Комплекс каршилик ва утказувчанликларни хисоблаш. Комплекс кувватни хисоблаш хақида умумий тушунча ва маълумот ёзиб журналдаги рақам бўйича 1 тадан масала ечаслар.
1-масала. Кучланиши U = 100 В булган узгармас ток тармогига ясси ластинкали хаво конденсатори уланган. Ҳар бир конденсатор пластинкасининг юзи S = 100 см2, уларнинг оралиги d = 2 мм. Конденсаторнинг сигими ва электр майдонининг кучланганлиги аниклансин. Агар диэлектрик сифатида слюда ишлатилса, олинган натижалар қандай узгаради?
2-масала. Пластинкалар оралиги d = 0,3 см булган ясси конденсатор U= 2 0 кВ кучланишга уланган. Агар диэлектрик сифатида электротехник картон ишлатилган булса, конденсаторнинг электр майдони кучланганлиги аниклансин. Агар ҳавонинг электр чидамлилиги Uчид = 32 кВ/см булса, шундай конденсаторни ҳаво оралиги билан бажариш мумкинми?
3-масала. Агар диэлектрик сифатида калинлиги d = 0,5 мм ли слюда ишлатилган булса, ясси конденсатор уланиши мумкин булган энг катта кучланиш аниклансин.
4-масала. Сигими 10 мкФ булган ясси конденсатор пластинкаларининг оралиги d= 3 мм, диэлектрикдаги электр майдоннинг кучланганлиги E= 10 кВ/м булса, конденсатор электр майдон энергиясининг канчага тенглиги аниклансин.
5-масала. Сигими С1 = 100 мкФ, бошлангич заряди q0=0,06 Кл га тенг булган конденсатор, сигими С2 = 44 мкФ ли зарядланмаган конденсаторга параллел уланган. Конденсатор С1 нинг кучланиши конденсатор С2 билан уланишига кадар ва улангандан кейин канчага тенг булган?
6-масала. Сигимлари С1 = 40 мкФ, С2 = 60 мкФ ва С3 = 120 мкФ булган учта конденсатор кучланиши U = 300 В ли манбага кетма-кет уланган. Конденсаторларда кучланишнинг таксимланиши ва уларнинг эквивалент сигими ҳамда учала конденсаторда жамланган энергия аниклансин.
7-масала. 1-расмда тасвирланган занжирдаги конденсаторларнинг эквивалент сигими аниклансин: С1 = С7= 4 мкФ, С2= 1 мкФ, С3=1,4 мкФ, С4 = 0,6 мкФ, С5 = С6 = 1 мкФ.
1-расм.
8-масала. Кучланиши U=220 В булган узгармас ток тармогига икки катламли ясси конденсатор уланган (2-раcм). Диэлектрик сифатида слюда ( = 6. d1=4 мм) ва электрокартон ( = 2, d2 = 4 мм) ишлатилган. Пластинканинг юзи S = 10 см2. Конденсаторнинг сигими Сэ ва ҳар кайси изоляция қатламидаги кучланиш U1 ва U2 аниклансин.
9- масала. Аввалги масалада берилганлардан фойдаланиб куйидагилар аниклансин:
1) ҳар бир катлам ва бутун конденсаторнинг майдон энергияси;
2) кар бир катламдаги электр майдон кучланганлиги.
10-масала. Икки катлам изоляцияси булган цилиндрик конденсаторнинг сигими аниклансин Биринчи ва иккинчи катламларнинг диэлектрик доимийси = 2 ва =6 Цилиндрнинг узунлиги l= 1 м. 2-расмда конденсатор цилиндрининг кундаланг кесими тасвирланган. Бу ерда R1= 3 мм, R2 = 7 мм, R3= 13 мм.
2-расм.
11-масала. Сиғимлари С1 = 80 мкФ ва С2 = 120 мкФ булган конденсаторлар
узгармас кучланиш манбаига кетма-кет уланган. Агар биринчи конденсаторнинг
электр майдон энергияси Wэ = 0,9 Ж булса, занжирга берилган кучланиш ва
конденсаторларда кучланишнинг қандай таксимланганлиги аниклансин.
12-масала. Узунлиги l= 30 см, диаметри d = 6 см ва урамлар сони =1000 булган ғалтакдан утаётган ток 3 А булса, магнит майдонининг кучланганлиги Н, магнит индукцияси В ва ғалгак ичидаги магнит окими Ф аниклансин.
13-масала. Ички радиуси R1=5 мм, ташки радиуси R2=10 мм булган трубасимон симдан 10 А ток утмокда. Cим уқидан x=35,10, 20 ва 40 мм (3-раcм) ораликларда жойлашган нукталардаги магнит майдонининг кучланганлиги аниклансин.
3-расм.
14-масала. 4-расмда тасвирланган электромагнитнинг узаги куйма пулатдан ясалган булиб, чулғамининг урамлар сони ω=3000. Электромагнитда Ф = 2,5·10-3 Вб магнит окимини ҳосил килиш учун чулғамдан утиши керак булган токнинг микдори аниклансин. Хаво оралиғи булмаган йулаг узак ишлатилганда, ушандай магнит окими ҳосил килиш учун, токнинг микдорини кзндай узгартириш керак?
4-расм.
15-масала. 4-расмда тасвирланган электромагнит чулгамидан l=1,08 А ток угганда, узакдаги магнит оцими Ф = 2,5·10-3 Вб га тенг. 14 -масалада берилганлардан фойдаланилсин. Агар электромагнит чулгамидаги ток миқдорини узгартирмасдан, ҳаво оралиги нолгача камайтирилса, узакдаги магнит оқимининг микдори кандай узгаради?
16-масала. Агар электромагнитнинг кутблари ва якори орасидаги масофа 5 мм га тенг булса, унинг кутариш кучи кандай узгаради (аввалги масалада берилганларга қаралсин).
17-масала. Узаги Э11 маркали электротехник пулат листлардан ясалган электромагнитнинг улчамлари 5- расмда курсатилган. 100 кг юкни кутариш учун керак булган магнитловчи кучнинг микдори аниклансин.
5-расм.
18-масала. Кундаланг кесим юзи 20 см2 булган ёгочдан ясалган халкасимон узакка бир текис жойлашган 1000 урамдан иборат булган чулгам жойлаштирилган. Чулгам оркали утаётган токнинг катталиги ҳар секундига 1 А дан ортиб бормокда. Магнит куч чизикларининг уртача узунлиги lўр= 50 см булган ғалтакнинг узиндукция электр юритувчи кучи аниклансин.
19-масала. Чулғамининг урамлар сони ω= 720 булган индуктив галтакнинг пулат узаги Э-11 маркали электротехник пулат листлардан ясалган булиб, унинг улчамлари 6-расм, а ва б расмда кўрсатилган. Индуктив ғалтак оркали 2 А ток уттанда, пулат узакли ғалтакнинг индуктивлиги аниқлансин.
6-расм.
20-масала. Электромагнит чулғами урамларининг диаметри D = 30 см, ÿpaм уқлари орасидаги масофа d= 0,3 см. Урамлар орасидаги электромагнит учларнинг узаро таъсири, йўналиши ва катгалиги аниқлансин:
а) номинал ток Iном= 10 А булганда,
б) киска туташув токи Iк = 100 А булганда.
21-масала. Кучланиши U= 220 В булган узгарувчан ток тармоғига куввати Р = 600 Вт ли электр плита уланган. Электр плитанинг токи, каршилиги ва t = 3 соат ишлаш мобайнида истеъмол килган энергия микдори аниклансин.
22-масала. Кувватлари Pном1= 60 Вт; PНОМ2 = 200 Вт ва кучланиши Uном =127 В булган иккита электр лампаси, кучланиши U = 220 В булган электр тармогига кетма-кет уланган. Лампаларда кучланиш кандай таксимланади ва иккала лампа нормал ишлай оладими?
23-масала. Индуктивлиги L= 100мГн булган ғалтак кучланиши ва частотаси ʄ= 50 Гц, булган узгарувчан ток тармогига уланган.
Куйидагилар аниқлансин:
1) токнинг эффектив ва оний кийматлари;
2) кувватнинг оний ва уртача кийматлари;
3) ғалтак магнит майдонида йиғилган энергиянинг максимал қиймати;
4) агар тармок кучланишининг частотаси икки марта ортса, ток эффектив кийматининг миқдори қандай узгаради?
24-масала. Кучланиши U= 220 В, частотаси ʄ = 50Гц булган манбага индуктив -ғалтак ва конденсатор галма-галдан уланганда занжирдан оқиб утган ток бир хил, яъни I = 5 А. Ғалтакнинг индуктивлиги ва конденсаторнинг сиғими аниқлансин.
25-масала. Агар синусоидал узгарувчан ток манбаининг частотаси ʄ= 50 Гц булса,
u= 310 sin ωt ва i= 14,1 • sin (ωt+ 45°) буйича конденсаторлар батареясининг сиғими С аниклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |