8- мавзу. Туризм соҳасида овқатлантириш хизматлари



Download 0,89 Mb.
bet7/8
Sana23.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#150020
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-мавзу

Кафе (қаҳвахона) - истеъмолчилар овқатланиши ва дам олишини таъминлайди. Ресторан маҳсулотларига қараганда буларнинг ассортименти кам. Кафе фирма ва буюртма таомлар тайёрлаш, мижозларга етказиб беришдек вазифани бажаради. Буларнинг ассортименти чекланган ва таом тайёрлаши мураккаб эмас. Кафеда иссиқ чой, кофе, какао, муздай шарбатлар, минерал сувлар, қатиқ-сут, қандолат ва ширин таомлар мавжуд. Иккинчи таом сифатида тайёрланиши осон бўлган - қовурилган тухум, сосиска, сарделка, қуймоқлар, биринчисига шўрва берилиши мумкин. Алкоголсиз кафеда ичимликлар ассортиментидан вино-ароқ маҳсулотлари олиб ташланади, алкоголсиз ичимликлар ва қандолат маҳсулотлари сотиш кўпайтирилади. Бу кафеларда дискотека бор. Тўйлар, юбилейлар, оилавий тушликлар, янги таом ва маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилади.





Музқаймоқ кафеси - ҳордиқ чиқариш учун энг гавжум жой. Ҳамма оилалар ҳам ресторан ёки барга боравермайди, чунки у жойлар ёши жиҳатидан катта тоифадагиларга мўлжалланган, нарх-навоси ҳам юқори. Музқаймоқ кафелари эса ҳаммабоп, бутун оила аъзолари билан келиб музқаймоқ истеъмол қилиш ва дам олиш мумкин. Музқаймоқ тайёрлаш жараёни ҳам ўзига хос. Музқаймоқ кафеси учун унча катта майдон талаб қилинмайди. Музқаймоқ кафелари савдо залида: паст ҳароратли витринада музқаймоқ ассортименти намуналари қўйилади. Мебел бўлади, чой ва кофе қайнатадиган анжомлар ёрдамида мижозларга иссиқ чой, кофе тайёрланади. Бундан ташқари, музқаймоқ кафесида ҳар хил пишириқлар, қандолат маҳсулотларини ҳам ҳарид қилиш мумкин.
Кафетерийлар - йирик озиқ-овқат ёки ноозиқ-овқат магазинларида ташкил қилинади. Кафетерийларда иссиқ ичимликлар, сут-қатиқ маҳсулотлари, бутербродлар, қандолат маҳсулотлари ва бошқалар тайёрланиши ва сотилиши мумкин, тайёр унча қийин бўлмаган маҳсулотлар бўлади. Алкогол ичимликлар сотиш тақиқланади. Ҳисоб-китобни буфетчининг ўзи бажаради.
Ошхона - Умумий овқатланиш корхоналари орасида ошхоналар энг кенг тарқалган умумий овқатланиш жойи ҳисобланади. Асосий фаолияти - ўз маҳсулотидан аҳоли учун таомлар тайёрлаш, уларнинг мижозлар талабларини қондириш, нонушта, тушлик, кечки овқатлар ёки уларнинг бир қисми тайёрланади. Ошхоналар жойлашган жойига ва хизмат кўрсатиладиган мижозларига кўра умумий равишда фойдаланиладиган саноат корхоналари, муассасалар, қурилишлар, ўқув юртлари ва шу кабилар ҳузуридаги ошхоналарга бўлинади. Ишлаб чиқариш корхоналари, ўқув юртлари ва муассасалар ҳузуридаги ошхоналарда асосан ҳафта кунлари бўйича турли хил мажмуа тушликлар, нонушталар ва кечки овқатлар ташкил этилади. Ошхоналардан уйга ҳам овқат берилади, олдиндан буюртмалар қабул қилинади, шунингдек, овқат маҳсулотлари, чала тайёр маҳсулотлар сотилади. Уларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ва столларга мажмуа овқатларни олдиндан қўйиш усуллари қўлланилади. Ошхоналар бир-бирларидан фарқланади:
- маҳсулотлари ассортименти бўйича: умумий ва парҳез таомлар ошхоналари;
- хизмат кўрсатиладиган мижозлар: мактаб болалари, талабалар ва шунга ўхшашлар;
- манзили бўйича: ҳамма учун, ўқув ва корхона, муассаса ходимлари учун. Истеъмолчилар таркиби бўйича - ёшлар кафеси, болалар кафеси ва ҳ.к.
Тамаддихона- ассортименти чекланган бўлиб, совуқ ва иссиқ таомлар, ҳаммабоп ва тез тайёрланадиган таомлар: сосиска, сарделкалар, чучвара, қовурилган тухум таклиф килинади. Тамаддихоналарда хоҳлаган овқат танланади, кўп ҳолларда тик туриб тамадди қилинади. Таом танлангач, ҳисоб-китоб бирданига амалга оширилади. Бу иш автомат кассалар орқали ҳам бўлиши мумкин. Тамаддихоналарда спиртли ичимликлар сотиш тақиқланади.
Буфет-бу истеъмолчиларга чекланган турдаги қайноқ ва салқин ичимликлар, совуқ таомлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсуотлари шунингдек, осон тайёрланадиган иссиқ ва ширин таомлар билан тезкор хизмат кўрсатишга мўлжалланган корхонадир. Унда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ёки официантлар томонидан хизмат кўрсатиш мумкин. Ҳисоб-китоб буфетчи ёки савдо автомати орқали бажарилади. Буфетлар қуйидаги жойларда фаолият кўрсатади: меҳмонхоналарда, мактабларда, томоша масканларида, спорт майдонлари атрофида, вокзалларда, дарё, денгиз кемаларида, ишлаб чиқариш ва транспорт корхоналарида, курилиш ва бошқа муассасаларда. Одатда буфетлар маҳсулотларни ўзларига қарашли умумий овқатланиш корхоналаридан олади. Бундан ташқари оммавий ўйин-томоша жойларидаги буфетларда олий сифатли қандолатлар, конфетлар, мева ва маъданли сувлар, ҳўл мевалар бўлиши керак. Спиртли ичимликлар билан савдо қилиш мумкин эмас. Мактаб ва билим юртлари қошидаги буфетлар куни узайтирилган мактабларда қолувчи ўқувчилар ва мактаб ходимлари учун нонушта ва тушликлар беради. Умумтаълим мактабларида мактаб қурилиш лойиҳасида белгиланган тартибда буфетлар жойлаштирилади.

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish