А. М. Туробов самарқанд этноним ва этноойконимлари самарқанд -2002 2 Туробов А. М. Самарқанд этноним ва этноойконимлари. Монография


Лисоний омиллар асосида шаклланган



Download 1,32 Mb.
bet7/27
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#33876
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
Туробов А. monografiyaси

2.1.1. Лисоний омиллар асосида шаклланган
этнонимлар
Лисоний омилларга асосланган этнонимлар луғавий -
маъновий хусусиятларига кўра икки хил бўлади:
а) турдош сўз- апеллятивлардан ташкил топган этно -
нимлар;
б ) атоқли от -апеллятивлардан шаклланган этнонимлар;
I. Турдош сўз -апеллятивлар асосида шаклланган эт-
ноним ва этноойконимлар. Бундай этнонимлар ўзининг
бой ва турли – туман маъносига эгадир . Этноойконимлар-
нинг шаклланишида иштирок этган этнонимлар қуйидаги
маъно ва тушунчаларни ифодалашга хизмат қилади:
1.Ранг-сифат билдирувчи этнонимлар ва улардан
шаклланган этноойконимлар . Маълумки , табиат ранг ва
буёқларга ниҳоятда бой: оқ, қора, қизил , сариқ, кўк , яшил ,
пушти ва бошқалар. Тил луғат бойлигидаги мана шу каби
ранг атамалари асосида этнонимлар ҳам вужудга келган .
Этнонимларнинг ранг-тус билдирувчи сўзлар асосида
пайдо бўлишининг моҳияти ҳақида К .Шониёзов шундай
ёзади: « Қадимги даврларда Олтой ва Жанубий Сибирда
яшаган туркий қабилалар шимол, жануб , шарқ , ғарбни
ранглар номи билан атаганлар. Қора ранг шимолни , қизил
ранг жанубни , кўк ранг ғарбни , оқ ранг шарқни , сариқ ранг
марказни ифодалаган. Маълум бир қабила иттифоқида
бўлган кишиларнинг томонларга қараб жойлашиши одат
тусига кириб вақт ўтиши билан томон номлари ранг номла-
72
ри этноним бўлиб қолган » (148:145-146). Самарқанд вилоя -
ти топонимлари таркибида оқ , қора, кўк , қизил , сариқ
сўзлари билан алоқадор 48 та этноойконимлар мавжуд

(161:202).
Бу
К. Шониёзов
фикрининг
тўғрилигини

тасдиқлайди.
Жой номлари сирасида қизил, сариқ, кўк , янги , оқ, қора
сўзлари бир хил даражада қўлланилмайди. Фактлар
кўрсатадики, оқ , қора сўзларининг қўлланиш миқдори анча
кўп. Этноним сифатида ишлатилувчи ва этноойконимлар
таркибида келувчи оқ , қора, сариқ, қизил, кўк , янги
сўзлари ҳақида турли хил фикрлар мавжуд.
А . Н. Кононов оқ ва қора сўзларининг жуғрофий атама-
лар таркибидаги семантикаси ҳақида фикр билдириб, у оқ
сўзи оқмоқ феъли билан алоқадор деган фикрни айтади
(77:83-85).
Р . Мусин тадқиқотига кўра , «Табиатда юзлаб минерал -
лар ва жинслар оқ рангга эга . Бироқ Оқтош Актаси номи
билан аталган бўлса, у ерда кварц борлигини кўрсатади .
Шу билан бирга фақат кварцни эмас , таркибида қўрғошин ,
олтин ва бошқалар бўлган рудани , анча бой , саноат
аҳамиятига эга бўлган кон мавжудлигига ишора қилади
(93:16). Бундай далиллар Э. Бегматов томонидан ҳам тилга
олинган (29:6-7).
Қора сўзи кўпчилик олимлар таъкидлаганидек , у
баландроқ жой ; текисликдаги кичик баландлик , дўнг жой ,
кичик тепа ; ёнидаги бошқа дўнгликдан вертикал кўлами
жиҳатидан фарқлигини билдирувчи; ер, ер ости, булоқ, да -
рё; улуғ, буюк , қудратли , кучли, катта маъноларини ифода -
лайди (98:248-250).


73
Этнонимни ифодаловчи сариқ ранг шарқда подшолар
оиласига мансуб юқори табақа оқсуяк кишиларга нисбатан

ишлатилиши
тўғрисида
фикр
билдирилади (11:309).

Н .А .Баскаков қирғиз этноними ҳақида қизиқарли фикрлар-
ни келтириб, ушбу ном таркибида қизил сўзини топади ва
уларни жануб ўғизлари деб изоҳлайди (21:92-93). Баъзи
тадқиқотчилар этноним сифатида ишлатилувчи кўк сўзини
изоҳлар экан, уни «ўрмонли турклар » деб талқин этишади
(79:44).
Самарқанд вилоятида оқ, қора , сариқ, кўк , қизил , янги
сўзларини қўшиш орқали ясалган жой номларининг
луғавий -маъновий гуруҳлари турли -тумандир.
а) Аҳоли пунктлари турини билдирувчи қўрғон ,
қишлоқ, овул, гузар , маҳалла сўзлари билан келган оқ ,
қора, сариқ, кўк , қизил, янги сўзлари ранг маъносини ифо -

даламайди:
Кўкдала,
Кўкгумбаз,
Оқбош,
Оқбўйра,

Оқманғит, Оқмановул, Қоракент , Қорагузар , Қорақишлоқ .
Бу хил жой номларида объектнинг ҳажм, миқдор , кўриниш,
тузилиши , қарашлилик , қандай тоифа кишилар томонидан
яратилиши ва кимларга хизмат қилиши қатор табиий ҳамда
ижтимоий- социал белгилар номланишга мезон қилиб олин -
ган (100:43);
б ) Сувлик турини билдирувчи дарё , сув, ариқ, булоқ
каби сўзлар билан бирга келган ранг билдирувчи лексема -
лар ўзига хос маъноларни ифодалайди . Улар қор сувлари
билан тўйиниш , оқим тезлиги, оқмоқ феъли , оқиш, қизғиш,
яшил, тоғ бағридан бошланадиган маъноларини билдиради:
Оқдарё, Қорадарё каби;


74
в ) Ер юза тузилиши турларини билдирувчи тепа , жар ,
қум, тош , мула сўзлари билан бирга келган ранг билдирув -
чи сўзлар билан ясалган жой номлари мавжуд : Оқтепа ,
Оқтош, Кўктепа , Кўкжар, Қоратош, Қорабайир кабилар. Бу
номлар рельеф турлари ва табиатини , табиий шароитини
ифодалайди;
г ) Ранг -сифат билдирувчи сўзлар этнонимлар билан
бирга келади ва бир этноойконимни ҳосил қилади. Улар -
нинг шаклланишида икки ҳолатни кўрамиз. Биринчидан ,
этнонимларда қалпоқ , тўн, чакмон сўзлари иштирок этади .
Этник бирликлар номланишида уларнинг кийимлари назар-
да тутилган: Қорақалпоқ , Қорачакмон , Кўктўнли кабилар .
Бу этнонимлардан қишлоқлар номи юзага келган . Номла -
нишда қишлоқ аҳолисининг қайси уруққа мансублиги
эътиборга олинган. Иккинчидан , ранг-тус билдирувчи
сўзлар ўзбек қабила - уруғлари номи билан биргаликда эт -

нонимлар
ясалган:
оқманғит,
оқчелак,
оқтепамитан ,

оқчурагаси, оққовун , оққўйли, кўкқарға, янгибаҳрин,

янгиоқчоб ,
янгисаройқўрғон ,
янгиқиёт,
қизилқулоқ,

қорабоғ , қоракесак , қоракисса , қораманғит, қорамўйин ,
қоранайман, қорапичоқ , қорасийроқ, қоратери, қоратухум ,

қораунас,
қораупа,
қорахон ,
қорача ,
қораянтоқ ,

қорақасмоқ, қорақипчоқ, қорақўйли , қорагуппа , қораман
кабилар.
Санаб ўтилган этнонимларнинг кўпчилиги этноойко-
нимлар ясаш учун асос бўлган . Қуйида улар таҳлил
қилинади :
Оқманғит – Пастдарғом туманидаги қишлоқ Манғит
қабиласининг оқманғит , тўқманғит, қораманғит, чолманғит ,


75
олатўн уруғлари мавжуд . Қишлоқ аҳолининг этник бўлини -
шига кўра номланган. Пастдарғом туманида Қораманғит
ойконими бор .
Қорахон – Пахтачи, Иштихон туманларидаги қишлоқ .
Кўлобда яшовчи арабларнинг шолбоф уруғи тармоғи –
қорахони (74:113-151). Зарафшон водийси оққипчоқлари -
нинг жағалтой уруғига қарашли уч тармоқнинг бири
қорахон (147: 123-129).
Қадимги туркий атама бўлган қорахон этнонимдир. Ас -
лида Қорахон 927-1212 йилларда Шарқий Туркистонда
ташкил бўлиб , сўнг Мовароуннаҳрдаги ўлкаларни ҳам
ўзига бўйсундирган турк давлатининг бошлиғи , асл исми
Абдукарим Сотуқ Буғрохон бўлган Ана шу қорахоний ди-
настиясига тобе бўлиб , кейинчалик қарлуқлар, хўжа ва

эшонлар
ўртасидаги уруғ ёки табақа номига айланган .

Қорахонларни қорахонийлар даври (X-XII асрлар ) уруғ -
қабилаларининг авлод -аждодлари дейиш мумкин (98:255).
Иштихон туманида Учқарамон қишлоғи мавжуд . Этноним -
ни таъбирлашда ҳар хиллик мавжуд . «Қараманлар ўзбеклар
таркибига ҳам кирган . Шу билан қайроғоч дарахтининг бир
турини Хоразмда қараман / қора эман / дейишади» (163:167).

Ушбу
фикрдаги
қараман- этноним
деган
мулоҳазага

қўшилса бўлади . Чунки республикамизда Қораманқалъа ,
Қараман , Озарбайжон, Туркманистон, Қирғизистонда шун -
дай жой номлари мавжуд . Қараман энг қадимги қабила –
уруғ номидир. Улар қипчоқ ва ўғуз қабилалари таркибига
кирган ҳамда XIX аср охири ва XX аср бошларида Фарғона
водийсига келиб ўрнашганлар (49:74).


76
Қараман этноними қара ва ман қисмларидан иборат.
Бунда қара сўзи « белги , ҳолат, нуфуз , миқдор , тўда, йиғин ,
кўп» маъноларини ифодалайди . Ман қисми киши , одам
маъноларини билдиради . Худди шу маъноси дўрман, най -
ман, куман, туркман каби этнонимларда ҳам мавжуд
(46:494).
Турк хоқонлиги парчалангандан сўнг VI-XI асрларда
республикамиз ҳудудига келган қараманларнинг этник но -
мини билдирувчи сўз жой номларида сақланиб қолган . Бу
этноним у аҳолининг қайси қабила ё уруққа мансублигини
билдирса, иккинчидан , уларнинг яшаган жой номи ҳисоб -
ланади. Демак , қадимий туркий ном қараманни ҳозирги
қаҳрамон сўзига нисбат бериш тўғри эмас . Чунки унинг
кечмиши бошқа маънода эканлигини унутмаслик лозим .
Хуллас , этноойконимлар таркибидаги ранг- тус билди -
рувчи сўзлар турли -туман маъноларга эга бўлиб , уларни
ойдинлаштириш орқали этнонимлар, улар орқали эса этно -
топонимларнинг лексик ва семантик хусусиятларини ба -
тафсил ёритишга имкон туғилади .

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish