Абдулла орипов шеъриятида тарихий



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/29
Sana24.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#190206
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29
Bog'liq
Ishoq Jabborov. Abdulla Oripov she'riyatida tarixiy shaxs talqini

Остонага урди чил-чил, битди матлаби.
Сўнгра ҳилват бумаскандан бесас, бесадо 
Чиқиб кетди, бурилганча улкан қурт каби. (77, 388)
Демак, ўлим - тирик. У одамлар орасига кириб кетди. Бу ёруғ 
очундан, ҳаётимиздан гумдон бўлгани йўқ. У ёлғиз Мирзонинг 
қоронғу қалби билан кифояланмайди. Яна бошқа макрли, риёли, 
ёвуз бандалар кўнглидан ошиён топишлиги тайин. Фақат Ҳаким 
буюк чархнинг айланишига, бу ёруғ дунёнинг найрангли ўйинла- 
рига қулоқ тутиб сукут ичра ётади бедор.
Сукунат — рамз. У эзгуликка йўғрилган тириклик; ҳаётнинг 
барҳақ ва бардавомлигини англатиб турувчи тийран умр. Борлиқ ва 
йўқлик ичра муаллақ қотган тириклик лаҳзалари. Бу сукутнинг 
тугайдиган замони йўқ. Бу умрнинг поёни йўқ, у вақгдан ҳоли. 
Кўрадию, сўзлай деса забони йўқдир, Эшитади, турай деса йўқдир 
мажоли. Кўринадики, Эзгулик билан Ёвузликнинг олишуви ҳаёт 
қадар азалий ва абадийдир. Фақат унинг кўринишлари, ранги тур- 
ли хил тусга кириб товланади. Шундай экан, эзгулик учун кечган 
умрлар ҳрм шарафга, файзгатўлиғ. Умр - тенгсиз, тимсолсиз неъмат. 
Оллоҳ инояти, башарий қадрият экан, уни узайтириш учун са- 
фарбар ҳаёт ҳам Нурга, ёруғликка матлуб. “Ундадир мужассам ин- 
сон матлаби” (Абдулла Орипов).
Мазкур бадиий умумлашма фикр бугунги кун учун, замондош- 
ларимиз маънавий-ахлоқий маданиятини янада сарафроз этиш, ко- 
миллик хислат-хусусиятлари билан зийнатлаш учун даркор. У бу- 
гунги куннинг катта маънавий эҳгиёжи сифатида бўй кўрсатаётир.
Дсмак, юқоридаги кузатишлардаи хулоса сифатида айтиш мум- 
кипки, биринчидан, “Ҳаким ва аж ал” лиро-эпик достонида буюк 
ватандошимиз Абу Али ибн Сино ҳаёти ва тақдири мисолида ҳаёт 
ва ўлим масаласи ижтимоий-фалсафий йўналишда ўрганилади. Эз- 
гулик ва Ёвузликнинг боқий кураши тарзида бадиий талқин этила- 
ди. У яна соф миллий бўёқларга ҳам эга. Хусусан, туркий халқлар- 
да умрни яхшилик, эзгулик учун сафарбар этиш қутлуг анъана си- 
фатида авлодлардан авлодларга ўтиб келади. Ижтимоий-сиёсий 
воқеликлар моҳиятига кўра, ҳар бир авлоднинг маънавий-интел- 
лектуал эҳтиёжлари тақозоси билан турли йўналишда бадиий-эсте- 
тик тадқиқ этиб кслинаётир.
Иккинчидан, шоир достони ва шеърий драмаси (“Соҳибқирон” , 
“Ҳаким ва ажал”) халқимиз ҳаётннинг турли тарихий даврлари
69
www.ziyouz.com kutubxonasi


воқелигини ҳамда ёрқин шахсият эгалари бўлган буюк сиймоларн 
тақдириии асос қилиб олгам эса-да, турли хил ижтимоий-аҳлоқий 
масалалар қаламга олинган бўлса-да, уларни шахснинг ғоявий-ба- 
диий концепц||яси бирлаштириб туради. Шоир шеърларию достони 
ва шеърий лрамасига яхлит эстетик бутунлик бағишлайди. Бу -
ўзбек халқининг буюк саховатли қалб соҳиби экаилигини кўрсатиш- 
дан, миллатимизпинг нечоғлик маъиавий-интеллектуал, аҳлоқий 
бойликка эга эканлигини аниқ факт-маълумотлар, воқеалар, тақ- 
дирлар асосида тасдиқлашдан иборатдир. Зеро, қанчадан-қапча 
босқипчиларнииг зулмкор қиличи халқимиэ бошида қайралмасин, 
унинг қалбидан Эзгулнк, Адолат, Озодлик туйғуларини қувиб чиқа- 
ришга ҳаракат қилмасии, миллатимиз руҳини асло бука олмади, 
қанотларини қайирса-да, синдира билмади. Халқимиз кўиглидаги 
Эзгулик, Адолат ва Ҳур фикрликнинг алал-оқибатдаги тантапасига 
бўлган беқиёс Ишончнни асло сўцдиролмади.
Учинчидан, “Ҳаким ва ажал” достонида кузатилганидек, асар 
воқеалари лирик қаҳрамои тилидан ҳикоя қилинади. Ҳаёт ҳодиса- 
лари, воқелик жараёнлари, қаҳрамон ва персонажларнинг ҳатти- 
ҳаракати лирик қаҳрамом нуқтаи назаридан баҳоланади. Ана шу 
жараёнда Ҳакимнинг эзгулик ҳимоясига сафарбар этилган ҳаётини 
баҳолашда аҳлоқий позициясида юксак башарий қадриятлар меъ- 
зони асос қилиб олинган. Ижгимоий-фалсафий умумлашма фикр- 
ларда бугунги куннинг юксак маънавий-аҳлоқнй талаб ва эҳтиёж- 
лари мужассамлашган. Асарннш' нафақат бугунги кун, яма шунинг- 
дек, келажак авлодларнинг ҳам руҳоний маданиятини юксалтириш- 
га хизмат қилишлиги сирлари шунда.
70
www.ziyouz.com kutubxonasi


1У-БОБ. Ш ЕЪРИЙ ДРАМАДА ЭПИК ТАФАККУР 
ТАБИАТИ. РЕАЛ ТАРИХИЙ ШАХСЛАРНИ 
БАДИИЙ ЎРГАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Бутун бир хапқнинг тимсолига айланган сиймолар кўҳна та- 
рихда кам топилади. Буюк соҳибқирон бобомиз Амир Темур тур- 
кий улуснинг, ўзбек халқининг рамзи сифатида нафақат ислом 
оламида, шунингдек инсоният тарихида ёрқин шахс бўлиб яшаб 
келмоқда, умргузаронлик қилмоқда. Улуғ саркарда, донишманд 
давлат арбоби ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб яратилаётган ада- 
бий, илмий, тасвирий санъат ва монументал ҳайкалтарошлик асар- 
лари, таржима китоблари юзага келмоқда. Жаҳон халқлари мада- 
ниятининг, илмий-бадиий ҳамда ижтимоий-сиёсий тафаккурининг 
ёруғ фасли ҳисобланган “Буюк Темурнома” янги-янги саҳифалар 
билан бойиб бормоқда.
XX асрнинг иккинчи ярми — XXI аср бошлари ўзбек шеърияти 
тараққиётида апоҳида ўрин тутган Абдулла Ориповнинг беш пар- 
дали “Соҳибқирон” драмаси “ Буюк Темурнома” силсиласига янги 
боб бўлиб қўшилди.
“ Биз ўзбекларни улуғ, бунёдкор халқ деб дунёга тараннум эта- 
япмиз ва аслида ҳам шундай, — дейди Ўзбекистон Президенти 
Ислом Каримов. — ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида Амир 
Темур бобомизнинг тўйларини ўтказишдан мақсад нима эди? Ко- 
мил бу инсоннинг, энг аввало, буюк давлат асосчиси, буюк бу- 
нёдкор, ижодкор шахс бўлганлигини, фан-маданиятга ҳомийлик 
қилиб, жаҳон цвилизаиияси тараққиётига беқиёс ҳисса қўшгани- 
ни олам аҳлига билдириш эди. Тарих — халқмаънавиятининг асо- 
сидир. ... Биз Берунийларга, Бухорийларга, Амир Темур, Мирзо 
Улуғбек, Мирзо Бобурларга меросхўрмиз”47. Дарҳақиқат, муҳга- 
рам юртбошимиз таъкидлаганидек, ўзликни англаш тарихни би- 
лишдан бошланади. Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб ўзликни 
англаш мумкин эмас. Буюк Амир Темурнинг ижтимоий-сиёсий, 
ҳарбий, иқтисодий, маданий фаолиятидаги устивор ҳислат-хусу- 
сиятларни алоҳида таъкидлаб кўрсатади.
Биринчидан, “ Куч адолатда!” деган гуманистик инсонсеварлик 
концепциясини ўз фаолиятига асос қилиб олган буюк бобомиэ-
47 Каримов Ислом. Тарихий хотирасиз келажак Йўқ. “ Миллий тикла
ниш ” ҳафталиги, 1998, 18 август, 26-сон, 2-бет.
71
www.ziyouz.com kutubxonasi


нинг донишманддаклатарбоби, инсоният тарихида саккиз юз йил 
ҳукм сурган салтанатсоҳибқирони сифатидаги хислат-фазилатла 
ри ёритилади. Иккинчидан, илм-фан, маданият, адабиёт, санъат, 
архитектура, ирригаиия ва ҳ.к. соҳаларда амалга оширилган бена- 
зир, мислсиз бунедкорликларнинг ҳомийси, раҳнамоси. Учинчи- 
дан, ноҳақпикка, зўравонликка, ғайри инсонийликка қарши аёв- 
сиз кураш олиб борган, исломий маънавий-аҳпоқий маданияттан- 
. танаси йўлида ўзлигини сафарбар этган адолат ҳимоячиси эканли- 
гини жаҳон афгор оммасига танитиш, билдириш. “Яқин-яқингача 
давлат бошқаруви санъати ҳақида сўз кетса, кўпчилик гапни ё 
марксчи-ленинчиларнинг давлат ҳақидаги сохта назарияси ё бўлмаса 
XVII асрда яшаган Макиавелли қарашларидан бошларди. Қўйиб 
берсангиз, бу эски одатни бугун ҳам давом эттиришади. Давлат, 
салтанат, жамият бошқарувига оид мумтоз асар — “Темуртузукла- 
ри”ни ёзган ким? Умуман, кишилик тарихида ана шундай йўна- 
лишда асар битиб қолдирган бошқа ҳукмдор борми ўзи?”4*
Абдулла Орипов “Соҳибқирон” драмасида АмирТемур шахси 
ва фаолиятини ёритишликни мақсад қилиб оларкан, донишманд 
давлат арбоби ва бунёдкор салтанат соҳиби, боқий гўзалликлар, 
маънавий-интеллектуал қадриятларяратувчи шахс концепциясини 
асос қилиб олади. Шоир “Альбомга” шеъридаолис мозий ҳақида 
фикр юритар экан, “Унда мен ахтарган энг порлоқ Инсон, Унда 
мен истаган синмас ҳақиқат!” деб ёзади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish