Тарихий ёндашув, тизимлилик, ворисийлик ва қиёсий типологик таҳлил тадқиқотнинг методологик асосини ташкил етади. Комиллик, комил инсон г`ояларининг дастлабки куртаклари тасаввуф тариқатларига бориб тақалади



Download 30,66 Kb.
Sana16.04.2022
Hajmi30,66 Kb.
#556952
Bog'liq
Metododligiya


Метадалогия
Тарихий ёндашув, тизимлилик, ворисийлик ва қиёсий типологик таҳлил тадқиқотнинг методологик асосини ташкил етади. Комиллик, комил инсон г`ояларининг дастлабки куртаклари тасаввуф тариқатларига бориб тақалади.Унга ко‘ра инсон шариат, ма’рифат, тариқат ва ҳақиқат орқали комилликка еришади. Тасаввуф тариқатлари инсонларни руҳан покланишга, ҳалоликка, ҳақиқат ё‘лидан юришга, ундовчи инсоний, ахлоқий тамойилларни шакллантирувчи ё‘лдир. Тарихдан ма’лумки, ушбу ё‘л асосида яшаган, инсонларни то‘г`ри яшашга чорлаган, инсонлар ҳаётини, фаолиятини, енгиллаштирган, уларга наф келтирган не-не буюк сиймолар мавжуд. Уларнинг ҳаёт фаолияти ибрат мактаби вазифасини о‘тайди. Бу каби аждодларга мисол қилиб буюк саркарда, Темурийлар давлати асосчиси – Амир Темур хазратларини, о‘з даврида валий даражасида улуг`ланган хазрат Хожа Убайдуллоҳ Ахрорни, г`азал мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳазратларини келтириш мумкин. Тасаввуф тариқатлари тарихига назар солинса, ундаги г`оялар, та’лимотлар неча асрлар давомида ахлоқ сингари замон о‘згаргани сайин у ҳам сайқалланиб, такомиллашиб борган. Қуйида ушбу тарихий жараёнга қисқача то‘хталиб о‘тилади. Замони саодатда ва ундан кейинг дастлабки вақтларда ақоид, фиқҳ каби исломий илмлар қатори тасаввуф ҳам алоҳида ажралиб чиқмаган еди. У даврдаги мусулмонлар Расулулоҳ саллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик чог‘ларида барча нарсада у зотнинг о‘зларига ергашар едилар. Кейинчалик еса саҳобалар о‘злари Қур’он ва суннатдан керакли хулосаларни олиб, амал қилиб юрдилар. О‘ша пайтда руҳий камолотга, зикр ва зоҳидликка мойил зотлар турли оят ва ва ҳадислардан о‘злари учун далил топиб, мазкур ишларни о‘з ҳаётларига татбиқ қилдилар. Бу борада саҳобаи киромлар ичида то‘рт рошид халифа, Абу Зар Г‘иффорий, Абдуллоҳ ибн Амр, Абу Дардо, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар, Салмон Форсий, ас’ҳоби суффа розияллоҳу анҳум ва бошқалар ко‘зга ко‘ринган едилар. Тобеинлар авлоди еса бошқа барча илмлар қатори, руҳий тарбия ва нафсни жиловлаш илмини ҳам саҳобалардан қабул қилиб олдилар[1]. Улар орасидан тасаввуф ё‘налишини белгилашда ва унинг илм сифатида шаклланишига о‘зларининг катта ҳиссаларини қо‘шган зотлар етишиб чиқадилар. Булардан Увайс Қа’раний, Ҳасан Басрий, Саид Ибн Мусайяб, Жа’фар Содиқ ва бошқа барчаларини е’тироф етиб, зикр қиладилар. Ушбу тасаввуф намоёндалари руҳий камолот илмини ривожи ё‘лида, Қур’они карим ва Пайг`амбар алайҳиссалом суннатлари асосида тарг`ибот ва ташвиқот ишларини амалга оширдилар. Тасаввуф, со‘фийлик – исломда инсонни руҳий ва ахлоқий жиҳатдан комиллик сари ё‘лловчи та’лимот. Тасаввуф со‘зининг о‘заги ва мазмуни ҳақида олимлар турли фикр ва таҳминлар билдиришган. Улар ичида Ибн Халдуннинг фикри ҳақиқатга яқин деб е’тироф етилган. У "Муқаддима" асарида тасаввуф "сувф" – "жун", "по‘стин" со‘зидан олинган бо‘лиши керак, зеро қадимдан тарки дунё қилган зоҳидлар жундан то‘қилган кийим ёки по‘стин кийиб юришни одат қилганлар, бу билан улар башанг кийиниб юрувчи аҳли дунёлардан фарқли ҳаёт тарзини о‘зларида намоён етганлар, дейди[2]. Тасаввуф ва "со‘фий" со‘злари ИХ асрнинг бошларида яшаган Абу Ҳошим Со‘фийдан бошлаб жорий етилган. Ундан олдинги даврларда бу атама о‘рнида "зуҳд" ("зоҳидлик", "таркидунёчилик"), "тақводорлик", "парҳезкорлик" каби со‘злар ишлатилган. Ибн Халдуннинг фикрига ко‘ра, саҳобалар, тобеинлар ва улардан кейинги аср кишиларида ҳидоят, ибодат, тақво ва зоҳидлик каби ҳис-туйг`улар мужассам бо‘лган. Лекин ҳижратнинг ИИ асри ва ундан кейинги даврга келиб, одамларнинг ко‘пчилигида мазкур хусусиятлар о‘рнида дунёпарастлик, дин ишларига бепарволик, кибр ва риёкорлик каби салбий хусусиятлар пайдо бо‘ла бошлагандан кейин обидлик ва зоҳидликни ихтиёр қилган бир гуруҳ кишилар тасаввуф ва со‘фийлик номи билан ажралиб чиққанлар. Тасаввуф турлича талқин қилинган. Масалан: Ма’руф ал Кархий (815 й.в.е.) фикрича, "тасаввуф – ҳақиқат сари интилиш, одамлардан та’магирлик қилмаслик ва фақирликни ихтиёр етишдир". Зуннуни Мисрий (859 й.в.е.), "Со‘фий бойлик истаб о‘зини чарчатмас ва ё‘қотган бойлигига ачиниб, безовта бо‘лмас", деса, Жунайд ал Баг`додий (909 й.в.е.) "тасаввуф – қалбни соф тутмоқ, туг`ма заифлик ва нохуш ахлоқлардан фориг` бо‘либ, ҳайвоний ва нафсоний туйг`улар устидан г`алаба қилмоқ", деб та’риф берган. Яна у "тасаввуф бир уй бо‘лса, шариат унга кирадиган ешикдир", деган. Со‘фи Оллоёр бу та’рифни қувватлаб: Шариатсиз киши учса ҳавог`а, Ко‘нгил берма анингдек худнамог`а, деб ёзади. Мисирлик олим Иброҳим Басюний "Исломда Тасаввуфнинг пайдо бо‘лиши" китобида ҳижрий ИИИ ва ИВ асрларда яшаб о‘тган олимларнинг тасаввуф ҳақидаги 40 та та’рифини келтиради[3]. Тасаввуфда тасаввуфнинг о‘зига хос истилоҳи мавжуд. Масалан, тасаввуф илмидан сабоқ берувчи шахс – шайх, муршид, пир, ешон, хожа, мавло, мавлоно, махдум каби унвонлар билан танилган. Тасаввуфдан сабоқ олувчи шахс – мурид, солик, аҳли дил, аҳли ҳол, мутасаввиф каби номлар билан аталган. Тасаввуф бо‘йича олий мақомларга еришган соҳибкаромат пирлар – валий, авлиё, қутб, ақтоб, автод, чилтон, абдол, аброр, аҳрор, нужабо, нуқабо, сиддиқ, г`авс каби со‘злар билан ифодаланган. Тасаввуф аҳли ба’зан ошиқ, фақир, ҳақир, дарвеш, қаландар, зоҳид, ориф, девона, аҳли муҳаббат, аҳли сулук, рижолул г`айб, савдойи, гадо каби атамалар билан ҳам ифода етилган. Тасаввуф истилоҳи асосида ижод етган шоирлар мажоз услубини танлашган. Шунинг учун ҳақиқат, мажоз, ташбеҳ, истиора каби мантиқий қоидалардан бохабар бо‘лмаган китобхон Навоий, Фузулий, Атойи, Умар Хайём каби мумтоз адабиёт намояндаларининг ше’рларини то‘ла англаши қийин кечади. Тасаввуф тарихида ко‘п олимлар тасаввуфга доир со‘злар изоҳига баг`ишланган луг`ат ва қомусларни ёзиб қолдиришган. Улардан айримлари О‘збекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институти қо‘лёзмалар фондида сақланмоқда. Тасаввуф тариқатларининг инсоният ма’навиятини юксалтиришга қо‘шиб келаётган беназир ҳиссаси бутун дунё халқи томонидан е’тироф етилсада, ба’зан ислом оламида тасаввуфга салбий назар билан қараш, унинг тариқатлари, машойихлар ва кароматларини инкор етиш ко‘зга ташланади. Бурҳониддин ал Биқоий (1406-1480)нинг "Тасаввуф инқирози", Абдураҳмон Димашқиянинг "Нақшбандия таҳлили" китоби ва бошқа китобларда тасаввуфнинг барча тариқатлари ва уларга доир асарлар ҳамда машойихлар қаттиқ танқид қилинган. Мустақиллик йилларидан бери О‘збекистонда тасаввуф тариқатларини о‘рганиш, унга доир асарларни таржима қилиш, атоқли машойихларнинг мақбараларини қайта қуриш ва та’мирлашга аҳамият берилмоқда. Шунингдек, тасаввуф тариқатларига мансуб пир-у комиллар: Ҳаким Термизий, Нажмиддин Кубро, Абдухолиқ Г`иждувоний, Хожа Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Ахрор Валий, Шайх Зайниддин, Занги ота, Шайх Хованди Тоҳур каби валийларнинг ҳаёт ва ижодларини чуқур о‘рганиш, қолдирган асарларидан халқни баҳраманд етиш борасида муайян ишлар қилинмоқда. Тариқатлар, тасаввуф ва мутасаввифлар тарихини о‘рганган олимлардан бири Абу Нуайм о‘зининг “Хулятул авлиё” китобида тасаввуф билан машҳур бо‘лган тобеинлардан икки юз кишини таржимайи ҳолини келтирган. Таба’а тобе’инлар авлодида Фузайл ибн Иёз ва Иброҳим ибн Адҳам бошлиқ ко‘плаб со‘фийлар етишиб чиқдилар. Аста-секин руҳий тарбия устозлари етишиб чиқа бошлади. Уларнинг атрофида шогирдлари ва о‘з жамоалари ҳам пайдо бо‘ла бошлади. Бора-бора улар бошқалардан ажралиб турадиган о‘з белгиларига ҳам ега бо‘лдилар. Кейинчалик бир устознинг руҳий тарбиясини олиб, о‘ша тарбияни ҳаётига татбиқ қилиб юрган жамоа а’золарининг тутган ё‘лини “Тариқат” деб номлаш одат тусига кирди. Зотан, “Тариқат” арабча “торийқ” – “ё‘л” со‘зидан олинган бо‘либ, ҳам моддий, ҳам ма’навий ё‘лни ифода етади.
Ҳар бир тариқатнинг устози о‘з шогирдлари томонидан “шайх” деб е’тироф қилинади. Ҳар бир шайх о‘з тариқатининг Қур’он ва суннатга мувофиқ еканини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг о‘зларидан олинганини исботлаши керак еди. Бунинг учун ҳар бир шайх о‘з устозининг ва устозининг устозини рухсатларини исботлаб, силсиласини Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга бог`лашга ҳаракат қиларди. Бу ма’нода аҳли тасаввуфнинг силсиласи ҳудди муҳаддисларнинг санадига ва фақиҳларнинг мазҳабига о‘хшаб кетарди. Албатта, ҳар бир тариқатнинг асли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб тақалади. Шу сабабли унинг томирлари узун ҳисобланади. Аммо ма’лум шайх номи билан машҳур бо‘лган катта тариқатларнинг аксари ҳижрий В ва ВИ асрларга то‘г`ри келади. Бундан еса айнан о‘ша асрларда тасаввуф о‘з равнақининг чо‘ққисига еришганини билиш мумкин. Қуйида шу даврларда пайдо бо‘лган ва тараққий етган тариқатларга мисоллар келтирилади. 1.Рифо‘ия тариқати. Бу тариқат о‘з асосчиси Аҳмад ибн Аҳмад Рифо‘ий раҳматуллоҳи алайҳнинг номи билан аталган. У киши Ироқда Басра билан Восит орасидаги Умму Убайда қишлог‘ида ҳижрий 512 санада таваллуд топган. Ёшлигида отасидан ерта етим қолиб, тог‘асининг тарбиясини олган. Аввал Шофе’ий мазҳаби бо‘йича фиқҳни о‘рганган. Тог`асидан тассаввуф бо‘йича та’лим олиб, кейинчалик унинг о‘рнига тариқат шайхи бо‘либ етишган. Аҳмад ибн Аҳмад Рифо‘ий раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 578 санада вафот етган. 2.Шозилия тариқати. Бу тариқат Абул Ҳасан Шозилий раҳматуллоҳи алайҳига нисбат берилган. У киши ҳижрий 593 санада туг‘илиб, ҳижрий 656 санада вафот топган. Абул Ҳасан Шозилий раҳматуллоҳи алайҳи олим, обид, зоҳид ва ва машхур со‘фийлардан бо‘лган. У киши Тунис, Миср, Ироқ ва Макка шаҳарларига ко‘п маротаба сафар қилган. Қоҳиранинг Комилия мадрасасида қози Иёзнинг “Шифо” китобини, “Рисолаи Кушайрия”, “Ал Мухаррар ал важийз”ни талабаларга о‘қитган. У киши узлатни ва махрумлик ҳаётини о‘зига лойиқ ко‘рмаган. Одамларга аралашиб, дунё не’матларидан баҳраманд бо‘либ яшаган. 3.Қодирия тариқати. Бу тариқат о‘з муассиси Абу Муҳаммад Мухйиддин Абдул Қодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳининг номи билан аталган. Абдул Қодир Жийлонй раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 470 санада Баг`додда таваллуд топиб, ҳижрий 562 санада о‘ша ерда вафот етган. У киши машҳур фақиҳ бо‘либ, ҳам шофе’ий, ҳам ҳанбалий мазҳаби билан фатво берар еди. 4.Мавлавия тариқати. Мавлоно Жалолиддин Румий раҳматуллоҳи алайҳига нисбат берилган бу тариқат Онадо‘лида кенг тарқалган еди. Мавлоно Жалолиддин Румий раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 604 санада таваллуд топган. У кишининг насаби ота томондан Абу Бакр Сиддиққа, она тарафдан Мовароуннаҳрда ҳукм сурган Хоразмшоҳлар сулоласига бориб тақалади. У киши жуда ко‘п сафарлардан кейин Султон Алоуддин Салжуқийнинг пойтахти Ко‘ния шаҳрида узоқ вақт яшаб, о‘ша ерда вафот етиб дафн қилинган[4]. 5.Яссавия тариқати. Бу тариқат улуг` мутасаввиф Хожа Аҳмад Яссавий раҳматуллоҳи алайҳининг номи билан аталган. У киши ҳижрий 562 санада вафот етган. Хожа Аҳмад Яссавий раҳматуллоҳи алайҳи шайх Юсуф Ҳамадонийнинг халифаларидан бо‘лган. У киши Бухорода таҳсил олган. Яссавийлик тариқати силсила жиҳатидан нақшбандликка алоқадордир. Бу тариқатда зикр жаҳрий бо‘лади. 6.Нақшбандия тариқати. Манбалар асосида Баҳоуддиннинг таваллуди ҳижрий 718 йили муҳаррам ойида ва риҳлати ҳижрий 791 йили роби’ул аввал. ойининг 3 санаси, душанба кечаси еканлиги ко‘рсатилган. Баҳоуддинга тарбия берган устозлар шартли равишда иккига ажратилган:[5] 1. Бевосита мулоқотда бо‘либ тарбия берган устозлар. 2. Бевосита учрашмасдан, руҳлари орқали тарбия берган увайсий устозлар. Биринчи гуруҳга Хожа Муҳаммад Бобои Самосий, Халил Ог‘а, Амир Кулол, Ориф Дигтароний, Қусам Шайх ва ҳадисшуносликни о‘ргатган устозлари киритилади. «Рашоҳот»да Баҳоуддин Амир Кулолдан со‘нг Ориф Дигтароний ва Қусам Шайхдан ва «кейинчалик еса Халил Отадан тарбия олган», дейилгани воқеалар мантиқига мос келмайди. Чунки «Мақомот»да Нақшбанднинг о‘зи келтирган нақли бу воқеанинг бошқа тарзда бо‘лганлигини ко‘рсатади: Баҳоуддин Самосийдан кейин Самарқанддаги шайхлардан та’лим олади. Кейин тушида Ҳаким ота Сулаймон Боқирг‘онийнинг ишораси билан турк шайхларидан Халил Отадан 12 йил сабоқ олган. Кейин Амир Кулол, 7 йил Ориф Дигтароний, 5 ой Қусам Шайхдан тарбия олган. Аммо ҳақиқат юзасидан шуни та’кидлаш лозимки, Баҳоуддин Увайсий бо‘лган ва Г‘иждувонийдан тарбият топган. Нақшбандийнинг Увайсийлигини о‘зидан олдин о‘тган Г‘иждувоний (вафоти 1180 ёки 1220) руҳи ва мададидан тарбият топганлиги билан изоҳланади. Манбалар таҳлили асосида хожанинг биринчи руҳий ҳолатининг о‘згаришига сабаб Хожа Али Ромитаний руҳи бо‘лганини, унинг Нақшбанд о‘зини «Биз Ҳазрат Азизоннинг муридимиз» деб та’кидлаган. Унинг тушида Боқирг‘оний (ваф. 1186) руҳи ишорат қилгани ва у Халил Ота тарбиясини олганини, шундан кейин Хожаи Жаҳон руҳияти тарбиясида бо‘лганини ёзган. Нақшбанд буюк мутасаввиф Мансур Ҳаллож (858) руҳидан ҳам та’лим олган. Нақл қилинишича, у айтган: «Талаб айёмларида Мансур Ҳаллож сифати икки марта менда туг‘ён урди. Бир дор бор еди. Икки марта о‘зимни дор остига етказдим ва деди: «Жойинг мана шу дордир». Тангри инояти билан бу мақомдан о‘тиб кета олдим». Нақшбанд буюк со‘фийлар Боязид Бастомий (ваф. 875), Жунайд Баг‘додий (ваф. 910), Шиблий (861) руҳий оламидан ҳам баҳра олган, лекин улар мақомида қолмаган. Манбаларда кейинги руҳий тарбия берган валий Хожа Ҳаким ат-Термизий еканлиги ко‘рсатилган. Ҳижрий 789 йилда Баҳоуддин шундай деган: «Йигирма икки йилдирки, биз Ҳаким ат Термизий тариқатига ергашамиз ва улар бесифат едилар. Агар бирор киши билса мен ҳам бу замонда бесифатдурман». Яна Нақшбанд Хавазан Аcадемиc Ресеарч ин Едуcатионал Сcиенcес Вол. 1 Но. 2, 2020 ИССН 2181-1385 Аcадемиc Ресеарч, Узбекистан Паге 148 www.арес.уз Қушайрий (986) ва Фаридуддин Аттор (ваф. 1220) руҳиятидан тарбия олган. Мақомотда ёзилишича, у айтар еди: «Бизнинг сулукимиз тариқатда Имом Қушайрий ва Шайх Аттор айтган со‘зларига жуда мувофиқ келади»[6].
Манбалардан ма’лум бо‘ладики, Нақшбандга Абу Али ал-Ҳорис Муҳосибий (781), Абу Сайид Абулхайр (967), Абдуллоҳ Ансорий (1006) ва Абдулқодир Гилоний (1077-1166) каби валийлар руҳий та’сир етган. Баҳоуддиннинг «Аврод» асари бор. Аврод «вирд» со‘зининг ко‘плигидир. Вирдни Тримингем уч мазмунда: «а) тариқат; б) махсус дуо; в) тариқатнинг зарурий дуоси» деб талқин етган. Вирднинг тариқат ма’носида келиши унинг бу ё‘лнинг асосини ташкил етувчи дуолар тизими еканлигини англатади. «Вирд тариқат со‘зининг синоними бо‘либ, хизмат қилиш зарур бо‘лган ё‘лни англатади. Шунинг учун муайян шайхнинг вирдига ергашиш шу тариқат ё‘лига ергашиш демакдир». Вирд тариқатга киришда аҳд маросимида бу ё‘лга кираётган кишига тасбеҳ билан бирга топширилган ва камолот даражаларига мувофиқ о‘қишга ижозат берилган. Тримингем исломдаги тариқатларни таҳлил етиб, «Барча тариқатлар о‘зининг шахсий, о‘з раҳбари ижод етган авродига ега бо‘лган. Унда тариқатнинг хусусияти о‘з аксини топган», – деган хулосага келган. Тадқиқотчи Нақшбанднинг «Аврод» номли асари Нақшбандия тариқатининг хусусиятларини акс еттирувчи муҳим манба деган хулосага келади. «Аврод»да бутун борлиқ ягона илоҳий асосга ега бо‘лган икки оламдан иборат, деб қаралади. Бу оламларнинг бири «амр», иккинчиси «халқ» деб номланади. «Амр» – Тангрининг амри билан яратилган бирламчи, абадий ва асосий олам, «халқ» еса шу амр оламининг тадрижий ривожланиши натижасида вужудга келган мавжудотлар оламидир. Иккинчи оламнинг асли амр олами бо‘либ, у о‘згарувчан ва фонийдир. Шу билан бирга, Баҳоуддин жами борлиқни «г‘айб» ва «шаҳодат» оламларига ажратади. «Г‘айб» ко‘зга ко‘ринмайдиган фаришталар, жинлар ва бошқа илоҳий қувватлар олами. «Шаҳодат» инсоният гувоҳ бо‘либ турган зоҳирий олам. Баҳоуддиннинг фикрича, «шаҳодат» оламики инсон о‘з ҳиссиётлари ва ақли орқали о‘рганиши мумкин. Аммо Тангри О‘зи истаган кишигагина г‘айб олами сир-асроридан бохабар бо‘лиш имкониятини ладуний билимларидан бериши мумкин. Ҳазрат Баҳоуддин раҳматуллоҳи алайҳи бутун умр бо‘йи о‘з муридларини суннати Муҳаммадийя ё‘лида тарбиялаб о‘тди. Унинг ҳузурида о‘н минглаб муридлар камол топди. Шоҳ Нақшбанд раҳматуллоҳи алайҳининг тариқати ҳозирги кунда ҳам дунёнинг ко‘п юртларида кенг тарқалган[7]. Шайх Абдуллоҳ Деҳлавий Нақшбандия тариқати ҳақида қуйидагиларни ёзади: “Бу тариқат Ҳақ таолонинг ҳузурида доимий ҳозирликдир, Ислом ақидасини, Аҳли сунна вал жамоа ақидасини мустаҳкамлашдир ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига ергашишдир”. Нақшбандия тариқатида ҳозирги замон кишисида го‘зал ахлоқни тарбия қилиш, ҳақ ё‘лига чинакам ҳалолликка, покиза ростго‘йлик, меҳр-шавқат одамийлик ва ватанпарварлик руҳи билан суг‘орилган со‘фийлик та’лимотини сингдиришнинг о‘зига хос имкониятларидан фойдаланилган. Инсон яшаб турган муҳитда нозик руҳий имкониятидан фойдаланиш орқали унинг о‘з-о‘зини тарбиялаш, о‘зини назорат қилиш, руҳий ва жисмоний бошқариш механизмларини ишга солиш туфайли унда езгу сифатларни сингдириш тизими ишлаб чиқилган. Инсондаги салбий хислатлардан ҳоли бо‘лиш, езгу ҳалол, адолатли хулқ-атворни тарибиялашда рашхалар ва уларни хуфия зикр орқали амалга ошириш инсонни ҳақ ё‘лига интилиши орқали о‘зини поклаш тизими ҳисобланади.
Download 30,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish