Абдулла орипов шеъриятида тарихий



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/29
Sana24.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#190206
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29
Bog'liq
Ishoq Jabborov. Abdulla Oripov she'riyatida tarixiy shaxs talqini

Мен бунинг сабабин билмасман, ҳайҳот!
Тафаккур башарга гарчи яловдир,
Нечук одам қавми одамга ёвдир.
Жавоб берар бунга на ер, на осмон,
На Будда, на Зардўшт, на Инжил, Қуръон.
Энди бандаларга ўзинг қил шафқат,
Эй олий жозиба - сирли Муҳаббат! ( П, 147)
Энг олий сирли муҳаббат - бу ўн саккиз минг олам ижодкори. 
Инсон феъл атвори, фаолияти мунчалар мубҳам. Мунчалар тизгин- 
сиз. Унинг қошида ҳатго яратгувчи ҳам лолу беҳол. Олий куч-адо- 
латда экан, демак у халқлар, авлодлар ўртасидаги бирлик, итти- 
фоқ, комилликнинг ҳам энагасидир. Олий адолатгина бандасини 
ҳақни билишга, ҳақиқатни англашга, комиллик маснади сари юз 
тутншга ундайди. Бнрлнк, ҳамжиҳатлик, итгифоқнинг энг муҳим 
белгиси — бу комилликдадир. Комиллик эса адолатдадир, деган фикр 
шоирнинг ижтимоий-эстетик қдрашларида устиворлик қилади. Шу 
маънода, шахс эрки, миллат озодлиги, ватан ҳурриятит бир-бири 
билан чамбарчас боғлиқлир. Қачонки, шахс эркин бўлмас экан, 
Ватан ҳуррияти ҳақида сўэ очиш ҳам ножоиздир. Зеро, озодпик 
комилликнинг энг кўркам, ёрқин кўринишларидан биридир. Юрг 
озодлиги элнингбахти. Ва бу нарса шахс комиллигини юзага чиқа- 
рувчи муҳим омиллардан бири сифатида бадиий тапқин этилади.
Демак, кўряпмизки, ўтмишга мурожаат, аждодлар ёди ҳам бу- 
гунги кун муракабликларини, замонавий воқелик сир-синоатлари- 
ни англашга чоғланган шоир лирик қаҳрамонинингтаянч нуқгала- 
ридир. Контраст - муқояса усули бу борада етакчи. Хусусан, чексиз 
фаҳр мискин кайфият билан, юксак башарий идеалларга чорлаш
74
www.ziyouz.com kutubxonasi


иллатлар устидан ўқилган айбнома билан, замонга шукрона шикас- 
та қалбнинг андуқлари, улуғ аждодларга шарафномалар оломонга 
аччиқ киноя билан ёнма-ён келади. Турфа туйғуларнинг рангин та- 
лқинлари эзгу ният ' замондошларимизга кимлигини англатиш, 
комиллик ҳислат-хусусиятларини одамлар табиатида шакллактириш, 
тарбиялаш учун хизмат қилади. Зеро, инсонни мукаммаллаштириш 
учун кураш ўтмишда ҳам, бугуну эртага ҳам — ҳамиша энг долзарб 
зарурат, маънавий-интеллектуап эҳгиёж бўлиб қолаверади.
“ Мақсадимиэ, асосий муддаомиз - халқ, — дейди Абдулла Ори- 
пов. “Ўзини таниган адолатга интилади” номли суҳбатида. — Нима- 
ники ёзмайлик - шеърми, прозами, халққа хизмат қилсин. Ким- 
дир, улуғ шоирлар тарихнинг бурилиш нуқгаларида пайдо бўлади, 
деб айтган... Улуғ шоирлар жаҳондаги катта ўзгаришлар манзараси- 
да кўпроқкўзга ташланади”.50 Абдулла Ориповнинг шоирона ма- 
ҳорати шундаки, у Амир Темур шахси ва ижтимоий-сиёсий фао- 
лиятини халқҳаёти ва тақдирида, тарихнингбурилиш палласида 
нечоғлик муҳим, ҳал қилувчи ўрин тутганлигини бадиий тадқиқ 
этади. Шу ўринда академик-адиб Иззат Султоннинг қуйидаги сўзла- 
рини эслаш жоиз. “...Халқимиз уч балонинг — миллий бирлик 
ҳиссининг сустлиги, ёлғон интернацмонализм ва оддий қонхўр- 
ликнинг дардини тортди. Ҳар бири дўзаҳ азобига тенг аэобларни 
торта-торта биз бели букилган, қурби қуриган, бугунги янги озод- 
лик шароитида ҳам қуллик таъзимидан ҳали-ҳануз қаддини тўла 
кўтариб ололмаётган ва шу сабабли битта даҳшатли бақириқдан 
тирқираб кетадиган оломонга айланиб қолганмиз. Шу шароитда 
Абдулла Ориповдек қудратлди истеъдод сўэининг бой мазмуни, 
руҳи ва эҳгироси (пафоси) бизнинг дардимизга малҳам беради, 
белимизга қупват киргизади, ожиз кўзларимизга нур ато этади”.*
11
Абдулла Орипов талқинида буюк бобомиз Амир Темур ўрта 
асрлар ислоҳотчиси, жамиятдаги озодликка ва тараққиётга бўлган 
интилишларни ўзида мужассамлаштирган йўлбошчи, ҳалоскор, 
донишманд тимсолида гавдаланади.
Шоир аҳли ғазалларни қоғозга ёзса,
Мен шеъримни ўчмас қилиб шамширга ўйдим.
Орнпов Абдулла. Ўзини таниган алолатга интилади. “Ўэбекистон 
адабиёти ва санъати”, 1986, 9-май, 2-бет.
11 
Султон
Иззат. Талантнинг бирлаштнрувчн қудратн. “Ўэбекистон 
адабиёт ва санъати”, 1991, 29-март, 4-бет.
75
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish