Абдулла орипов шеъриятида тарихий



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/29
Sana24.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#190206
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29
Bog'liq
Ishoq Jabborov. Abdulla Oripov she'riyatida tarixiy shaxs talqini

Бойқаро ирғишлаб истак отида 
Жаҳанга боққанда мисли бола шер, —
Ҳирот дарвозасин бир қанотида 
Шеърий лашкарини тизган Алишер.
Дунёда бирор ном қолдирмоқ учун
Юрт бузиш шарт эмас, деган гап-ку, рост .
Кимдир пеш қилганда найзанинг кучин,
Алишер қаламни кўрсатган, холос. 
(П, 150)
Ҳ азрат А пиш ер Н авоий ўз адаби й асарлари билан туркий ти л -
н и н гж а ҳ о н ти ллари силсиласидаги со б и т ва устивор ўрн ин и муҳ-
рлаб қўйди. “О н а тилига туганмас и ш қ , у н и н гтақ ц и р и ю камолоти
51
www.ziyouz.com kutubxonasi


учун масъуллик ва ғамхўрлик — мана сўз даҳоларини бирлашти- 
рувчи биринчи фазилат, — деб ёзади Абдулла Орипов “Адабий 
қайдлар”ида.— Данте итальян тилини халқаро йўқпамада нечоғлик 
барқарор этган бўлса, Навоий ҳам шундай вазифани — жаҳоншу- 
мул ватанпарварлик ишини адо этди. Этник жиҳатдан бағоят хил- 
ма-хил, қанчадан-қанча шеваларда гаплашувчи кишилар тилига 
хос сўзларни адабий тил доирасига олиб кирди. Навоийнинг журъ- 
ати ва жасорати, маҳорати туфайли ўзбек адабий тили мукаммал 
шаклланишга эришди”.37
Умумбашарий муаммолар қай тариқа қўйилмасин, қай йўсинда 
ҳал этилмасин, уларнингбарчаси охир-оқибатда ҳал қилувчи бош 
омил — инсонга келиб тақалади. Инсонни камолот маснадида кўриш 
А.Орипов лирик қаҳрамонининг эзгу орзуси. “Авлодлар қонида 
минг йиллар оққан, буюк боболарнинг турфа хислатлари”дан биз 
неларни ололдик. “Тўфон, қасирғалар аро бобомерос олий туйғу- 
ларимизни бокира сақпай олдикми?” “ Йироқавлодларга бизлар- 
дан қай бир хислатимиз қолар экан?” Лабда табассуму кўзда ёш 
билан сенга талпинаман, буюк набирам...” Олис мозийдан, аж- 
додларимиз ҳаёти ва тақдиридан комиллик ҳислат-фазилатларини 
излаш ҳамда мукаммал инсонни соғиниш туйғуси Абдулла Ори- 
повнинг тарихий мавзуга бағишланган шеърлари усгивор йўнали- 
шини белгилайди.
“Алишер” шеърида бобомизнингумумбашарий қадрият маснадига 
кўтарилган асарлари башар аҳли кўнглига яхшилик, адолат, гўзал- 
лик уруғларини экади. Хапқпарни меҳр-муҳаббат, адолат, гўзаллик 
бнрлаштиради, деган олижаноб ғоялари мубориздир. Олам ва одамни 
ҳар бир шоир ўз билгичи ва англами даражасида талқин қилади. “Улуғ 
Алишер Навоий бобомиз ҳам турли йўсинларда ишора қилиб, ту- 
шунтира-тушунтира поёнига етмагач, гўзал бир хулосага келганлар 
(“Хушдурур боғи коинот гули, Барчасидан яхшироқҳаёт гули”). Бу 
— дунёвий жумбоқни ҳаёт ҳдқиқатига айлантириш учун донишманд 
санъаткорнингтопган шоирона ҳукми. Хуллас, поёнсиз коинотбоғи- 
да ҳаёт гули ёлғизэмас...”38 Инсон руҳан ва фикран комиллик ҳис- 
лат-хусусиятлари билан ўз шахсиятини зийнатлар экан, бу — ҳаёт 
гулининг боқий яшноқлигини таъминлаш демақдир. Буюк бобомиз 
Алишер Навоий умумбашарий асарларида илгари сурган оламгир гу-
” Орипов Абдулла. АдабиЙ қайдлар. “Ўзбекистон адабиёти ва санъа- 
ти”, 1991, 29 март, 4-бет.
” Орипов Абдулла. Эҳтиёж фарзанди. 150-бет.
52
www.ziyouz.com kutubxonasi


манистик гоялари билан бугунги наслларни ўзлигини ўрганишга, 
ўзлигини танишга, ўзлигини билишга руҳпантираётир.
“Ҳинд ҳалқида шундай одат бор: улар йилда бир маротада му- 
қаддас Гангдарёсида чўмилишиб, покланиб оладилар, — деб ёзади 
А.Орипов “ Буюқ ифггихор” мақоласида. — Мен халқларнинг маъ- 
навий дунёларида ҳам ўз Ганг дарёлари бор, деб ўйлайман. Биз 
учун шундоқтабаррукуммон, шубҳасиз, Алишер Навоийдир. Биз 
наинки йилда бир бора, балким, ҳар куни бу сиймодан нур, зиё, 
маънавий қудрат оламиз. У зотнинг меъёри — мезонларидан келиб 
чиқиб, атроф-муҳитга муносабатимизни билдирамиз... Бугунги кунда 
Навоийни ўрганиш - ўз қалбимизни ўрганиш, Навоийни таниш 
— ўзигимизни таниш билан баробар”.39
Абдулла Ориповнинг олис мозийга, халқимизнинг ёруғ сиймо- 
лари ҳаёти ватақцирига бағишланган шеърларини ўрганиш, бади- 
ий-эсгетиксалоҳиятидан ҳайратланиш, ижтимоий-фалсафий маз- 
мун теранлигини англашга интилиш самаралари сифатида қуйида- 
ги хулосага келиш мумкин:
Биринчидан, Қаршингда ҳасратли ўйгатоламап,
Қачон халқ бўласан эй, сен — оломон, -
дейди А. Орипов тўртликларининг бирида. Шу шароитда Абдулла 
Ориповдек қудратли истеъдод сўзининг бой мазмуни, руҳи ва эҳги- 
роси кўнгилларга нур ато этади. Миллий бирлик ҳиссининг суст- 
лиги Абдулла Ориповнинг хоҳ тарихий, хоҳ замонавий мавзуга 
бағишланган асарлари (“Алишер” , “Ўзбекистон байроғи” , “Диа- 
лектика”, “Бобур”, “қонуният”, “Ҳайронлик”, “Менгаҳаётни бер" 
ва ҳ.к.)даги фожеий оҳангнинг мазмунини ташкил этади. Шоир- 
нинг мозийдан олган сабоқларининг энг муҳимларидан бири - бу 
халқимизни миллий бирликка даъватдир. Ҳамжиҳат иттифоқлик- 
кина халқимизни ягона миллат сифатида жипслашиши ва шаклла- 
нишини таъминлайди. Турли хил ижтимоий-сиёсий офат ва бало- 
лардан халос этади.
Иккинчидан, маъпавий-интсллектуал комиллик ҳислат-фазилат- 
лари билан одамлар табиатини зийиатламасдан туриб, мнллий бир- 
лик туйғуларини шакллантириш амри-маҳол. “Ўзбск халқннинг энг 
мудҳиш тарихий фожеаларидан бири шуки, бу миллат тарих тақо- 
зоси туфайли учта давлатга айланиб кетган эди. Биласнз — Бухоро
39 Орипоа Абдулла Буюк ифтихор. “Ўэбекистон адабиёти ва санъати",
2001, 9 февраль, 1-бет.
53
www.ziyouz.com kutubxonasi


амирлиги, Қўқан ва Хораэм хоиликлари”.4" “Мен реалисгмаи, ёлғон- 
яшиқ гапларии ёмон кўраман” , — дейди Абдулла Орипов адабий 
суҳбатларида. Худбинлик, маҳаллийчилик, жаҳолат, ялтоқилик, 
ёвузлик, кск-адоват ва ҳ.к. аҳлоқий иллатларни бартараф этмас- 
дан, муҳаббат, садоқат, эзгулик, адолат ва ҳ.к. маъиавий-аҳлоқий 
фазилатлар соҳиби бўлиш қийии. Шоирнинг олис мозийга бағиш- 
ланган шеърларида Амир Тсмур, Бобур, Алишер Навоий, Турди 
Фароғий, Абдулла Қодирий, Ҳамза ва ҳ.к. шахслар ҳар қацдай 
мушкул шароитда ҳам халқ учун ёруғлик, маърифат, эрк-истиқбол 
чирогини ёқа олгаи сиймолар сифатида талқин этилади. Халқни 
якдил ва ҳамнафас кўришга интилган, уни бирлаиггириш учуи саъй- 
ҳаракатлар қилган зотлар тарнқасида улугланади. Бугунги авлод- 
ларга буюк ибрат ва намуна тимсоли этиб кўрсатилади. (“Алишер 
Навоий”, “Туркистон болаларига”, “Эркинлик”, “Абдулла Қоди- 
рийнинг сўнгги сабоғн” , “Ҳамза нидоси”, “Зардўшт сўзи” ва ҳ.к.)
“Тўқсон икки бор ўэбек юртидур, тенглик қилинг” (Аҳмад 
Фарғоний). Афсуски, бу эзгу ниятлар мунглуғ шоирларнинг сар- 
ғайган дафтарлари саҳифаларидагина қолиб кетди, - дейди шоир 
“ Карвон” мақоласида. — Тарих қуруқ сўзни эмас, балки ан иқ 
моддий ҳаракатларнигина ёқгиради” .4
0
41 Олис тарихнинг чўтир 
ва чўнқир йўлларида, чақир тиканакли сўқмоқдарида бетимсол 
маънавий етуклиги ва амалий жасоратлари билан ойдин тафак- 
кур саҳифаларини очган, инсоният маънавий дунёсида ёруғ чи- 
роқларини ёқиб қолдирган аждодларимизни миллат сарбонлари 
деб билади ш оирнинг лирик қаҳрамони. Улардан сабоқ, ибрат 
олиш билан кифояланмасдан энг муҳими, муносиб ворислар 
бўлишга ҳам даъват этади.
Учинчидан, Абдулла Орнпов шеъриятн минг-минг йиллар пуч- 
моғида тош келса кемириб, сув келса скмнрнб, жаҳон тамадцунида 
ўзлнгиии намоён этиб келаётган халқимиэ фарзандларининг эзгу- 
лик, адолат, гўэаллик, мсҳр-оқибат ва ҳ.к. боқий башарий қадри- 
ятларнн ҳнмоя этиш, улуғлаш, барқарор қилиш борасндаги олам- 
шумул хизматлари васфига бағишлаиган. “Бу кўҳна дунёда ёмонлик 
эмас, балки яхшилик кўнлар сингарн менга ҳам ҳузур бахш этади, 
- дейди шоир “Самимийликдан ортиқ фазилат йўҳ” мақоласида,- 
Юзлаб катга-катга халқлар ўртасида менинг ҳам халқим ўз овози- 
га эга экаи, иега мен уиииг орасидан чиққан, йи.тг эттан ёруғлякия
40 Орипов Абдулла. Эҳгиёж фарзанди., 157-бет.
41 Орипов Абдулла. Эҳтиёж фарзанди., 187-бет.
54
www.ziyouz.com kutubxonasi


пайқамаслигим керак. Ш у учқун аланга олсин деймаия.42 Эзгулик 
ғафлатда қолгани эамон, одамлар ҳаётини иблис бошқаради, — 
дейди шоирнинг лирик қаҳрамони.
Демак, кўринадики, шоирнинг халқимиз ўтмишига, буюк аж- 
додлари ҳаёти ва тақдирига бағишланган шеърларида ҳам (“ Муно- 
жот”ни тинглаб...”, “Оташга сиғинди бир замон халқим", “Ўзбе- 
кистон”, “Қарши қўшиғи”, “Мўмин Мирзо”, “ Паҳлавон Маҳмуд 
қабрн қошида”, “Альбомга” ва ҳ.к.) лирнк қаҳрамоннинг тафак- 
кур маданияти юксак гуманистик пафос билан йўғрилган. Ўзлик- 
ни таниш, ўзликни билишга қаратилган инсонсеварлик, ватан- 
парварлик ғояларини илгари сурган шоир шахсининг кўзгусидир. 
Халқ ва Ватан манфаатларига хизмат қилишига кўра шоир шеър- 
лари юксак ижтимоий-фалсафий аҳамият касб этади.
* д

” Орипов Абдулла. Эҳтиёж фарзанли. 149-бет.
55
www.ziyouz.com kutubxonasi


И-БОБ. Ш ОИРНИНГ ҒОЯВИЙ- 
ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ ВА ЛИРИК 
ҚАҲРАМОН МАСАЛАСИ
“Ҳаким ва ажал” лиро-эпик асарида ҳам Абдулла Орипов ўзи- 
нингбадиий-фалсафий концепциясига содиққолади. Ўзбек халқ- 
ининг буюк мутафаккир фарзанди Абу Апи ибн Сино ҳаёти ва 
тақдири мисолида олис мозий воқелигидан эзгулик, адолат ғояла- 
рини, бетимсол маънавий-ахлоқий гўзаллик намунасини кўради. 
Юксак маҳорат билан бадиий-фалсафий йўсинда кўрсатишга му- 
ваффақ бўлади. Асар воқеапари лирик қаҳрамон тилидан ҳикоя 
қилинади. Хусусан, бундан минг йилча бурун Бухоронинг шун- 
доққина Афшонасида яшар эди ғоят закий битта ўспирин ёш бо- 
шидан Ҳаким деган ном олган эди.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish