Мавзу: Ўрта осиёнинг ўрта асрлардаги тарихий географияси



Download 22,87 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi22,87 Kb.
#173680
Bog'liq
4-topshiriq tarixiy geografiya


МАВЗУ: ЎРТА ОСИЁНИНГ ЎРТА АСРЛАРДАГИ ТАРИХИЙ ГЕОГРАФИЯСИ ( 1-mashg’ulot)
РЕЖА :

  1. Эфталитлар ва турк хоқонлиги сиёсий-тарихий географияси

  2. Ўрта Осиё араб халифалиги даврида

  3. IX-XIII аср бошларида Мовароуннаҳрдаги мустақил давлатлар ва уларнинг сиёсий тарихий географияси

Эфталитлар ва турк хоқонлиги сиёсий-тарихий географияси
V асрнинг ўрталарида Ўрта Осиёга кўчманчи эфталит қабилалари кириб келишади. Бу янги қабилалар иттифоқи 50-йилларда анча мустаҳкамланди. Уларнинг 456 йилда Хитойга ўз элчиларини юбориши ҳам бунинг тасдиғидир. Эфталитларнинг жанубга силжиши сосонийлар Эрони билан тўқнашувлар келтириб чиқарди. Бу урушда ҳам эфталитлар ғалаба қозониб, сосонийлар эфталитларнинг ўлпондорига айланиб қолади. Эфталитлар сосонийлар билан бирга кураш жараёнида Ўрта Осиёнинг жанубига силжий бошлаган. Улар 467-470 ёки 480 йилларда Суғдни босиб олишади ва кейин Шарқий Туркистонга қараб силжишади. 479 йилда Турфон, 490-497 йилларда Урумчи, 497 ва 507 йиллар оралиғида Карашара, Хотан ва Қошғар эфталитлар давлати таркибига киради ва VI асрнинг бошларида бутун Шарқий Туркистон эфталитлар қўл остида бирлашади.
Эфталитлар давлати ҳудудлари ҳақида Хитой солномалари ва араб-форс тарихчилари асарларида маълумотлар учрайди. Уларга таянган ҳолда эфталитлар давлатига Ўрта Осиёнинг катта қисми, Шарқий Туркистон, Гандхара ва V асрнинг икккинчи ярмида Шимолий Ҳиндистоннинг бошқа бир қанча вилоятлари ҳам кирганлигини билишимиз мумкин. Бу давлат ўз ҳудудига кўра кушонлар давлатидан ҳам катта эди.
Шуни ҳам ёддан чиқармаслик керакки, бундай улкан салтанатни бошқаришда юксак даражада фаолият кўрсатувчи марказий ҳокимиятга эришиш қийин. Шунинг учун Шимолий Ҳиндистон ҳудудларида ва, эҳтимол, бошқа баъзи вилоятларда ҳам бошқарув маҳаллий хонадонлар (сулолалар) томонидан олиб борилган. Давлатчилик тарихида фойдаланиб келинган сатраплик бошқаруви, яъни марказий ҳокимият ноиблари орқали идора этиш усули бу вақтда ўз аҳамиятини йўқотмаган бўлиши керак
VI асрда Олтой ҳудудларида давлат тузилмалари ташкил топа бошлайди. Бу давлат бирлашмаларидан бири турк хоқонлиги бўлиб, Ўрта Осиё тарихида муҳим ўрин тутади. Бу давлат асосчиси Бумин аввал теле қабилаларини бирлаштириб, сўнгра жужанларга қаттиқ зарба беради. Уларни инқирозга учратиб, Мўғулистон ва Олтой ҳудудларида давлат тузади. Шу йили, яъни 551 йилда Бумин ябғу унвонини олади ва шу даврдан бошлаб турк ҳоқонлиги расмий эътироф этилади. Давлат ҳудудларининг кенгайиши Буминнинг вориси Муған (553-572 йиллар) даврига тўғри келади. Истилочилик юришларининг ғарбий йўналишига Муғаннинг укаси Истеми бошчилик қилди. Албатта туркларнинг жанубга силжишида эфталитлар билан тўқнашувлар келиб чиқиши аниқ эди. Турклар ва эфталитлар ўртасидаги дастлабки тўқнашувлар VI асрнинг 50-йилларига тўғри келади. Улар дастлаб Ўрта Осиёнинг шимолий қисмида тўқнашган эдилар.
Турк хоқонлиги даври ўлкамиз бошқаруви ҳақида сўз кетганда, икки жиҳатга эътибор қаратишимиз лозим. Биринчидан, мамлакатимиз ҳам тобе бўлган умуман хоқонликнинг бошқарув тизими ва иккинчидан, маҳаллий (анъанавий) бошқарув услубининг сақланганлиги.
Хоқонлик иккига бўлинганида ҳам олий ҳокимиятни ўз хоқонлари бошқаришган. Қадимги туркий ва хитой манбаларида мансаблардан шад (ша) ва тутун кўп учрайди. Тутун ҳам меросий ҳисобланган. Тутуннинг луғавий маъноси тутиб турмоқ эканлиги назарга олинса, у ҳолда уни соҳибининг вазифаси ойдинлашгандай бўлади. Зеро, хитой манбаларига кўра тутун ҳукмдорнинг жойлардаги ноиби, вакили, назоратчиси вазифасини адо этган (тутиб турмоқ, яъни назоратда тутиб турмоқ). Тутунларнинг маҳаллий ҳокимлар фаолияти устидан назорат қилиб туришларидан ташқари солиқ йиғиш тадбирларида ҳам кўз-қулоқ бўлиб турганларини эслатиб ўтиш керак. Шадга келсак, хитой манбаларида ёзилишича, энг олий мансаблардан ҳисобланиб, шунга яраша сарой маросимларида ҳукмдорнинг ўнг томонидан жой олган. Қадимги туркий ёзувлар ва хитойлик муаллифлар гувоҳликлари билан танишиш шу хулосага олиб келадики, шад ва жабғу (ябғу) мазмунан бир-бирига ғоятда яқин мансаб (унвон) ҳисобланган. Бу ҳар икки унвон ҳукмдорнинг энг яқинларига берилган. Масалан, Қутлуқхон (вафоти 693 йил) ўзини хон деб эълон қилгач, укаларидан Мучурга шад, Тузилбекка эса жабғу унвонларини беради. Билгахон (вафоти 734 йил) ҳам тахтга ўтиргунига қадар кичик шад унвонида бўлган. Кўриниб турганидек, хоқонлик ўз даври учун мураккаб бошқарув тизимига эга бўлган.
Бундан ташқари хоқонлик марказий бошқарув тизими асосан йирик сиёсий давлат тадбирлари (салтанат осойишталигини сақлаш, ҳимоя қилиш ва давлат ҳудудини кенгайтириш, солиқ тизимининг мунтазам ишлаб туришига эришиш, ички ва ташқи савдо алоқаларини тегишли даражада таъминлаш, давлатлараро сиёсий-элчилик муносабатларни олиб бориш ва ҳоказо) билан машғул бўлиб, маҳаллий даражадаги жараёнлар учун маълум маънода эркинликка йўл қўйилган. Албатта, бунда жойлардаги хусусий жиҳатлар ҳам инобатга олинган. Шунинг учун ҳам Фарғона, Суғдиёна, Шош, Хоразм, Тохаристон, Шимолий Ҳиндистонда бошқарув иши, асосан, маҳаллий сиёсий кучлар (сулолалар) томонидан амалга ошириб борилган. Лекин марказ томонидан уларни назорат қилиш иши билан тутунлар машғул бўлганлар.
Хитой муаллифларига кўра, Суғдиёнада маҳаллий Кан сулоласининг мавқеи кучли бўлиб, уларга саккиз ҳокимлик (мулк) тобе бўлган.
2. Ўрта Осиё араб халифалиги таркибида
VI асрнинг охири-VII аср бошларида Арабистон ярим оролида янги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар содир бўлиб, марказлашган давлат бирлашмаси вужудга келди. Бу жараёнда шу даврда Муҳаммад пайғамбар томонидан асос солинган ислом дини бирлаштирувчи вазифани бажаради. Муҳаммад пайғамбар вафотидан сўнг, яъни 632 йилдан сўнг унинг ўрнига давлатни халифалар бошқаради ва бу давлат тарихга араб халифалиги номи билан киради. Араб халифалиги истилочилик юришлари олиб бориб, тез орада Яқин ва Ўрта Шарқнинг бой вилоятларини босиб олади. Шу билан бирга араблар сосонийлар ҳудудларига ҳам юришлар қилиб, 651 йилда Марвгача етиб келади ва бу ерда сосонийларнинг сўнги ҳукмдори Ёздигард III ўлдирилиб, бу сулола ҳукмронлигига чек қўйилади. Мазкур ҳудудда маркази Марв бўлган Хуросон ноиблиги ташкил топади ва кейинчалик бу марказ арабларнинг Ўрта Осиёни истило қилиш мақсадидаги юришларига бевосита бошчилик қилади. Араблар Амударёнинг шимолидаги ерларни Мовароуннаҳр, яъни дарё ортидаги ерлар деб аташади. Уларнинг Мовароуннаҳрдаги фаолияти икки босқичга бўлинади:
1. Биринчи босқичда араблар Мовароуннаҳрда фақат талончилик ва рақибларнинг куч-қудратини аниқлаш мақсадида юришлар олиб боришади.
2. Иккинчи даврида араблар Мовароуннаҳр ҳудудларида истилочилик юришларини олиб боришади.
Арабларнинг Мовароуннаҳрни истило қилиши 704 йилда Хуросон ноиблигига тайинланган Қутайба ибн Муслим фаолияти билан боғлиқ. Қутайба ўз фаолиятини 705 йилда Балхни ва унинг атрофларини босиб олишдан бошлайди. Мазкур ҳудудларни босиб олган Қутайба 706 йилда Пойкандни истило қилади. Арабларнинг кейинги юришлари Бухорога қаратилган бўлиб, 708-709 йилдаги урушлардан сўнг Бухоро ҳам араблар қўл остига ўтади. Қутайба Самарқанд юришига тайёргарлик кўраётган бир пайтда Хоразмда ака-ука хоразмшоҳларнинг тахт учун курашлари натижасида ички низолар вужудга келганидан хабар топади. Бу ерда хоразмшоҳнинг укаси Хурзод бошчилигидаги халқ ғалаёни вужудга келган эди. Қутайба хоразшоҳ сўровига биноан қўзғолонни бостиради. Хоразмшоҳ эса Қутайбага тобелик билдиради ва шу билан 711 йилда Хоразм ҳам арабларнинг вассаллигига айлантирилади. 712 йилда Қутайба Хоразм ва жанубий вилоятлардан олинган қўшимча қўшин билан Самарқандга ташланади. Бир ойлик қамалдан сўнг Самарқанд ҳам араблар қўл остига ўтади.
3. IX-XIII аср бошларида Мовароуннаҳрдаги мустақил давлатлар ва уларнинг сиёсий тарихий географияси
Араб халифалигида VIII аср охири-IX асрнинг бошларига келиб сиёсий ва ижтимоий ҳаётда вужудга келган таназзуллар оқибатида заифлашув юзага келди. Бу вақтда халифалар халқ ғалаёнларини бостиришда маҳаллий зодагонлардан фойдаланади ва бу зодагонлар хизматлари эвазига бирор вилоятнинг ноиби қилиб тайинланган. Бу эса маҳаллий зодагонларни давлат бошқарув ишларида қатнашиши учун имкон беради. Худди шундай жараёнлар вақтида Хуросонда маҳаллий аҳоли вакилларидан бўлган Тоҳир ибн Ҳусайн Хуросон ноиблигига ўтиради. Бу воқеа 821 йилда юз бериб, Тоҳир халифа Маъмунни тахтга чиқишига ёрдам берган эди. Тоҳир тез орада халифа номини хутбадан чиқартириб ташлайди ва бу унинг мустақилликни эълон қилишини билдирар эди. Бу янги сулола 873 йилгача давом этиб, мазкур йилда яна бир маҳаллий сулола саффорийлар томонидан тор-мор қилинади.
IX асрнинг иккинчи ярмида Мовороуннаҳрда сомонийлар сулоласи пайдо бўлди. Бу сулола асосчиси Сомон бўлиб, унинг халифалик олдидаги хизматлари эвазига набираларига Мовароуннаҳрнинг турли вилоятлари ноиблик сифатида берилади. Нуҳга Самарқанд; Аҳмадга Фарғона; Яҳёга Шош ва Уструшона; Илёсга Ҳирот берилади. Сомонийлар сулоласи ноибларига дастлаб Аҳмад, 864 йилда унинг вафотидан сўнг эса ўғли Наср бошчилик қилди. 873 йилда Бухоро аҳолисининг таклифига биноан бу ҳудуд ҳам сомонийлар бошқарувига ўтиб, унга Насрнинг укаси Исмоил ноиб қилиб тайинланади. Исмоил Насрга бўйсунмай мустақил сиёсат юргиза бошлайди. 886 йилда Наср ва Исмоил ўртасида жанг бўлиб, Исмоил енгилади. Лекин икки йилдан сўнг бўлиб ўтган кейинги тўқнашувда Исмоил ғалаба қозонади ва 892 йилгача, яъни акасининг вафотигача расмий равишда сомонийлар ҳукмдори сифатида эълон қилинмайди. Исмоил тахтга ўтиргач, мамлакатда ҳарбий, давлат бошқаруви соҳаларида ислоҳотлар ўтказилади. Исмоил Сомоний 900 йилда Бухоро яқинида саффорийлар қўшинини мағлубиятга учратади ва Хуросон ҳам сомонийлар давлати таркибига киради.
Сомонийлар давлати икки улкан мамлакатни - Мовароуннаҳр ва Хуросонни ўз ичига олган. Мовароуннаҳрга Амударё шимолидаги ерлар кирган. Шулардан Бухоро, Самарқанд Сўғди Истаравшан, Чоч, Илоқ, Фарғона, Кеш, Насаф вилоятлари сиёсий ва маданий, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган эди. Дарёларнинг юқори оқими вилоятларидан Чағониён, Хутталон, Қубодиён, Аҳорун, Шумон, Вашгирд, Рашт, Кумед, Бадахшон, Карон, Шикинон, Вахон, Рўшон қисман сомонийларга тобеъ эдилар. Хуросон Амударёнинг жанубида жойлашган Балх, Ғузғонон, Гаржистон, Марв, Ҳирот вилоятларини ўз ичига олган.
Ғазнавийлар давлати эди. 1017 йилда Маҳмуд Ғазнавий томонидан забт этилиб, ўз мустақиллигидан маҳрум бўлган Хоразм кўп вақт ўтмай (1044 йил) салжуқийлар давлатига қарам бўлиб қолди. Хоразмнинг мустақиллик учун кураши XII асрнинг иккинчи чорагидан бошланади. Салжуқийлар давлатининг кучсизланиши натижасида бу даврда Хоразм ўз мустақиллигини янада мустаҳкамлайди. XIII асрнинг бошларида эса хоразмшоҳлар салтанати тасарруфидаги ўлка ва вилоятлар ҳудудларининг кенглиги, Шарқ давлатлари ўртасида салтанат соҳибқиронларининг нуфузи жиҳатидан у буюк давлат ҳисобланарди. Хоразм ва Мовароуннаҳрдан ташқари ҳозирги Афғонистон ерлари ва Эроннинг каттагина қисми ҳам унинг тасарруфида эди. Давлат қангли-қипчоқ ва туркманлардан тузилган мунтазам қўшинга эга эди. Бу қўшиннинг умумий сони Чингизхон ҳарбий кучига нисбатан бирмунча ошиқроқ эди. Салтанатни ҳокимлар, ноиблар, вазирлар, қўшин бошлиқларидан иборат кучли ҳарбий аристократия, муставфий (дафтардор ҳисобчилар) қозилар ва кўпгина сарой мансабдорларидан иборат улкан аркони давлат доираси қуршаб турарди. Юқори амалдорларнинг кўпчилик қисми йирик ер-сувларга эга бўлган мулкдор оқсуяк табақани ташкил этарди. Кўпгина мансаблар одатда, ўрта асрлар жамияти шароитида кенг тарқалган, ота-бободан мерос бўлиб ўтар эди. Анъанавий тусга кирган бу ҳол давлат мансабдорлиги энг муносиб шахсларни танлаб қўйиш имкониятидан маҳрум қилар эди. Мансабдорлар давлат танг аҳволга тушиб қолган пайтларда ўз вазифаларни ташлаб кетар ва подшога итоатсизлик қилиб, ўзбошимчалик билан ўз билганларича йўл тутар эдилар.
Download 22,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish