|
|
bet | 7/7 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 90,24 Kb. | | #45377 |
| Bog'liq Амир Темур ва Темурийлар даврида ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёт (1)
Синов саволлари
1. Амир Темур шахсини таърифлаб беринг.
2. Амир Темур қандай вазиятда сиёсий кураш майдонига кириб келди?
3. Амир Темурнинг буюк тарихий хизматлари нимада?
4. Амир Темур даврида шаклланган марказий давлат бошқаруви тизими қандай тамойилларга асосланган эди?
5. Амир Темурнинг хорижий элларга уюштирган ҳарбий юришлардан кўзлаган мақсадлари нималардан иборат бўлган?
6. Темурийлар даврида ҳукм сурган солиқ тизими ҳақида тушунча беринг.
7. Амир Темурни ҳарбий саркарда сифатида таърифлаб беринг.
8. Унинг юксак дипломатик маҳоратининг сир-асрори нимада?
9. Мирзо Улуғбек шахси тўғрисида нималар дея оласиз?
10. Мирзо Улуғбек амалга оширган ички давлат сиёсатининг муҳим жиҳатлари нимада?
11. Темурийлар сулоласи инқирозининг асосий сабабларини гапириб беринг.
12. Ҳусайн Бойқаро даврида Хуросон давлатининг иқтисодий ва маданий юксалишининг муҳим омилларини тушунтириб беринг.
13. Қандай омиллар Амир Темур ва темурийлар даври моддий ва маънавий маданиятининг равнақини таъминлаган?
14. Темурийлар даврида бунёд этилган моддий маданият намуналари қаторига нималарни киритиш мумкин?
15. Мовароуннаҳрда илм-фан равнақини таъминлаган омиллар тўғрисида сўзлаб беринг.
16. Улуғбек академиясининг ютуғи ва юксак шуҳратини асослаб беринг.
17. Темурийлар даврида тарихшунослик фани эришган муҳим ютуқлар тўғрисида маълумот беринг.
18. Темурийлар давридаги хаттотлик, тасвирий ва мусиқа санъати равнақи тўғрисида нималарни биласиз?
19. Алишер Навоий шахсини таърифлаб беринг.
20. Навоий ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси эканлигини исботлаб беринг.
Адабиётлар рўйхати:
1. Муртазаева Р.Х. ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Дарслик. – Т.: Янги аср авлоди, 2005 (лотин алифбосида).
2. Муртазаева Р.Х. ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Ўқув қўлланма.–Т.:Академия, 2010.
3. Эшов Б.Ж.Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи. Дарслик, -Т.: Янги аср авлоди, 2012.
4. Эшов Б., Одилов А.Ўзбекистон тарихи. I жилд. Энг қадимги даврдан IX аср ўрталаригача. Дарслик. – II жилд. Муаллифлар жамоаси. – Т.:Янги аср авлоди, 2015.
5. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т.:Шарқ, 1998,
6. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.:Маънавият, 2008.
7. Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи. – Т Чўлпон, 1994.
8. Муҳаммаджанов А. Темур ва темурийлар даври. – Т.:Фан, 1996.
9. Саъдуллаев А. Қадимги Ўрта Осиё тарихи. Ўқув қўлланма. – Т.: Университет, 2004.
10.“Халқ сўзи” газетаси – www info XS. Uz/
11.“Туркистон” газетаси – www turkiston sarkor. uz.
12.“Мозийдан садо” журнали – www moziy dostlink. Net
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|