1 0.97. Мис хлорнинг сувдаги эритмаси (СuС12)ни электролиз қилишда қанча вақтдан кейин катодда 4,74 г мис ажралади? Ток кучи 2 а га тенг.
10.98.Юзи 25 см2 бўлган мис пластинка мис купоросини электролиз қилишда катодлик вазифасини бажаради. Бир оз вақт зичлиги 0,02 а/см2 бўлган ток ўтказилгандан м сўнг, пластинка массаси 99 мг га ортади. 1) Токнинг қанча вақт ўтганлиги ва 2) пластинкада ҳосил бўлган мис қатламининг қалинлиги топилсин.
Мис купоросини электролиз қилинганда бир соатда 0,5 г мис ажралди. Ҳар бир электроднинг юзи 75 см2 га тенг. Ток зичлиги топилсин.
Водороднинг электрохимиявий эквивалента топилсин.
АgNO3 эритмаси солинган электролитик ваннага кетма-кет уланган амперметр 0,90 а ни кўрсатиб турибди. 5 минут ток ўтгандан сўнг 316 мг кумуш ажралиб чиққан бўлса, амперметрнинг кўрсатиши тўғрими?
АgNO3 ва СuSO4 эритмаси солинган иккита электролитик ванна ўзаро кетма-кет уланган. 180 мг кумуш ажратишга кетган вақт ичида қанча мис ажралади?
А12О3 эритмасидан электролиз усули билан алюминий олишда эритилган криолитдан, электродлардаги потенциаллар айирмаси 5 в бўлганда, 2*104 а ток ўтган. 1) 103 кг алюминий ажралиши учун кетган вақт, 2)бунга қанча электр энергияси сарфланганлиги топилсин.
Электролиз қилинганда АgNO3 эритмасидан 500 мг кумуш ажралиши учун қанча электр энергиясн сарфланиши керак? Электродлардаги потенциаллар айирмаси 4 в га тенг.
Водород ва кислороддан сув ҳосил бўлиш реакцияси вақтида
нссиқлик ажралади. Сув электролиз қилинганда водород ва кислородга ажралиши учун етарли бўлган энг кам потенциаллар айирмаси топилсин.
10.106. Азот кислотасининг жуда кучсиз эритмаси учун эквивалент электр ўтказувчанлик ҳисоблансин.
Азот кислотаси эритмасидан l = 2 а ток ўтаётир. Ҳар бир ишорали ион бир минутда қанча электр миқдорини ўтказади?
Бирор концентрацияда KС1 эритмасиyинг эквивалент электр ўтказувчанлиги 122 см?/ом•г•экв ва шу концентрацияда солиштирма электр ўтказувчанлиги 0,00122 ом-1 см-1 ҳар қанча суюлтирилганда ҳам эквивалент электр ўтказувчанлиги 130 см2/Ом*г*экв га тенг бўлади. 1) Берилган концентрациядаги KС1 нинг диссоциация даражаси, 2) эритманинг эквивалент концентрацияси, 3) К+ ва С1- ионларининг ҳаракатчанлиги йиғиндиси топилсин.
Узунлиги 84 см ва кўндаланг кесимининг юэи 5 мм2 бўлган найча 0,1 N консентрацияли АgNO3 эритмаси билан тўлдирилган. Агар АgNО3 ҳамма молекуласининг 81 проcенти диссоциацияланса, эритманинг қаршилиги топилсин.
Узунлиги l = 2 см ва кўндаланг кесимининг юзи S=7 см2 бўлган найча 0,05 N концентрацияли KNO3 эритмаси билан тўлдирилган. Агар шу эритманинг эквивалент электр ўтказувчанлиги 1,1*10-3 м2/ом-кг-экв бўлса, эритманинг қаршилиги топилсин.
Узунлиги 3 см ва кўндаланг кесимнинг юзи 10 см2 бўлган найча 1 м3 даги таркибда 0,1 к моль СuSO4 бўлган эритма билан тўлдирилган. Эритманинг қаршилиги 38 ом. Эритманинг эквивалент электр ўтказувчанлиги топилсин.
10.112. Хлорид кислотаси децинормал эритмасининг солиштирма электр ўтказувчанлиги 0,035 ом-1*см-1 га тенг. Диссоциация даражаси топилсин.
Олдинги масаладаги эритманинг бирлик ҳажмда ҳар қайси ишорадаги ионлар сони аниқлансин.
Газ тўлдирилган идиш рентген нури билан ёритилганда унинг ҳар бир миллиметр ҳажмида секундига 1010 молекула ионлашди. Рекомбинация натижасида идишнинг 1 см3 ҳажмида 108 мусбат ва шунча манфий ион бўлиб мувозанатлашади. Рекомбинация коэффициеити топилсин,
Разряд трубкасининг 10 см оралиқдаги электродларига 5 в потенциаллар айирмаси берилган. Трубка ичидаги газ ионлашиб, унда 1 м3 ҳажмидаги жуфт ионлар сони 108 га тенг. Ионлар ҳаракатчанлиги u+= 3*10-a м2/в Х сек ва u-= 3*102м2/в*сек. 1) Трубкадаги ток зичлиги ва 2) мусбат ионлар орқали тўла токнинг қанча қисми ўтишини топинг.
Ионизацион камера электродлари ҳар бирининг юзи 100 см2 ва улар оралиғи 6,2 см. Агар ионизатор 1 см3 ҳажмда секундига ҳар қайси ишорали иондан 102 тадан ҳосил қилса, камерадаги тўйиниш токи қанча бўлади? Ионлар бир валентли деб ҳисоблансин.
10.117. Олдинги масаладаги рекомбинация коэффициеити 10-6 бўлган ҳолда камеранинг 1 см3 ҳажмида ҳосил бўлиши мумкин бўлган жуфт ионлар сони топилсин.
10.118. Узунлиги 84 см ва кўндаланг кесимининг юзи 5 мм2 бўлган трубка, ҳар бир см3 мувозанат ҳолда 107 жуфт ионли ионлаштирилган ҳаво билан тўлдирилган. Ионлариинг ҳаракатчанлиги и+=1,8•10-6,м/в*сек бўлгандаги трубканинг қаршилиги топилсин. Ионлар бир валентлик деб ҳисоблансин.
10.116-масалада кўрсатилган ионизацион камерадаги электродлар потенциалларининг айирмаси 20 в бўлса, бу электродлар орасидан қанча ток ўтади? Ионларнннг ҳаракатчанлиги u+=u_=1 см2/в*сек ва рекомбинация коэффицненти =10-6. Топилган ток тўйиниш токининг қанча қисмини ташкил қилади?
Электрон энг кам қандай тезлик билан ҳаракатланганда водород атомини ионлаштира олади. Водород атомининг ионизация потенциали 13,5 в.
Қандай температурада симоб атомлари ионизацияси учун етарлн даражада илгарилама ҳаракат ўртача кинетик знергиясига эга бўлади? Симоб атомининг ионизация потенциали 10,4 в.
Гелий атомининг ионизация потенциали 24,5 е. Ионизация иши топилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |