ОММАНИ БОШҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Кишилик жамияти, одамлар азалдан ижтимоий алоқа воситалари орқали гуруҳларга бирлашишга мойил ҳисобланади.
Стихияли вужудга келган гуруҳлар - бу катта миқдордаги одамларнинг маълум бир сабабга кўра, қисқа муддатли бирлашиши ва биргаликдаги ҳаракатлари билан ажралиб турадиган катта ижтимоий гуруҳнинг махсус тури. Бу гуруҳлар фанда уч хил турга бўлиб ўрганилади: тўда (толпа), оломон(масса) ва омма (публика).
Тўда - бу кўплаб йиғилган одамлар, шунингдек, маълум бир маконда бирлашиб, одамларнинг вақтинчалик, ўткинчи қизиқишлар билан тасодифий алоқага кирган гуруҳ.
Тўданинг асосий белгилари:
беқарор бўлиши;
воқеа атрофида бир лаҳзали (вақтинчалик) бўлиши;
ҳиссиётларнинг устуворлиги;
назорат қилишнинг қийинлиги;
аниқ якуний мақсад ва ўйланган ҳаракатларга эга эмаслиги.
У кўпинча турли хил воқеалар натижасида шаклланиши мумкин, одамларда эмоционал ҳолатни вужудга келтиришга замин яратади. Тўданинг вужудга келиши объектив сабаблар замирида тўсатдан вужудга келади. Масалан, оммавий тартибсизлик, ҳуқуқбузарликлар, йўл ҳаракати ҳодисаси, содир бўлган жойда одамларнинг тўпланиши ва ҳ.к. Кўпинча одамлар ушбу гуруҳга ўз хоҳиш-иродаси билан кирмасликлари ҳам мумкин, унинг мавжудлиги унинг пайдо бўлиш сабабига боғлиқ. Тўда пайдо бўлишига сабаб бўлган воқеа тугаши билан у тарқалиши мумкин. Ёки, аксинча, у оддий кузатувдан кейин ҳаракатга келиши мумкин, аксарият ҳолларда бу одамларнинг ижтимоий ҳодисадан норозилигини билдирганда содир бўлади. Aгар тўдада ўз позициясини мустаҳкамлай оладиган раҳбар, мақсадлар ва ғоялар пайдо бўлса, тўда оломонга айланиши мумкин.
Оломон - бир хил қизиқишлар ёки бирон бир ҳаракат учун онгли равишда тўпланадиган одамларнинг бирлашиши. Оломоннинг ҳоҳиш-иродаси митинглар ва намойишларга айланиб кетиши мумкин. Олмоннинг вужудга келиши купроқ субъектив сабабларга боғлиқ бўлиб, умумий мотив остида бирлашади.
Оломоннинг асосий белгилари:
нисбатан барқарорлиги;
шаклланишининг тезкорлиги;
якуний мақсад, тактиканинг мавжудлиги;
тўдадан фарқли ўлароқ, бир лаҳзали шаклланмайди;
лидернинг мавжудлиги;
гуруҳда бошқарувнинг мавжудлиги.
Олломон, ўз навбатида, тўдага айланиши ҳам мумкин. Бу ҳиссий стресснинг кучайиши билан боғлиқ бўлиб, гуруҳ раҳбари гуруҳни бошқара олмай қолган ҳолатда рўй беради.
Омма билан оломон ва тўда ўртасидаги қуйидаги фарқлар мавжуд: аъзолар якдил жамога бирлашмаган бўлсада, улар ўртасида ўртасида доим психологик боғлиқлик мавжуд. Омма ҳар доим умумий ва аниқ мақсадга эга бўлади. Омма доим маълум тартибга (умум қабул қилинган қоидалар, ахлоқ меъёрлари) риоя этади, шунинг учун уни назорат қилиш осон кечади. Оммага мисол қилиб, концертдаги томошабинлар, спорт ўйинларидаги мухлислар, томошабинлар мисол бўла олади. Aммо, у ҳам оломон ёки тўдага айланиши мумкин.
Стихияли вужудга келган гуруҳларни бошқаришдан олдин албатта унинг табиатига қараб қайси гуруҳга мансублигини аниқлаб олиш керак. Жамиятда аксарият ҳолда биз “омма” шаклдаги гуруҳларни кўп учратиш мукин бўлганлиги сабабли, унинг ижтимоий кучини (оломон ёки тўдага айланиб кетмаслигини олдини олган ҳолда) салбий мақсадларда ишламаслиги учун уни бошқариш технологияларини ўзлаштириш катта аҳамиятга эга.
Оммани бошқариш стратегиясини тушуниш қуйидаги муҳим икки тамойилга таянади:
а) жараён қанчалик тартибсиз бўлса, у шунча оддий қонуниятларга бўйсунади;
б) оддий ҳал қилиш мумкин бўлган масалаларни мураккаб қоидалар билан ечиш, кишида оммани гуёки бошқариб бўлмас каби тасаввурларини кучайтиради. Натижада, ҳар қандай мақсадли ҳаракатлар фойдасиз бўлади.
Жамиятда оммани бошқаришда қуйидаги жараёнларга эътибор қаратиш лозим бўлади:
Омма билан ишлашда кишилар ўртасида юзага келган инқирозли, эмоционал ва социал ҳолатни чуқур таҳлил қилиш;
Оммадаги муаммоларни топиш ва ўрганиш;
Мавжуд муаммоларни таснифлаш;
Муаммоларнинг конструктив ечимини топиш.
Ҳозирги кунда оммани манипуляция қилиб, уни бошқаришнинг фанда турли услублари ўрганилиб чиқилган. Ҳар қандай мамлакатда омманинг қонуниятларини ўрганиб, уни давлат ва жамият манфаатлари йўлида ижобий мақсадлар сари қўллаш мумкин. Жаҳон амалиётида қўлланилаётган айрим услублар қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |