Абдулла орипов шеъриятида тарихий



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/29
Sana24.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#190206
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29
Bog'liq
Ishoq Jabborov. Abdulla Oripov she'riyatida tarixiy shaxs talqini

Ҳакимда ҳам турфа хислат эди мужассам,
Хусусан, у табибликда пур ҳунар эди.
Ҳар бир гиёҳ кўзларига гуёки малҳам,
Малҳам эса гиёҳ бўлиб кўринар эди.п
Шу нарсани таъкидлаш жоизки, ҳаётий материалнинг бадиий 
талқини илмий-тарихий жиҳатдан бағоят нуктадонлик ила асос- 
ланган. Яъни, шоир она халқининг ўгмиш ҳаётини, воқелиги жа- 
раёнларини ниҳоятда нозик ҳис этганлигини, билимдонлик билан 
ўрганиб-ўзлаштирганлигини кўришимиз мумкин. Халқимизнинг 
буюк ўғлонлари Амир Темур (“Соҳибқирон”) ва Абу Али ибн 
Сино (“Ҳаким ва ажал”) ҳаёти, тақдирининг ойдин саҳифалари 
ёритилган асарлари таҳлилидан шу нарса аёнлашяптики, Абдулла 
Орипов нафақат ўз она халқи тарихини, яна шунингдек туркий 
миллатлар ўтмишини, Европа халқлари (1гунончи, олмон, фран- 
цуз, инглиз ва ҳ.к.) тарихини ҳам хассослик ила билишлигини, 
ўрганганда ҳам теран ўзлацггирганлигини ҳис этибтурасан. Бу нар- 
са, аввало, инсон ҳилқатига нисбатан башарий қадрият тариқаси- 
да ёндошиш ҳамда ўрганиш маданиятида намоён бўлади. Иккин- 
чидан, хоҳ Амир Темур ёки Абу Али ибн Сино бўладими, хоҳ 4
3
43 Орипов Абдулла. Танланган асарлар. Тўрт жилдик. П-жилд, Шеър- 
лар ва достонлар. Тошкент, 2000, 317-бет. (Кейинги мисолларда ушбу 
нашр саҳифаси матнда кўрсатилади).
56
www.ziyouz.com kutubxonasi


Алишер Навоий ёки Мирзо Бобур, Аҳмад Яссавий ёҳуд Мирзо 
Улуғбек ва ҳ.к. алломаларнинг ҳаёти саҳифаларига мурожаат эта- 
дими, ўша олис замонлар пучмогида ўзбек эли - туркий улус, 
Туронзамин ва Туркистон халқпари ва давлатлари қўшни ёндош 
мамлакатлар билан ижтимоий-иқгисодий, маданий-маърифий со- 
ҳаларда олиб борган дўстона ҳамкорлик алоқаларининг мазмун- 
моҳиятини ҳам теран англаб етганлигини туямиэ. Ушбу омиллар 
олис ўтмиш воқелиги ҳамда тарихий шахслартақдири ўрганилган 
бадиий-тадқиқотчилик моҳиятини ҳам кўп жиҳатдан асослаган.
Учинчидан, яна шу нарса муҳимки, Абдулла Ориповнинг олис 
мозийга, буюк аждодларимизга оид асарларида ўшатарихий жара- 
ёнларда кечган воқеа-ҳодисаларга нисбатан холис фикр-мулоҳаза- 
ларини ҳам билдиради. Ушбу нуқгаи назарларўзинингчуқур ман- 
тиқий асоси, ижтимоий-сиёсий мазмуни билан объектив моҳиятга 
эга. Шу боисдан улар илмий аҳамият ҳам касб этади. Хусусан, 
“Соҳибқирон” драмасида туркий халқларнинг икки буюк сиймо- 
си - Амир Темур билан турк султони Йилдирим Боязидни бир- 
бирига гиж-гижлаб, уриштириб қўйган куч - бу Оврупонинг си- 
ёсий найрангларидир, деган фикр айтилади.
Туркийпарнинг икки шоҳин гижгижлаб қўйиб 
Уруштириш кимга зарур бўлганин ўйла.
Оврўпонинг найрангига лаққа учдингу 
Соҳибқирон Темурингдан юзни ўгирдинг.
Қанча узоқ олишсалар икки паҳлавон
Исроф бўлар улардаги шунчалик куч ҳам
Ва ўртада ғолиб чиқар гиж-гижлаган зот. (73-74-бетлар)
Ушбу фикр Амир Темурга оид тарихий асарларда учрамайди. У 
мазкур драмада олис мозийда кечган тарихий воқеа-ҳодисалар жа- 
раёнига нисбатан Абдулла Ориповнинг нуқгаи назари сифатида 
зоҳир бўлаётир. Ушбу баҳо ўзининг объектив мазмун-моҳияти би- 
лан илмий аҳамият касб этади. Яна Амир Темуртилидан Йилди- 
рим Боязидга айтилган ушбу фикрлар ҳам ғоят ибратли маъноси 
билан қимматлидир (“Турк элининг ноаҳиллик тарихига сен ти- 
рик тимсол сифатида яшаб юргайсан”). Ёҳуд, Амир Темурнинг 
шоир Ҳофиз Шерозий билан суҳбатида унинг тилидан шундай 
лутф келтирилади.
57
www.ziyouz.com kutubxonasi


Сиёсатга аралашибҳазрат Фирдавсий 
“Шоҳнома ”да камситмишдир турк султонларин.
Шул сабабли, жаҳли чиққан Маҳмуд ўазнавий

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish