|
|
bet | 8/19 | Sana | 20.06.2022 | Hajmi | 1,19 Mb. | | #684184 |
| Bog'liq Volkenshteyn
9. 116. Пластинкаларининг оралиги 2 см бўлган ясси ҳаво оралиқли конденсатор 3000 в потенциалгача зарядланган. Электр қуввати манбаини узмасдан туриб пластинкаларни бир-биридан 5 см гача узоқлаштирсак, конденсатор майдонининг кучланганлиги қандай бўлади? Конденсаториинг пластинкалари сурилишидан олдинги ва сурилишидан кейинги энергияси топилсин. Ҳар бир пластинканинг юзи 100 см2.
9.117. Олдинги масала олдин кучланиш манбаини узиб, сўнг конденсатор пластинкаларини бир-биридан узоқлаштириш шартида ечилсин.
9.118. Пластинкаларининг юзи 100 см2 ва уларнинг оралиги 1 мм бўлган ясси конденсатор 100 в гача зарядланган, сўнг пластинкалар 25 мм гача бир-биридан узоқлаштирилган. Пластинкаларни узоқлаштиришдан олдин кучланиш манбаи: 1) узилмаган, 2) узилган ҳоллар учун конденсаторнинг пластинкаларини узоқлаштиришдан олдинги ва узоқлаштирилгандан кейинги энергияси топилсин.
9.119. Ясси конденсатор диэлектрик билан тўлдирилган бўлиб, унинг пластинкаларига бирор потенциаллар айирмаси берилиши натижасида энергияси 2 10-5 ж га тенг бўлади. Сўнгра конденсаторни кучланиш манбаидан узиб қўйиб, диэлектрикни конденсатор ичидан олиб ташлаиади. Диэлектрикни олиб ташлаш учун электр майдон кучини енгишда бажарилиши керак бўлган иш 7 10-6 ж га тенг. Диэлектрикнинг диэлектрик киритувчанлиги топилсин.
9.120. Пластинкаларининг оралиги 5 мм га тенг бўлган конденсатор 6 кв потенциалгача зарядланган. Пластинкаларнннг юзи 12,5 смг га тенг. Пластинкалар қуйидагн икки хил усул билан бир-биридан 1 см гача узоқлаштирилади: 1) конденсатор кучланиш манбаи билан уланганича қолади ва 2) пластинкаларни узоқлаштиришдан олдин кучланиш манбаидан узиб қўйилади. Иккала ҳолдаги: а) конденсатор сиғимининг ўзгариши, б) электродлар юзи бўйлаб ўтаётган кучланганлик оқимининг ўзгариши ва в) электр майдони энергияси ҳажм зичлигининг ўзгариши топилсин.
9.121. Қуйидаги ҳолларда нуқтадаги электр майдони энергиясининг ҳажм зичлиги топилсин: 1) нуқта 1 см радиусли зарядланган шар сиртадан 2 см узоқликда, 2) чексиз зарядланган текислик яқинида ва 3) зарядланган чексиз узун ипдан 2 см узоқликда жойлашган. Шар ва текисликдаги заряднинг сирт зичлнги 1,67 10-6 к/м2 ва ипдаги заряднииг чизиқли зичлиги 1,67 10-7 к/м. Учала ҳол учун муҳитнинг диэлектрик киритувчанлигини 2 га тенг деб олинсин.
9.122. Оралиғи d = 3 см бўлган ясси конденсатор пластинкаларига U=1000 в потенциаллар айирмаси берилган. Пластинкалар ораси диэлектрик ( = 7) билан тўлдирилган. а) Боғланган (қутбланган) зарядларнинг сирт зичлиги ва б) диэлектрик тўлдирилганда пластинкалардаги заряд сирт зичлигининг қанчага ўзгариши топилсин. Масала қуйидаги икки шароитда ечилсин: 1) пластинкалар ораси конденсатор кучланиш манбаига уланган вақтида диэлектрик билан тўлдирилган, 2) пластинкалар ораси конденсатор кучланиш манбаидан узиб қўйилгандан кейин диэлектрик билан тўлдирилган.
9.123. Ясси конденсатор пластинкаларининг ораси электрланиш коэффициенти (диэлектрик сингдирувчанлиги) 0,08 га тенг бўлган диэлектрик билан тўлдирилган. Пластинкаларга 4 кв потенциаллар айирмаси берилган. Пластинкалардаги ва диэлектрикдаги заряднинг сирт зичлиги топилсин. Пластинкалэр оралиги 5 мм га тенг.
9.124. Ясси конденсатор пластинкаларининг орасига шиша қўйилган. Пластинкалар оралиги 4 мм га тенг. Пластинкаларга 1200 в кучланиш берилган. 1) Шишадаги майдон кучланганлиги, 2) конденсатор пластинкаларидаги заряднииг сирт зичлиги, 3) шишадаги боғланган заряднинг сирт зичлиги ва 4) шишанинг электрланиш коэффисиенти топилсин.
9.125. Ясси конденсатор пластинкаларининг ораси ёғ билан тўлдирилган. Пластинкалар оралиғи 1 см га тенг. Ёғдаги боғланган (қутбланган) зарядларнинг сирт зичлиги 6,2 10-10 к/см га тенг бўлиши учун; шу конденсатор пластинкаларига қанча потенциаллар айирмаси бериш керaк?
9.126. Ясси конденсатор пластинкалари орасига шиша пластинка киритилган. Конденсатор пластинкаларининг юзи 100 см2 га тенг. Конденсатор пластинкалари бир-бирига 4,9 10-3 н га тенг куч билан тортилиб, шиша пластинкани қисиб туради. Шиша сиртидаги боғланган зарядларнинг сирт зичлиги топилсин.
9.127. Ясси конденсатор пластинкалари орасида парафин бор. Конденсаторни кучланиш манбаига улаганда пластинкаларнинг парафинга бўлган босими 5 н/м2 га тенг бўлган. 1) Парафиндаги электр. майдонининг кучланганлиги ва электр индукция, 2) парафиндаги боғланган зарядларнинг сирт зичлиги, 3) конденсатор пластинкаларидаги зарядларнинг сирт зичлиги, 4) парафиндаги электр майдоии энергиясининг ҳажм зичлиги ва 5) парафиннинг электрланиш коэффициенти топилсин.
9.128. Ясси конденсатор пластинкалари бир-биридан 2 мм узоқликда жойлашган бўлиб, улар ораси бутунлай диэлектрик билан тўлдирилган. Пластинкаларга 600 в потенциаллар айирмаси берилган. Электр манбаини узиб қўйиб, диэлектрикни конденсатор ичидан олиб ташланганда пластинкалардаги потенциаллар айирмаси 1800 в гача ортади. 1) Диэлектрикдаги боғланган зарядларнинг сирт зичлиги ва 2) диэлектрикнинг электрланиш коэффициента топилсин.
9.129. Ясси конденсатор пластинкалар орасидаги 20 см2 ҳажмдаги фазо диэлектрик билан тўлдирилган ( =5). Конденсатор пластинкалари кучланиш манбаига уланган. Шунда диэлектрикдаги боғланган зарядларнинг сирт зичлиги 8,35 10-6 к/м2 га тенг. Конденсатордан диэлектрикни олиб ташлаш учун электр майдони кучини енгишда қанча иш бажарилади? Масалани қуйидаги икки ҳол учун ечилсин: 1)диэлектрик конденсатор электр манбаига уланган вақтда олиб ташлаиган, 2) диэлектрик конденсатор кучланиш манбаидан узиб қўйилгандан кейин олиб ташланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|