон билан не бўлса боғлиқ
Чулғар эди хаёлини мўьжизасимон. (П, 372)
Ҳакимлик ибн Синога қодир Эгам томонидан берилган, кўнлига
жойланган, салоҳиягига юқгирилган буюк ҳикмат. Ана шу ҳикмати-
дан “ҳар учраган топди кушойиш. Келар бўлди унга атроф тумонсгг.
Ҳар беморда унга истак, ҳар соғда хоҳиш”. Ёш йигитчанинг ҳаким-
лик донғи, шаъни-шуҳрати кундан кунга орга боради.
Бухоро амири
60
www.ziyouz.com kutubxonasi
хаста Маликанингдардига шифо исгаб Ҳакимни чақиргиради. Мали-
ка ишқдардига чалинган экан. Оқилона йўриқдан Малика соғаяди.
Инсоннинг кўнглини билмагунча, руҳиятини англамагунча,
ўзлигини тушунмоқ мушкул, ботинига нигоҳташлаш маҳол. Шу
боис дардига ҳам шифо топиб бўлмайди, деган нуқгаи назар Ҳаким
фаолиятининг умумгуманистик маэмунини ташкил қилади. Зеро,
ишқ- муҳаббат ҳам ғоят оғир дард. Малика кўнглини чирмовуқдек
чирмаган, қора қуюндек чулғаган ғашликни тушунгач, дардига
малҳам топади. Фикрати ҳикматга айланиб, Малика қалбига чўккан
иш қ шуъласини пайқайди. Унга дармон кушойиш йўриғи шу та- •
риқа юзага келади.
Туйғу-кечинмалар талқини досгон балииятининг бош хусусия-
ти сифатида намоён бўлади. Ҳаким сарой кутубхонасида илм таш
налигини қондиришучун муккатушиб мутоллаага берилади. (“ Бунда
асрий қўлезмалар, девонлар ноёб,
илми нужум, илми шеъру илми
тиб, бари. Қанча-қанча ҳикматлардан жам бўлган китоб, Бунда
эди инсон ақлин жавоҳирлари”).
Абу Али ибн Сино яшаб ижод этган ўрта асрларда диний мута-
ассиблик ва жаҳолат, феодал бош-бошдоқлик авжига чиққан эди.
Инсоннинг ботини зоҳирида аён, деган ақидаасосида унинг ички
аъзоларини, руҳини ўрганиш, тадқиқэтиш маън этилган эди. Ушбу
чекланганлик буюк Ҳаким учун Инсоннинг борлиги билан йўқли-
гини аниқлашда, ўрганишда муайян тўсиқларни вужудга келтирар
эди. Шу боисдан ҳам у аввало инсон руҳини
билишликни бош
ваэифа қилиб белгилайди. Ўз ҳаётий эътиқодининг устивор мақса-
ди деб билади.
...
Ўлар бўлса инсон агар туғилмоқ негағ
Do'stlaringiz bilan baham: