1-МАВЗУ: Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунча
Мавзу бўйича кўриладиган масалалар
Бухгалтерия хисобининг пайдо бўлиши тарихи, унинг турлари ва ахамияти.
1.2. Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва уни ўрганиш усуллари.
1.3. Корхона маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбаларини таснифи.
1.4. Корхона ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш.
Бухгалтерия хисобининг пайдо бўлиши тарихи, унинг турлари ва ахамияти.
Хисоб тизимининг вужудга келиши кишилик жамиятининг бир неча юз йилликларини уз ичига олади. Норасмий маълумотларга асосан бухгалтерия хисобига фан сифатида биринчи марта Туркия олими Абу Али Ал Мозандароний томонидан 1450 йилларда асос солинган бўлиб, унинг иккёқлама ёзув тўғрисидаги асари Туркиянинг Истамбул кутубхонасида сақланади. Мазкур китобда бухгалтерия атамалари савдо муомалаларини хисоблаш учун иккиёклама ёзув усули баён килинган. Уша даврда кўлланилган баланс, калькуляция, дебет ва кредит каби бухгалтерия атамалари хозирги кунгача амал килиб келмокда. Ғарб олимларининг иддаоларига кўра расман итальян олими Л.Пачоли томонидан 1494 йилда бухгалтерия хисоби бўйича биринчи китоб босмадан чикарилган.
Бугунги кунда мулкчилик шаклидан катъий назар барча корхоналар ва ташкилотлардаги амалга оширилган хўжалик муомалаларини иккиёқлама ёзув асосида хисобга олиб борадилар.
Замонавий ишлаб чиқариш бир-бирига чамбарчас бўлган икки соҳани ўз ичига олади: моддий ишлаб чиқариш ва номоддий ишлаб чиқариш. Моддий ишлаб чиқариш бу жамият ривожланишининг асосий омили ҳисобланиб, ушбу соҳада моддий бойликлар ишлаб чиқарилади, жумладан саноатда, қурилишда, қишлоқ ҳўжалигида, савдо-сотиқда, маиший хизмат кўрсатишда, транспорт соҳасида ва ҳ.к.
Номоддий ишлаб чиқариш. Бу соҳа қуйидаги хизматларни ўзига қамраб олади: соғлиқни сақлаш, маориф, фан, санъат ва бошқалар.
Хўжалик ҳисоби ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишда керакли маълумотларни қамраб олиш учун вужудга келди. Хўжалик ҳисобининг пайдо бўлиши моддий ишлаб чиқаришни бошқариш учун бошқаришнинг бир тури сифатида хўжаликда содир бўлаётган жараёнларни кузатади, назорат қилади, маълумотларни таққослайди тахлил қилади ва ҳисобга олади. Хўжалик ҳисоби бошқарув аппаратини ахборот билан таъминлайди. Бунда керакли ахборот хўжалик фаолиятидаги жараёнларни кузатиш орқали амалга оширилади.
Хўжалик ҳисоби деб, хўжалик фаолиятининг ривожланиш истиқболларини аниқлаш, уни бошқариш ва назорат қилиш мақсадида шу жараённи миқдор жиҳатдан (қиймат, меҳнат) акс эттириш ва сифат жиҳатидан тавсифлашга айтилади.
Хўжаликдаги жараёнларнинг ҳаммасини доимий ва тартибли рўйхатга олиш, уларнинг натижалари ва ишлатилган ресурслар ҳар бир корхона учун алоҳида-алоҳида амалга оширилади. Жамиятнинг ривожланиш даврида хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва бошқариш учун ҳисоб турларидан фойдаланилади.
Хисоб турлари. Маълумки, хужалик хисобининг оператив, статистик ва бухгалтерия сингари турлари мавжуд. Уларнинг барчаси узининг аник объектлари, вазифалари хамда хусусиятларига эга. Оператив хисоб маълумотлари корхонада жорий рахбарлик ва бошкарув учун кулланилади. Бундай алока тизимлари: телефон, телеграм ижтимоий тармоқлар ва огзаки сухбатлар куринишида булиши мумкин.
Масалан, товарларни сотиш, товарларни жунатиш, ишга келишни такомиллаштириш, мавжуд захиралар хисоби ва бошқалар.
Оператив хисоб - маълум хужалик жараёни ва муомалаларни шу жараён ва муомалалар жойининг узида кечиктирмай назорат килиб боради.
Оператив хисобнинг афзаллик томонларидан бири хужалик фаолиятининг хамма томонлари эмас, балки баъзи бир курсаткичлари кузатиб борилади. Кузатув натижаларини махсус хужжатларда расмийлаштириш талаб этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |