БИРИНЧИ БОБ
ЭТНОНИМ ВА ЭТНООЙКОНИМЛАРНИНГ
ЎРГАНИЛИШИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ТАРИХИЙ -
ЛИСОНИЙ ТАҲЛИЛИ
1.1. Этноним ва этноойконимларнинг ўрганилиши
Қадимий Туркистон, жумладан, Самарқанд вилояти
серқабила диёр бўлиб , ҳар бирининг тараққиёт йўли узоқ
ўтмишга бориб тақалади. Аждодларимиз босиб ўтган ибти -
доий жамият тахминан 700 минг йилни ўз ичига олади
(170:18). Туркий қабилалар милоддан аввалги уч мингинчи
йилдан анча олдинроқ жаҳонда ўз мавқеини эгаллаган
қабилалардан биридир. Кичик Осиёда яшаган шумер , ак -
кад, хурит, хетт , оссурий каби тилларда сўзлашган энг
қадимги халқлар орасида бугунги туркийларнинг аждодла -
ри яшашган (167;125;3-7).
Мустақиллигимиз туфайли ўз эркини қўлга олган
халқимиз узоқ ўтмишга , ибратли тарихини ўрганиш ва ке -
ласи аждодларнинг маънавий мулкига айлантириш имко -
ниятига эга бўлди . Зеро , маданиятли одам ўзининг авлод -
аждодларини, ўзидан аввал ўтган камида етти аждодини ,
урф-одатлари , удумларини билиши шартдир. Бунинг учун
маълум халқ , қабила , этнонимларини ҳамда унинг негизида
шаклланган этноойконимларни дурустроқ билиш лозим
бўлади .
Этнонимларнинг юзага келиш тарихи , қандай маъно
англатиши, халқимиз тарихининг қайси даврида , кимлар
16
томонидан, қачон ва қай тарзда яратилганлиги ҳақида ғоят
қизиқарли маълумотлар мавжуд .(16:197)
Милоддан аввал ҳам ҳозирги Марказий Осиё ерларида
бир қанча туркий қабилалар яшаб келганлар . Геродотнинг
«Тарих », Страбоннинг «География », Помпей Трогнинг
«Филипп
тарихи », Юстиннинг «Помпей Трог эпитоми »
асарларида, скиф , сак , массагет , дах каби туркий қавмлар
билан бирга бошқа халқларга тегишли тохар, сўғд ҳам тил -
га олинади . Уларнинг асарларида бу қабилаларнинг
қадимдан Каспий денгизидан Хитой ва Ҳиндистонгача
бўлган жойларда яшаганликлари ҳақида маълумот берила-
ди. Рим адиби Юстиннинг фикрича , «скифлар Осиёдан
тарқалган бўлиб , энг қадимги қабилалардан бири эди .
Қадимийликка дахлдорлик ҳақида скифлар билан мисрлик -
лар ўртасида қаттиқ баҳс бўларди » (153:211). Геродот
скифлар ўлкасига келади ва уларнинг Волга , Дон , Днепр ,
Дунай дарёлари , Каспий бўйида кучли давлати борлиги -
нинг гувоҳи бўлади (44:116).
Этнонимлар
ҳақида
қизиқарли
фикрлар
арзирли
мулоҳазаларини антик давр олимларидан сўнг Марказий
Осиё олимлари ҳам билдирганлар . Бундай маълумотлар
Ибн Ҳавқал ( Х аср ) нинг « Сурат ул-арз » (« Ер куррасининг
сурати»), номаълум муаллифнинг « Ҳудуд ал- олам мин ал -
машриқ илал мағриб» (« Дунёнинг шарқдан ғарбгача бўлган
ҳудудлари»), Маҳмуд ибн Валининг «Баҳр ул-асрор »,
Муҳаммад Тоҳирнинг « Ажойиб ат -табоқат », Худойберди
ибн
Қўшмуҳаммад
Хивақийнинг
« Дили
ғариб»,
М. Кошғарийнинг « Девону луғатит турк» Абу Райҳон Беру -
17
ний асарларида этнотопонимларнинг ўзига хос хусусиятла -
ри турли аспектда ўрганилгандир.
Шарқнинг етук олимларидан бири Абу Райҳон Беруний
қадимги халқлар , уларнинг номлари - этнонимлар ҳақида
маълумот беради . Алон ва ос эрон халқлари уруғларидан
бўлиб, ўзбек ва қорақалпоқ халқлари таркибида учрайди .
Алон ва ос уруғлари ҳақида илк бор Абу Райҳон Беруний
хабар беради . Амударё ўз оқимида тўсиқларга учраб сўл
томонга - қипчоқлар юртига оқа бошлагач , бу ерда яшаган
аҳоли Хазар (Каспий ) денгизи қирғоқларига кўчдилар, -
дейди Беруний . Улар Алон ва ос уруғлари эканлигини ёза-
ди (5:193-194).
Маълумки, Абу Райҳон Берунийдан кейинги даврда
яратилган
ёзма
ёдгорликлар
орасида
Маҳмуд
Кошғарийнинг «Девону луғатит турк» асари туркий этно -
нимлар тарихига доир қимматли маълумот берувчи манба
саналади.
Маҳмуд
Кошғарий
ўзи
яшаган
даврдаги
Мовароуннаҳрда яшаган элатлар ҳақида фикр юритган. У
умумтуркий
оиладаги
уруғ - қабила
ва
элатларнинг
яқинлиги , тил бирлиги ҳамда ўзига хос бўлган фарқли то -
монларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган ва уларнинг
жойлашиш
жуғрофий
харитасини
берган.
Маҳмуд
Кошғарий « Девон» идаги қуйидаги маълумотлар фикримиз -
ни тўла исботлайди: « Қаз - Афросиёб қизининг номи .
Қазвин шаҳрини шу қургандир . Бу сўзнинг асли ғоз
ўйналадиган жой демакдир . Чунки у шу ерда турар ва шу
ерда ўйнар эди . Шунинг учун баъзи турклар Қазвинни турк
шаҳарларидан ҳисоблаганлар . Шунингдек, Қум шаҳри ҳам
чегара ҳисобланади. Чунки қум туркча сўздир . Афросиёб -
18
нинг қизи бу ерда ов қилар ва ўйнар эди . Баъзилар турк
шаҳарлари чегараси Марваш – Шоҳижондан бошланишини
сўзлайдилар. Чунки Қазнинг отаси Тўнга Алп Эр - Афроси -
ёбдир. У Таҳмурасдан уч юз йил кейин Марвни бино
қилгандир.
Баъзилар бутун Мовароуннаҳрни турклар ўлкаларидан
деб ҳисоблаганлар . У Йанканддан бошланади. Унинг бир
оти Дизруйиндир. У сариқлигига кўра, мис шаҳри демак -
дир. Бу Бухорога яқиндир . Бу ерда Афросиёбнинг қизи –
Қазнинг эри Сиёвуш ўлдирилгандир . Мажусий – оташпара -
стлар ҳар йили бир кун бу ерга келиб , Сиёвуш ўлган жой
атрофида йиғлайдилар... Бутун Мовароуннаҳр , Йанканддан
Шарққача бўлган ўлкаларни турк шаҳарларидан деб
ҳисоблашнинг асоси шуки, Самарқанд - Семизқанд, Тош -
канд - Шош, Ўзжанд , Тунқанд номларининг ҳаммаси турк-
чадир. Қанд туркча шаҳар демакдир. Улар бу шаҳарларни
қурдилар ва шундай ном қўйдилар. Ҳозиргача ҳам шундай
келмоқда . Бу ерларда форслар кўпайгач , сўнг улар Ажам
шаҳарлари каби бўлган . Ҳозир турк ўлкаларининг чегараси
Абисгун денгизи билан ўралган. Рум ўлкасидан ва
Ўзжанддан Чингача чўзилади . Узунлиги беш минг фарсах ,
эни уч минг фарсах, ҳаммаси саккиз минг фарсахдир »
(80:3,163-164).
Маҳмуд Кошғарий туркий қабила ва уруғларнинг жой -
лашиш ўрнини кўрсатгач, уларнинг номлари рўйхати ва
улар ҳақида маълумот беради : « Турклар аслида 20
қабиладир. Ҳар бир қабиланинг саноқсиз аллақанча
уруғлари бор . Мен булардан асосини , она уруғларини ёз-
дим, шахобчаларини ташладим ... Румдан кун чиқаргача
19
бўлган мусулмон ва бошқаларни зикр қилдим ... Румга яқин
биринчи қабила бажанак , сўнг қипчоқ, ўғуз, йамак ,
бошғирд, басмил , сўнг қай , сўнг йабақу , сўнг татар , сўнг
қирқиз
келади.
Қирғизлар
Чин
яқинидадурлар .
Бу
қабилалар ҳаммаси Рум ёнидан кун чиқаргача чўзилгандир .
Сўнг чигил, сўнг тўхси , сўнг йағма , сўнг иғрак, сўнг йаруқ ,
сўнг жумул, сўнг уйғур, сўнг тангут, сўнг хитой . Хитой –
Чиндир. Сўнгра тавғач ; бу Мочиндир» (80:1,64). Шундан
сўнг туркий қабилалар таркибига келиб қўшилган сўғдақ,
қанжак , арғу , ҳутанликлар , тўбўтлар , танғутлар , бисмил ,
булғар, сувар, бажанак кабилар ҳақида маълумот беради
(80:1,65-66-89). Бундан ташқари, «Девон » да ўғуз қабиласи
ва унинг кичик 22 уруғини номма- ном санаб ўтади ҳамда
уларнинг тамғалари тўғрисида маълумот беради (80:1,89-
90). “Бу қабилаларни билишга одамларнинг эҳтиёжлари
борлиги учун бирма -бир изоҳ қилдим. Бу номлар у
қабилаларнинг энг қадимги боболарининг исмидир,” – дей -
ди М . Кошғарий (80:1,91).
Хуллас , «Девон » да 70 га яқин уруғ , қабила , элат ва
уларга хос бўлган тоифалар ҳақида қимматли маълумотлар
бор.
Ўзбек қабила ва уруғларнинг шажаралари ҳақидаги
маълумотлар XIV аср тарихчиси Рашидиддиннинг «Жомеъ
ат-таворих » асарида ҳам учрайди. Бу асарда ўзбек
қавмларидан қўнғирот , қипчоқ, жалоир , қатоғон, қанғли ,
бурқут қабилалари ҳақида маълумот бериш билан бирга,
қирғизлар таркибидаги урус / орыс / уруғи ҳақида тушунча
беради (124:124,151).
20
XVI асрда Сайфиддин Ахсикатий томонидан яратилган
«Мажмуъ ат- таворих» асарида ўзбек уруғлари , қабилалари
тўғрисида қизиқарли фикрлар берилган. Айниқса ўзбек
уруғларидан қишлиқ, қўнғирот , кенагас, урус / орыс / каби -
лар ҳақида янги маълумотларни айтган (129:32). Муҳаммад
Солиҳнинг « Шайбонийнома » достонида Мовароуннаҳрда
темурийлар инқирози ва Шайбонийлар ҳукмронлигининг
ўрнатилиши даври билан боғлиқ бўлган тарихий воқеалар
ўз аксини топган. Бу воқеаларда ўзбек элатининг турли
уруғ- қабилалари иштирок этган . Муҳаммад Солиҳ ўз аса -
рида 30 дан ортиқ қабилаларнинг номларини тилга олади.
Унда жумладан , барча манбаларда эслатилган уруғ -қабила
номларидан ташқари ўғлот , араб , тожик , южи, урус /орыс /
каби этнонимлар эслатиб ўтилган (91:199-200).
Бобур ўз асари « Бобурнома»да 1034 та жой номлари
ҳақида маълумот беради . Муаллиф аҳоли яшайдиган мас -
канлар номини маълум система сифатида ўрганиб , жой
номларининг лингвистик ва нолингвистик табиатини тўғри
талқин этишга ҳаракат қилган . Бобур ўзига хос тадқиқ ме -
тоди асосида жой номларини таҳлил қиларкан, бунда ном
ясашда иштирок этган сўз ва қўшимчаларнинг ареалини
аниқлайди, шу хилдаги номлар қаторини белгилаб, улар -
нинг лингвистик ва нолингвистик хусусиятларини ёритади
(160:5-6).
Бобур этноним ва этноойконимлар тўғрисида ҳам
маълумот беради. У Тўқбой этноними ҳақида гапириб ,
ўзбек уруғларидан сарой ва
манғитларнинг бир уруғи
тўқбой,
дейди
(32:260).
Ўзбекистонда ,
жумладан ,
Пастдарғом туманида Тўқбой номли қишлоқ бор .
21
Профессор Б. Ўринбоевнинг ёзишича , ўзбек этноними-
касига тегишли луғавий бирликлар ҳозирги мактаб дарс -
ликларидан ҳам муносиб ўрин олган (158:9-12). Дарслик -
лардаги матнларда 92 бовли ўзбек уруғлари номи учрайди .
Б. Аҳмедовнинг таъкидлашича , кейинги йилларда 92
бовли ўзбек қавми номма- ном саналган тўрт нафар қўлёзма
асар борлиги аниқланди (17:3). Булардан иккитаси “Маж-
муъ ат- таворих ва Туҳфат ут -тавор -и хоний” санктпетер -
бурглик шарқшунос олимлар - А . Т. Тоҳиржонова В .А .Ро -
модиннинг саъй ҳаракати билан аниқланди . Қолган иккиси
“Насабномайи ўзбек ” (“ Ўзбекларнинг насаб китоби ”)
(ЎзФАШИ қўлёзмаси , инв. № 3386, в 183а-183 б -бетлар ) ва
”Асомийи наводу ду фирқа-йи ўзбек” (ЎзФАШИ қўлёзмаси ,
инв. № 4230 в 132б -133 а) кутубхонасида сақланаяпди
(17:3).
Этнонимларни ўрганиш ва тўплаш борасида таниқли
элшунос
олим
Ҳ .Дониёровнинг
хизмати
каттадир .
“Қитмир ” ва “Насабнома ” номли қўлёзмалар асосида 92
бовли ўзбек уруғлари номини тартибга келтиради ва уни
махсус рисоласида эълон қилди (51:98). Ҳ . Дониёров сана -
ган “Қитмир” қўлёзма асарини ҳам ҳисобга олсак , 92 бовли
қавмлар саналган қўлёзма асарлар сони бештага етади. Бе -
шала рўйхатни ҳам иловада бердик.
Бизгача етиб келган , 92 бовли ўзбек қавмлари номма -
ном саналган манбаларга диққат қилсак, уларнинг XVII ас-
рдан бошлаб яратилганининг гувоҳи бўламиз .
Бу асарларни бир- бирига таққослаб чоғиштириш жа-
раёнида анчагина фарқлар , фонетик ўзгаришлар , вариант -
лилик ходисалари борлигининг гувоҳи бўлдик . Юқорида
22
санаб ўтилган бешта асарда келтирилган уруғ номларини
алфавит тартибида жойлаштириб чиққанимизда 92 бовли
ўзбек халқи қавмлари сони 200 тадан ошиб кетди. Бизнинг -
ча, бу ҳолатни ҳар ким халқ орасидан ҳар хил ёзиб олган -
лиги, қайта- қайта ёзилиш натижасида ўзгаришларга дуч
келиш, турли шеваларда турлича талаффуз этилиш каби
кўплаб ҳолатлар билан изоҳлаш мумкин . Бундан келиб
чиқишича, ҳар бешала рўйхатдаги номларни айнан қабул
қилиш ҳам мунозарали ҳолатдир . Бунга аниқлик киритиш ,
92 қавмни номма -ном санаш махсус кузатиш ишларини та-
лаб қилади.
Этнонимларни ўрганиш бўйича энг муҳим манбалардан
яна бири Абулғози Баҳодирхоннинг «Шажараи турк» ва
«Шажараи тарокима» асарларидир . Бу асарларда туркий
қабилаларининг этногенезиси ҳақида тарихий маълумотлар
келтиради . Бундан
ташқари,
уларда
туркман
уруғ -
аймоқлари таърифи билан биргаликда Ўғузхоннинг 24 на -
бираси номларининг изоҳи , тамғалари , тотемларининг зик -
ри келтирилади (134:35-38).
Ўзбек халқининг этногенезиси ва унинг шаклланишида
қатнашган этник номларни ўрганишда XIX асрдаги ишлар -
нинг аҳамияти каттадир . Низомиддин ибн Домла Шоҳ Саид
Маҳдум қаламига мансуб « Насабномаи ўзбек» қўлёзма асо -
сида Н . В. Хаников ўзининг « Бухоро хонлигининг тавсифи »
асарида 92 қавм ва унинг шахобчалари ҳақида тўлиқ
маълумот беради. Масалан, манғитларнинг тўқ манғит , оқ
манғит , қора манғит , қўнғиротларнинг қонжиғали , қўштам -
ғали, отинли, чувак тамғали каби шахобчалари борлиги
ҳақида ёзади (141:56-63).
23
Н . В. Хаников санаб ўтган ўзбек қавмларидан 28 таси
Бухоро хонлигида мавжудлигини ва уларнинг турар жойла -
рини бирма- бир кўрсатади. Манғитлар Бухоро билан
Қарши, хитойлар Бухоро ва Кармана , найманлар Зиёвуд -
дин, қипчоқлар Каттақўрғон билан Самарқанд, саройлар
Самарқанддан Қаршига борадиган йўл атрофларида ,
қўнғиротлар Қарши ва Шаҳрисабз , дўрмонлар Ғиждувон,
баҳринлар Миёнқол ҳудудидаги ерларда истиқомат қилиши
ҳақида гапиради (141:63-65).
Этнонимларнинг пайдо бўлиши муайян жуғрофий
ҳудудда яшаган халқнинг кўҳна тарихи билан чамбарчас
боғлиқдир. Шу маънода К. Шониёзовнинг кейинги йилларда
олиб борган тадқиқотларини алоҳида таъкидлаш ўринлидир
(147:168).
Этнонимлар ҳақидаги фикрларни Абрамзон С. М ., Му -
равьёв Н .Н ., Вяткин В. Н ., Данилевский Г. И., Баскаков
Н .А ., Еремеев Д .Е ., Зуев Ю. А ., Губаева С ., Кармишева
Б.Х ., Шониёзов К ., Аҳмедов Б. каби кўпгина олимларнинг
ишларида ҳам учратамиз.
Ўзбек халқининг этник таркиби ва этнотопонимлар ма -
саласини ҳал қилишда С. Губаеванинг хизмати бордир.
Ўзбек халқи ўтроқ ва кўчманчилик ҳаётини бошидан ке-
чирган. Фарғона водийси XIX асрга қадам қўйганда
қўнғирот, ахтачи , чорвоқ, қарапчи, найман , бешбола, бар -
лос, калтатой, турклар , мийтан, қангли каби қавмлар
истиқомат қилар эдилар . XIX асрнинг охири ва ХХ асрнинг
бошларидаги этнотопонимлар ҳақида С .Губаева ўзининг
номзодлик (47), докторлик (48) диссертацияларида ва мо-
нографиясида (49) қизиқарли материаллар берган.
24
Этнонимлар асосида шаклланган этноойконимларнинг
тадқиқи ва уларнинг илмий талқини махсус ўрганилмаган .
Улар ҳақидаги дастлабки маълумотлар ўзбек топонимияси
бўйича ёзилган ишларда ўз ифодасини топган .
Умумий тилшунослик, туркология , жумладан, ўзбек
тилшунослигига доир асарларда этнонимлар ва этноойко-
нимларга тегишли фикрлар узоқ даврлардан буён айтилиб
келинаётгани маълум. Лекин этнонимлар масаласи асримиз
бошидан яна ҳам кўпроқ тилга олинадиган бўлиб қолди.
Чунки этнонимларнинг луғавий -маъновий маъноси, ясали -
ши моделлари ва морфологик хусусиятлари тилшунослик-
даги кенг ва атрофлича ўрганилиши керак бўлган
қизиқарли соҳалардан бири ҳисобланади.
Айниқса , туркий тиллардаги этнотопонимларнинг ранг-
баранглиги ва турли хил маъно англатиш хусусиятига эга
эканлиги тилшунос олимларнинг диққат- эътиборини ҳам
ўзига жалб этди . Натижада, айрим туркий тиллардаги этно -
топонимларнинг ўрганилиш масаласига бағишланган бир -
мунча илмий ишлар майдонга келди . Этнотопонимлар ма -
саласига бағишлаб ёзилган ана шундай ишлардан бири
Н .А .Баскаковнинг китобидир (22:28-137).
Кейинги йилларда этнотопонимлар масаласига бағиш -
ланган бошқа ишлар ҳам майдонга келди . Улардан бири
В. А. Никоновнинг « Исм ва жамият» деган ишидир (103).
Этнотопонимлар масаласига бағишланган ишлар туркий
тилларда ҳам пайдо бўла бошлади . Бошқа туркий тиллар
бўйича этнотопонимлар Т. Жонузоқов (50), А .Абдраҳмонов
(3), Е. Қойчибоев (76), С. Отаниёзов (14), С. Амонжолов
(10), Д . Айтмуродов (8), М .Мамедов (85), Г.Ф .Сатторов
25
(107:72-73), Гейбуллаев (43)ларнинг асарларида у ёки бу
нуқтаи назардан таҳлил қилинган.
Айниқса , этнотопонимлар ҳақида ёзилган А .Абдраҳмо -
новнинг «Қозоғистон этнотопонимикаси» деган илмий иши
алоҳида диққатга сазовордир (3). Бу иш бошқа туркий тил -
лардаги этнотопонимларни ўрганишда энг яхши ва
салмоқли
тадқиқотлардан
бири
ҳисобланади .
А .Абдраҳмонов ўз ишида қабила уруғ номларининг этимо -
ни, лисоний -грамматик тузилишини илмий асосда кенг
ёритиб берган. Муаллифнинг фикрича , этник тизимдаги
ашина , уйшун, созоқ, дулат , алшин, арғин , керайит ,
қўнғирот, найман , қанғли каби уруғлар барча туркий
халқларда мавжуддир .
А . Абдраҳмоновнинг яна бир хизмати шундаки, у этно -
топонимларнинг семантик жиҳатдан бир- бирига алоқадор
эканлигини кўрсатди. У этнотопонимларни семантик бел -
гиларига қараб тасниф қилишни тавсия этади . А .Абдраҳ -
моновнинг бу иши қозоқ тилидаги этнотопонимларни
ўрганишдагина эмас , балки бутун туркий тиллардаги, шу
жумладан , ўзбек тилидаги этнотопонимларни назарий ва
амалий жиҳатдан атрофлича ўрганишда ҳам ўз қимматини
тўла сақлайди .
Озарбайжон тилшуносларидан М. А .Мамедов ўзининг
илмий ишларида топонимик атамалар, номлар ва этник
гуруҳлар, топонимларининг вужудга келиши , этнотопо -
нимларнинг луғавий -маъновий ва структурал -грамматик
хусусиятларини таҳлил қилиш йўли билан этнонимлар ва
топонимлар
орасидаги
алоқанинг
қонуниятларини
аниқлайди (85).
26
М . Мамедов ўз изланишлари натижасида этнотопоним -
ларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши мураккаб тарихий
жараён бўлиб , турли- туман ижтимоий- тарихий, лисоний
омилларга боғлиқдир , деган хулосага келади .
Маълумки, 60- йиллардан сўнг « Тарихий номлар мада -
ний маданиятимиз ёдгорлиги » мавзуида совет Маданият
фонди ва собиқ СССР ФА нинг Адабиёт ва тил бўлимида
жой номларининг тақдири билан қизиқувчиларнинг анжу-
манлари ўтказилиб туриларди. Уларда этнотопонимлар му-
аммолари ҳам муҳокама қилинган. Анжуманларнинг мате -
риаллари «Ономастика Средней Азии» (105), « Этническая
ономастика » (152) каби тўпламларда жамланди . Бу ишлар
этноним ва этнотопонимларни ўрганиш йўлида қўйилган
жиддий қадамлардир.
Ўзбек тилининг муаммоли масалаларини ҳал қилишда
кўп ишлар қилган , С .Қораев ўзининг «Топонимы , антрото -
понимы и этнонимы кишлака Тамтум», « Географик номлар
маъноси», «Этнонимика», «Тошкент топонимлари», «Топо -
нимика - жой номлари ҳақидаги фан » каби бир қатор илмий
асар ва мақолаларида (108:14-18) этнотопонимлар ҳақида
анчагина қимматли фикрлар айта олган .
Жуғрофий номларни ернинг тили дейишади . Бу тилга
тушуниш учун эса жой номларининг сирини яхши билиш
керак. Топонимика ана шу сирни ўргатади. « Топонимикани
ўрганиш тил тарихи ва назарияси учун катта аҳамиятга эга.
Кўпгина жой номлари жуда қадимийдир . Ибтидоий ёзма
ёдгорликларда
қайд
қилинган
жуғрофий
номларни
кейинроқ учрайдиган шакллари ва ҳозирги талаффузи би-
лан солиштириб , тилнинг луғат таркибида , сўзларнинг да -
27
стлабки шаклида рўй берган ўзгаришларни билиб олиши -
миз мумкин » (165:5), деган тезисга номшунос С .Қораев
ўзининг номзодлик диссертациясида ҳам (71), жуғрофий
номлари
маъносига
бағишланган
луғатларида
ҳам
(162,163), Тошкент топонимларига бағишланган рисоласи -
да ҳам (166), ўзбек этнонимикасига доир китобчасида ҳам
(164) амал қилди . Тадқиқотчи бу асарларда топонимик
маълумотларни таҳлил қилар экан , уларнинг 30 фоизини
этнотопонимлар ташкил этади , деган хулосага келади (71:
20).
Тилшунос Т.Нафасовнинг тадқиқотларида Қашқадарё
вилоятининг топонимлари (97), Ўзбекистон топонимлари -
нинг таҳлили (98,99), ўлкамиз ойконимларининг изоҳи
(100) ўз аксини топган . Уларда бошқа олимларнинг ишла -
рида изоҳланган топонимлар янгича талқин қилиниши би-
лан бир қаторда , кўпгина жуғрофий номларнинг келиб
чиқиши биринчи бор илмий асосда тушунтирилган ,
кўпгина ўринларда мутахассисларнинг эътиборини торта-
диган фикрлар баён этилган.
Олим қиёсий- тарихий тадқиқ асосида энг қадимий
аҳоли масканларининг номи этнонимлардир , деган хулоса-
га келади (98:45). Шу асосда этноойконимларнинг маъно -
сини изоҳлашга , уларнинг пайдо бўлиши ва этимологияси
масалаларини таҳлил қилишга ҳам катта эътибор бергандир
(100:7-21). Бундан ташқари Т. Нафасов этнотопонимларни
топонимлар тизимининг луғавий -маъновий гуруҳларига
мансуб бўлган алоҳида ономастик бирликлардан бири деб
ҳисоблайди (99:15).
28
Ҳ . Ҳасанов ўзининг «Ўрта Осиё жой номлари тарихи -
дан» номли китобида жуғрофий номларнинг тарихи , хилма-
хиллиги ва қонуниятларини қисқача баён этган. Бундан
ташқари,
жой
номларини
ўрганадиган
топонимика
тўғрисида тушунча бериш жараёнида мисоллар Ўзбекистон
ҳудуди доирасида олинса - да , жой номларининг эски ва ян -
ги шаклларини таҳлил қилишда узоқ ўлкалар топонимика -
сидан қиёсий мисоллар келтирилган (168). Китобчадан
Ўрта Осиё жой номлари жумласига кирувчи этнотопоним -
лар ҳақида ҳам қизиқарли маълумотлар топиш мумкин .
Жумладан, Бўка , Каспий , Косон , Орол , Сирдарё каби этно -
топонимлар тўғрисида ишончли фикрлар бор (168:48-51).
Олимнинг бошқа бир ишида ер юзидаги жой номлари -
нинг турлари , шаклланиши ва уларни таълим тизимида
ўрганишга алоҳида ўрин ажратади . Китобнинг иккинчи
қисмида жой номларининг , жумладан , 40 та этнотопоним -
ларнинг маъновий таъбири берилган (169:39-85).
« Жой номлари жуда узоқ даврнинг маҳсулоти бўлиб ,
тил тарихи , тарихий диалектология ҳамда тарих , этногра -
фия , география , биология каби қатор фанлар учун фактик
материал берувчи манбадир» (118), - деган фикрга асослан -
ган тилшунос Н . Охунов ўз тадқиқотларида топоним деб
аталувчи жой отларининг номланиш хусусиятларини
ўрганган. Уларда топонимларнинг турлари – макротопо -
нимлар ва микротопонимлар , полисонимлар , оронимлар ,
гидронимлар , агроонимлар таҳлил қилинган. Айниқса, эт -
ноойконимлар таҳлилига алоҳида диққат қилган ва негизи -
да найман , кенагас , дўрман , сарой, қанғли , қипчоқ, қатағон
сингари этнонимлар ётган қишлоқ , маҳалла, гузар номла-
29
рининг маъносини очишга , нега шундай аталганлигининг
сабабини аниқлашга ҳаракат қилган (119).
Жуғрофий номлар « ўлик» сўзлар эмас , балки замирида
халқ ҳаёти , тарихи, тили ва шунга ўхшаш бошқа кўплаб
сирларни асраётган хазинадир . Тилшунос З .Дўсимовнинг
номзодлик ва докторлик диссертациялари (56:52), моно -
графиялари (58) Хоразм топонимларининг шаклланиши ва
унинг тараққиёт босқичларини ўрганишга бағишланган .
Уларда кўпгина жой номларининг тарихи ва этимологияси
ҳақида фикр юритилган, шунингдек , топонимларнинг
структурал -лингвистик тавсифи ва аталиш мотивларига
кўра типлари ҳамда таснифи таҳлил қилинган .
Этнотопонимларни тавсиф қилиш ва таснифлашнинг
мезонлари З .Дўсимовнинг бошқа бир ишида маълум дара -
жада ўз аксини топган (59). Унда Хоразм воҳасидаги этно -
нимлар ва улар асосида юзага келган этнотопонимлар тав-
сиф ва тадқиқ қилинган .
С .Найимов Бухоро вилояти ойконимларини тадқиқ
қилар экан топонимияда этноойконимларнинг салмоқли
ўрин тутишини қайд этган ва таҳлилга тортилган этнотопо -
нимлар моҳиятини акс эттирувчи антропоойконимлар, эт -
ноойконимлар, неоойконимлар атамаларини истеъмолга
киритган (95:11-14). Ҳамда уруғ -аймоқлар номи билан
аталган жойларнинг кўплиги жиҳатидан Зарафшон водийси
ва Жанубий Ўзбекистон Республикаси биринчи ўринда ту -
ради, деган хулосага келади (95:18).
Ўзбек топонимияси тизимидаги этнотопонимларни таҳ -
лил қилишни Н .Мингбоев ишида ҳам учратамиз . У
Мирзачўл топонимиясини тарихий- лингвистик жиҳатдан
30
ўрганар экан , бу ҳудуддаги Барлос, Уяс, Солин, Қарапчи ,
Элдовут,
Боёвут ,
Найман ,
Ачамайли ,
Қўштамғали ,
Сирғали, Парчаюз каби ўзбек уруғларига ; Рамадон ,
Қаршау,
Қоракўса ,
Корит ,
Қўнғирот
каби
қозоқ
уруғларига; Жувонсироқ, Қорасийроқ , Дувансироқ каби
форсийларга тегишли элатларга ; Бойтўби , Ристўби патро -
нимларга ; Тентак , Тўқбой, Бўлтай каби генонимларга хос
этноойконимларни изоҳлаган (89:10).
Жиззах вилояти топонимияси бўйича илмий иш қилган
А .Зокиров этнотопонимлар ҳақида фикр юритиб, шундай
ёзган : «Халқ, қабила , уруғ ва унинг энг кичик қисмлари
билан аталган жой номлари турли манбаларга асосланади :
1) тамға белгилари асосида ҳосил бўлган этнонимлар; 2)
тотемик тасаввурга асосланган этнонимлар ; 3) миқдорий
(сон) тушунчаларига асосланган этнонимлар. Ана шу этник
номлар жой номларига ўтиб , этнотопонимлар пайдо
бўлган» (65:4). Бу ишда этнотопонимларнинг этник , гене -
тик, этимологик , лингвистик таҳлили ўзига хос йўналишда
олиб борилган (65:4-5).
Н . Бегалиев Самарқанд вилояти гидронимлари ҳақида
сўз юритар экан , ҳудуднинг тарихи, иқтисодий ва маданий
ҳаёти билан боғлиқ ҳолда гидронимларни таҳлил қилиб ,
шундай ёзади: « Этник бирликлар билан боғлиқ гидроним -
лар асосан ўзбек халқи уруғлари, уларнинг тарихий мигра -
цияси билан алоқадордир . Масалан, Митанариқ , Ўзбекариқ ,
Найманариқ, Қозоқариқ, Қиётариқ , Қўнғиротариқ сингари»
(30:19).
Кейинги йилларда микротопонимлар ва улар таркиби-
даги этноойконимлар бўйича бир қанча илмий ишлар амал -
31
га оширилди . Жумладан , Ш .Қодирова Тошкент (70),
Н .Охунов Қўқон (117), Я .Хўжамбердиев Сурхондарё (143),
Т.Эназаров Шаҳрисабз (150), Ж.Латипов Марғилон (83)
микротопонимлари ҳақида илмий ишлар қилишди . Уларда
этноойконимлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилгандир.
А . В. Суперанская: «Жуғрофий номларни таснифсиз
таҳлил қилиш ва шарҳлаш қийин . Топонимист ўз тадқи -
қотида маълум бир таснифдан фойдаланибгина илмий ху-
лосалар чиқариши мумкин . Тасниф эса турлича бўлиши та-
биий», - деб қайд қилган эди (130:55). Ана шу назарий ху-
лосаларга асосланиб , Сурхондарё вилояти Бойсун тумани
микротопонимларини таҳлил қилар экан Х . Холмўминов
уларни микротопонимлар , антротопонимлар , этнотопоним -
лар, топотопонимлар, зоотопонимлар , фитотопонимларга
ажратган (142:11-13). Бу номлар ичида этнотопонимлар -
нинг ўрни салмоқлидир , дейди ва этнотопонимларни ўз на -
вбатида , икки гуруҳга ажратиб ўрганиш лозимлигини
кўрсатган: 1) ном этнонимдан ясалгани аниқ сезилиб ту -
рувчи
микротопонимлар ;
2)
ном
этноним
билан
алоқадорлиги яширин бўлган ва илмий усулда асослашни
талаб қилувчи микротопонимлар (142:11-12).
Т. Эназаров жой номларини тарихий-қиёсий жиҳатидан
таҳлил қилар экан, Шаҳрисабз этнотопонимларини икки
гуруҳга бўлиб ўрганишни маъқул кўради : а ) туркий этно -
нимлардан ясалган; б ) туркий бўлмаган этнонимлардан
ясалган номлар мавжуд (150:15).
Э .Бегматов тадқиқотларида кишилар ва жойларга ном
қўйиш одатлари , антротопонимлар, уларнинг тарихий этно -
график маъноси тушунтирилган (23). Бундан ташқари , то -
32
понимларнинг таснифи (25) ва топонимияда ўз , ҳам
ўзлашма қатлам масалалари (26), этноантропонимларнинг
ясалиши (27) ёритилган .
Самарқанд топонимияси ҳақида махсус иш ёзган
Т.Раҳматов ўз номзодлик диссертациясида 200 этнотопо -
ним ҳақида маълумот берган (123:19-20). У туркий топо -
нимия жуғрофий атамалар ва этнонимлар асосида ҳосил
бўлган номларга сероблиги билан славян тиллари топони-
миясидан фарқланади , деган хулосага келган . Шундан сўнг
фикрини давом эттириб , этнонимлар Ўрта Зарафшон воҳаси
учун характерли лисоний ҳодиса эканлигини қайд этади ва
шундай ёзади: « Этнонимлар аввал умумлашган маънони
англатиб, кейинчалик унинг маъносида фарқланиш ҳосил
бўлиб, у қабила , уруғ вакиллари яшовчи жой маъносини
касб этган. Жуғрофий атамалар қуйидаги ҳолатларда жой -
нинг атоқли оти сифатида қўлланилади : биринчидан ,
маълум ҳудуддаги объект ( ўрмон, булоқ, қудуқ, тепалик )
яккаю ягона бўлса , иккинчидан, жойнинг номи ўзлашган ,
субстрат характерда (Митан, Лангар, Ғўбдин, Арна) бўлса ,
учинчидан , географик объектнинг турдош оти яқин
ўртадаги бошқа объектга атоқли от бўлиб ўтганда юз бера -
ди» (123:8).
Профессор Б.Ўринбоев ўзининг « Жиззах вилояти топо-
нимлари», « Самарқанд вилояти топонимларининг изоҳи »
каби бир қатор илмий ишлари ва мақолаларида топоним -
лар, жумладан, этнотопонимлар ҳақида анчагина қимматли
фикрлар айтган . У ўзининг «Жиззах вилояти топонимлари »
номли луғатида 135 та этноойконимларнинг маъносини ту -
шунтириб берган бўлса (159), « Самарқанд вилояти топо -
33
нимларининг изоҳи » китобида 412 та этноойконимларнинг
таъбирини берган (161).
Ўзбек этноантропонимлари тўғрисида монографик тад -
қиқотлар ҳам юзага кела бошлади . 1997 йилда А. Отажонова
“Хоразм этнотопонимлари ва уларнинг луғавий асослари”
мавзуида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди (110) ва
шу мавзуга дахлдор бир қатор илмий мақолалар (111) ва
монография (116) эълон қилди .
А . Отажонова Хоразм воҳаси ҳудудидаги этнотопоним -
ларнинг бой материалини тўплаган, уларнинг аталиш моти -
вига кўра типларини , фонетик хусусиятларини , тарихий-
этимологик таркибини атрофлича таҳлил қилган . Унинг
ишида этноойконимлар , этногидронимлар, этноагрооним -
ларнинг вужудга келиш хусусиятлари, баъзи этнонимлар-
нинг этимологияси , этнотопонимларнинг ясалишидаги
қонуниятлар таҳлил қилинган . А . Отажонованинг ушбу
тадқиқоти
ўзбек
номшунослиги,
унинг
топонимика
соҳасига қўшган муҳим ҳиссадир.
Ишда баъзи мунозарали ўринлар , қиёмига етмай қолган
мулоҳаза ва таҳлиллар учрайди. Биз уларга ўз ишимизнинг
кейинги тегишли саҳифаларида тўхталамиз .
Шу нарса характерлики, А . Отажонова ўз ишида этното-
понимлар асосида ётган этнонимларнинг лисоний хусуси-
ятларини ўрганишга катта ўрин ажратган . Бу табиий ҳолга
ўхшайди. Чунки этнотопонимларнинг юзага келиши ва улар
заминида ётган маъноларни этнонимларнинг таҳлилисиз
очиш мумкин эмас . Бу ҳолни бизнинг ушбу тадқиқотимиз
натижалари ҳам тасдиқлайди .
34
Этнотопонимларни ўрганишга қизиқиш ва уларнинг му-
аммолари умумиттифоқ ва минтақавий илмий анжуманлар -
да ҳам баҳс мавзуси бўлган . Бундай анжуманлар 1985 йили
Жиззахда , 1987 йили Гулистонда , 1989 йили Қаршида
ўтказилди.
Жиззах шаҳрида ўтган анжуманда этнотопонимлар , эт -
ноойконимлар, этногидронимлар ҳақида ҳам гап борди . Бу
Э. Бегматов, С .Қораев , Б. Ўринбоев , С .Жалилов , М .Рамазо -
нов, Ҳ . Ҳасанов , С. Губаева, К . Шониёзов, А .Абдураҳмонов ,
Г. Ғайбуллаев, М . Мамедов , У. Тўйчиев , Н .Мингбоевлар
қилган маърузаларда ўз ифодасини топди (86).
Гулистон шаҳрида ўтган анжуманда тилшунослардан
Х .Дониёров, Ш .Саъдиев , М. Мамедов , Э. Бегматов, Б .Ўрин -
боев, Э .Нуриев; М . Гаджихалилов , Ф. Халигов, Н. Бутенко ,
О .Молчанова, Т .Жонузоқов, Н. Мамедов , Ҳ .Ҳасанов , Б .Йўл -
дошев кабиларнинг маърузаларида этноним ва топоним -
ларнинг бир -бирига ўтиб туриши , этнотопонимларнинг
ўзига хос хусусиятлари , этнонимларнинг микротопонимия -
даги ўрни, Озарбайжон ва ўзбек тилларидаги этнотопони -
мик параллеллар таҳлил қилинди (106).
Қарши шаҳрида бўлиб ўтган илмий амалий анжуманда
ҳам Ўзбекистон ономастикаси муаммолари кенг муҳокама
қилинди.
Т.Аҳмедов ,
М .Мамедов ,
Х . Дониёров,
Б.Йўлдошев, С .Каримов , Б. Ўринбоев, Т.Эшонқуловларнинг
чиқишлари
бевосита
этнотопонимлар
таҳлилига
бағишланди (107).
Ўзбек этнотопонимлари , антропотопонимлари , аксинча
этноантропонимлар республикадан ташқарида ўтган илмий
анжуманларда ҳам таҳлил қилиб келинмоқда. Биз бу
ўринда
Э. Бегматовнинг
35
этноантропонимларга
(28),
Т.Нафасовнинг этнонимларнинг антропонимик тизимдаги
ўрнига бағишланган (101), З. Дўсимовнинг Хоразм этното-
понимлари таҳлилига (60), Н .Охуновнинг қипчоқ этнони -
мининг топонимик тазимдаги ўрнига доир (120) ишларини
кўзда тутмоқдамиз.
Ўзбек тили ономастикаси муаммолари ва унинг бир
қисми бўлган этнотопонимлар ҳақида XIX асрнинг охири-
дан 1999 йилгача бир қанча луғатлар, монографиялар,
мақолалар яратилганки , (108), уларнинг барчасини таҳлил
қилишнинг зарурияти йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |