ХИВА ХОНЛИГИДА УНВОН, МАНСАБЛАР ВА
УЛАРНИ ЭГАЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Хива хонлиги Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги давлат- лари каби парчаланган Аштархонийлар салтанатининг бир бўлаги сифатида шакллана бошлади. Шунда Бухорода мангит- лар ва Фарғона водийсида минг сулоласи сиёсий ҳокимияти ўз қўлларига олдилар.
XVIII асрда Хивада муайян бир сулола ҳукуматни эгалла- мас эди. Чингизий сулоласига мансуб баъзи шахслар Хивага даъват этилиб хонлик тахтига кўтарилар эди. аммо ҳукумат қудрати қўнғирот сулоласидан бўлган иноқ қўлида бўлган. XIX асрнинг бошида иноқ фақатгина қарбий ва лашкар амаллари- ни эмас, балки маъмурий ва бошқарув амалларини қам қўлида олади. 1804 йили иноқ Элтузар ўзини хон деб эълон қилди. Унинг вориси Оллоқулихон даврида (1825-1842 йй.). Хива хон- лиги катта қудудларни қукмронлик доирасига киритди. Хоразм воқасидан ташқари, Сирдарёнинг қуйи оқими ва Туркистон- нинг бир қисми Хива хонларининг тасарруфига ўтади. Элту- зархондан кейин Хивада Муқаммад Рахим I (1806-1825 й.й.), Оллоқулихон (1825-1843 йй), Рақимқули хон (1843-1846 йй), Муқаммад Аминхон (1846-1855 йй), Абдуллахон (1855-1865 йй), Саййид Муҳаммад Раҳимхон II «Фируз» (1865-1910 йй), Асфан- диёрхон (1910-1918 йй), Саййид Абдуллахон (1918-1920 йй) хон- лик қилганлар. Хива хонлигининг маъмурий тизими ўрганил- ган бўлса ҳам, хонликдаги унвон ва мансаблар, уларнинг иж- тимоий статусларининг фақат баъзи жиҳатлари В. В. Бартольд61, *
* Мазкур бўлимни ёзишда тарих фанлари номзоди С.Сабурованинг материалларидан хам фойдаланилди. Қар.: Сабурова С. Хива хонлигида давлатбошқаруви. Тарих фан. номзоди дисс. Т.. 2001.-1706.
63 Бартольд В. В. Ближайшие задачи изучения Туркестана. // Наука и просвешение№-2. Таш- кент, 1922; Его же, Будушее Туркестана и следм его прошлого //Известия Среднеазиаткого комитета по делам музеев и охранм памятников стариньг искусства и природьқ Вьш. 1, Ташкент, 1926.66,69 бетлар; Его же, История культурной жизни Туркестана, -Л., 1927.256- бет; Его же, Церемониал при дворе узбекских ханов в VII веке. // Сборник в честь 70 летия Потанина. СПб., 1909.293-308-бетлар.
М. Йўлдашев64, П. П. Иванов65,А. Болтаев66, Қ. Муниров67 асар- ларида эслатиб ўтилади. Мазкурлардан академик М. Йўлдо- шевнинг «Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузили- ши» асари ниҳоятда қимматли бўлиб, Хива хонлари архиви- нинг маълумотлари асосида ёзилган68. Бизни қизиқтираётган мавзу ҳақида маълумотлар «Архив Хивинских ханов» асарла- рининг 2-жилдида ҳам мавжуд69.
Do'stlaringiz bilan baham: |