Buyuklarni yod etib (Navoiy va Z.M. Bobur tavallud kunlari oldidan)
АЛИШЕР НАВОИЙ, Навоий(та-халлуслари; асл исми Низомиддин Мир Алишер)
(1441.9.2. — Ҳирот— 1501.3.1)
— буюк ўзбек шоири, мутафаккир, дав-лат арбоби. А.Н.нинг ота томондан бобося Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли б-н кўкалдош(эмикдош) бўлиб, кейинчалик Умар Шайх ва Шоҳрухнинг хизма-тида бўлган. Отаси Ғиёсиддин Баҳодир эса Абулқосим Бобурнинг яқинларидан; мамлакатни идора этишда иштирок этган. Онаси(исми номаълум) Кобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чанг-нинг қизи. А.Н.нинг болалиги Шоҳрух ҳукмронлигининг сўнгги йилларига тўғри келган. У темурийзодалар, хусу-сан бўлажак подшоҳ Ҳусайн Бойқаро б-н бирга тарбияланган. 4 ёшида мактабга бориб, тез савод чиқариб, туркий ва фор-сий тилдаги шеърларни ўқиб, ёд ола бош-лаган. Ўзбек тили б-н бир қаторда фор-сий тилни ҳам мукаммал эгаллаган. 1447 й. 12 мартда мамлакат подшоҳи Шоҳрух вафот этгач, тахтга даъвогарлар орасида ўзаро кураш бошланади. Уруш-жанжал-лар кўп кишиларни Хуросондан турли томонга кўчиб кетишга мажбур этди. А.Н.лар оиласи ўз тинчлигини кўзлаб, Ироққа кўчишди(1449). Таф ш.да Али-шер машҳур«Зафарнома» тарихий аса-ри муаллифи, шоир Шарафиддин Али Яздий б-н учрашади. Бу учрашув болада ёрқин таассурот қолдиради. Ғиёсиддин Баҳодир оиласи Ҳиротга, қарийб икки йил муддат ўтгач, қайтади. Абулқосим Бобур Ғиёсиддин Баҳодирни Сабза-вор ш.га ҳоким қилиб тайинлади. А.Н. Ҳиротда қолиб ўқишни давом эттирди. А.Н. шеъриятга ғоят қизиқди, Шарқ ада-биётини қунт б-н ўрганди. Оила муҳити болалигидаёқ унда адабиётга зўр ҳавас туғдирган эди. Тоғалари Мирсаид— Ко-булий, Муҳаммад Али— Ғарибий етук шоир эдилар. А.Н.лар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира қилишар, адабиёт ва санъат ҳақида суҳбатлашар эдилар.
А.Н. 10—12 ёшларидан шеър ёза бошлаган. Тарихчи Хондамирнинг ёзи-шича, ёш А.Н.нинг истеъдодидан мам-нун бўлган мавлоно Лутфий, унинг: Оразин ёпқоч, кўзумдан сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш матлаъли ғазалини тинглаб: «Агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг форсий ва туркий байтимни шу ғазалга алмаштирардим...» деган. А.Н.
15 ёшида шоир сифатида кенг танилган. Шеърларини туркий(Навоий тахаллуси б-н) ва форсий(Фоний тахаллуси б-н) тилларида ёзган. А.Н. 13—14 ёшларида отаси ҳаётдан кўз юмади. Уни Абулқосим Бобур ўз тарбиясига олади, катта бадиий ис-теъдоди учун ғоят эъзозлайди. 1456 й. окт-.да мамлакат пойтахти Ҳиротдан Машҳадга кўчирилади, Абулқосим ёш Алишерни ҳам, ўз хизматида бўлган
Ҳусайн Бойқарони ҳам Машҳадга олиб кетади. 1457 й.нинг баҳорида тўсатдан Абулқосим Бобур ҳам вафот этди. А.Н. www.ziyouz.com кутубхонаси 333 учун бу, отаси вафотидан кейинги, ик-кинчи оғир жудолик бўлди. У Машҳад мадрасаларидан бирида ўқишини да-вом эттиради. Дўсти Ҳусайн Бойқаро
эса Марв ва Чоржўй томонларга омад қидириб кетади. Хуросонни темурий-ларнинг яна бир вакили, Мовароуннаҳр ҳукмдори Султон Абу Саид эгаллади ва пойтахтини Самарқанддан Ҳиротга кўчиради. Ҳусайн Бойқаронинг тахтни эгаллаш йўлидаги биринчи рақиби— Абу Сайд эди. А.Н. оиласининг хоҳиш-рағбати Ҳусайн томонда бўлиб, бу авва-ло уларнинг оилавий яқинликлари б-н изоҳланарди; бундан янги ҳукмдор ҳам яхши хабардор эди. Ўртадаги бу вазият А.Н. ҳаётини мураккаблаштирган. А.Н.
Машҳадда оддий бир муллавачча сифа-тида яшади. Шоирнинг бу даврдаги ижо-дида ўз юртини соғиниб ёзган ғазаллари талайгина. Орада, хусусан, ёз фасл-ларида Ҳиротга бориб-келиб ҳам тур-ган. 1463 й.да эса у узил-кесил Ҳиротга қайтди. Бироқ бу ерда аҳвол ўзгарган, шаҳар харобага айланган эди. Хуросон пойтахтида Султон Абу Саид ўз тарти-бини ўрнатган, муҳим вазифаларга у б-н Мовароуннаҳрдан келган кишилар тай-инланган, А.Н. га яқин кишилар қувғин қилинган, Ҳусайн Бойқаро б-н бирга кет-ган тоғалари— Мирсаид ва Муҳаммад Али урушда ҳалок бўлган, яшаш учун бирон жой топиш муаммо эди. А.Н.нинг ўша кунлардаги аҳволи унинг кейинча-лик устози Саййид Ҳасан Ардашерта Самарқанддан ёзган мактубидаги шеъ-рий сатрларда ниҳоятда таъсирли ва ҳаққоний ифодалаб берилган. Бу вақтда мамлакатда таниқли шоир бўлиб қолган А.Н.ни Абу Сайд таъқиб қилиб, Ҳиротдан
чиқариб юборади. Шоир Самарқандга ке-тишга мажбур бўлади. А.Н. Самарқандда 1465 й.дан1469 й.нинг баҳоригача яша-ди, Фазлуллоҳ Абу Лайс мадрасасида ўқиб, турли фанларга оид билимларини янада чуқурлаштирди. Самарқанднинг кўзга кўринган шоирлари— Шайхим Суҳайлий, Мирзобек, Мавлоно Хова-рий, Мир Қарший, Ҳарими Қаландар, муаммогўй Улойи Шоший, олим Мавло-но Муҳаммад Олим ва б. б-н ҳамсуҳбат бўлди ва дўстлашди. Самарқанд ш. ҳокими Аҳмад Ҳожибек асли ҳиротлик
бўлиб, Вафоий тахаллуси б-н шеърлар ёзарди, у А.Н.га алоҳида ҳурмат ва эъ-тибор б-н қаради. Унинг ёрдамида А.Н. давлат ишлари б-н ҳам шуғуллана бош-лади. У давлат ишларини бошқаришда дастлабки тажрибани шу ерда орттирди ва бу унга кейинчалик асқотди. А.Н.нинг Самарқанддаги сиёсий ва давлат фаолия-ти юқори баҳоланиб, унга«Чиғатой ами-ри» унвони берилган. 1469 й. бошларида Султон Абу Сайд Қорабоғда ўз аскарлари томонидан ўлдирилади. Кўпдан буён шундай вази-ятни кутиб юрган Ҳусайн Бойқаро зуд-лик б-н келиб, Ҳирот тахтини эгаллайди. А.Н. ҳам Ҳиротга етиб келади. 1469 й. 14 апр. куни, рамазон ҳайити муносаба-ти б-н уюштирилган қабул маросимида А.Н. ўзининг Ҳусайн Бойқарога янги ёз-ган«Ҳилолия» қасидасини тақдим этади. Подшоҳ А.Н.ни муҳрдорлик мансабига
тайинлайди. А.Н. Ҳусайн Бойқаронинг энг хавфли сиёсий рақиби— Ёдгор Муҳаммад Мир-зони тунда қўлга олишда шахсий жасорат кўрсатади. Янги ҳукуматнинг ортиқча солиқларидан норози бўлиб, қўзғолон кўтарган халқ оммасини тинчитишда адолат ва мардонаворлик б-н иш тута-ди. Шу воқеалардан сўнг маълум вақт ўтгач, Ҳусайн Бойқаро ҳукуматидаги мухрдорлик вазифасига А.Н.нинг ро-зилиги б-н унинг самарқандлик дўсти, шоир Шайхим Суҳайлий тайинланади.
А.Н.нинг мақсади саройда маслаҳатчи
бўлиб қолиш, кўпроқ ижодий иш б-н
шуғулланиш эди. Бироқ Ҳусайн Бойқаро
1472 й.нинг фев. ойида уни ўз саройи-нинг бош вазири қилиб тайинлайди ва
унга«Амири кабир» унвонини беради.
А.Н. янги лавозимда аввало бутун ку-чини мамлакатда тинчлик ва осойишта-лик ўрнатишга қаратди. Вақф ишларини
тартибга солишга киришди. Шаҳарларда
савдо-сотиқни, ҳунармандчиликни ри-
www.ziyouz.com кутубхонаси 334
вожлантиришга катта аҳамият беради.
А.Н. саъйи ҳаракати б-н қишлоқларда
деҳқончилик маданияти ўсиб боради.
Шаҳарлар, хусусан Ҳирот кун сайин
обод бўла бошлайди.
Буюк инсонпарвар А.Н. ўрта асрдаги
Уйғониш даврининг бошқа улуғ зотлари
сингари бутун ҳаёти б-н ҳақиқий инсон
қандай бўлиши лозимлигини кўрсатди. У
ўз давридаги ноҳақликка, адолатсизликка
қарши курашди, амалдорларнинг ўз ва-зифаларини суиистеъмол қилишларини
ва таъмагирликларини фош этди, ожиз,
муҳтож кишиларни ўз ҳимоясига олди.
Султон Ҳусайн Бойқаро подшоҳлик
қилган, А.Н. ҳукуматда бош вазир вази-фасини эгаллагантшлларда ҳеч бир мам-лакатга қарши босқинчилик уруши олиб
борилмади. Бош вазир А.Н. маданият ва
санъатнинг чинакам ҳомийси сифатида
танилади. Унинг фаолиятида ижтимоий-сиёсий масалаларни тўғри ҳал этишга
интилиш, жамиятдаги барча ижтимоий
қатламларга, барча қавмларга бир хил му-носабатда бўлиш, ҳеч қайси бирини кам-ситмаслик, ҳамманинг манфаатига баро-бар хизмат қиладиган жамоат бинолари-ни қуришга алоҳида эътибор бериш ол-динги уринга чиқа бошлади. Хондамир-нинг қайд қилишича, 80-й.лар давомида
А.Н. ўз маблағлари ҳисобидан Ҳиротда
ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида бир
неча Мадраса, 40 та работ, 17 масжид, 10
хонақоҳ, 9 ҳаммом, 9 кўприк, 20 га яқин
ҳовуз қурган ёки таъмирлаттирган. Улар
орасида Ҳиротдаги«Ихлосия», «Низо-мия» мадрасалари, «Халосия» хонақоҳи,
«Шифоия» тибгоҳи, Қуръон тиловат
қилувчиларга мўлжалланган«Дорул-ҳуффоз» биноси, Мар-вдаги«Хусравия»
мадрасаси, Машҳаддаги«Дорул-ҳуффоз»
хайрия биноси ва б. ноёб меъморлик ёд-горликлари бор.
Бу даврда Ҳиротда адабий ҳаёт жўш
урган. А.Н. атрофида Шайхим Суҳайлий,
Хожа Осафий, Биноий каби ўнлаб шо-ирлар, Ҳасан Ноий, Хожа Абдулло Мар-ворий, Қулмуҳуммад Удий, Шоҳқули
Ғижжакий каби ўнлаб созандалар, Мир-хонд, Хондамир каби тарихчилар, Сул-тонали Машҳадий, Абдужамил Котиб,
Хожа Ҳофиз Муҳаммад, Султонали
Коиний, Муҳаммад Хандон, Мавло-но Ҳижроний каби машҳур котиблар,
Беҳзод каби мусаввирлар қизғин ижодий
меҳнат б-н банд эдилар. Ҳиротда, умуман
Хуросон мул-кида маънавий ҳаётнинг
бақувват устунларидан Абдураҳмон
Жомий б-н А.Н. ўртасидаги ижодий
ҳамкорлик— устоз-шогирдлик кўп ма-салаларда ҳамфикрлиликка олиб келди.
А.Н.нинг ўзбек тилидаги дастлабки йи-рик асарларидан«Ҳилолия» қасидаси
Султон Ҳусайн Бойқарога бағишланган
бўлса, форсий тилдаги биринчи йирик
асари«Туҳфат ул-афкор» (1476) қасидаси
Жомийга бағишланган эди.
1470-й.ларнинг охирларида А.Н.
ўзининг ўзбек тилида ёзган шеърларидан
иборат илк девони— «Бадоеъ ул-бидоя»
(«Бадиийлик ибтидоси»)ни тузди. Маз-кур девонда777 ғазал, 85 рубоий, 52 му-аммо, 46 қитъа, 53 фард, 10 туюқ, 10 луғз,
3 мустазод, 5 мухаммас, 3 тар-жеъбанд,
2 мусаддас бўлиб, бундай мукаммал де-вонни тузиш Навоийгача камдан-кам
ўзбек шоирига насиб бўлган. А.Н. «Бадо-еъ ул-бидоя» тузилгандан кейинги даврда
ёзилган ўзбекча шеърлари асосида1480
й.ларнинг охирида«Наводир ун-ниҳоя»
(«Беҳад нодирликлар») девонини тузди.
1841 — 82 й.ларда А.Н. «Чихл ҳадис»
(«Қирқ ҳадис» ёки«Арбаин») асарини
ёзади. Бунда Муҳаммад пайғамбар(сав)
нинг қирқ ҳадиси тўртлик б-н шеърий
ифодалаб берилган.
А.Н. мансуб адабий ҳаётда шеърий
жанрлардан ғазал, қасида, айниқса му-аммо ёзишга қизиқиш кучли эди. А.Н.
форсий девонига373 муаммо киритган.
Шундай адабий майллар туфайли1485 й.
муаммо ёзиш қоидалари ҳақида махсус
«Муфрадот» асарини яратди.
А.Н.да ўзбек тилида«Хамса» —
беш достон яратиш мақсади ёшлигидан
бўлган. Бу мақсадини1483—85 й.ларда
амалга оширди. Асар ўзбек адабиёти
шуҳратини оламга ёйиб, жаҳон адабиё-
www.ziyouz.com кутубхонаси 335
тининг дурдоналаридан бирига айланди.
«Хамса»дан кейин Навоий яна бир
қанча асарлар яратди. 1485 й. узининг
машҳур«Назм ул-жавоҳир» асари-ни ёзди, бунда биринчи халифалардан
бўлмиш Ҳазрат Алининг266 та ҳик-матли гапи рубойи тарона(тўрт мисраси
ҳам қофияланган) шаклида баён этилган.
Ўша Давр китобхонлари, шу жумладан,
тарихчи Хондамир бу асарни ғоят юк-сак баҳолаган. А.Н.нинг инсонпарвар-лик фаолияти, илғор қарашлари, унинг
обрў-эътибори халқ орасида тобора ор-тиб бориши ўз манфаатларини кўзлаган
сарой аъёнлари орасида норозилик
туғдирди. Улар шоир б-н подшо ораси-га нифоқ солишга уриндилар. Натижада
1487 й.да Ҳусайн Бойқаро А.Н.ни вази-фасидан бўшатади, бош вазир вазифа-сини Муҳаммад Маждиддин эгаллайди.
Навоий эса Астрободга ҳоким қилиб
тайинланади. Навоий ҳокимлик қилган
2 йил давомида Астробод ш. ва вилояти
ободонлашиб, қўшни давлатлар б-н яхши
муносабатлар ўрнатилади, савдо иш-лари йўлга қўйилади. А.Н. Астрободда
ҳам кўп янги шеърлар ёзган, Ҳиротдаги
ёр-дўстларига мактублар йўллаб турган.
Унинг Астрободдан Ҳусайн Бойқаронинг
катта ўғли Бадиуззамонта ёзган мактуби-ни давлатни бошқариш ҳақидаги рисола,
дейиш мумкин.
А.Н. доим Ҳусайн Бойқарони адолат-ли ва маърифатли ҳукмдор қиёфасида
кўриш орзуси б-н яшади. Астрободдан
Ҳусайн Бойқарога ва бошқа амалдор-ларга ёзган мактубларида уларни ин-соф ва адолатга чақирар, давлат идора
усулида мустаҳкам тартиб ўрнатиш ва
айрим ислоҳотлар ўтказишга ундар эди.
Лекин А.Н.нинг истаклари тўла амалга
ошиши қийин эди. Астрабодда Наво-ий б-н Ҳусайн Бойқаро муносабатлари-га путур етказувчи гаплар юзага келгач,
подшоҳ А.Н.нинг Ҳиротга қайтишига
рухсат беради. Ҳусайн Бойқаро Наво-ийга бир нечта юксак лавозимларни та-клиф қилади. А.Н. рози бўлмагач, унга
«Муқарраби ҳазрати султоний» («Султон
ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган
расмий унвон берилади. Бу б-н у давлат-нинг ҳамма ишларига аралаша олар ва
подшоҳ б-н кўришиш имконига ҳам эга
бўлар эди. Бинобарин, сарой амалдорла-ри, шу жумладан, Муҳаммад Маждиддин
ҳам ҳар бир муҳим масалани кўп вақт у
б-н келишишга мажбур эди. Лекин А.Н.
б-н Маждиддин ўртасидаги нодўстона
муносабатдан кўпчилик хабардор эди.
Навоийнинг Балхда ҳоким бўлиб тур-ган укаси Дарвешали Маждиддиндан
ранжиб, бош ҳукуматга қарши исён
кўтаргани ҳам маълум. Бу исён Навоий-нинг аралашуви б-н тинчитилган. Айнан
шу воқеа1490 й.дан Маждиддиннинг си-ёсат майдонидан кетишига асосий сабаб
бўлган.
А.Н. ҳамиша кўпроқ ижодий ва ил-мий ишлар б-н шуғулланиш, бу борадаги
режаларини амалга ошириш хаёли б-н
яшарди. Ҳаёт эса унинг режаларига ўз
тузатишларини киритар эди. 1488 й. Сай-йид Ҳасан Ардашер, 1492 й. Жомий, 1493
й. олим ва шоир Паҳлавон Муҳаммад
бирин-кетин ҳаётдан кўз юмдилар. На-воий ўзи учун қадрдон бўлган бу ин-сонлар хотирасини абадийлаштириш,
уларга ўз ҳурматини изҳор этиш учун
«Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер», «Хам-сат ул-мутаҳаййирин».(«Беш ҳайрат»),
«Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад» номли
рисолаларини ёзди. Астрободда ёза бош-лаган«Тарихи мулуки Ажам» («Ажам
подшоҳлари тарихи») асарини туғаллади
(1489). 1490 й. у ўзига замондош шоир-лар ҳақида Жомийнинг«Баҳористон»,
Давлатшоҳ Самарқандийнинг«Тазки-рат уш-шуаро» асарлари шаклида«Ма-жолис ун-нафоис» («Нафислар мажму-аси») тазкирасини тузишга киришиб,
1492 й.да тугаллади. Шу вақтнинг ўзида
А.Н. ўзбек тилида шеърият назарияси,
аниқ-роғи, аруз вазни қоидалари ҳақида
«Мезон ул-авзон» («Вазнлар ўлчови»)
илмий қўлланмасини яратди. 1494 й.да
туркий тилдаги мактубларини тўплаб
«Муншаот» («Мактублар») мажмуаси-ни тузди. 1495 й. Жомийнинг«Нафаҳот
www.ziyouz.com кутубхонаси 336
ул-унс» асарини«Насойим ул-муҳаббат»
(«Муҳаббат шабадалари») номи б-н тар-жима қилиб, уни қайта ишлаб, туркий
машойихлар ҳақидаги янги маъ-лумотлар
б-н бойитди. Шу боисдан«Насойим ул-муҳаббат»га А.Н. нинг мустақил асари
сифатида қараш мумкин.
А.Н. 1491—92 й.лардан бошлаб тур-кий тилда ёзилган ҳамма шеърларидан
янги, йиғма девон тузишга киришди ва
бу иш1498—99 й.да ниҳоясига етди.
Девоннинг умумий номи«Хазойин ул-маоний» («Маънолар хазинаси») бўлиб,
4 қисмдан иборат бўлганлиги учун«Чор
девон» деб ҳам аталган. Девон шоирнинг
бутун ҳаёти давомида ёзилган шеърлари-ни қамраб олган, уларда А.Н. нинг бар-ча даврларидаги кайфияти, дунёқараши,
орзу-умидлари ифодалаб берилган. Тах-минан шу йилларда А.Н. форсий шеърла-ридан ташкил топган«Девони Фоний»
(«Фоний девони»)ни, форсий тилдаги2
қасидалар мажмуаларини тузиб, форсий
шеърият тарақ-қиётига ҳам ўзининг му-носиб ҳиссасини қўшди. Хуросонда фор-сийзабон халқлар кўпчилликни ташкил
этганлиги инобатга олинса, А.Н.нинг бу
тилда ҳам самарали ижод қилгани мамла-кат маънавий эҳтиёжини яхши ҳис этган-лигини билдиради.
1490 й.ларнинг ўрталарига келиб
мамлакатда ижтимоий-сиёсий танглик
кучая бошлайди. Темурийлар хонадо-нида ҳукмдор ўғиллари ўртасида юзага
келган зиддиятлар эса бу тангликни яна-да кучайтиради. Ҳар бир шаҳзоданинг ўз
тарафдорлари бўлиб, уларни муросага
келтириш кўп вақт А.Н. зиммасига ту-шар эди. Бош вазир Низомул-мулк эса
1496—97 й.ларда бу оилавий можаролар-да бир томонлама ҳаракат қилиб, Музаф-фар Мирзонкт онаси— Хадича бегимга
ён босади. Шу асосда Ҳусайн Бойқаро
б-н Астрободда ҳокимлик қилаётган Ба-диуззамон ўртасида ҳарбий тўқнашув
юз берди. Саройдаги фитна, жумладан,
Низомулмулкнинг қабиҳлиги натижа-сида Бадиуззамоннинг ўғли, Ҳусайн
Бойқаронинг энг севимли набираси,
Навоийнинг эса ихлос қўйган шогирди
Мўмин Мирзо фожиали ўлдирилади. Бу-лар ҳаммаси А.Н. ҳаёти ва кайфиятига
салбий таъсир кўрсатади.
А.Н.нинг шеърий даҳоси15-а. охир-ларига келиб яна жўш урди. У2 йил
мобайнида2 та йирик асар— «Лисон
ут-тайр» («Қушлар тили») достонини ва
«Муҳокамат ул-луғатайн» («Икки тил
муҳокамаси») номли илмий асарини
яратди. А.Н.нинг сўнгги буюк асарлари-дан яна бири насрий панднома йусинида
ёзилган«Маҳбубул-қулуб» («Қалблар
севгани»)дир. У Шарқ адабиёти тарихи-да Шайх Саъдийнинг«Гулистон», Кай-ковуснинг«Қобуснома», Низомий Арузи
Самарқандийнинг«Чор мақола» каби
асарлари қаторида туради. Бу асарида
А.Н. ўзининг ҳаёт йўлини, бошидан ке-чирган турмуш машаққатларини ёрқин
тасвирлаб берган.
1500 й.нинг дек.да Ҳусайн Бойқаро
исён кўтарган ўғли— Муҳаммад Ҳусайн
б-н сулҳ тузиб, Ҳиротга қай-тар экан,
А.Н.ни ҳам уни кутиб олиши лозимли-гига ишорат қилади. Орада2—3 кунлик
йўл бор эди. А.Н. ўзининг сўнгги шеъри-ни Поёб работида ёзган ва ундан нусха
кўчиртириб, келаётган Ҳусайн Бойқарога
юборган. Учинчи куни А.Н. ҳукмдор
истиқболига яқинлашаётганида ўзини
ёмон ҳис этган, у б-н кўришаётганда
ҳушидан кетиб, қайтиб ўзига келмаган ва
ҳаётдан кўз юмган.
А.Н.нинг адабий ва илмий меросини
4 фаслга бўлиш мумкин: 1. Девонлари. 2.
Достонлари. 3. Форсий тилдаги шеърий
мероси. 4. Илмий-филологик, насрий ва
тарихий асарлари.
А.Н.нинг ўзбек тилида яратган
шеърий мероси асосан«Хазойин ул-маоний» девонига жамланган. Асар4
қисмдан иборат. Девоннинг биринчи
қисмига«Ғаройиб уссигар» («Бола-лик ғаройиботлари»), иккинчи қисмига
«Наводир уш-шабоб» («Йигитлик но-диротлари»), учинчи қисмига«Бадо-еъ ул-васат» («Ўрта ёш бадиалари») ва
ниҳоят, тўртинчи қисмига«Фавойид ул-
www.ziyouz.com кутубхонаси 337
кибор» («Кексалик фойдалари») деган
номлар берилди. «Хазойин ул-маоний»
инсон боласининг мураккаб ва юксак
тафаккури ҳамда беҳисоб ҳис-туйғулари
б-н боғлиқ мингларча шеър ва ўнларча
шеър турларини ўз ичига олган мажмуа
бўлиб, Шарқ адабиёти тарихида ноёб
ҳодисадир. Бу хил мажмуа А.Н.га қадар
Амир Хисрав Деҳлавий томонидангина
тузилган. Ушбу девонга кирган минглар-ча шеърларни А.Н. бутун умри давомида
турли шароитларда, ҳар хил сабаблар б-н
ёзган бўлиб, улар шоир ҳаёти ва у яшаган
давр б-н сонсиз-саноқсиз иплар орқали
богланган. А.Н. «Хазойин ул-маоний» га
қадар«Илк девон», «Бадоеъ ул-бидоя»,
«Наводир ун-ниҳоя» девонларини туз-ган. «Хазойин ул-маоний» ана шу3 де-вонга кирган ҳамда«Наводир ул-ниҳоя»
тузилгандан кейин ёзилган шеърлар асо-сида юзага келган.
А.Н.да кексалик чоғларида барча шеъ-рларини йиғиб, хронологик тартибда4
девон тузиш ғояси бўлган. Бироқ«Хазой-ин ул-маоний»ни тузишда муҳаррирлик
вазифасини бажарган Ҳусайн Бойқаро бу
ғояни қўллаб-қувватламаган кўринади.
Унинг«Ғарой-иб уссиғар» девони бо-лалик машқларидан, «Наводир уш-шабоб» йигитлик шеърларидангина
иборат бўлмай, бу бошланғич девон-ларда шоирнинг кейинги давр шеърий
мўъжизаларидан ҳам намуналар борки,
Ҳусайн Бойқаро шуни маъқул кўрган.
Шу сабабдан«Хазойин ул-маоний» тар-ки-бидаги4 девон номининг мазмунини
шартли маънода тушуниш, бунда шеъ-рлар кўп ҳолда аралаш ҳолда жойлашти-рилганини назардан қочирмаслик зарур.
«Хазойин ул-маоний»даги4 девон-нинг ҳар бирида650 тадан2600 ғазал,
умуман4 девонда210 қитъа, 133 рубоий,
86 фард, 52 муаммо, 13 туюқ, 10 мухам-мас, 10 чистой, 5 мусаддас, 4 таржеъбанд,
4 мустазод, 1 мусамман, 1 таркиббанд, 1
қасида, 1 маснавий, 1 соқийнома мавжуд
бўлиб, Шарқ шеъриятининг16 тури на-моёндир.
А.Н.нинг муҳаббат ва бу б-н боғлиқ
туғёнлари, хусусан ғазаллари унинг йи-гитлик даврида ёзилган. Бунга унинг
«Илк девони»га киритилган, халқ орасида
«Қаро кўзум», «Келмади» («Муножот»)
номлари б-н машҳур бўлган ва куйлана-диган ғазаллари яхши мисол бўла олади.
Бу каби шеърларида шоир пок ва юксак
ишқий кечинмаларни баланд эҳтирос
ва фалсафийлик б-н ифодалаб бера ол-ган. Унинг«Топмадим» радифли ғазали
ҳам шу даврда, аниқроғи, Машҳаддан
Ҳиротга қайтиб, шахсий турмушини изга
солиш тараддудида юрганда, лекин унинг
моддий жиҳатдан ночор аҳволдалиги ту-файли оила қуриши қийинлашган, Сул-тон Абу Сайд эса уни таъқиб қилган
пайтда ёзилган бўлиб, унинг ҳар байти
юракни тирнайди. А.Н.нинг ишқий шеъ-рларини фақат бир субъектга қаратилган,
дейиш қийин. У ҳаётга кенг нигоҳ б-н
қараб, барча гўзалликларни назокатли
туйғуларни қадрлаган, ноёб сўз ва ибора-лар б-н қалбдан ифодалай билган. Лекин
ҳаёт қийинчиликлари ва зиддиятлари
орқасида ўз орзу-умидларига етиша ол-маган шоир ўзининг инсоний норозилик
туйғуларини оловли шеърий сатрларда
баён этади. А.Н.нинг ишқ б-н боғлиқ
тасвирлари ранг-баранг ва бой бўлиб,
биз унда инсон ҳаёти ва ҳолатининг
чексиз кўп қирраларини— шодликни
ҳам, хафачиликни ҳам, такрорланмай-диган лаҳзаларни ҳам, ҳар кун, ҳар со-атда юз берувчи кўнгилсизликларни ҳам
кўрамиз. Зотан ўзбек шеъриятида инсон
дарди ва ҳасратларини, ўз севгилиси-га талпинишларини Навоийдан ўтказиб
ифодалаган шоирни топиш қийин. А.Н.
нинг ишқий мавзуда ёзган шеърлари-нинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири
шундаки, улардаги кўп ғоя ва тимсоллар,
тасвирий деталлар анъанавий характер-га эга. Шу б-н бирга ишқ ва ишқий об-разлар талқинида ҳам бошқа мумтоз
ижодкорлар каби А.Н. рамзийликка кўп
ўрин беради. «Ёр» — бу дунё гўзалигина
эмас, унингча, бу— бутун борлиқни
яратган ва ҳамма нарсани ҳаракатга
келтириб турган Аллоҳ ҳамдир. Шоир
www.ziyouz.com кутубхонаси 338
ўзининг тасаввуфий шеърларида ёрнинг
қоши, кўзи, зулфи, сочи(ва ҳ.к.) деган-да Аллоҳнинг куч-қудрати, меҳри, олий
даражадаги гўзалликларини кўзда ту-тади. А.Н.нинг барча лирик жанрларга
оид шеърлари юксак маҳорат б-н ёзил-ган бўлиб, инсон манфаатларига, унинг
эътиқодини мустаҳкамлашга, руҳини
соғломлаштиришга хизмат қилади.
Унинг фалсафий, ахлоқий мазмундаги
ҳаёт нафаси уфуриб турган ҳар бир шеъ-ри бу жанрнинг ўлмас намуналаридир
(яна қ. «Хазойин ул-маоиий»).
Улуғ шоир ижодининг шоҳ аса-ри«Хамса» 5 достондан иборат. Булар
«Ҳайрат ул-аброр» («Яхшилар ҳайрати»),
«Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Маж-нун», «Сабъайи сайёр» («Етти сайёра»),
«Садди Искандарий» («Искандар дево-ри») достонларидир. Форс адабиётида-ги хамсачиликка жавоб сифатида ўзбек
тилида биринчи маротаба яратилган
А.Н. «Хамса»си бу тилнинг чексиз имко-ниятларини амалда исбот этди. 52 минг
мисрадан иборат бу бешлик15-а. ислом
тафаккурининг борлиқ ва табиат, инсон
ва жамият, ахлоқ ва камолот ҳақидаги
ўзига хос қомуси эди. Шоир воқеаларни
қадим Шарқ тарихининг Хусрав, Баҳром,
Искандар каби номлари афсоналар б-н
чулғанган шахслар, Лайли ва Мажнун
каби ошиқлар ҳаётидан олди. Уларга
янги мазмун берди, туркона руҳ киритди.
Даврнинг дардли масалаларини, авлод-ларнинг орзу ва армонларини кўтариб
чиқди. «Хамса» замондошларига ниҳо-ятда зўр таъсир кўрсатди. Абдураҳмон
Жомий уни ҳаяжон б-н олқишлади. Сул-тон Ҳусайн эса шоирни ўзининг оқ отига
миндириб, жиловдорлик қилди(яна қ.
«Хамса»).
«Лисон ут-тайр» — А.Н.нинг сўнгги
достони«Хамса»дан14 й. кейин—
1498—99 й.да яратилган. Бу асарини
шоир«Фоний» тахаллуси б-н ёзган. Чун-ки бу даврда унинг ҳаёти кексаликка юз
ўгирган, аниқроғи, бу дунёсидан кўпроқ
у дунёсини уйлай бошлаган эди. Мазкур
асар болалигида севиб ўқигани— Фа-ридиддин Атторнинг«Мантиқ ут-тайр»
(«Қушлар тили») достонига жавоб тар-зида, шоирнинг ўз таъбири б-н айтганда,
«таржима расми била» юзага келтирган
шеърий мўъжизаси эди. «Лисон ут-тайр»
арузнинг рамали мусаддаси мақсур(фо-илотун— фоилотун— фоилон) вазни-да ёзилган бўлиб, 3598 байтдан иборат.
Достондаги бош ғоя, бош муаммо та-саввуфдаги имон, эътиқод ва маънавият
масалаларидир. А.Н.нинг нияти оддий
инсонларга инсонийликнинг илоҳий
моҳиятини тушунтириб бериш, уларни
оғир синовлардан ўтказиб, комил инсон
даражасида кўриш. Шоир асарда қушлар
тимсолида тасаввуф йўлига кирган ва
Аллоҳни кўришга, унга етишишга астой-дил киришган художўй инсонларни тас-вирлашга интилган. Ҳудҳуд деган қуш
номидан сўйланган юзларча ҳикоялар та-саввуфий мазмунда бўлиб, улар ҳаммаси
ҳаётий, бири биридан қизиқарли.
Қушларнинг ранг-баранг тимсоллари
орқали А.Н. ўзининг тасаввуф таъли-моти б-н боғлиқ ғояларини, Аллоҳнинг
ҳамма нарсанинг ташқарисида эмас,
балки ичида, ўзида эканини кўрсатиш ва
исботлашга ҳаракат қилади. Инсоннинг
улуғворлигини мажозий услуб б-н, таъ-сирли қилиб, реал ижтимоий, ахлоқий
ҳодисалар ила боғлаб тасвирлаган. Та-саввуфнинг вахдат ул-вужуд назарияси
ҳам шу тарзда ўзининг бадиий инъико-сини топган. Бу б-н Навоий тасаввуф
ғояларини кенг китобхонлар оммасига
бадиий куркам ва жонли етказишда олий
даражада санъаткорлик кўрсатган(яна қ.
«Лисон ут-тайр»).
А.Н. бутун ҳаёти давомида ўзбек тили
б-н бир қаторда форсий тилда ҳам ижод
қилиб, баракали мерос яратди. Унинг
бу тилдаги шеърлари1490-й.ларнинг
ўрталарида, Эрон олими Юсуф Шеро-зий тахминича, 1495—1500 й.лар ора-сида муаллиф томонидан девон ҳолига
келтирилган ва«Девони Фоний» номи
б-н машҳур. Мазкур девони1963 й.да
Теҳронда, 1965 й.да Тошкентда, 1993
й.да Душанбада нашр этилган. Ўзбек
www.ziyouz.com кутубхонаси 339
олими Сулаймонов тавсифи бўйича, «Де-вони Фоний»да, «Дебоча»дан ташқари, 7
қасида, 554 ғазал, 1 мусаддас, 1 марсия,
72 қитьа, 73 рубоий, 16 тарих, 373 му-аммо, 9 луғз бор. «Девони Фоний»даги
ғазалларнинг аксарияти машҳур форс
шоирлари шеърларига татаббулардан
иборат. Жумладан Жомийнинг52, Ҳофиз
Шерозийнинг237, Хисрав Деҳлавийнинг
33, Саъдий Шерозийнинг25, Мавлоно
Котибийнинг5, Шоҳий Сабзаворийнинг
5, Камол Хўжандийнинг4 ва б. ғазалига
татаббу боғланган. А.Н. форс тилида ёз-ган оригинал ғазалларига«Мухтара»,
«Ихтиро» деб сарлавҳа қўйган бўлиб,
уларнинг сони50 дан ортиқ.
А.Н. ўзининг форсий касидаларидан
алоҳида тўпламлар ҳам тузган бўлиб,
уларнинг бири«Ситтаи зарурия» («Олти
зарурат»), иккинчиси«Фусули арбаа»
(«Тўрт фасл») деб аталади. «Ситтаи за-рурия» тўпламига6 қасида киритилган
бўлиб, уларни Хисрав Деҳлавий, Жо-мий, Анварий, Ҳақоний, Солмон Со-важий ва б. қасиданавислар таъсирида
яратган. У даврларда шоирнинг шеърий
маҳорати кўп вақт қасида ёзиш б-н бел-гиланганини ҳисобга олсак, А.Н.нинг
ҳам қасиданавислик салоҳияти юқори
бўлган. А.Н.нинг«Фасули арбаа»
тўпламига4 қасидаси киритилган бўлиб,
улардан«Баҳор» 57 байтдан, «Саратон»
71 байтдан, «Хазон» 33 байтдан, «Дай»
70 байтдан иборат. Уларда йилнинг4
фасли— баҳор, ёз, куз ва қиш, бу фасл-лардан ҳар бирининг ўзига хос гўзаллиги
завқ б-н тасвирланган ва тўртталови
ҳам замон подшоҳи— Султон Ҳусайн
Бойқарони подшоҳ ва шахс, яхши дуст
ва яхши инсон сифатида васф этиш-га бағишланган. Умуман, А.Н. ўзининг
форсий тилдаги асарлари б-н замондош-ларининг, биринчи навбатда, Жомийнинг
юқори таҳсинига сазовор бўлган ва форс-тожик адабиёти, хусусан шеърияти риво-жига муносиб ҳиссасини қўша олган.
А.Н. шоир бўлиш б-н бирга ўз дав-рининг улуғ олими, мутафаккири ҳам
эди. Навоийсиз бу давр фани ва мадани-яти тараққиётини тасаввур этиш қийин.
А.Н. илмий тадқиқотлари ва изланиш-ларининг катта қисми, табиийки, тил ва
адабиёт масалалари б-н боғланган. Шу
маънода«Мажолис ун-нафоис» тазки-расини яратиш б-н А.Н. ўз даври адаби-ётига, унинг ижодкорларига ўзига хос
ҳайкал ўрнатди. Унда ўзбек ва форсий
тилларда ижод қилган359 шоирнинг
ҳаёти ва ёзган асарлари ҳақида ноёб маъ-лумотлар берилган, бу ижодкорларнинг
ютуклари ва камчиликлари, ўзига хос ху-сусиятлари кўрсатилган(яна қ. «Мажо-лис ун-нафоис»).
А.Н.нинг«Хамсат ул-мутаҳаййирин»,
«Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер»,
«Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад» асарлари
«Мажолис ун-нафоис»нинг давомидай
бўлиб, бу давр адабиёти, фани ва мада-ниятининг йирик намояндалари ҳаётини
ўрганишда энг қимматли манбалардир.
Бу асарлар бадиий-тасаввуф адабиёти-нинг маноқиб(ёки манқаба) жанрига те-гишли бўлиб, услубининг самимийлиги
б-н ажралиб туради.
А.Н.нинг катта адабий ва тарихий
аҳамиятга эга«Муншаот» асари унинг
туркий тилда ўз замондошлари—
подшоҳлар ва шаҳзодалар, илм ва адаби-ёт ахдлари б-н олиб борган ёзишмалари
мажмуидан иборат, мактуб жанрининг
мукаммал намуналари саналади. Макту-бларнинг миқдори турли қўлёзмаларда
турлича, бир-бирини тўлдиради. А.Н.
ўзининг форсий мактубларини ҳам
йиғиб, «Муншаот» тузган. Бироқ у бизга-ча етиб келмаган.
А.Н.нинг энг муҳим асарларидан
бири«Вақфия» бўлиб, бир қарашда,
шоир ва буюк давлат арбобининг ўзи
курган иморатларига вақфи, яъни рас-мий ҳужжатидек кўринса ҳам, асли-да унда Султон Ҳусайн Бойқаро даври
давлат тизими, А.Н.нинг бу давлатни
бошқаришдаги ўрни, унинг таржимаи
ҳоли, ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий
қарашлари катта билимдонлик ва
аниқлик б-н ёритилган. Шунинг учун
ҳам навоийшуносликда бу асарга А.Н.
www.ziyouz.com кутубхонаси 340
насрининг ажойиб намунаси сифатида
қаралади. Муаллиф фикрларининг баъ-зиларини шеър б-н, хусусан рубоий ша-клида баён қилиши унинг қайси масалага
қўл урмасин, ўзини шеъриятдан ҳеч узоқ
турмаганини, доим шеърият б-н нафас
олганини намоён этади.
А.Н.нинг адабиёт назариясига оид
«Муфрадот» («Рисолаи муаммо») аса-ри форсий тилда ёзилган, муаммо ёзиш
ва ечиш қоидаларини илмий изоҳлашга
бағишланган. Навоий даврида бу шеър
тури ниҳоятда кенг истеъмолда бўлган.
Афтидан, бу жанр назарияси ва амалиёти
шу давр китобхонларининг адабий диди,
тарбияси б-н ҳам боғланган эди. А.Н.
баъзан махсус муаммо ечиш мажлислари
ташкил этган.
А.Н.нинг«Мезон ул-авзон» («Вазнлар
ўлчови») ва«Муҳокамат ул-луғатайн»
(«Икки тил муҳокамаси» ёки«Икки тил
тадқиқи») асарлари бошқа и.т.ларидан
фаркди ўлароқ умумтуркий аҳамиятга
эга ва б. туркий халқларнинг шеърияти ва
тилларини ўрганишга ҳам хизмат қилиб
келмоқда. А.Н. «Мезон ул-авзон»ни аруз-нинг биринчи тадқиқотчиси Халил ибн
Аҳмад, кейинги давр олимларидан Шамс
Қайс, Хожа Насриддин Тусий, замона-вий тадқиқотчилардан Жомий тажриба-ларидан ижодий истифода этиб яратган.
Аруз вазни бўйича ўзбек тилидаги бу би-ринчи илмий қўлланмада унинг асосий
рукнлари ва б. унсурлари, 19 баҳрининг
тузилиши, рубоий вазнларини аниқ таъ-рифлаб, туркий шеърий мисолларopқали
асослаб, изохлаб берилган. Асарда аруз
вазнига тушмайдиган шеърий вазнлар
— туюқ, чинга, мустазод, арузворий, бу-ди-будойи ва б. туркий шеърий вазнлар-га ҳам изоҳ ва талқинлар берилган. Бу
асар аруз бўйича бугунги кунда ҳам ўз
илмий қиммати ва амалий аҳамиятини
йўқотмаган.
«Муҳокамат ул-луғатайн»да туркий
тилнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий
ҳаётдаги ўрни, унинг грамматик мукам-маллиги, сўзларга бойлиги форсий тил
қоидалари ва ҳодисаларига қиёсланган
ҳолда чуқур ва аниқ мисоллар орқали
таҳлил этилган. А.Н. ўзининг бу тилни,
унинг жамият тараққиётидаги ўрнини,
сўз ва ибораларга бойлигини шоир сифа-тида чуқур эгаллагани учун, унинг бошқа
тиллардан камлик жойи йўқлигини, ак-синча, уларга нисбатан ўзига хос хусуси-ятларга эга эканлигини ватанпарвар олим
сифатида эҳтирос б-н кўрсатиб, исботлаб
берган. Унинг муқояса учун келтирган
100 та туркий феълининг аксари ўзбек
тилида ҳозиргача истеъмолда. Шу б-н
бирга«Муҳокамат ул-луғатайн»да ўзбек
адабиёти тарихи, унинг бошқа адабиёт-лар, хусусан форсий адабиёт б-н яқиндан
боғланганлиги, Навоий ижодининг ри-вожланиш йуллари, айрим асарларининг
юзага келиши сабаблари ҳақида ҳам
қимматли маълумотлар бор.
А.Н. ҳаётининг охирларида«Маҳбуб
ул-қулуб» насрий асарини езди. Асар3
қисмдан иборат. Унинг биринчи қисми40
фасл. Ҳар бир фаслида муаллиф узи яша-ган даврдаги бир табақа ҳаёти, ахлоқи
ва вазифалари ҳақида суҳбат юритади.
У ушбу табақа вакилларининг яхши
ишлари ҳақида ҳам, айб ва нуқсонлари
ҳақида ҳам гоҳ ҳалимлик б-н, гоҳ ғазаб-нафрат б-н мулоҳаза юритиб, уларни
инсофга чақирмоқчи, тарбия-ламоқчи
бўлади. Асарда А.Н.нинг инсон ахлоқига
ва тарбиясига доир энг ноёб панд ва
насиҳатлари халқ мақоллари ва ҳикматли
сўзлари шаклида баён қилинган. Кўп
ўринда шоир ўз фикрларини байт, қитьа,
маснавий, рубоий шаклида ифодалаши
асарга ранг-баранглилик бағишлаган.
«Тарихи мулуки Ажам» ва«Тарихи ан-биё ва ҳукамо» А.Н. Султон Ҳусайн
Бойқаро даври ижтимоий-сиёсий тарихи-га бағишлаб ёзмоқчи бўлган асарининг
бошланғич бўлакларидир.
А.Н. «Тарихи мулуки Ажам»да қад.
Эрон подшоҳлари, уларнинг тарихда
мухрланиб қолган ишлари ва шахсиятла-ри тўғрисида ҳикоя қилади. Бундаги маъ-лумотларни Навоий кўпроқ Абулқосим
Фирдавсийнинг«Шоҳнома» достонидан
ҳамда«Тарихи Табарий» китобидан ол-
www.ziyouz.com кутубхонаси 341
ган. А.Н.нинг«Тарихи анбиё ва ҳукамо»
асари эса ислом дини тарихи б-н боғлиқ
ривоятлар ва адабий асарларни, хусусан
бир қатор пайғамбарлар ҳаётини Буқрот
(Гиппократ), Афлотун(Платон), Батли-мус(Птолемей) каби донишмандларни
билиб олиш учун муҳим манбадир. Айни
вақтда А.Н.нинг бу асарлари ўзбек бади-ий насрининг қад. ва гўзал намуналари-дир.
А.Н. ўзидан бой шеърий, насрий ва
илмий мерос қол-дирган бўлиб, бу ме-роснинг ҳажми, «Лисон ут-тайр» досто-нида шоирнинг ўзи таъкидлашича, 100
минг байтдан иборатдир. Бу бой мерос
б-н А.Н. ўзбек адабиётини жаҳон юкса-клигига кўтарди ва ўзбек адабий тили-га асос солди. Ўзбек адабиётида лирик
жанрлар ва достончиликнинг энг юқори
тараққиёти А.Н. номи б-н боғлангандир.
АН. асарлари ўнлаб халқларнинг
тилларига таржима бўлган. Mac. «Ма-жолис ун-нафоис» 16-а.даёқ форс тилига
Фахрий бин Султон Муҳаммад Амирий,
Муҳаммад Қазвиний ва Шоҳали Абдуали
Нишопурий томонидан3 марта таржима
қилинган. А.Н.нинг бошқа тилларга тар-жима қилинган дастлабки бадиий асари
«Сабъаи сайёр» бўлди. Христофор Арма-нийнинг1557 й.да итальян тилида нашр
этилган«Сарандиб шоҳи уч ўғлонининг
зиёрати» асарида А.Н.нинг«Сабъаи сай-ёр» достонидаги қолипловчи ҳикояси—
«Баҳром ва Дилором» ҳикоя қилинади.
Бу асар немис, француз ва голланд тил-ларига таржима қилиниб, 11 марта нашр
этилган. Шунингдек, 17-а. Грузин шоири
Цицишвили А.Н.нинг«Сабъаи сайёр»
достонини эркин таржима қилиб, «Етти
гўзал» достонини яратди. 19-а.нинг охи-ри ва20-а.нинг бошларида А.Н.нинг
«Муҳокамат ул-луғатайн» асари турк ва
татар тилларига таржима қилинди.
А.Н. вафот этганидан кейин ўтган
давр мобайнида унинг асарлари фор-сий ва туркий халқлар орасида кенг
ёйилди. Атоқли тожик шоирларининг
кўпчилиги, Фузулий, Кишварий, Мирзо
Фатали Охундов, Собир каби озарбай-жон ёзувчилари, Озодий, Маҳтумқули ва
Зелили каби туркман шоирлари, қозоқ
ёзувчиси Абай Қўнонбоев, қоралпоқ
соҳибқаламлари Бердақ, Ажиниёз, татар
шоирлари Абдулла Тўқай, Ҳаюм Носи-рий ва б. А.Н.га юксак баҳо бериб, асар-ларидан таълим олдилар, айрим асарла-рига назира битдилар.
А.Н. ижодиётига қизиқиш, уни
ўрганиш Европа ва Россияда ҳам ҳийла
катта тарихга эга. Француз шарқшуноси
Катрмер1841 й.да босилган хресто-матиясида А.Н.нинг«Муҳокамат ул-луғатайн» ва«Тарихи мулуки Ажам»ини
эълон қилган, И.Н. Березин«Турк
хрестоматияси»да унинг бир неча асар-ларидан парчалар берган. М. Никитский
1856 й.да биринчи манбалар асосида
«Амир Низомиддин Алишер. Унинг дав-лат ва адабиёт соҳасидаги аҳамияти»
мавзуида магистрлик диссертациясини
ёзади. Шу б-н бирга, Н.И. Илъминский,
В.В. Вельяминов-Зернов, В.В. Бартольд,
Е.Э. Бертельс, С.Н. Иванов, Н.И. Конрад,
М. Белен, Паве де Куртейль, Э. Браун ва
б. шарқшунослар А.Н.нинг фаолияти ва
мероси б-н шуғулландилар.
Туркистонда20-а. бошидан бошлан-ган, ташаббускори жадидлар бўлган маъ-рифий уйғониш А.Н.нинг ҳаёти ва фаоли-ятини ўрганишда ҳам ўз ифодасини топ-ди. 1919 й.да Тошкентда Фитрат нашрга
тайёрлаган«Инсоният ҳақинда Наво-ийнинг фикри» номли рисола босилиб
чиқди. Бу китобча А.Н.нинг«Ҳайрат ул-аброр» достонининг«Салотин бобида»
(«Султонлар ҳақида») деган қисмидан
парча эди. Шундан сўнг А.Н. ижоди-ни ўрганиш ва оммалаштириш кенг тус
олди. Адабиётшунослик фанининг на-воийшунослик соҳаси юзага келди. Бу
соҳада олимлар ва адиблардан Ойбек, О.
Шарафиддинов, С. Айний, В. Зоҳидов,
Иззат Султон, А Каюмов, П. Шамсиев,
Ҳ. Сулаймонов, Н. Мамаев, С. Ғаниева,
А. Ҳайитметов, А. Абдуғафуров, А. Ру-стамов ва б. салмоқли ишлар қилдилар,
А.Н. ижоди бўйича унлаб номзодлик ва
д-рлик диссертациялари ёзилди. Ёзувчи
www.ziyouz.com кутубхонаси 342
Ойбек«Навоий» романини, Иззат Султон
«Навоийнинг қалб дафтари» ҳужжатли
қиссасини, Л. Бать«Ҳаёт бўстони»
қиссасини, Миркарим Осим ҳикоялар
туркумини яратди. Айниқса, кейинги50
йил навоийшуносликда сермаҳсул йил-лар бўлди. А.Н. асарларининг мамлака-тимиз китоб фондлари ва чет эллардаги
кутубхоналарда сақланаётган деярли бар-ча нодир нусхалари ўрганилди. А.Н.нинг
кўпгина асарларининг илмий танқидий
матни ишлаб чиқилди. «Девони Фоний»
ва б. асарларининг нодир нусхалари то-пилиб, нашр этилди. 20-а.да А.Н.нинг
чинакам саҳнавий ҳаёти бошланди. Из-зат Султон ва Уйғун«Алишер Навоий»
драмасини(1945, 1948), И. Маҳсумов
бастакорлар Ю. Ражабий ва С. Жалил
б-н ҳамкорликда«Навоий Астрободда»
мусиқали драмасини(1967) ёздилар.
А.Н. образи киноэкранда ҳам мужас-самлашди. А.Н. достонлари асосида яра-тилган«Фарҳод ва Ширин» мусиқали
драмаси(1937), «Лайли ва Мажнун» опе-раси(1942), «Суҳайл ва Меҳри» балети
(1967), «Дилором» операси(1958), «Ис-кандар» драмаси(1991) театр санъати-нинг энг яхши асарларидан бўлиб қолди.
Бироқ қарийб бир ярим аср давом эт-ган мустамлакачилик даврида, айниқса
шўро тузуми даврида маданий мероси-мизни халқимизга ёт мафкура қолипига
солиб талқин қилишга уринишлар бўлди.
Бу ҳодиса А.Н. ижодига муносабатда ҳам
ўз ифодасини топди. Уни йўқсилларнинг
дўсти, мулкдорларнинг мухолифи қилиб
таърифлашга интилишди. Жаҳон адаби-ётининг дурдонаси бўлган асарларидаги
(мас, «Ҳайрат ул-аброр» достонидаги)
ажойиб боблар қисқартириб нашр этилди.
А.Н. нинг ҳаёти ва ижоди Аллоҳга имон
келтирган, Қуръони каримдаги ҳар бир
оятни муқаддас деб билган, н-қшбандия
тариқатини қабул қилган адиб ва мута-факкирнинг ҳаёти ва ижодидир. Унинг
ижоди моҳиятини англаб етмоқ учун дин
тарихини яхши билган, Қуръони карим-ни ўқиб, маъносини англаб етган киши
бўлиш керак. Шўро тузумида эса диний
илмларни тарғиб қилиш таъқиқланди.
Шу боис, гарчи навоийшунос олимлар
шоир ижодини тарғиб қилиш бўйича
анча ишлар қилган бўлсалар ҳам, А.Н.
ижоди кўпчилик китобхонлар учун ту-шунарсиз бўлиб қолди. Мустақиллик
бизга барча қадриятларимиз қатори А.Н.
меросини ўрганишнинг кенг уфқларини
очди. Эндиликда унинг ижодини асли-ча, моҳиятини тушуниб ўрганиш им-конияти юзага келди. 1991 й.да А.Н.
таваллудининг550 йиллиги тантанали
нишонланди. Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Республикаси Давлат муко-фоти таьсис этилди. Тошкентда А.Н. но-мидаги Ўзбекистон Миллий боғи барпо этилди ва бу боғ ўртасида шоирнинг са-лобатли ҳайкали қад кўтарди. Шоирнинг
20 жилдли мукаммал асарлар тўплами нашр этила бошланди(2000 й.га қадар 16 жилди чоп этилди). Мамлакатимизда А.Н. хотираси юксак даражада эъзозла-нади. Бир вилоят, шаҳар, олий ўқув юрти
(Самарқанд давлат ун-ти), Тошкентда-ги Давлат кутубхонаси, Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт ин-ти, Адабиёт музейи, Тошкентдаги Катта академик опера ва балет театри, Санъат саройи, Тошкент-даги метро бекати, ўнлаб кўчалар ва жа-моа хўжаликлари унинг номи б-н атал-ган. А.Н. ҳаёти ва ижодига бағишлаб ҳайкалтарошлар, рассомлар ва бастакор-лар асарлар яратишган. Ҳар йили А.Н
туғилган кун-9 фев.да илмий-анънавий конференция ўтказилиб, А.Н. меросини ўрганиш соҳасида қилинган йиллик иш-ларга якун ясалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |