Умумий овқатланиш соҳаси субъектларининг таснифланиши1
№
|
Таснифий белгилари
|
Таснифланиши
|
1.
|
Мақомига кўра
|
-жисмоний шахс мақомига эга якка тартибда фаолият юритувчи субъектлар;
-ҳуқуқий шахс мақомига эга субъектлар (корхона ва ташкилотлар).
|
2.
|
Мулк шаклига кўра
|
-шахсий ёки хусусий мулкка асосланган корхоналар;
- жамоат мулкига асосланган корхоналар;
- давлат мулкига асосланган корхоналар;
- аралаш мулкка асосланган корхоналар;
-хорижий давлатлар ва фуқаролар мулкига асосланган корхоналар.
|
3.
|
Жойлашувига кўра
|
- шаҳарларда;
- қишлоқларда;
- меҳмонхоналар қошида;
- маҳалла марказларида;
- таълим муассасалари қошида, вагонларда;
- дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳларида;
- ишлаб чиқариш корхоналарида;
- турли хилдаги клубларда;
- бозорлар қошида;
- автотрасса бўйларида;
- аэропортларда;
- портларда;
- кемаларда;
- бошқа рухсат этилган жойларда.
|
4.
|
Хизмат шаклига кўра
|
- ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи швед столи усулида;
- официантлар хизматидан фойдаланувчи;
- аралаш;
- маҳсулотларни етказиб берувчи (уйга, дам олиш жойларига, иш жойларига);
- кўчма хизматни амалга оширувчи.
|
5.
|
Хизмат даражасига кўра
|
- люкс;
- олий;
- биринчи;
- иккинчи;
- учинчи даража.
|
6.
|
Ташкилий тузилишига кўра
|
- тизимли;
- мустақил.
|
7.
|
Ихтисослашувига кўра
|
- ихтисослашмаган;
- ихтисослашган (маҳсулотлар ассортименти бўйича, маълум миллатлар таомлари бўйича, миллий таомлар бўйича, истеъмолчилар гуруҳлари бўйича, хизматлар бўйича).
|
8.
|
Фаолият муддатига кўра
|
-доимий (йил давомида, бутун сутка давомида);
-мавсумий (йилнинг маълум мавсумларида, куннинг аниқ бир овқатланиш даврида).
|
9.
|
Ташкилий шаклига кўра
|
- ресторан;
- кафе;
- бар;
- ошхона;
- чойхона;
- базмгоҳ – тўйхона;
- тамаддихона ва бошқалар.
|
10.
|
Жойлашуви ва ҳаракатига кўра
|
- стационар (муқим бир жойда турувчи);
- ҳаракатдаги (автоошхона, вагон-ресторан, купе-буфет, авто-буфет ва бошқалар).
|
Умумий овқатланиш корхонаси - маълум турдаги корхона хизматларининг ўзига хос белгиларининг мавжудлиги, мижозларга кўрсатилган хизмат сифатининг даражаси ва шароити билан ифодаланади. Умумий овқатланиш корхоналарининг бешта тури мавжуд: ресторан, бар, кафе, ошхона, тамаддихона (яҳна овқатлар). Корхонанинг турини белгилашда қуйидагиларга эътибор берилади:
реализация қилинадиган маҳсулотлар ассортименти, уларни тайёрлашдаги турли-туманлик ва мураккаблик;
техник жиҳозланиш - моддий база, инженер-техник жиҳоз ва ускуналар билан таъминланиши, бино тизими, архитектура-режаланиши ва ҳ.к.;
хизмат қилиш усуллари;
ходимларнинг малакалари;
хизмат кўрсатиш сифати, бинонинг ички безаги, аҳлоқ-одоб, муомала, эстетика ва ҳ.к.
Ресторан ва барларга корхона тоифалари сифатида люкс, олий ва биринчи тоифали, деган номлар берилади. Кафе, ошхона, тамаддихоналар тоифаларга бўлинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |