9-§. Электростатика


Олдинги масалани ишқаланиш бўлмаган ҳол (вакуум конденсатор) учун ечилсин. 9.58



Download 1,19 Mb.
bet5/19
Sana20.06.2022
Hajmi1,19 Mb.
#684184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Volkenshteyn

9.57. Олдинги масалани ишқаланиш бўлмаган ҳол (вакуум конденсатор) учун ечилсин.
9.58. Пластинкаларининг оралиги d = 1 см бўлган горизонтал ҳолда турган ясси конденсатор ичида зарядланган ёғ томчиси бор. Электр майдон бўлмаганда томчи 1 =0,011 см/сек тезлик билан пастга тушади. Пластиика­ларга U = 150 в потенциаллар айирмаси берилса, томчи 2=0,043 см/сек тезлик билан тушади. Тoмчининг радиуси ва унинг заряди топилсин. Ҳавонинг ёпишқоқлик коэффициенти ёғнинг зичлиги томчи ту­шаётган газ зичлигидан га каттадир.

  1. Бир-биридан 1 см узоқликда турган иккита вертикал пластинка орасида 0,1 г массали маржон шарчаси ипга осилиб турибди. Пластиикаларга 1000 в потенциаллар айирмаси берилгандан кейин шарчали ип 10° бурчакка бурилди. Шарчанинг заряди топилсин.

  2. 2,22*10-10 к зарядга эга бўлган совун пуфакчаси горизонтал ясси конденсаторнинг майдонида муаллоқ ту­рибди. Пуфакчанинг массаси 0,01 г ва пластинкалар ора­лиги 5 см. Конденсатор пластинкалари орасидаги потенциал­лар айирмаси топилсин.

  3. Ясси конденсатор пластинкаларининг оралиги 4 см. Мусбат пластинкадан протон ва манфий пластинкадан электрон бир вақтда ҳаракатлана бошласа, улар мусбат пластинкадан қандай масофада тўқнашади?

9.62. Ясси конденсатор пластинкаларининг оралиғи 1 см га тенг. Пластинкаларнинг биридан бир вақтда протон ва -заррача ҳаракатлана бошлайди. Протон бир пластинкадан иккинчисигача бўлганя йўлни босиб ўтган вақт оралигида -заррача қандай масофани босиб ўтади?
9.63. Электрон ясси конденсаторнинг бир пластинкасидан иккинчисигача бўлган оралиқни ўтганда 108 см/сек тезликка эришган. Пластинкаларнинг оралиги 5,3 мм. 1) Пластинкалар орасидаги потенциаллар айирмаси, 2) кон­денсатор ичидаги электр майдон кучланганлиги, 3) пластинкалардаги заряднннг сирт зичлигн топилсин.
9.64. Бир-биридан 2 см узоқликда турган, потенциаллари айирмаси 120 в бўлган иккита параллел пластинкалар орасида электр майдони ҳосил бўлади. Электрон бу майдон таъсирида майдон куч чизиқлари бўйлаб 3 мм масофани ўтганда қандай тезликка эришади?
9.65. Бир жинсли электр майдонида электрон 1014 см/сек2 тезланиш олади. 1) Электр майдон кучланганлиги, 2) бошланғич тезлиги нолга тенг бўлгандаги электроннинг 10-6сек да олган тезлиги, 3) бу вақт ичида электр майдон кучининг бажарган иши ҳамда 4) бунда электроннинг ўтган потенциаллар айирмаси топилсин.
9.66. Электрон ясси конденсаторнинг бир пластинкасидан иккинчисига учаётир. Пластинкалар орасидаги потен­циаллар айирмаси 3 кв, пластинкалар оралиги 5 мм. 1) Электронга таъсир этувчи куч, 2)электроннинг тезланиши, 3) электроннинг иккинчи пластинкага учиб келиш тезлиги, 4) конденсатор пластинкаларидаги зарядларнинг сирт зичлиги топилсин.
9.67. Электрон ясси конденсатор пластинкалари орасига, уларга параллел равишда ва ҳар биридан бир хил узоқликда қандайдир тезлик билан учиб киради. Конденсатор пластинкалари потенциалларининг айирмаси 300 в га тенг. Пластинкалар оралиги d=2см; конденсаторнинг узунлиги l=10 см. Электрон конденсатордан учиб чиқиб кетмаслиги учун максимал бошланғич тезлиги қандай бўлиши керак? Бу масала -заррача учун ҳам ечилсин.
9.68. Электрон горизонтал ҳолдаги ясси конденсатор пластинкалари орасига, уларга параллел равишда ва ҳар биридан бир хил узоқликда учиб киради. Пластинкалар оралиги а = 4 см, конденсатордаги электр майдонининг кучланганлиги Е = 1 в/см. 1) Электрон пластинкалар орасига учиб киргандан қанча вақт кеййн у пластинкалардан бирига тушади? 2) Электрон 60 в потенциаллар айирмаси билан тезлантирилса, у конденсатор бошидан цаидай узоқликда пластинкага тушади?
9.69. Электрон горизонтал ҳолдаги ясси конденсатор пластинкалари орасига параллел равишда 9*10-6 м/сек тез­лик билан учиб киради. Электроннинг конденсатор ичидаги ҳаракат бошидан 10-8 сек ўтгандан кейинги тўла, нормал ва тангенциал тезланишлари топилсин. Пластиикалар орасидаги потенциаллар айирмаси 100 в, пластиикалар оралиги 1 см.
9.70. Бир хил тезлик билан ҳаракатланаётган протон ва -заррача ясси конденсатор пластинкалари орасига па­раллел равишда учиб киради. Конденсатор майдони таъсирида протоннинг четланиши -заррача четланишидан қанча ортиқ бўлади?
9.71. Бирдай потенциаллар айирмасида тезлаштирилган протон ва -заррача ясси конденсатор пластинкалари ора­сига учиб киради. Конденсатор майдони таъсирида протон­нинг четланиши -заррача четланишдан қанча ортиқ бўлади?
9.72. Электрон ясси горизонтал конденсатор пластин­калари орасига, уларга параллел равишда м/сек тезлик билан учиб киради. Конденсатордаги майдон кучланганлиги Е=100 в/см, конденсатор узунлиги l=5 см. Электрон конденсатор ичидан учиб чиқаётгандаги тезлигининг катталиги ва йўналиши топилсин.
9.73. U=300 в потенциаллар айирмасида тезлашти­рилган злектронлар оқими зарядланмаган горизонтал ясси конденсаторнинг пластинкалари орасидан параллел равишда ўтаётганда, конденсатор четидан l== 12 см узоқликда ўрнаштирилган флуоресценцияланувчи экранда ёруғ доғ ҳосил қилади. Конденсатор зарядланганда экрандаги доғ y=3 см га снлжийди. Конденсатор пластинкаларига берилган U1 потенциаллари айирмаси топилсин. Конденсаторнинг узун­лиги l=6 см ва пластинкаларининг оралиғи d=1,4 см.
9.74. Электрон ясси горизонтал конденсатор пластин­калари орасида уларга параллел равишда 3,6•104 км/сек тезлик Билан ҳаракатланаётир. Конденсатор ичидаги майдои кучланганлиги 37 в/см. Конденсатор пластинкаларининг узунлиги 20 см. Электрон конденсатор ичидаги ҳаракати вақтида у электр майдони таъсирида вертикал йўналишда қанчага силжийди?
9.75. Протон ясси горизонтал конденсатор пластинкалари орасига, уларга параллел равишда 1,2-105 м/сек тезлик билан учиб кнради. Конденсатор ичвдаги майдон кучланганлиги 30 в/см; конденсатор пластинкаларининг узунлиги 10 см. Конденсатор ичидан чиқаётган протоннннг тезлиги унинг бошланғич тезлигидан неча марта ката бўлади?
9.76. Бир-биридан 5 мм узоқликда турган конденса­тор пластинкалари орасига 150 в потенциаллар айирмаси берилган. Пластинкалардан бирига қалинлиги 3 мм бўлган чинни ясси-параллел пластинка ёпишиб турибди. Ҳаводаги ва чиннидаги электр майдон кучланганлиги топилсин.
9.77. Ер шарининг сиғими топилсин. Ер шарининг радиусини 6400 км деб олинсин. Ер шарига 1 к электр миқдори берилса, унинг потенциали қанчага ўзгаради?
9.78. 2 см радиусли шарча 2000 в потенциалгача манфий зарядланади. Зарядлашда шарчага берилган зарядни ташкил қилган ҳамма электронларнинг умумий массаси топилсин.
9.79. Ҳар бирининг заряди 10-10 к бўлган 1 мм ра­диусли саккизта томчи қўшилиб, битта катта томчи ҳосил қилган. Катта томчининг потенциали топилсин.
9.80. Бир хил R=1см радиусли ва бир хил Р =4*105 кГ оғирликдаги иккита шарча сиртлари бир-бирига тегадиган қилиб ипларга осиб қўйилган. Шарчалар зарядланганда иплар қандайдир бурчакка ажраб, ипларнннг таранглик кучи Ғ=4,9*10-4 н га тенг бўлиб қолди. Шарчаларни осиб қўйилган нуқтасидан ҳар бир шарча марказигача бўлган оралиқ 10 см бўлганда зарядланган шарчаларнинг потенциали топилсин.
9.81. 792 в -потенциалгача зарядланган шарча зарядининг сирт зичлиги 3,33-10-7 к/м2. Шарчанинг радиуси то­пилсин.
9.82. 1) Нормал босимда ҳавода разряд электр майдонининг кучланганлиги Е0=30 кв/см бўлганда содир бўлса, шар радиуси R билан унинг ҳавода зарядланнши мумкин бўлган максимал потенциали V орасидаги муносабат, 2) диаметри 1 м бўлган шарнинг максимал потенциали топилсин.
9.83. Бир хил R=1 см радиусли ва Р = 0,15 кГ оғирликдаги иккита шарча бир хил V = 3 кв потенциалгача зарядланган бўлиб, улар бир-биридан r1, оралиқда турибди. Шунда улариинг тортишиш (гравитацион) энергияси 10-11 ж га тенг. Шарчалар улар оралиги r2 га тенг бўлгунча яқинлаша боради. Шaрчаларни яқинлаштириш учун бажарилган иш 2*10-6ж. Шарчалар яқинлашгандан кейинги уларнинг электростатик энергияси топилсин.
9.84. Ҳар бир пластинкасининг юзи 1 м2 бўлган ясси ҳаво оралиқли конденсатор пластинкаларкнииг оралигн 1,5 мм. Шу конденсаторнинг сиғими топилсин.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish