Одамлар ўтдилар бир вақт бир замон.
Ўтдилар энг оддий бахтдан ҳам йироқ.
Ягона орзуси эди парча нон,
Энг буюк армони — озод яшамоқ! ( 10-бет)
Шоир Амир Темур шахси, ҳаёти ва фаолияти, яшаган даври,
ижтимоий-сиёсий муҳит материалига мурожаат этар экан, на-
фақат зукко, фасоҳатли ижодкор, шу билан баробар она тарихи-
нинг нуктадони, тарих фалсафасининг закий билимдони сифати-
да бўй кўрсатади. Хусусан, нафақат Туронзамин, Туркистон тари-
хини, шунингдек Амир Темур салтанати билан иқгисодий, мала-
ний, илмий савдо алоқаларини олиб борган мамлакатларнинг ҳам
ўша олис даврдаги ўтминшни, ҳаети фаслларини, дунёқараши ва
Каримов Ислом. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. “ Миллий тикла-
ниш" ҳафталиги, 1998, 18 август, 26-сон, 2-бет.
72
www.ziyouz.com kutubxonasi
истак-майлларини, ҳатто ички манфаатларини ҳам нозик фаҳм
ила билганлигидан воқиф топамиз. Олис тарихнинг тўрт фаслида
эсган шабадаларнинг коса тагидаги ним косатариқасидаги долға-
ли йўналишларини англаб етамиз.
Шоир халқимизнинг олис тарихидаги Амир Темур шахси ва
фаолияти билан боғлиқёруғсаҳифаларига мурожаат этиши бежиз
эмас. Улкан салтанат ҳудудларида адолатни қарор топдирган, халқ-
нинг тинч-фаровон, бунёдкор ҳаёт тарзини таъминлаган буюк бо-
бокалонимиэдан имдод сўрайди. Руҳий мадад, куч-қувват олади.
Негаки:
Ҳамон ер юзида шайтон туғёни,
Тилларда дуо-ю дилларда зарда.
Кўриб бу ноқису нотинч дунёни,
Ҳайта босардингиз балки, саркарда.п
Не тонгки, ҳали ҳануз бирлик, итгифоқ, ҳамжиҳатлик туркий
халқлар фарзандларига етишмаялти. У анқонинг уруғи сифатида
камёб, номёб бўлиб, ҳаётимиздан сийраклашиб кетди. Шу боисдан
ҳам шоир драмада “ноаҳл аалод”, деган иборага алоҳида урғу бера-
ди. Бу ҳолни шоир ёниб, куйиб, жизғанак бўлиб тилга олаяпти.
Зеро, кўҳна тарих зарварақпаридан аёнлашялтики, ноаҳиллик ушбу
халқларни парокандаликка олиб келган, душманларига емиш қил-
ган, қўл-оёғини боғлаб мутеликка маҳкум этган ашаддий ёвуз
иллатдир. Халқимиз бошига асрлар оша кўланка ташлаб келаётган
ёвузликларнинг илдизи ана шу ерда.
Шоир XX асрнинг адоғида кечаётган авлодлар ноаҳиллигидан,
боши қовушмаслигидан дили зирқирайди, афсус-надоматлар че-
кади. Шу боисдан ҳам тўртликларидан бирида, “ Қаршингда ҳас-
ратли ўйга толаман, Қачон халқ бўласан, эй сен — оломон!” , дея
ёзғиради. Фожеалар бир-бири билан уланиб кетган. “Шўрлик она
замин бирлика зор-ку. Унга талпиниш ҳам, демак, зўр савоб”, дея
зирқираган кўнгли кушойиш топгандек бўлали.
Бу ёруғ очундаги ноаҳиллик фалсафаси шоирни интиҳосиз ўй-
мушоҳадалар издиҳомига тортиб кетади. Ёй ўқи камондан қочади;
тоғлардан олислар дарё ва булоқ. Булутлар бағридан қочади ёмғир, 4
4’ Орипов Абдулла. Соҳибқирон. Беш пардали шеърий драма. Ғафур
Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриети, Тошкент, 1996, 7-бет.
(Кейинги мисолларда ушбу нашр саҳифаси матнда кўрсатилади).
73
www.ziyouz.com kutubxonasi
сукунатдан қочиб шамоллар санғир. Ҳатго нафис чечакларнинг
хушбўй атри ҳам ғунчалар қўйнидан қочар дамодам. Огоҳбўлсанг
агар олам сиридан Дунёлар ҳам қочар бири-биридан. Бироқ йироқ
тушса инсондан инсон, бу ҳолнинг шарҳига не дейсан, эй жон!
Она фарзандига қучоғин очсаю, фарзанди онасидан минг фарсаҳ
қочса. Ота билан ўғил бир-биридан телбалар сингари қочса. Дўетлар
ҳам зимдан йироқпашса, шаҳардан бош олиб кетган кимсалар каби
бир-бирининг номини аташгаорланиб, бедор йироқлашса.
Бирлашса ёвузлик, турфа иллатлар,
Қочса бир-биридан эмар, миллатлар.
Қовушмаса инсоф, эзгулик, сабот.
Do'stlaringiz bilan baham: |