Абдулла орипов шеъриятида тарихий



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/29
Sana24.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#190206
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
Ishoq Jabborov. Abdulla Oripov she'riyatida tarixiy shaxs talqini

...Қабристонга ўтажаксан сен бугун оқшом,
Харид қилиб келтиргайсан янги бир мурда ".
Мирзо ранги узилди-ю, ўчди батамом,
“Ё, ҳазратим, бу нечук шарт ”, деёлди зўрға.
Ҳаким деди: “Ажални мен шундоқ йўл билан,
Даф қилурман, муродимдир тажриба фақат.
Гўрковни сен рози айла бисёр пул билан,
Ҳузуримда қолай десанг, сир сақла минбаъд". (П, 384)
Кўринадики, шоирнинг Ибн Сино психологиясини яратишда, 
Эзгу амалларга қўл уришида ўз даврининг диний-ижтимоий му- 
ҳити билан узвий боғлиқликда акс эттиришдек бадиий нияти — 
ижодий концепцияси ўзини тўкис-тугал оқлаган. Яъни, ҳаётий 
асослари билан психологик тасвирга ишонч-эътибор руҳини бағ- 
ишлаган. Ажалнингсовуқ, маҳвкор кучини даф этишда инсон бо- 
тинидан унга жавоб излайди. Бу ўринда шоирнинг нафақат халқи- 
мизтарихини, шунингдек Ибн Сино ҳаёти ватақдири билан боғ- 
лиқ майда тафсилотларни ҳам гоят синчкоалик ила ўрганиб ўзлаш- 
тирганлиги аёнлашаётир.
Шу нарсани таъкидлаш жоизки, ёлғизтарихий маълумотлар, 
воқеа-ҳодисалардан бохабарликнинг ўзи етишмайди, камлик қилади.
65
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бунинг учун тарих туйғусидан ташқари мозийга файласуф нигоҳи 
билан назар ташловчи мутафаккир ҳам бўлиш керак экан. Мазкур 
фазилатларни бирлаштирувчи яна катта бадиий салоҳият ҳам тақо- 
зо этиладики, ушбу омиллар бир нуқгада жипслашган тақдирда- 
гина тафаккур гулханларини ҳосил этаркан. Абдулла Орипов шах- 
сиятида тарихчи нигоҳи, файласуф шуури ва юксак шоирона ба- 
диият сеҳри мужассампашгани боисидан Ибн Синонинг бетакрор 
бадиий сиймосини гавдалантиришга эришган.
Ибн Сино - конкрет тарихий шахс. қолган персонажлар - Ма- 
лика, Мирзо бадиий тўқима маҳсули. Зеро, айнан шундай одам- 
лар, достонда тасвирланган тарзда, тарихан аниқҳаётий шароитда 
кечмаган бўлиши мумкин. Буларнинг ҳдммаси тарихий материални 
балиий-эстетик идрок этиш жараёнидаги ижодкор бадиий онги — 
шуурининг синтезидир. Оддий илмий тил билан айтганда, бадиий 
тўқима ҳосиласидир. Лекин асарнингбадиий қиммати тарихий факт- 
маълумотларни бадиий талқин қилишда тарихийликкатаянганли- 
ги, тарих туйғусига асосланганлигидир. Негаки, қаҳрамон (Ибн 
Сино) ва персонажларини (Малика, Мирзо) аниқҳаётий муҳитда 
кўрсатади. Ана шундай ҳолатларда шоир ўзининг ўта нозик руҳи- 
ятшунос сифатида намойиш қилади. Хусусан, ҳарбир персонаж- 
нинг руҳиятини, психологик ҳолатини ўша ҳаётий шароит билан 
узвий боғлиқликда акс эттиришга эришади. Яна шуниси муҳим- 
ки, ана шундай нозик асноларда Ҳаким билан Мирзонинг харак- 
терига хос хусусиятлар ҳам бўртиб намоён бўлади.
Шоир олис мозий бағрида кечган тарихий воқеани бадиий юк- 
сак бўёқпарда тасвирлайди. Ўша қоронғу кечада, милтиллаган шам 
ёруғида кечган жарроҳлик амалини кўз оддимизда тиклайди (“Ўша 
тунда муродига етишди Ҳаким, Содир бўлди тиб илмида пинҳон 
инқилоб. Ёриб кўрди у инсоннинг танин баваҳм, тонг ёришмай 
дафн этишни буюрди шитоб”).
Куни бўйи иккови ҳам дилгир, бенаво,
Ҳидлаб юрди дафъи дард деб юрак дорини.
Лекин Ҳаким билмас эди, ўша кеч Мирзо,
Келтирганди бўғизяаб ўэ жиловдорини. (П, 38)
Шоир танлаган бадиий деталлар, ифода тарзи шундай тиниқва 
ўзига хоски, ҳар бир сўз рамзга, ҳар бир ибора чуқур маънога 
йўналтирилган. Досгонда Ҳаким эзгулик тимсоли сифатида акс эт- 
тирилса, Мирзо ўз феъли, ҳатти-ҳаракати билан Ёвуалик муждаси
66
www.ziyouz.com kutubxonasi


тариқасида кўз ўнгимизда гавдаданади. Мирзо шундай бир қабиҳ 
кучки, у Ҳаким ишончини қозониш, илондек иссиқ бағрига син- 
гиб кириб олишдек шахсий манфаати йўлида жиловдорини бўғиз- 
лайди. У аслида жўн тириклик бандаси эди, Умри ўгиб билмасли 
ҳеч нима онг, шуур У тангрининг шундайин бир бандаси эди
Унинг учун пучТап эди идрок, тафаккур. У шунчалар маккор кимса- 
ки, Ҳакимнинг кўнгил асморларини бўлишишдек ишончини қозо- 
нади. Ҳаким билан сирдошлигидан фойдаланиб, “унингбилан инти- 
ларди шуҳраттомига”. Битга ҳолдан ўкинарди ғоятда лекин. Нега бу 
шон келмади деб ўзин номига. “Афшонадан чиқиб қолган битта осий 
зот. Еол қолдириб турса наҳот олам жаҳонни. Мирзо олис кечалари 
ухламай бот-бот. қарғар эди, каж тақцирни, ўртарди жонни”.
Ҳаким бир куни Мирзони чорлаб, улуғ меҳнатига якун ясаган- 
лигини, китобига сўнгги нуқта қўйганлигини айтади. Шу асно- 
нингўзида Мирзонинг ичида илон ўрмалай бошлайди; ич-этини 
ҳасад кемиришга тушади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish