7-Мавзу. Амир Темур ва Темурийлар даврида ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёт Режа



Download 90,24 Kb.
bet6/7
Sana21.02.2022
Hajmi90,24 Kb.
#45377
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Амир Темур ва Темурийлар даврида ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёт (1)

Алишер Навоийнинг ижод гулшани
Жами 51 минг мисрадан иборат 5 та гўзал достонни ўзида жам этган машҳур «Ҳамса» асари:
􀂾 «Ҳайратул Аброр»
􀂾 «Фарҳод ва Ширин»
􀂾 «Лайли ва Мажнун»
􀂾 «Саббаи Сайёр»
􀂾 «Саддий Искандарий»
􀂾 45 минг мисрадан иборат «Ҳазоинул-маоний» («Маънолар хазинаси») асари
􀂾 «Муҳокоматул луғатайн» («Икки тил муҳокомаси»)
􀂾 «Мажоисул ул-Нафоис» («Нафис мажлислар»)
􀂾 «Маҳбуб ул-қулуб» («Кўнгиллар маҳбуби»)
􀂾 «Меъзон ул-авзон» («Вазнлар ўлчови») в.б.
12 минг мисрани жам этган, Фоний тахаллусида битилган форсий тилдаги нафис бадиий асарлар:
􀂾 Муфрадат
􀂾 Ситтаи зарурия
􀂾 Фусуми арбая
Навоий «Хамса»сига кирган «Ҳайротул-аброр», «Фарход ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Саббаи сайёр», «Садди Искандарий» достонларининг ҳар бири ўзининг бебаҳо маънавий қудрати, бадиий юксаклиги, тил бойлигининг мукаммаллиги билан ажралиб туради. Энг муҳими, ўзбек тилида илк бор «Хамса» битишдек ғоятда машаққатли вазифани шараф билан адо этган Навоий даҳоси ҳар қанча таҳсинга сазовордир. Улуғ мутафаккир асарларини мутолаа қилар эканмиз, уларда акс этган, илгари сурилган чин инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ҳаётга ошуфталик, кенг маънодаги ишқ-муҳаббат ғоялари вужудимизни қамраб олади, ўзига мафтун этади. Бу ҳам Навоий ижодининг умрбоқийлигидан, умумбашарий қадриятлар руҳи билан чуқур суғорилганлигидан яққол далолатдир. Шу билан бирликда бу даврда форс-тожик адабиёти ҳам анъанавий тарзда ривожланишда давом этди. Бу адабиёт довруғини баланд кўтарган, юксак бадиий ижод намуналарини яратган Камол Хўжандий, Хофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Биноий, Ҳилолий ва Восифий сингари даҳо сўз санъаткорлари номини алоҳида тилга олиб ўтиш жоиздир. Уларнинг юксак бадиий тафаккур ила яратилган умрбоқий асарлари, мана, неча асрлардирки, тарих ва даврлар синовидан ўтиб, қанчалаб авлодлар онги, шуурини ёлқинлантириб келмоқда. Шундай қилиб, Амир Темур ва Темурийлар даври Ватанимиз халқларининг ҳаётий тақдирида, уларнинг ижтимоий тараққиётнинг юксак марраларига кўтарилиб бориши давомида ўчмас из қолдирган алоҳида бир тарихий босқич бўлди. Энг муҳими, бу давр Амир Темурдек буюк сиймони тарих майдонига чиқарди. Бу зоти шариф ва унинг авлодларининг мислсиз саъй-ҳаракатлари, бунёдкорлик фаолияти туфайли Мовароуннаҳр ва Хуросон ўлкалари улкан ўзгаришларга юз тутди. Мўғулларнинг бир ярим асрлик босқини ва зулм- асоратидан бутунлай халос бўлган она юртимиз қудратли салтанат даражасига кўтарилди. Айни чоғда у ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий жиҳатлардан юксалиб, жаҳонга довруғ таратди. Улуғ аждодларимиз томонидан яратилган моддий ва маънавий маданиятнинг юксак намуналари, дуру жавоҳирлари мана неча асрлардирки, жаҳон аҳлини ҳайратга солиб, миннатдор авлодлар ардоғида эъзозланиб келмоқда.

Download 90,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish