Бўлинма - қамровни каррали қисми, ғишт терувчи звенога бир неча
смена давомида иш жойини ўзгартирмасдан ишлаши учун ажратилган иш жойи.
Ярус–бинони баландлиги бўйича шартли чегараланган бир қисми
бўлиб, у ерда бир смена давомида ораѐпмага нисбатан ўзгармас баландликда ишчилар ғишт териш жараѐнини бажарадилар. Бўлинма қават баландлигигава девор қалинлигига қараб, баландлиги ўйича 2…3 ярусга бўлинади.Бўлинмалар сони ва уларнинг ўлчамлари звеноларнинг мехнат унумдорлиги ва ғишт теришдаги мехнат сарфига қараб белгиланади. Қалинлиги икки ғиштли оддий девор теришда ―иккилик звено билан бўлинма узунлиги 12-17 м,
―учлик звено учун 19-25 м ва
―бешлик звено учун 24-40м ни ташкил этади.
Ғишт теришда энг юқори мехнат унумдорлиги 60-80 см баландликда
ғишт терилганда бўлади, нол сатҳида ѐки баландлик 1.1...1.2 м бўлганда меҳнат унумдорлиги 50% ларгача тушади, шунинг учун шу чегараларда ярус баландлиги белгиланади. Қават баландлиги 2,8 м девор қалинлиги 2 ғишт бўлса, ярус баландлиги 1,5 м деб қабул қилинади, яъни қаватда 2 та ярус қабул қилинади. Агарда девор қалинлиги 2 ғиштдан кўп бўлса ва қават баландлиги 3 м ортиқ бўлса қават уч ярусга бўлинади. Ғишт териш бир қаторли ѐки кўп қаторли боғланиш билан терилади, оралиқ деворлар ва устунлар тўрт қаторли боғланиш билан терилади. Биринчи ярусни ғишт терувчилар ердан ѐки қаватлар ора ѐпмасида туриб терадилар, иккинчи ва учинчи ярусларни очиладиган ѐки икки ярусга ўрнатиладиган сўрилардан туриб терадилар. 4 м ва ундан баланд деворларни ғишт терувчилар
қувурсимон хавозалардан туриб терадилар. Ғишт терувчи звеноларни (комплектлаш) жамлаш теримнинг конструкцияси, қалинлиги ва мураккаблигига, ишларнинг умумий ҳажми ва мехнат сарфига, ишлатилаѐтган монтаж механизмларини сонига боғлиқдир.
3. Монтаж ва ғишт-тош ишларини оқим усулида бажариш, қиш
шароитида ғиштли конструкцияларни барпо этиш
Ғишт деворли кўп қаватли биноларни барпо этишни ўзига хослиги
шундан иборатки, монтаж ва ғишт териш ишларини қўшиб олиб борилишидадир. Бу иккала жараѐн бир-бири билан ўзаро боғланган ва бу ишлар параллел ѐки озгина вақт оралиғида фарқ билан бажарилади.
Бу ишларни бажаришни ўзига хослиги шундаки, уларни бажариш
керакли технологик танаффусларга амал қилиш билан боғлиқ. Навбатдаги қават каркасларини монтаж қилишга туташув жойлардаги, тугунлардаги ва қаватлар ора ѐпмалар чокларидаги бетон қоришмаси энг камида 70%, , ғишт теримида 50% лойихадаги мустахкамликка эришгандан сўнг рухсат этилади.Ғиштли биноларни барпо этишни фақат оқим усулида, яъни бинони мехнат унумдорлиги бўйича бир хил бўлган қамровларга бўлинишини назарда тутадиган
бир-, икки- ва учқамровли системаларда олиб бориш керак.
Ишларни ташкил этишнинг бир қамровли системаси билан асосан
режада кичикроқ бир секцияли ва бир қаватли бинолар қурилишларда, бутун қават уч ярусга бўлиниб ғишт терилганида қўлланилади. Бу системада ғишт теришни ва монтажни, монтажчи касбини ўзлаштирган ғишт терувчилар бажарадилар. Ғишт териш ишлари бинони периметри бўйича ярус баландлигида смена охиригача тугатилиши керак. Шу куни иккинчи сменада ѐрдамчи ишлар бажарилади: сўриларни ўрнатиш, сўриларга ғишт келтириш
ва бошқа ишлар. Уч кундан сўнг, яъни учинчи ярус ғиштлари териб
бўлингандан сўнг, бригада 4...5 одамдан иборат монтаж звеноларга
бўлинадилар, звенолар сонига қараб йиғма элементлар икки ѐки уч смена давомида монтаж қилинади. Хавфсизлик техникаси қоидаларига биноанм онтаж ишлари олиб борилаѐтган қамровларда (ишчи участкаларда) бир вақтнинг ўзида ғишт терувчилар ишлаши ѐки тескариси бўлиши мумкин эмас.
Қишлоқ қурилишидаги ѐйилган кичик объектларни барпо этишда,
ғиштли коттеджлар қурилишидаги хамма мажмуа ишларни звенолар ичида ихтисосларга бўлинган битта мажмуали бригада олиб боргани мақсадга мувофиқдир. Бундай бригада таркибига ғишт терувчилар, монтажчилар, такелажчилар, дурадгорлар звенолари ва транспорт ишчилари кириш керак. Бригадада ғишт терувчи звено етакчи бўлиб, бошқа звенолар ғишт терувчи ва монтажчи звеноларни иш билан таъминланишини эътиборга олган ҳолда жамланади. Меҳнатни ташкил этиш ва тақсимотини бу шаклида бригада ичидаги бекор туриб қолишларни қисқартириш, ѐрдамчи ишлар хажмини камайтириш мумкин.
Оқим усули билан ишлар ташкил қилинганда, ўз ишини аниқ ва бир
маромда бажариб бир объектдан иккинчи объектга кетма-кет ўтувчи,
нолинчи циклни барпо этадиган, ғишт терадиган, йиғма конструкцияларни монтаж қиладиган, том ѐпувчилар ва пардозчилардан иборат тўртта бригада (звено) бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |