Абадул абад
-Мен кимман Ватанни душманга бериб,
-Шоҳликдан ажралган оддий бир фақир.
-Бу кунларни кўрмоқ, ўлимдан оғир,
-Нечун бевофолик қилдинг сен тақдир.
-Ёввойи Чигизга бас келолмадим,
Сотқинлар атрофим ўраб олдилар.
-Кўмак беролмадим Мангубердига,
-Дўстларим ортимдан йиғлаб қолдилар.
-Дўстлар ҳам топарман узоқ юртлардан,
-Бойлик ҳам бўлади мен истагандек,
-Лек Ватан мен сени қайдан топарман,
-Ўйларман қалбимни ханжар тиландек.
-Менга керак эмас ўзга юртларнинг,
-Форсу-Ироқларнинг кўшку саройи,
-Суртсам она юртим тупроғин кўзга,
-Кезсам чўлу-даштин бўлиб савдойи.
-Қайтарман бир куни албат қайтарман,
-Ватанни душмандан қиларман озод.
-Агар қайтолмасам, армонла кетсам,
-Ҳалқим кечирмагин, абадул-абад!
Do'stlaringiz bilan baham: |