9-§. Электростатика


-расмдаги конденсаторлар системасининг сиғими топилсин. Ҳар бир конденсаторнинг сиғими 0,5 мкф. 9 .101



Download 1,19 Mb.
bet7/19
Sana20.06.2022
Hajmi1,19 Mb.
#684184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
Volkenshteyn

9.100. 17-расмдаги конденсаторлар системасининг сиғими топилсин. Ҳар бир конденсаторнинг сиғими 0,5 мкф.
9 .101. Электрометр ёрдамида икки конденсаторнинг сиғими еолнштирилган. Бунинг учун конденсаторлар U1=300 в ва U2= 100 в потенциалгача зарядланиб, ўзаро параллел уланган. Бунда конденсатор
қопламалари орасидаги потенциаллар айирмаси электрометр билан ўлчанганда 250 в га тенг бўлган. Сиғимлар нисбати топилсин.
9.102. А ва В нуқталар орасидаги потенциаллар айирмаси 0,02 СГСu га тенғ (18 раcм). Биринчи конденса­торнинг сиғими 2 мкф, иккинчисиники эса 4 мкф. Ҳар бир конденсатор қопламаларидаги заряд ва потенциаллар айир­маси топилсин.
9 .103. Бир конденсаторнинг сиғими ўзгармас бўлиб у 3,33- 10-9 ф га тенг, иккинчиси­ники 20 СГСс дан 500 СГСс гача ўзгариб турса, улардан тузилган системанинг сиғими қандай чегарада ўзгара олади?
9. 104. Ҳар бирининг сиғими 10 пф дан 450 пф гача ўзгара оладиган ўзгарувчан сиғимли икки конденсатордан тузилган системанинг сиғими қандай чегарада ўзгара олади?
9.105. 20 мкф сиғимлй конденсатор 100 в потенциалгача зарядланган. Шу конденсаторнинг энергияси топилсин.
9.106. 1 м радиусли шар 30000 в потенциал гача заряд­ланган. Зарядланган шарнинг энергияси топилсин.
9.107. Керосинга ботирилган шарнинг потенциала 4500 в ва зарядининг сирт зичлиги 3,4 СГСq/см2. Шар­нинг 1) радиуси, 2) заряди, 3) сиғими ва 4) энергияси топилсин.
9.108. 3000 в потенциалгача зарядланган 10 см ради­усли А шарни кучланиш манбаидан узиб (сиғими ҳисобга олинмайдиган) сим билан олдин узоқлаштирилган зарядсиз В шарга уланади, сўнгра В шардан узилгандан сўнг узоқлаштирилган зарядсиз С шарга уланади. С ва В шарларнинг радиуси 10 см.-1) А шарнинг бошланғич энергияси, 2) улангандан кейин А ва В шарларнинг энергияси ва уланишдаги разряд иши, 3) улангандан кейинги А ва С шарларнинг энергияси ва уланишдаги разряд иши топилсин.
9.109. Бирининг заряди 10-8 к, радиуси 3 см бўлган ва иккинчисининг радиуси 2 см, потенциали 9000 в бўлган иккита металл шарча бир-бирига сим билан уланган (симнинг сиғими жуда кичик бўлганлиги учун уни ҳисобга олмаслик мумкин). 1) Биринчи шарчанинг разряддан олдинги потенциали, 2) иккинчи шарчанинг разряддан олдинги заряди, 3) ҳар бир шарчанинг разряддан олдинги энергия­си, 4) биринчи шарчанинг разряддан кейинги потенциали ва заряди, 5) иккинчи шарчанинг разряддан кейинги потен­циали ва заряди, 6) сим билан уланган шарчаларнинг энергияси, 7) разряд иши топилсин.
9.110. 2 см радиусли зарядланган А шар 3 см ради­усли зарядланмаган В шарга тегизилади. Қейин шарларни бир-биридан ажратилганда В шарнинг энергияси 0,4 ж га тенг бўлиб қолади. Тегизилгунча А шарда қанча заряд бўлган?
9.111. Ҳар бирининг юзи 100 см2 бўлган конденсатор пластинкалари ўзаро 3*10-3 кГ куч билан тортилади. Пластинкаларнинг ораси слюда билан тўлдирилган. 1)Пластинкалардаги заряд, 2)пластинкалар орасидаги майдон кучланганлиги, 3) майдоннинг ҳажм бирлигидаги энер­гияси топилсин.
9.112. Ясси конденсатор пластинкалари орасига юпқа слюда пластинкаси қўйилган. Электр майдони кучланганлиги 10 ке/см бўлганда бу пластинкага қандай босимтаъсир қилади?
9.113. Абсолют электрометр пастки пластинкаси қўзғалмас бўлиб, юқориги пластинкаси эса тарозинииг шайинига осилган ясси конденсатордир. Конденсатор зарядсиз бўлганда пластинкаларнинг оралиги d=1см. Тарозинииг бошқа палласита Р=5,1 10-3 кГ юк қўйилганда ҳам пластинкалар оралиги d = 1 см ҳолда қолиши учун пластинкалар орасидаги потенциаллар айирмаси қандай бўлиши керак? Пластинкаларнинг юзи S = 50 см2.
9.114. Ҳар бирининг юзи 100 см2 бўлган конденсатор пластинкалари потенциалларининг айирмаси 280 в. Пластинкалардаги заряднинг сирт зичлиги 4,95 10-11 к/см2. 1) Конденсатор ичидаги майдоннинг кучланганлиги, 2) плас­тинкалар оралиги, 3) электроининг конденсаторнинг бир пластинкасидан то иккинчи пластинкасигача бўлган масофани ўтишидаги олган тезлиги, 4) койденсаторнинг энергияси, 5) конденсаториинг сиғими, 6) конденсатор пластинкаларининг ўзаро тортишиш кучи топилсин.
9.115. Ясси конденсатор пластинкаларининг юзи 100 см2 ва уларнинг оралиги 5 мм. Конденсаторни разрядлаганда 4,19 10-3 ж иссиқлик ажралиб чиққан бўлса, конден­сатор пластинкаларига қандай потенциаллар айирмаси берилганлиги аниқлансин.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish