9-§. Электростатика



Download 1,19 Mb.
bet18/19
Sana20.06.2022
Hajmi1,19 Mb.
#684184
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Volkenshteyn

1 1.95. Реактив двигателли самолётнинг тезлиги 950 км/соат. Агар Ер магнит майдони кучланганлигининг вертикал ташкил этувчиси 0,5 э ва самолёт қанотининг қулочи 12,5 м бўлса, самолёт қанотларининг учида ҳосил бўлувчи индукция э. ю. к. топилсин.

  1. Индукцияси 500 гс бўлган магнит майдонида 1 м узунликдаги стержень 20 рад/сек га тенг ўзгармас бурчак тезлик билан айланмоқда. Айланиш ўқи стержень учидан ўтади ва магнит майдони куч чизиқларига параллел ҳолда туради. Стержень учларида ҳосил бўлган индукция э. ю. к. топилсин.

  2. 59-расмда суюқликнинг электромагнит расходомери иш принципини тасвирловчи схема берилган. Суюцлик оқаётган трубопровод магнит майдонига жойлашган. А ва В злектродларда индукция э. ю. к. ҳосил бўлади. Магнит майдони индукцияси 100 гс электродлар оралиги (трубопроводнинг ички диаметри) 50 мм ва бунда ҳосил бўлган э. ю, к. 0,25 мв. Трубопроводдаги суюқликнинг оқиш тезлиги топилсин.

11.98. Индукцияси 1 вб/м2 бўлган магнит майдонига юзи 100 смг бўлган доиравий сим ўрами жойлаштирилган.
Ў рам текислиги магнит майдони йўналишига тик. Майдон 0,01 се­кунд давомида узиб қўйилса, ўрамда ҳосил бўлган индукция э. ю. к. нинг ўртача қиймати қанча бў­лади?
11.99. Индукцияси 1000 гс бўл­ган бир жинсли магнит майдонида 100 ўрамдан иборат ғалтак 5 айл/сек тезлик билан текис айланади. Унинг кўндаланг кесими 100 см2. Айланиш ўқи ғал­так ўқига ва магнит майдони йўналишига тик. Айланаётган ғалтакдаги максимал индукция э. ю. к топилсин.

  1. Рамка индукцияси 0,8 тл бўлган бир жинсли магнит майдонида 15 рад/сек бурчак тезлик билан айланади. Рамканинг юзи 150 см2. Айланиш ўқи рамка текислигида бўлиб, магнит майдони куч чизиқлари йўналиши билан 30° бурчак ҳосил қилади. Айланаётган рамкадаги максимал индукция э. ю. к. топилсин.

  2. 60-расмда радиуси 5 см бўлган мис диск А тасвирланган. Унинг текислиги магнит майдони йўналишга тик, а ва b сирпанувчи контактлар бўлиб, аbа занжирдан ток ўтиши мумкии. Магнит майдони индукцияси 2000 гс. Диск 3 айл/сек тезлик билан ҳаракатланади. Шундай генераторнинг э. ю. к. топилсин. Магнит майдони биздан чизмага томон йўналгандаги ва диск соат стрелкасига тескари айлангандаги электр токининг йўналиши кўрсатилсин.

  3. 1 м узунликдаги горизонтал стержень унинг бир учидан ўтган ўқ атрофида айланаётир. Айланиш ўқи индукцияси 5-10-5 тл бўлган магнит майдони куч чизиқларига параллел. Стержень секундига неча марта айланганда унинг учларидаги потенциаллар айирмаси 1 мв га тенг бўлади?

  1. Узунлиги 20 см ва кўндаланг кесимининг юзи 30 см2 бўлган соленоидга сим ўрами кийгизилган. Соленоид 320 ўрамга эга, ундан 3 а ток ўтади. Соленоиддаги ток 0,001 сек давомида узилса, кийгизилган ўрамда ўртача қанча э. ю. к. индукцияланади?

  1. Олдинги масалада кўрилган соленоидда темир ўзак бўлса, симдаги индукцияланган ўртача э. ю. к. қанчага тенг бўлади?

  2. Узунлиги 144 см ва диаметри 5 см бўлган со­леноидга сим ўрами кийгизилган. Соленоид чулғами 2000 ўрамга эга, ундан 2 а ток ўтади. Соленоидга темир ўзак қўйилган. Соленоиддаги ток 0,002 секунд давомида узилса, кийгизилган ўрамда ўртача қанча э.ю.к. индукцияланади.

  3. Индукцияси 0,1 тл бўлган магнит майдонида 200 ўрамли ғалтак айланмоқда. Ғалтакнинг айланиш ўқи унинг ўқига перпендикуляр ва магнит майдон йўналишида йўналган. Ғалтакнинг айланиш даври 0,2 секунд, ғалтак кўндаланг кесимининг юзи 4 см2. Айланувчи ғалтакдаги максимал индукция э. ю. к. топилсин.

  4. Ўрамларинииг сони 400 бўлган ғалтакнинг узун­лиги 20 см ва кўндаланг кесимининг юзи 9 см2. 1) Ғал­такнинг индуктивлиги ва 2) шу ғалтак ичига темир ўзак киритилгандаги унинг индуктивлиги топилсин. Шу шароитдаги ўзак материалнинг магнит киритувчанлиги 400 га тенг.

  5. Соленоид чулғами кўндаланг кесими 5 = 1 мм2 бўлган N та сим ўрамидан иборат. фленоиднинг узунлиги l=25 см ва унинг қаршилиги R= 0.2 ом. Соленоиднинг индуктивлиги топилсин.

  6. Узунлиги 20 см ва диаметри 3 см бўлган ғал­так 40 в ўрамга эга. Ғалтакдан 2 а ток ўтади. 1) Ғалтак­нинг индуктивлиги ва 2) ғалтакнинг кўндаланг кесимидан ўтаётган магнит оқими топилсин.

  7. Индуктивлиги 0,001 гн бўлган бир қаватли ғал­такдаги сим чулғамининг ўрамлари сони қанча? Ғалтакнинг диаметри 4 см, симнинг диаметри 0,6 мм, ўрамлар зич жойлашган.


Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish