2 - МАВЗУ. ЖАМИЯТ ЯХЛИТ ТИЗИМ СИФАТИДА
РЕЖА:
Жамият ва ижтимоийлик тушунчаси.
Жамиятнинг белгилари
Жамиятнинг турлари.
Ҳозирги жамиятнинг турлича таьрифлари.
Жамият - кишилар ҳаётий фаолиятининг тарихий ривожланиш шакли бўлиб, ўз тузилиши жиҳатидан мураккаб тизимни ташкил қилади. Жамиятимиз Социал тизимининг муайян конкрет шакли сифатида, унинг функсионал ва ривожланиш қонуниятини, ҳар бир бўлакчаларнинг ўзига хос томонларини, ўзаро муносабатларини илмий жиҳатдан ўрганиб, тўғри бошқариш муҳим аҳамиятга эга.
Чунки, ўз вақтида кейинги оқибати ўйланмаган, олдиндан сосиологик асосда таҳлил қилинмаган ва олди олинмаган нуқсонлар жамият тараққиётида салбий асоратлар қолдиради.
Социология тарихида жамият – ўз ижтимоий эҳтиёжларини қондирувчи кишилар бирлиги сифатида тушунилган. Шу билан бирга, жамият айрим ижтимоий бирликгина эмас, балки ижтимоий муносабатлар мажмуаси ҳамдир.
Социология жамият тўғрисидаги таьлимот бўлиб, ижтимоий тизимлар ривожланиши ва функсионал қонунятлар, ҳаракатлантирувчи кучларни ўрганувчи фан ҳамдир. У турли ижтимоий ҳодисалар, жамият ва табиат ўртасидаги алоқадорликни, шунингдек, шахс, кишиларнинг ижтимоий хулқи, унинг элементлари ва ривожланиш қонуниятларини ўрганади.
Ҳозиргача жамият ҳаётини сосиологик жиҳатдан тадқиқ қилиш асосан, икки йўналишда ривожланиб келди. Биринчи йўналиш О.Контдан франсуз сосиологи э.Дюркгейм орқали ривожлантирилган америкалик сосиолог Т.Парсонсларнинг сосиологик таьлимотларини ўз ичига олади. Бу йўналишда ижтимоий тизим ўзгариши ташқи кучлар таьсири орқали тушунтирилиб, кўпроқ психологик омилларга эьтибор берилган.
Иккинчи йўналиш: марксистик сосиологик таьлимот бўлиб, унда ижтимоий тизим ички зиддиятлар асосида ички куч таьсири орқали тушунтирилиб, материалистик моҳиятга эга бўлган моддий муносабатларнинг белгиловчи ролига асосий эьтибор қаратилган.
Ҳар икки таьлимот ҳам жамият ҳаётида муҳим белгиларни ўзида мужассамлаштириб келди.
Сосиологик амалиёт функсионал ўзгаришларсиз, эволюсиясиз, революсия тушунчаси билан, функсионал муносабатлар таҳлилисиз ижтимоий тизимлар ривожланишини фақат зиддият ва конфликтлар орқали асослашга уринувчи бу таьлимот жамият ҳаётини бир томонлама ўрганишга олиб келганлигини давр кўрсатмоқда.
Буржуа Социологияси номи билан аталган ғарб сосиологик таьлимотида ҳам ўзига хос ижобий жиҳатлар билан бир қаторда, ижтимоий тизимлар ривожланишининг ички зиддиятли хусусиятларини ҳисобга олмаслик ҳам жамиятни бир томонлама тушунтиришни билдиради.
«Жамият ҳаётининг индустрлашуви обйектив равишда, қайси ижтимоий тизимлар бўлишидан қатьи назар, ижтимоий ийерархиянинг бир хил (ягона) типига олиб боради» - деган америка сосиологларининг фикри тарихий ривожланиш амалиётида тасдиқланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |