7-Мавзу. Амир Темур ва Темурийлар даврида ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёт Режа


Темурийлар даврида хаттотлик, тасвирий санъат ва мусиқа маданияти ривож топди



Download 90,24 Kb.
bet5/7
Sana21.02.2022
Hajmi90,24 Kb.
#45377
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Амир Темур ва Темурийлар даврида ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёт (1)

Темурийлар даврида хаттотлик, тасвирий санъат ва мусиқа маданияти ривож топди. Бу соҳада Мирали Табризий, Шайх Муҳаммад, Жунаид Наққош, Темурийлар даври хаттотлиги ва наққошлиги мактаби атоқли вакиллари: Султонали Машҳадий, Абдужамил Котиб, Дарвеш Муҳаммад Тоқий, Мирали Қилқалам, Султон Муҳаммад Нур ва бошқаларнинг ижоди беназирдир. Масалан, насталик хатининг мислсиз устози, «Қиблат ул-куттаб» (Котиблар пешвоси) унвони соҳиби Султонали Машҳадий А.Навоий ва Ҳ.Бойқаронинг кўплаб бебаҳо қўлёзмаларини китобот ҳолига келтиришда катта заҳмат чеккан. Бундан ташқари Низомий, Фаридидин Аттор, Хўжа Хофиз, Саъдий Шерозий, Ҳусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий сингари мумтоз адабиётимиз даҳоларининг кўплаб асарлари ҳам унинг бетиним саъй-ҳаракатлари билан кўчирилиб, авлодларга армуғон этилган.
Тасвирий санъатда Шамсиддин Муҳаммад ибн Абдулҳай, Шайх Туроний, Абдулла Ҳиравий, Устоз Гунг, Устоз Жаҳонгир номлари алоҳида кўзга ташланиб туради. Улар чизган ёрқин тасвирлар, портретлар, табиат манзаралари ёҳуд жанг тафсилотлари ўзининг табиийлиги, тиниқлиги ва оригиналлиги билан кишини ҳайратга солади. Амир Темур набираси (Шоҳруҳ Мирзо ўғли) Бойсунқур Мирзо ҳомийлигида бунёд топган ўзига хос бадиий академия ролини ўйнаган унинг Нигористонида ижод қилган кўплаб мўйқалам соҳиблари томонидан мукаммал тарзда ишланган сон-саноқсиз рангли тасвирлар, миниатюра намуналари, китоб безаклари, чунончи, ҳинд халқи эпоси «Калила ва Димна», Саъдийнинг «Гулистон», Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Низомийнинг «Хамса» ва бошқа асарларга ишланган тасвиру безаклар ҳанузга қадар ҳам ўз аҳамиятини сақлаб Келмоқда Мусаввирлик санъатининг тенги йўқ юлдузи Камолиддин Беҳзод (1455- 1537) ижоди ҳам Темурийлар даври санъатининг юқори чўққиси ҳисобланади. Унинг мўйқаламига оид ҳадсиз-ҳисобсиз рангин тасвирлар, чунончи, Яздийнинг «Зафарнома», Жомийнинг «Саломон ва Ибсол», Саъдийнинг «Бўстон» ва «Гулистон», Низомийнинг «Хамса» асарларига ишланган миниатюра намуналари ёҳуд Ҳиротдаги «Боғи Беҳишт», «Ов қилаётган Баҳром Гўр», «Туялар жанги» тасвирлари ва шунга ўхшаш рассомчилик асарлари бу туғма ижодкор истеъдодининг юксак маҳорати намуналаридир. Темурийлар даври маданий ҳаётида мусиқа санъати ҳам алоҳида ўрин тутган. Алишер Навоий «Мезонул-авзон» асарида халқ қўшиқчилигининг саккиз тури ривожланганлигини қайд этади. Булар - туюқ, чангчи, туркий, орзуворий, муҳаббатнома, мустаҳзод ва шу кабилар. Амир Темур даврида санъат ва мусиқа оламида машҳур бўлган сиймолардан бири Абдуқодир Гўянда (1334-1435) бўлиб, унинг ҳаётининг катта қисми Самарқандда кечган. Темурийлар даври мусиқа санъатида Ҳирот ижодий муҳитининг ўрни бениҳоя катта бўлган. Ҳирот мусиқашунослари ўз ижодларида Навоийнинг шеър ва ғазалларидан кенг ижодий фойдаланганлар. Бадиий адабиёт Амир Темур ва темурийлар даври маданий муҳитининг ёрқин саҳифасини туркий (эски ўзбек) адабиётининг равнақисиз тасаввур этиб бўлмайди. Негаки, сарчашмалари анча олис даврлардан бошланган бу адабиёт бу вақтга келиб янада сайқал топиб, унинг бадиий имкониятлари янги уфқлар кашф этиб, юксак ривожланишга эришди. Бунинг натижасида янги-янги номдор шоиру адиблар ижод майдонига кириб келиб, ўз бетакрор, умрбоқий асарлари билан бадиий тафаккур хазинасига салмоқли ҳисса қўшдилар. Ўзбек мумтоз адабиётининг тамал тошини қўйган Мавлано Лутфий (1366- 1465) дан бошлаб Ҳайдар Хоразмий (XIV аср охири, XV аср бошлари), унинг замондошлари Дурбек, Гадоий, Атоий, Саккокий сингари забардаст туркигўй шоирлар ижодининг равнақи туфайли мумтоз адабиётимиз янги марраларга кўтарилди ва унинг хилма-хил жанрларида бир-биридан гўзал, нафис ва бақувват бадиий асарлар яратилди. Лутфийнинг «Гул ва Наврўз», Хоразмийнинг «Маҳзунул асрор» («Сирлар хазинаси»), Дурбекнинг «Юсуф ва Зулайхо» асарлари ёҳуд Гадоий ва Атоийларнинг ишқ-муҳаббат, ҳаёт нашъу намосини, инсон шахси ва унинг юксак орзу-армонлари, интилишларини куйлаган оташнафас шеър-ғазаллари, қасидалари - булар мумтоз ўзбек адабиёти ривожининг муҳим ютуғидир. Мазкур асарларда ўзбек тилининг жарангдорлиги, унинг бадиий имкониятларининг бениҳоялиги, қолаверса, унинг ҳалқчиллиги, юксак эстетик қудрати ва таъсирчанлиги тўла куч билан ифодаланганлиги кўзга ташланиб туради. Ўзбек адабиётнинг янада юксак даражага кўтарилиб, кенг эътироф топишида улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий (1441-1501) ижоди алоҳида ўрин тутади. Негаки шеърият мулкининг султони Навоий ўзига қадар бўлган туркигўй шоирлар ижоди эришган ютуқларни ўзида мужассамлаштирибгина қолмай, балки айни замонда ўзининг серқирра ижоди билан бу адабиётнинг юксак камол топиши ва довруғини кўтарилишига мислсиз улуш қўшди.

Download 90,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish