Ижобий муносабатлар таьсири: ҳамфикрлилик, кооперасия, кураш.
Салбий таьсирли муносабатлар: бефарклик, камситиш, конфликтлар, бегоналашув, кризис, тенгсизлик.
Ижтимоий муносабатлар системасида плюрализм (лот. кўплик) катта аҳамиятга эга. Плюрализм консепсиясига кўра, борлиқ асосини бир неча ёки жуда кўп бир-бири билан боғланмаган субстансиялар ташкил этади. Плюрализм немис философи Волф томонидан киритилган.
Субстансия (лот. моҳият) - нарса ва ҳодисаларнинг асосини ташкил этувчи омил. Субстансиянинг ҳам материалистик ҳам, идеалистик қарашлари бор.
Ижтимоий муносабатлар 2 турга бўлинади:
1. Моддий муносабатлар.
2. Мафкуравий (идеологик) муносабатлар.
Моддий муносабатлар - инсон ҳаётининг моддий тараққиётидаги муносабатлар: инсон яшаши, бор бўлиши учун, аввало у моддий эҳтиёжини таьминлаши керак. У озиқ-овқат, кийим, тураржой билан таьминланиши лозим. Ана шу эҳтиёжини қондириш учун у жамиятда бошқа инсонлар, гуруҳлар билан муносабатда бўлади. Шунингдек, оила ҳам, гуруҳлар ҳам, холи давлат ҳам ниҳоят бутун жамият ҳисобланади.
Мафкуравий (идеологик) муносабатлар - сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий ва диний муносабатлар. Унинг асосий ўзагини моддий муносабатлар ташкил этади. Демак, моддий муносабатлар базис, идеологик муносабатлар устқурма ҳисобланади.
Маданий муносабатлар ҳам мавжуд.
Ижтимоий муносабатлар ўртасидаги боғлиқлик:
1) инсонлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик;
2) турли ижтимоий гуруҳ, қатлам, тоифалр ўртасидаги ҳаётий боғлиқлик;
3) инсонларнинг ижтимоий-маиший соҳадаги ўзаро боғлиқлиги мавжуд.
Ижтимоий муносабатларда соҳаларга доир ижтимоий институт турлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1) иқтисодий институтлар;
2) сиёсий институтлар;
3) никоҳ, оила ва қон-қариндошлик;
4) тарбия институтлари;
5) маданият соҳаси институтлари.
Жамият тараққиётнинг маьлум босқичида пайдо бўлган,ўзининг ишлаб чиқариш муносабатларига асосланган,тили,ҳудуди, маданияти билан фарқланадиган,кишилар ўртасида бевосита ёки билвосита ижтимоий муносабатларга амал қиладиган уюшмадир.Жамият инсонлар ўртасида Социал алоқалар,ўзаро таьсир ва муносабат ташкил этишнинг универсал усулидир. Ушбу муносабатлар,ўзаро алоқалар «еҳтиёжлар», »мотивлар», «қадриятлар» асосида шаклланади.
М.Вебер фикрича,жамият- Социал ,яьни бошқа инсонларга йўналтирилган ҳаракатлар маҳсули бўлган инсонлар муносабатидир.Т.Парсонс фикрича эса,жамият қадриятлар ва меьёрлар орқали тузиладиган муносабатлар тизими.К.Маркс фикрича эса,жамият-инсонларнинг биргаликдаги фаолияти жараёнида пайдо бўлувчи муносабатлар мажмуасидир.Инглиз олими Г.Спенсер жамиятни тирик биологик организмга аналогия қилади.Унинг фикрича,ўхшашликлар қуйидагилардан иборат:
1)Жамият тирик биологик организм сингари ўз мавжудлиги жараёнида ўсади ва ривожланади;
2)биологик эволюсия жараёнида тирик организм структураси ривожлангани сингари жамият ҳам вақт мобайнида структуравий ўзгаришларга юз тутади;
3)биологик организм каби Социал организмда ҳар бир аьзо ўз функсиясини бажаради;
4)биологик организмнинг бирор аьзоси ўз функсиясини бажара олмаслиги бутун организмга таьсир қилганидек,жамиятнинг бирор бўғини фаолиятини олиб бормаса,бутун жамият кризисга учраши мумкин.
Баьзан давлат ва жамият тушунчалари бир маьнода ишлатилади.Лекин улар ўртасида муайян фарқлар мавжуд.Жамият давлатга нисбатан кенгроқ тушунча ҳисобланади.Давлат тараққиётнинг меҳнат тақсимоти даврида вужудга келган,жамият ҳаётини тартибга солиш мақсадида пайдо бўлган,маьлум кишилардан ташкил топган катта Социал гуруҳдир. К.Маркс фикрича, давлат-кўпчиликни озчиликка бўйсиндирувчи аппаратдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |