Кўрдим илк бор инсоннинг мен ботин аъзосин,
Тафаккурнинг номидан мен иш тутдим, Мирзо.
Тингла Мирзо, мен ўлимнинг топдим давосин,
Ажални мен даф қипурман, енгурман, илло. (П, 385)
Токчага қирқга шиша терилган эди. Ҳаким бирма-бир эринмай
санаб чиқади. Жон узилгач, марҳумнинг лабига бирин-кетин то-
мизиш лозимлигини тушунтиради. қирқинчи шишадаги суюқлик-
дору томизилгач, марҳум оёққа туради, тилга киради, дея уқгира-
ди. Ўзгаларда бу доруни қўлламадимки, боиси шак келтирмай,
“осийликни ўзгаларга кўрмадим раво", дейди Ҳаким. Ўз ҳаёт ип-
лари узилган лаҳзаларда бу доруни ўзида қўллашликни ҳам Мир-
зога уқтиради.
ТарихиЙ ривоятларда айтилишича, Ибн Сино ўлат касали эл-
юртга балою қазодек ёпирилган пайтда даҳшатли офатга қарши
курашда хасталикка чалинади. Ва охир-оқибат ана шу дард билан
фанодан бақога риҳлат этганлиги айтилади. Достонда Ҳамадон чек-
касидаги Бағридоғ қишлоғига дайди каптар орқали ўлати касали
тарқаганлиги, унинг дастидан тирик жон соғ-омон қолмаётганли-
ги, қишлоқ аҳли қирилиб кетаётганлиги кичик бир лавҳада ёри-
тилади. Асарда тилга олинган дард-хасталик (вабо, ўлат, ишқ ва
ҳ.к.) борки, улар ажалнинг уруғи, қора кўриниши тарзида тал-
қин қилинади. Ушбу талқин, воқелик таҳлили лирик қаҳрамон
67
www.ziyouz.com kutubxonasi
нуқгаи назари орқали бадиий умумлаштирилади, баҳоланади. Ана
шу бадиий умумлашма фикрлар теран маъно салмоғи билан фапса-
фий мазмун касб этади. Бу ҳол, шубҳасиз, асарнинг бадиий-эсте-
тик идрок ва ифода йўналишини ижтимоий-фалсафий маъно би-
лан белгилайди. Достоннингбадиий пафосини фалсафий маэмун-
дорликтайин этаётганлигини ҳам Кўрсатади.
Қора ажалнинг даҳшатли кўриниши — ўлат ҳар бир вилоятда
даф этилмаса жаҳаннам офатидан Ҳамадон ҳам қирилмоғи мум-
кин эди. Ҳаким тирик жонзот борки ўз макон-масканларини бе-
либос ташлаб чиқишликни, барча нарсага ўт қўйиб, ёндириб куй-
диришликни, кулини ҳам чўнқир кўмиб ташлашликни буюради.
Ногаҳонда Ҳаким вужудини титроқ қоплади. Аллаким ичига ки-
риб олиб ўт ёққандек, вужуди аланга-оташ комида қолди. У от
қўйса-да, саройгача етиб келолмади, ҳолсизланиб эгардан қулаб
тушади. Уни олиб келиб ўз хонасига ётқизадилар. Тингла, Мирзо,
— дейди Ҳаким ўзига келгач. — Умр сўнмоқда, ажал билан ўзим
изма-из келмоқдаман. Умидворман, қудратим бор уни енгмоққа.
“ Китобимда қолди шукр, илмим, саботим, Ортиқ ишим бўлмас
эди кори ғам билан”.
Шундоғ дея руҳсиз Ҳаким кўэ юмди секин,
Чўмган эди тубсиз ўлим қаърига даҳо,
Ҳаким айтгандек қоидага мувофиқ Мирзо жонбахш сувни би-
рин-сиринунинг лабларигатомизади. Ўлим комидаги Ҳаким вужу-
ди жонлангандек бўлади. Еабига томган дорулардан юзига қирмизи
ранг югуради. Аста нафас ола бошлайди. “Сўнгги шиша қолганида ё
қодир эгам, Ҳаким бирдан тириклардай очди кўзини”. Бу ҳолдан
ҳайратга ботган Мирзо ҳуши учиб ортига тисарилади.
Сўнгги ўн бешинчи боб достоннинг аввалги саҳифаларидаги
бадиий-эстетик таҳлилга якун ясайди. Хусусан, у асарнинг ижти-
моий-фалсафий мазмуниниўзида мужассамлаштирган. Мирзонинг
ичида ёнган ҳасад, кин-адоват алангаси асл қиёфасини намоён
этади. Мирзонинг аламли, ғазабга йўғрилган эътирофи, аслида,
ичига беркинган ажалнинг ёвуз ҳайқириғи сифатида англашилади.
Айт-чи энди, қайбиримиз йиқилган, йиққанғ
қани, мени енгиб кўр-чи, ажал мен ўзим.
Мен — иблисман, одамларнинг ўзидан чиққан,
Сен — закосан, йўқдир сени кўрарга кўзим.
68
www.ziyouz.com kutubxonasi
Мен бермайман бул доруни, — шундоқ деб Мирзо,
Do'stlaringiz bilan baham: |