9-§. Электростатика



Download 1,19 Mb.
bet19/19
Sana20.06.2022
Hajmi1,19 Mb.
#684184
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Volkenshteyn

11.111. Темир ўзакли ғалтакнинг кўндаланг кесими 20 см2 бўлиб, унинг 500 ўрами бор. Ўзакли ғалтак чулғамидан 5 а ток ўтганда ғалтакнинг индуктивлиги 0,28 гн га тенг бўлади. Шу шароитда темир ўзакиинг магнит ки­ритувчанлиги топилсин.

  1. Узунлиги 50 см ва кўндаланг кесимининг юзи 2 см2 бўлган соленоид 2*10-7 гн индуктивликка эга. Со­леноид ичидаги магнит майдонининг энергиясининг ҳажм зичлиги 10-3 ж/м3 бўлиши учун соленоиддан қанча ток утиши керак?

  2. l=1 а ток ўтганда индуктивлиги L=0,001 гн бўлган ғалтакни кесиб ўтувчи магнит оқими Ф=200 мкс бўлса, ғалтакдаги ўрамлар сони қанча бўлади?

  3. Темир ўзакли соленоид кўндаланг кесимининг юзи 10 см2. 1) Шу кесим юзини кесиб ўтувчи магнит оқими 1,4*10-8 вб га тенг бўлган ҳолда ўзак материалинииг маг­нит киритувчанлиги топилсин, 2) Шу ҳолда соленоиднинг индуктивлиги 0,44 гн га тенг бўлса, берилган магнит оқими соленоиддан ўтувчи қандай ток кучига мос келиши топилсин. Соленоид узунлиги 1 м.

  4. Узунлиги 50 см бўлган соленоид ичига В=f(Н) боғланиши номаълум бўлган темир навидан ўзак қўйилган. Соленоиднинг узунлик бирлигидаги ўрамлар сони 400 га тенг, соленоид кўндаланг кесимининг юзи 10 см2. 1) Со­леноид чулғамидан 5 а ток ўтгандаги ўзакнинг магнит киритувчанлиги топилсин. Шу шароитда ўзакли соленоид кўндаланг кесимининг юзидан кесиб ўтувчи магнит оқими 1,6*10-3 вб га тенглиги маълум. 2) Шу шароитда соленоид индуктивлиги топилсин.

11.116. Темир ўзакли, узунлиги 50 см, кўндаланг кеси­мининг юзи 10 см2 ва ўрамлар сони 1000 бўлган соленоид берилган. Соленоид чулғамидан 1) l1=0,1 а, 2) l2=0,2 а ва 3) l3=2 а ток ўтгандаги унинг индуктивлиги топил­син.

  1. Иккита ғалтак битта умумий ўзакка ўралган. Биринчи ғалтакнинг индуктивлиги 0,2 гн, иккинчисиники эса 0,8 гн. Иккинчи ғалтакнинг қаршилиги 600 ом. Би­ринчи ғалтакдан ўтаётган 0,3 а токни 0,001 секунд давомида узиб қўйилса, иккинчи ғалтакдан қанча ток ўтади?

  2. Мис симдан қилинган квадрат рамка индукцияси 0,1 тл бўлган магнит майдонига жойлаштирилган. Сим кўндаланг кесимининг юзи 1 мм2, рамка юзи 25 см2, рамка текислигига тушган нормал майдон куч чизиқлари бўйлаб йўналган. Магнит майдони йўқолишида рамка контуридан қанча электр микдори ўтади?

  1. Индукцияси 500 гс бўлган магнит майдонида 200 ўрамли ғалтак жойлашган. Ғалтакнинг қаршилиги 40 ом, кўндаланг кесимииинг юзи 12 см2, ўқи магнит майдони йўналиши билан 60° бурчак ҳосил қилади. Магнит майдони йўқолишида ғалтак бўйлаб қанча электр миқдори ўтади?

  2. Индукцияси 0,2 вб/м2 бўлган бир жинсли маг­нит майдонига радиуси 2 см бўлган доиравий контур жойлаштирилган. Контур текислиги магнит майдонига тик бў-иб, қаршилиги 1 ом. Ғалтак 90° га бурилганда ундан қанча электр миқдори ўтади?

  3. Узунлиги 21 см ва кўндаланг кесимииинг юзи 10 см2 бўлган соленоидга 50 ўрамли ғалтак кийгизилган. Ғалтак қаршилиги 103 ом бўлган баллистик гальванометрга уланган. Ўрамларн сони 200 бўлган соленоид чулғамидан 5 а ток ўтади. Соленоиддан ток узилганда гальванометр стрелкаси шкала бўйича 30 даражага оғиши маълум бўлса, гальванометрнинг баллистик доимийси топилсин. Ғалтак қаршилиги баллистик гальванометр қарши'лигидан кичик деб олиб, уни ҳисобга олинмасин. Гальванометрнинг стрелкани шкала бўйлаб бир даражага оғдирадиган электр миқдорига тенг бўлган катталик баллистик доимий деб айтилади.

  4. Магнит майдонининг индукциясини ўлчаш учун электромагнит қутблари орасига баллистик гальванометрга уланган 50 ўрамли ғалтак жойлаштирилган. Ғалтак ўқи магнит майдони йўналишига параллел туради. Ғалтак кўн­даланг кесимииинг юзи 2 см2, унинг қаршилиги гальвано­метр каршилигига нисбатан кичик бўлгани учун, уни ҳи­собга олинмайди. Гальванометр қаршилиги 2*102 ом, унинг баллистик доимийси 2*10-8 к/бўл. Ғалтак магнит майдонидан тез чиқариб олинганда гальванометр стрелкаси 50 даражага оғади. Магнит майдонининг индукцияси қанчага тенг?

  5. Магнит киритувчанлиги билан магнит май­дони кучланганлик Н орасидаги боғланишни биринчи марта А. Г. Столетов «Юмшоқ темирнинг магнитланиш функциясини текширишага доир (1872 й.) ишида текширган. А. Г. Столетов текширилаётган темир намунасига тороид шаклини бериб, уни тороидга ўралган ғалтакдан ток ўтказиш орқали магнитлайди. Бу бирламчи ғалтак бўлиб, ундаги ток йўналиши ўзгартирилганда, шу тороидга ўралган иккиламчи ғалтакка уланган баллистик гальванометр стрелкаси даражага оғишган.

А. Г. Столетов фойдаланган тороиднинг параметрлари қуйидагича эди: кўндаланг кесимнинг юзи S=1,45 см2, узунлиги l = 60 см, бирламчи ғалтак ўрамларининг сони N1 = 800, иккиламчи ғалтак ўрамларининг сони N2= 100. Гальванометрнинг баллистик доимийси С=1,2*10-5 к/6ўл. ва иккинчи занжир қаршилиги 12 ом.
Столетов тажрибаларидан бирининг натижаси қуйидаги жадвалда кўрсатилган:

l, A

0,1

0,2

0,3

0,4

0,5

α (шкала даражаларида)

48,7

148

208

241

256

Шу маълумотларга асосланиб, А. Г. Столетов ишлатган темир учун жадвал тузилсин ва шунга тегишли магнит киритувчанлик нинг магнит майдони кучланганлиги Н билан боғланиш графиги чизилсин.
11.124. Темирнинг магнит киритувчанлигини ўлчаш учун ундан узунлиги l=50 см ва кўндаланг кесимининг юзи S=4 см2 бўлган тороид тайёрланган. Тороиднинг чулғамидан бирининг ўрам сони N1=500 бўлиб, у ток манбаига уланган, иккинчисиники N2=1000 бўлиб, у гальванометрга уланган. Бирламчи чулғамда токнинг йўналишини тескарига ўзгартириб, иккиламчи чулғамда индукцион ток ҳосил қилинади. Бирламчи чулғамдаги йўналиши ўзгартирилган токнинг кучи 1 а бўлганда гальванометрдан 0,06 к электр миқдори ўтиши маълум бўлса, темирнинг магнит киритувчанлиги топилсин.
11.125. Иссиқ ҳолатдаги қаршилиги 10 ом бўлган злектр лампочка дроссель орқали 12 в ли аккумуляторга уланган. Дросселнинг индуктивлиги 2 гн, қаршилиги 1 ом. Агар лампочка 6 в кучланишда сезиларли даражада ёриша бошласа, қанча вақтдан кейин равшан ёнади?
11.126. Узунлиги 20 см ва диаметри 2 см бўлган ғал­так берилган. Ғалтакка кўндаланг кесими 1 мм2 бўлган мис сим ўралган. Ўрамлар сони 200. Ғалтак маълум э. ю. к, ли занжирга уланган. Переключатель ёрдамида э. ю. к. ни зиб, ғалтак қисқа туташтирилади. э. ю. к. узилгандан кейин қанча вақт ўтгач, занжирдаги ток кучи икки марта камаяди.
11.127. Индуктивлиги 0,2 гн ва қаршилиги 1,64 ом га тенг ғалтак берилган, э. ю. к. ни узиб, ғалтак қисқа туташтирилгандан 0,05 сек ўтгач ғалтакдаги ток кучи неча марта камаяди?
11.128. Ғалтакнинг қаршилиги R=10 ом ва индуктив­лиги L=0,144 гн. Ғалтак улангандан қаича вақт ўтгач, ундаги ток олдинги белгиланган токнинг ярмига тенг бўлади?
11.129. Контурнинг қаршилиги 2 ом ва индуктивлиги 0,2 гн. Занжирга э. ю. к. уланган пайтдан бошлаб контурдаги ток кучи ортишининг вақтга боғланиш графиги чизилсин. Ордината бўйича ортиб борувчи ток кучи I нинг охирги ток куч I0 га нисбати қўйилсин. График сек иитервалда 0,1 сек оралиқ билан чизилсин,
11.130. Кўндаланг кесимнинг юзи 1 мм2 бўлган мис симдан қилинган квадрат рамка индукцияси қонуни бўйича ўзгарадиган магнит майдонига жойлаштирилган, бунда В0 = 0,01 тл ва Т = 0,02 сек Рамканинг юзи 25 см2. Рамка текислиги магнит майдони йўналишига тик қўйилган. 1) Рамкадан ўтувчи магнит оқимининг, 2) рамкада ҳосил бўлган индукция э. ю. к. нинг ва 3) рамка бўйлаб ўтаётган ток кучининг вақтга боғланиши ҳамда уларнинг энг катта қиймати аниқлансин.
11.131. Индуктивлиги 0,021 гн бўлган ғалтак орқали қонуни бўйича вақтга боғлиқ ҳолда ўзгарадиган ток ўтади, бунда I0 = 5 а, ва T= 0,02 сек.
1) Ғалтакда ҳосил бўладиган ўзиндукция э. ю. к. нинг ва 2) ғалтак магнит майдони энергиясининг вақтга боғла­ниши топилсин.
11. 132. Иккита ғалтакнинг ўзаро индуктивлиги 0,005 гн га тенг. Биринчи ғалтакдаги ток қонуни бўйи­ча ўзгаради, бунда I0= 5 a, ва Т = 0,02 сек.
1) Иккинчи ғалтакдаги индукцияланган э. ю. к. нинг вақтга боғланиш тенгламаси тузилсин. 2) Бу э, ю. к. нинг энг катта қиймати топилсин.
Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish