А. М. Туробов самарқанд этноним ва этноойконимлари самарқанд -2002 2 Туробов А. М. Самарқанд этноним ва этноойконимлари. Монография



Download 1,32 Mb.
bet2/27
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#33876
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Туробов А. monografiyaси

К И Р И Ш
Маълумки, ўзбек адабий тилининг луғавий воситалари
икки муҳим вазифани бажаради . Биринчидан , номинатив
вазифа, иккинчидан, коммуникатив вазифа . Ҳар қандай
тилнинг луғат таркиби ва воситалари амалда шу икки вази -
фага бўйсунади . Шунга кўра , ҳар бир мустақил сўз тилда
бирор нарса ёки ҳодисанинг номи бўлиб келиши билан
бирга бирор тушунчани ифода этишга хизмат қилади.
Бир сўзнинг бошқа сўз туркуми таркибига ўтиши ва
кўчма маъноларда қўлланиши унинг қўшимча вазифаси са -
налади.
Ҳар бир сўзнинг атоқли от вазифасида ишлатилиши
унинг қўшимча номинатив вазифасидир, чунки атоқли от -
лар турдош отлардан фарқли ўлароқ аниқ предмет-ҳодиса -
ларнинг, жойларнинг махсус номидир.
Якка ва аниқ предмет-ҳодисаларнинг жойларнинг номи
сифатида атоқли отлар умумдан яккани ажратиб аташ хусу -
сиятига эга бўлиб, улар тилда ҳаётий эҳтиёж туфайли пай -
до бўлади .
Ҳозирги ўзбек тилидаги атоқли отларнинг барча турла -
ри ва кўринишлари тўлиқ тўпланиб , атрофлича ўрганилган
эмас. Мавжуд бир қатор ишлар, асосан топонимия ва ан -
тропонимия масалаларига тегишлидир (23, 47, 56, 65, 70,
71, 73, 83, 89, 95, 97, 117, 123, 143). Лекин бу ишларда
ўзбек тилидаги атоқли отларнинг доираси , чегараси, турла -
ри тўлиғинча белгиланган эмас . Бу масаланинг баъзи то -
монлари профессор Э .Бегматовнинг ишларида тилга олин -
ган (24:17-22).
9
Биз ўша фикрга суянган ҳолда, ҳозирги ўзбек тилида
атоқли отларнинг қуйидаги турлари мавжуд эканини қайд
этамиз:
1. Антропонимлар. Ўзбек антропонимлари махсус
тўпланган ва тадқиқ қилинган. Ўзбекча исм ва фамилиялар ,

лақаб
ва
тахаллусларнинг
хусусиятлари
профессор

Э. Бегматов томонидан атрофлича ўрганилган (23).
2. Топонимлар . Улкан жуғрофий объектлардан тортиб
майда объектларгача бўлган жойларнинг номларини топо -
нимлар тизими ўзида мужассамлаштиради . Шу хусусиятга
кўра, улар макротопоним ва микротопонимларга бўлинади.
Макротопонимларга йирик объект -қитъа, мамлакат ,
ўлка, океан, денгиз, дарё , тоғ, республика , вилоят ва
шаҳарларнинг номлари киради: Осиё, Европа , Африка ,
Қозоғистон, Русия , Покистон ; Ҳинд , Тинч; Каспий , Орол;
Сирдарё, Зарафшон; Помир , Олой; Ўзбекистон , Самарқанд ,
Каттақўрғон кабилар .
Микротопонимлар тепалик, қир , жар, булоқ, қудуқ,
ҳовуз, жилға, сой , ариқ, маҳалла, гузар , кўча, берк кўча ка -
биларнинг номларидир . Чунончи , Самарқанд шаҳрида:
Ёмини, Зомини , Мирзо Пўлот , Муборак, Кўкмачит ,
Мўлиён, Каптархона , Сўзангарон, Зингарон, Чақар , Нуро -
бод , Кулолон, Қаландархона каби маҳалла номлари мав -
жуд.
Макротопонимлар узоқ яшайди, микротопонимлар эса
тилда узлуксиз пайдо бўлиши ва айримлари тез-тез алма -
шиниб, ўзгариб туриши билан фарқ қилади. Инқилобдан
кейин минг йиллик тарихга эга бўлган жой номларини
ўзгартиш ишлари авж олди. Бу халқ тарихини унинг хоти-


10
расидан ўчиришнинг усули эди . Масалан, Қаландархона
маҳалласи Иттифоқ , Чақар маҳалласи эса « Қизил тонг» деб

аталиб келинган эди , ҳозир
яна эски номларига

қайтарилди. Бугунги кунда топонимика фанининг олдидаги
муҳим вазифалардан бири , қадимги жой номларини тўплаш
ва алмашиб кетганларини яна қайта тиклашдир . Бу халқ та-
рихини ва маънавиятини ҳам тиклаш ҳисобланади.
Ўзбек тилшунослигида макротопонимлар қониқарли

ўрганилган
(56,65,70,71,83,89,123,142,143,150).
Бундан

таш-қари, топонимлар қандай ва қайси турдаги объектнинг
номи эканлигини англатиши жиҳатидан ҳам бир неча турга
бўлинади:

1) ойконимлар
таркибига шаҳар , қишлоқ , овул,

маҳалла, гузар номлари киради: Самарқанд, Абдал , Бадал ,
Шарбатдор , Сўзангарон, Қозоқовул кабилар.
Топонимиканинг маълум ҳудуд ойконимлари тизимини
ўрганадиган бўлими ойконимика деб юритилади. Қишлоқ
номлари (комонимлар), шаҳарлар номи ( полисонимлар),
шаҳардаги объектлар номи ( урбонимлар ); вилоят, ўлка, ту -
ман каби бўлинишлар номи ( хоронимлар ); йўллар, кўчалар ,
бекатлар номи (дромонимлар ) ойконимиканинг тадқиқот
объектига киради .
2) Оронимлар -ер юзасининг рельеф шакллари - тепа -
ликлар, қирлар, қоялар, чўққилар, тоғлар ва шунга ўхшаш

объектларга
атаб
қўйилган
номлардир :
Айғиртепа ,

Алқартепа, Бахшитепа , Бироғиз, Ертош, Жалпоқтепа ,
Кўктош, Кўҳак, Оқтош, Оқтепа , Туятош , Чўнқаймиш ,
Ялпоқтепа. Ўзбекистон оронимларининг ўзига хос хусуси-
ятлари ҳозирда ўз тадқиқотчиларини кутмоқда .


11
3) гидронимлар - сув ва сув билан алоқадор жуғрофий
объектларнинг атоқли отларидир : Дўнгариқ, Чуқурсой ,
Туябулоқ, Шўрбулоқ , Найманариқ , Булунғур, Зарафшон,
Оқдарё, Қорадарё , Тераксарой, Узунбулоқсой ва бошқалар .
Самарқанд вилояти гидронимларининг лисоний матери -
аллари махсус ўрганилган (30). Топонимиканинг сувлик -
лар номини ўрганувчи соҳаси гидронимика деб юритилади.
Гидронимика таркибида дарё , ариқ , каналлар номини
ўрганувчи потанимика ; океан ва денгизлар номини
ўрганувчи пелагонимия; кўл, қудуқ , ҳовузлар номини
ўрганувчи лимнонимика, ботқоқликлар номини ўрганувчи
геланимика сингари тармоқлар мавжуд . «Атоқли отларнинг
бу типларига оид материалларни тўплаш ва уларни илмий
таҳлил қилиш ўзбек тилшунослиги олдида турган муҳим
муаммолардан биридир» (24:19).
4) агроонимлар ўзида ер , дала, марза, ер участкалари-
нинг атоқли отларини жамлаган: Заҳкаш, Каварзор, Қўш -
тол, Шўрдала, Райҳонмарза кабилар. Буларнинг ўзига хос
хусусиятлари ўзбек тилшунослигида махсус текширилган .
3. Зоонимлар. Ўзбек тилида ҳам ҳайвонлар ва қушлар
учун махсус қўйилган номлар мавжуд . Зоонимлар (алоҳида ,
якка қуш ва ҳайвонларга берилган лақаб - номлар) ҳам
атоқли отлар саналади: Олапар , Бўрибосар , Дулдул , Пират ,
Қайтмас кабилар . Уларнинг ўзига хос белгиларини баён эт -
ган мақолалар мавжуд (68:464-470; 69:30-31). С. Усмонов от
номлари ҳақида махсус илмий иш ёзди (136).
4. Теонимия . Пайғамбар ва авлиёларга берилган махсус
номлар мавжуд . Атоқли отларнинг бу типлари ўзбек тари -
12
хийантропонимияси ва теонимияси материаллари асосида
Н .Ҳусанов томонидан қисман ўрганилди (172: 26-113).
5. Астропонимлар — осмон жисмлари - сайёралар, юл -
дузлар, юлдуз туркумлари, туманликларнинг махсус ном -
ларидир: Қуёш , Ой, Ҳулкар, Уран , Нептун, Катта айиқ,
Сомонйўли, Марс сингари.
Астропонимларнинг текшириш доираси кенг бўлиб ,
улар махсус тадқиқотни талаб этади (24:19).
6. Этнонимлар ўз моҳиятига кўра турдош отга яқин ту -
ради ва улар маълум халқ , элат, қабила , уруғ- аймоқ номла-
ридир. Этнонимлар мажмуи этнонимия саналади . Лексико -
логиянинг, жумладан номшуносликнинг маълум бир халқ
ёки ҳудуд этнонимиясининг лингвистик хусусиятларини
ўрганадиган бўлими этнонимика деб юритилади. Ўзбек ти -
ли этнонимиясининг бой материали мавжуд ва улар ҳақида
дастлабки фикрлар айтилгандир (7, 49, 51, 98, 110, 164).
Шунга қарамасдан, этнонимларнинг турдош отми ёки
атоқли отми эканлиги масаласи изчил аниқланган эмас
(24:17).
Биз этнонимларни ушбу ишда илмий анъанага кўра
атоқли от аспектида таҳлил этмоқчимиз. Халқ , қабила , уруғ
номидан ясалган жой номларини этноойконимлар ташкил

қилади. Ойконимлар жой номлари орасида
алоҳида

гуруҳдир . Аҳоли пунктлари ва унинг ички бўлинишлари -
қишлоқ, овул , маҳалла , гузар, кўча номлари ойконимлар
саналади. Ойконимларнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд .
Улар, биринчидан, ҳудуд тарихига доир баъзи бир маълу -
мотларни , иккинчидан, аҳолининг ўтмишдаги этник тарки -

бини,
учинчидан ,
кишиларнинг
қандай
касб-ҳунар


13
билан шуғулланганини , тўртинчидан , ўтмиш аждодлари -
мизнинг иқтисодий турмуш шароити ҳақидаги каби
қимматли маълумотларни ўзида акс эттиради. Баъзи ойко -
нимлар вақт ўтиши билан ўзгаради . Бу ҳодиса аҳоли пунк -
тлари жамиятнинг ижтимоий - сиёсий, маданий -иқтисодий

ҳаёти,
турмуш даражаси билан
боғлиқ
эканлигини

кўрсатади. Дарҳақиқат , жамиятдаги ижтимоий -сиёсий ,
иқтисодий -маданий ўзгаришлар кўпроқ ойконимларда акс
этади (118:6).
Ойконимлар англатган маъноларига кўра ҳам қизиқар -
лидир. Ойконимларни маъносига кўра таҳлил этганда ,
уларнинг қандай сўзлар асосида яратилганлигини аниқлаш
ва номланиш мотивларини белгилаш муҳим аҳамиятга эга -
дир. Бинобарин, ойконимик объектларнинг номланиши
турлича кечади :
1. Этноойконимлар . Уруғ , қабила , миллат ҳалқ номлари
асосида яратилган аҳоли пунктларининг номлари этноой -
коним ҳисобланади: Абдул, Адас , Балхиён , Барлос, Сарой,
Узку, Қипчоқ , Бўри кабилар.
2. Антропоойконимлар . Киши исмлари , лақаблари , та-
халлуслари, фамилияларидан ясалган тураржой номлари
антропоойконимлар ҳисобланади : Мўминобод, Мелихўжа,
Ёдгорхўжа, Азизхўжа, Мўминхўжа , Худойберди , Сотибол-
ди, Мирзақул , Райимқулкўса , Мулла Эшқул, Навозкал,
Ҳакимоқсоқол, Эшимоқсоқ , Уста Абдулла кабилар.
3. Фитоойконимлар. Ўсимлик ва дарахтлар номлари
асосида яратилган жой номлари фитоойконимлар саналади:
Оқтерак , Олайиғоч, Чортут , Мингтут, Мингчинор .


14
4. Геоморфологик ойконимлар . Рельефни билдирувчи
тепа, жар (ёр ), чуқур, дўнг , дашт каби сўзлар воситасида
шаклланган жой номлари геоморфологик ойконимлар сана -

лади:
Йўғонтепа,
Жарариқ,
Даштисўхта,
Даштак ,

Дўнгқишлоқ кабилар.
Ўзбекистон топонимиясининг бой ва серқирра матери -
алларини тўплаш ва тадқиқ қилиш борасида анча ишлар
амалга оширилди. Натижада, Ўзбекистоннинг бир қатор
вилоятлари топонимиясини лисоний тарихий-типологик
нуқтаи- назардан таҳлил қилишга бағишланган кўплаб ки -
тоблар чоп этилди, диссертациялар ёзилди, топонимиянинг
изоҳли луғатлари тузилди (119,161,162,163).
Шунга қарамасдан, ўзбек тилшунослигидаги атоқли от -
ларнинг барча мураккаб ҳамда долзарб масалалари узил -
кесил ҳал қилинган эмас. Хусусан , ўзбек этнонимияси ва
улар заминида ҳосил бўлган этноойконимларни тарихий-
этимологик ва грамматик -типологик жиҳатдан тадқиқ
қилиш ана шундай долзарб муаммолардан биридир.


15

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish