Салат-барлар - махсус пештахта билан жиҳозланган, очиқ совутгич витринасига эга. Махсус идишларда тайёрланган ҳар хил салатлар: кўк салат, бодринг, редиска, помидор, тухум, картошка, сабзи, қизилча, укроп, пиёз, петрушка, карам, шунингдек, гўшт, балиқ, колбаса, пишлоқ ва бошқалар қўйилади. Алоҳида идишларда: ёғ, сирка, горчица, крем, қаймоқ, майонез, шакар, туз, гармдори берилади. Ўз диди ва иштаҳасига қараб ҳар бир хўранда тегишли маҳсулотлардан идишларига солиб олади. Бу барлар «швед столи» нинг бир кўринишидир. Ҳўл мева барлари - умумий овқатланиш корхоналарининг янги бир тури. Ижтимоий вазифаларни ҳал қилишга қаратилган, алкогол ичимликлар истеъмолини камайтириш назарда тутилган тадбир сифатида пайдо бўлди. Бу хилдаги барлар ўзига хос усулда биноларда жойлашган, оддийгина жиҳозланган: пештахталар қўйилган, витриналарда 15 хилгача шарбатли ичимликлар, сут коктейллари, электро кофейниклар, самоварлар мавжуд. Мижозлар шарбатлардан ташқари, чой, кофе идишлари, рестораннинг қандолат цехидан келтирилган қандолат маҳсулотларидан баҳраманд бўлишлари мумкин. Сут маҳсулотлари барлари - ўз маҳсулот ассортименти билан бошқалардан фарқланади. Сут ва сариёғ коктейлларидан ташқари барнинг кундалик таомномасида бутербродлар, пишлоқ, колбаса, бир неча хил сутли таомлар, қуймоқлар, қаймоқли, творогли сомсалар, ун қандолат маҳсулотлари, ширин таом ва ичимликлар бўлади. Овқат тайёрлашда мижозларнинг ўзлари қатнашадиган барлар кенг оммалашиб бормоқда. Сут маҳсулотлари барлари фирма сут маҳсулотлари магазинлари қошидаги йирик савдо марказларида барпо этилади. Уларнинг асосий мақсади мижозлар таомни татиб кўриши билан мазасига тушунади ва бар машҳур бўла боради.
Диско-барлар - кундуз кунлари кафе сифатида иш олиб боради, кечқурун эса бар хизматини ўтайди. Бу ерларда доимо дискотека уюштирилади. Диско-барлар алоҳида биноларда ёки меҳмонхоналарнинг ярим ертўлаларида фаолият кўрсатади. Диско-бар заллари замон талабига жавоб берадиган даражада бадиий безатилиши керак. Рақс майдони рангли паркет билан қопланиши, умумий кўринишга мос ёруғлик берилиши шарт. Диско-барларда слайдлар кўрсатиш учун катта экран ўрнатилади, қуввати кучли мусиқа аппарати, ёруғликни ҳар хил қилиб кўрсатиш учун асбоблар шунингдек телевизорлар, видеомагнитофонлар жойлаштирилади. Мусиқий дастурни диско-бар ходими бошқариб боради. Бу барларда оркестрлар, ашулачи, актёрлар иштирокида ёшларнинг дам олиш кечалари ўтказилади. Тавсия этиладиган маҳсулотлар ассортименти турличадир: одатда, енгил, совутилган, аралаш ичимликлар, газаклар, бутерброд, иссиқ таомлар бўлиши ҳам мумкин. Қандолат-ширинликлар ва музқаймоқнинг турли хиллари тавсия қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |