А. М. Туробов самарқанд этноним ва этноойконимлари самарқанд -2002 2 Туробов А. М. Самарқанд этноним ва этноойконимлари. Монография


ИККИНЧИ БОБ ЭТНОНИМ ВА ЭТНООЙКОНИМЛАРНИНГ



Download 1,32 Mb.
bet5/27
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#33876
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Туробов А. monografiyaси

ИККИНЧИ БОБ
ЭТНОНИМ ВА ЭТНООЙКОНИМЛАРНИНГ
ЛУҒАВИЙ – МАЪНОВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА
АТАЛИШ МОТИВЛАРИГА КЎРА ТАСНИФИ
Маълумки, этнонимларни ўрганиш, жойларнинг турли -
туман номлар бўйича ҳам ўша ерларда яшаётган элатлар ,
халқларнинг тил хусусиятларини , аталишини билишга им-
кон беришдан ташқари бошқа қимматли маълумотлар бера -
ди. Ўз таркибида турли -туман қабила - уруғларга хос бўлган
бирликларни сақлаб келаётган тилларни ва улар тарқалган
ҳудуддаги этноойконимларни ўрганиш ишида лисоний
усулларнинг ўзи камлик қилади. Бундай ҳолда ҳар хил иж -
тимоий омилларнинг таъсирини ҳам ҳисобга олиш керак
бўлади . Булар энг аввало халқ оғзаки ижоди ва тилга оид
фактларнинг мажмуаси ҳамда археологик ёдгорлик , этно -
график, антропологик материаллардан иборат. Бу соҳада
лисоний усуллар ва бошқа ижтимоий омилларни бирга
қўшиб иш олиб бориш яхши натижа беради. Шу йўл билан
қадимда элатлар ва қавмлар орасида мавжуд бўлган этник
алоқаларни билишда этноойконимлар жуда муҳим роль
ўйнагани маълум бўлади . Масалан , Турон пасттекислигида
тарқалган аҳолини умумий бир ном билан «скиф » деб аташ
расм бўлса - да , бироқ уларнинг этник таркиби тарихан бир
хил ва яхлит бўлган эмас . Аҳолиси эса сўғдий ва туркий
халқлардан иборатдир . Л. С. Толстованинг қайд этишича,
баъзи этнотопонимларни ўрганиш шуни таъкидлашга им -
кон берадики , энг қадимги даврларда Ўзбекистоннинг
65
аҳолиси сармат аҳолиси билан боғлиқ бўлган аборигенлар-
га алоқадор бўлган (105:6-18). Бу фикрни Марказий Осиё -
даги топонимлар ҳам тасдиқлайди.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида Синчи этно -
ойконими бор . Самарқанд , Қашқадарё , Сурхондарё вилоят -
ларининг аҳолиси Синчи топоними таркибидаги син сўзини
«бўй , қад , қомат , кўриниш» маъноларида ишлатади: синли
йигит - қадди-қомати келишган йигит , сини ёмон – кўри -
ниши хунук каби. Халқ лаҳжаларида синчи нотаниш нарса
(киши , ҳайвон ) нинг фазилатини билиб , айта олувчи маъно -
сидадир. Халқ сўзлашув нутқида син , синли, синбат , сум -
бат сўзлари айни шу маънода ишлатилади . Матбуот
саҳифаларида синчи сўзи танқидчи маъносида ҳам ишлати -
лади.
Син сўзи қадимги туркий тилга хос бўлиб, у X-XI аср -
ларда битилган ёзма ёдгорликлар тилида учрайди ва турли
маъноларни англатган. Маҳмуд Кошғарийда син - қомат ,
гавда (80:III,152). Турфон ёдгорликларида син - узв, қисм ,
«Олтин яруқ », « Қутадғу билиг» да будсин қўшма сўз тарки-
бидагина сақланган ва буд сўзига яқин маънони ифодала -
ган . Син сўзининг шу маъноси ҳозирги қозоқ , қирғиз , қора -
қалпоқ, уйғур, татар, чуваш , бошқирд тилларида сақланган .
Туркий тиллардан ҳакас, тува , уйрот , олтой каби тилларда
санаб ўтилган маънолардан ташқари , дастлабки бош
маъноси сақланган . Уларда син - тизма , тоғ, тоғ тизмаси ,
чўққи, қоя, юксак баландлик маъносини билдиради
(140:207-245).
Син сўзининг зикрланган маъноси XIX-XX асрларда
яратилган луғатларнинг барчасида ўз аксини топган
66
(39:320). Маҳмуд Кошғарий Чин билан Тангут орасида Ка -
тун сыни деган шаҳар (ҳозирги Хўтан ) мавжудлигини ёз-
ган . Син сўзининг жой тури маъноси ўзбек адабий тилида
сақланмаган . Халқ шеваларида сина сўзи мавжуд бўлиб , у
тожикча сийна (кўкрак, ўмган) сўзининг шева шакли деб
қаралади. Шеваларда сина сўзи қадимги син сўзига - а
қўшимчаси қўшилишидан ҳосил бўлган . Жанубий Ўзбекис -
тоннинг тоғли туманларида сина - ер сатҳидан сал
кўтарилган жой : Сина, Синабоғ .
Сина сўзининг ясама эканлигини мўғул тили материал -
лари ҳам тасдиқлайди . Мўғулча шина - баландлик , қум ёки
тош уюми; тоғнинг ўрмонли чўққиси; баланд нуқтаси де -
мак . Сўз бошида с - ш товушларининг мослиги туркий ,
жумладан , ўзбек тили учун хос ҳодисадир (100:32).
Маълумки, қадимги олтой тиллари туркий , мўғул ва тунгус
- манжур тармоқларига ажралгач , унинг туркий тармоғида
шин- шын , тунгус - манжур тармоғида зин- зын қиёфасида
шаклланган. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, син сўзининг
бошқа тиллардаги товуш тузилиши бир мунча яқин. Сўғд ,
форс, тожик , афғон тилларида санг - тош демак . Хитой ти -
лида шан - тоғ . Шунинг учун бўлса керак, қадимги туркий
тилларидаги Тангритоғ номи хитойчага Тяньшань тарзида
ўгирилган. Тянь - тангри, худо, улуғ , муқаддас; шань - тоғ
демак. Син-сын, шин - шын , санг , шан сўзларининг бош
маъноси тоғдир. Бу сўзларнинг тоғ маъносида қўлланиши
инсониятнинг ибтидоий тасаввурлари ва ўтмишига хос.
Син сўзига - чи аффиксини қўшиш билан синчи этнони -
ми ҳосил қилинган, чунки қипчоқ қабиласининг бир ша-
хобчаси синчи деб аталади .
67
Топонимлар таркибидаги -чи аффикси ҳақида турли
фикрлар мавжуд . С. Губаева -чи топонимлар ясашда харак -
терли эмас деса (47:13), Н .Охунов бу аффикс билан ясалган
30 дан ошиқ номни келтиради (117:15), М. Мамедов -чи энг
маҳсулдор аффикслардан бири деб кўрсатади (85:6-7),
Н .Мингбоев - чи аффикси билан ясалган Қушчи, Қарапчи ,
Қўқонқарапчи каби этник гуруҳларни ифодаловчи; Асалчи ,
Туячи, Мардакчи каби касбкор номини ифодаловчи ойко -
нимларни келтиради (89:15-16).
Самарқанд вилоятидаги этнотопонимлар таркибидаги -
чи маълум аҳоли пунктида этник гуруҳнинг мавжудлигини,
аҳолининг касбини ифодалашга хизмат қилади. Бу факт -
лардан маълум бўладики, этноойконимларни таҳлил қилиш
орқали уларнинг луғавий -маъновий хусусиятлари ва ата -
лиш мотивларига аниқлик киритиш имкониятига эга
бўламиз. Бу нарса тилларнинг қиёсий типологияси учун
бой материал беради.

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish