2.1. Этноним ва этноойконимларнинг луғавий -
маъновий хусусиятлари
Тил луғат таркиби ва унинг луғавий бойликларини тад -
қиқ қилиш билан боғлиқ муайян қийинчиликлар бор. Бу ав-
вало , луғавий материални маълум тизимга солишнинг му-
раккаблигидир .
Лексикада системалилик тилнинг бошқа соҳаларида -
гидек кўзга ташланиб турмайди . Лекин лексиканинг ҳам ўз
тизими ва бу тизимнинг бирликлари мавжуд . Булар ўзбек
тилидаги кенг истеъмол сўзлар , профессионал лексика ,
68
диалектал сўзлар, истеъмолдан чиққан сўзлар, илмий тер -
минология, жаргонлар , фразеология , атоқли отлар тизими -
дир. Ана шу тизимда атоқли отлар , жумладан этнонимия
муҳим ўрин тутади .
« Баъзи адабиётларда қайд этилишича , тилнинг система -
лилиги икки ҳолатда: 1) ўзаро алоқадор бўлган тил
ҳодисалари йиғиндисида ва 2) ўзаро ички боғлиқлик кучига
эга бўлган мувофиқлик қонуниятларида ёрқин кўринади »
(24:117).
Луғат бойлигининг бир қисмини ташкил этувчи этно -
нимлар орасидаги ўзаро муайян алоқадорлик , бунга хос
қонуниятлар шу асосда юзага келувчи тизимлилик тилнинг
ички тараққиёт қонунларига ва ташқи омилларнинг таъси -
рида
юзага
келадиган
кучларга
таянади .
Булар
қуйидагилар :
1) сўзларнинг ясалиш имкониятлари, турли этноним-
ларнинг ўзаро муносабати ва уларнинг маълум луғавий-
маъновий гуруҳларга бирлаша олиш кучи ;
2) сўзларнинг ўзаро маъно муносабатлари билан боғлиқ
кучлар;
3) сўзларнинг нутқда ўзаро қўшила олиш , боғлана олиш
ва ёнма- ён кела олиш кучи ;
4) сўзларнинг услубий талабларга кўра маълум
гуруҳларга мослаша олиш кучи (139:7-8).
Тилдаги сўзларни мана шу асосда тасниф қилиш тил -
шуносликда сўзларнинг мавзуий гуруҳлари ёки сўзларнинг
тематик қаторлари деб номланган (24:118-125).
Ана шу назарий фикрларга асосланган ҳолда этноним -
ларни мавзуий гуруҳларга ажратиш, этнонимларни улар -
69
нинг маъноси ва номинацион вазифасига кўра ўхшаш
қаторларга жамлашни кўзда тутади . Демак , этнонимлар-
нинг мавзуий қаторлари деганда бир умумий мавзу, ғоя ат-
рофида бирлашган этнонимларни муайян гуруҳларга жам -
лаш тушунилади.
Этнонимларни мавзуий қаторларга жамлаш тилнинг ич -
ки қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда эмас , балки
кўпроқ ташқи, яъни нолингвистик белгилар асосида амалга
оширилади.
Мавзуий гуруҳлар атамаси ушбу ишда икки тушунчани
англатади. Биринчидан , этнонимларни тасниф қилишнинг
лисоний усулларидан бирини , иккинчидан , ушбу усулда
тасниф қилинган тил материалларининг этнонимик гуруҳ -
ларини билдиради. Мавзуий гуруҳлар , аввало , илмий лисо -
ний усулдир . Бу усул ёрдамида белгиланувчи этнонимик
гуруҳларни тил материали беради. Этнонимларнинг мавзу-
ий гуруҳларга ажралиши , мавзуий гуруҳларнинг сони, бой -
лиги тил материалига алоқадор . Этнонимларнинг мавзуий
гуруҳлари кўпгина тилларда учрайди , улар учун умумий-
дир.
Ҳар бир халқнинг ижтимоий- сиёсий ҳаёти , хўжалиги ,
ижтимоий- маданий турмуши, диний қарашларига оид
маълумотлар этнонимнинг мавзуий гуруҳларида равшан
ифодаланади . Демак , этнонимларни луғавий -маъновий
жиҳатдан мавзуий гуруҳларга ажратиб тадқиқ қилиш тил -
нинг халқ ҳаёти билан боғлиқ хусусиятларини ҳам намо -
йиш қилишга имкон беради . Шу жиҳатдан мавзуий тасниф
усули лингвосоциологик қимматга эгадир (24:121). Мавзу -
ий тасниф асосида этнонимларнинг ва улардан шаклланган
70
этноойконимларнинг луғавий -маъновий хусусиятлари ой -
динлашади.
Самарқанд вилояти ҳудудида асримиз бошида 70 дан
ортиқ катта -кичик ўзбек уруғ - қабила вакиллари яшаган -
ликлари ҳақида маълумотлар бор (51:93, 127:32). Бу манба -
ларда минг , қирқ, жалойир, саройқўнғирот , найман,
қипчоқ, қозоқ, қалмоқ, қатағон , кенагас, ўроқли , қиёт ,
қанғли, ўрай, қушчи , чуют, чибит , арлот , манғит , қовчин ,
буркут, тупалас , турк, уклан , туркман, дўрмон, митан , уй -
шун , қирғиз, бадай, татар , еттиуруғ , ширин, ургун, олчин ,
ёбу, ўғлон, барлос , жоми, чиғатой, қарапчи , хитой , бўстон,
қарлуқ , арғун , уймовут, қишлиқ, журат, чимбой /жомбой /,
қора тушулуб , қурлас ўйрот , баҳрин, тама , мўғал, бурлоқ ,
қорақалпоқ, авар , алон , араб, бадай, болғали , тўхси, болта -
ли, кулон , уйирувчи, мисит , чандир каби қабила ва уруғ
номлари эслатилади . Буларнинг деярли барчаси Самарқанд
вилояти этноойконимларида ўз аксини топган. Санаб
ўтилган этнонимлардан ташқари , кўпгина бошқа хил апел-
лятивлардан ясалган жой номлари ҳам мавжуд . Этнонимлар
луғавий -маъновий маъносига , ясалиш муносабатига , объ-
ектни қандай ифода этиши ва нутқда реаллашиш ҳолатига
кўра фарқланади . Шунга кўра, этнонимлар маъносининг
вужудга келишида турли омиллар база бўлиб хизмат
қилади. Этнонимларнинг шаклланишида лисоний ва ноли -
соний омиллар муҳим роль ўйнайди . Этнонимларни
ҳозирги тил жиҳатидан луғавий - маъновий хусусиятларига
биноан қуйидаги гуруҳларга ажратиб таҳлил қилиш
мақсадга мувофиқ :
1. Лисоний омиллар асосида шаклланган этнонимлар.
71
2. Нолисоний омиллар асосида шаклланган этнонимлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |