7-Мавзу. Амир Темур ва Темурийлар даврида ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёт Режа



Download 90,24 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi90,24 Kb.
#45377
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Амир Темур ва Темурийлар даврида ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёт (1)

Моддий маданият Амир Темур ва унинг авлодлари ҳукм сурган тарихий даврни назардан ўтказар эканмиз, бунда ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётнинг юксак марралари сари кўтарилган Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бутун ёрқин манзараси кўз ўнгимизда намоён бўлади. Марказий Осиё халқлари цивилизацияси ва маданияти равнақининг юқори чўққиси ҳисобланган Темурийлар даври нафақат шу минтақа доирасида, балки умумжаҳон миқёсида ҳам ўзига хос юксак босқич бўлди. Унинг қудратли акс садоси асрлар оша миннатдор авлодлар дили ва тафаккурини ҳамон нурлантириб келмоқда. Она тарихимизнинг мана шу муҳим босқичида ҳалқ даҳоси, қудрати билан бетимсол моддий ва маънавий маданият намуналари, мислсиз асори атиқалару монументал меъморий обидалар бунёд этилди. Илм-фан юксалди. Бундай юксалиш Амир Темур ва унинг авлодларининг илм-фан, маърифат равнақига алоҳида рағбат, катта саъй-ҳаракат боғлаганликлари натижаси бўлди. Хусусан, Амир Темур сиймосига тўхталадиган бўлсак, унинг ўзи юксак маърифатпарвар ҳукмдор сифатида халқ ичидан чиққан қанчадан-қанча ноёб истеъдодлар, илму урфон ва дин аҳллари, меъмору ҳунармандларни парваришлаб ўстириш баробарида мамлакат ободонлиги, равнақи учун ҳам доимий ҳаракатда,изланишда бўлди. Унинг даврида Самарқанд ва юртнинг бошқа ҳудудларида қад ростлаган серҳашам саройлар, боғ-роғлар, масжиду мадрасалар, равоту карвонсаройлар, кўприклар, сув ҳавзалари ва бошқа иншоотлар Соҳибқирон салоҳияти ва фаолиятининг нечоғлик кўп қирралилигига далолатдир.
Амир Темур ва Темурийлар даврида бунёд этилган меъморий обидалар ва боғлар Самарқандда:
􀂾 Гўри Амир мақбараси
􀂾 Шоҳи Зинда ансамбли мажмуи
􀂾 Кўк сарой
􀂾 Бўстонсарой
􀂾 Бибихоним масжиди ва мадрасаси
􀂾 Улуғбек мадрасаси
􀂾 Улуғбек рассадхонаси
􀂾 Боғу Дилкушо
􀂾 Боғи Беҳишт
􀂾 Боғи Жаҳонаро
􀂾 Боғи Нав
􀂾 Боғи Давлатобод
􀂾 Боғи Шамол
􀂾 Боғи Зағон
􀂾 Боғи майдон в.б.
Ҳирот ва унинг атрофида:
􀂾 Бойсунқур Нигористони
􀂾 Гавҳаршодбегим мадрасаси
􀂾 Ихлосия мадрасаси
􀂾 Халосия хонақоси
􀂾 Шифоя шифохонаси
􀂾 Ҳусайн Бойқаро даврида қурилган 300 дан зиёд ноёб иншоотлар: масжиду мадрасалар, мақабараю шифохоналар, работу карвонсаройлар, сув ҳавзалари, кўприклар в.б.
􀂾 Тошкент Атрофида қурилган Зангиота мақбара мажмуи
􀂾 Туркистонда Аҳмад Яссавий мақбара мажмуи
􀂾 Шаҳрисабздаги
Оқсарой мажмуи
􀂾 Бухоро, Ғиждувонда
барпо этилган масжид, мадрасалар
􀂾 Тошкент яқинида
Шоҳруҳия шаҳри қурилиши
Хуросоннинг обод ўлка сифатида гуллаб-яшнаши ҳам Темурийлар даврига тўғри келади. Шоҳруҳ Мирзо ва унинг ворислари томонидан барпо этилган дан зиёд машҳур обидалар, жумладан, «Боғи Зоғон», «Боғи жаҳон» қалъа масканлари, «Гавҳаршодбегим» мадрасаси, Бойсунқур «Нигористони» (Бадиий академияси), ёхуд Ҳусайн Бойқаро даврида (1469-1506) унинг дўсти, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий раҳнамолигида Ҳирот ва унинг атрофида қурилган 300 дан зиёд ноёб бино ва иншоотлар: масжид, мадраса, мақбара, хонақоҳ, ҳаммому шифохоналар, саройлар, истироҳат боғлари, работу карвонсаройлар, сув ҳавзалари, кўприк, коризлар-булар ҳаммаси Темурийлар замонаси маданий юксалишининг ишончли тасдиғидир. Илм-фан равнақи Темурийлар маънавий маданияти тўғрисида гап борганда, даставвал, она юртимизда Уйғониши даврининг иккинчи босқичи бўлган бу олтин асрда илм-фаннинг нечоғлик равнақ топганлиги ҳамда унинг жаҳон илму урфони тараққиётига қўшган бебаҳо ҳиссаси ҳақида ҳар қанча ғурурлансак арзийди.

Download 90,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish