7-Мавзу. Амир Темур ва Темурийлар даврида ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёт Режа


Давлатнинг сиёсий бошқарув тизими



Download 90,24 Kb.
bet2/7
Sana21.02.2022
Hajmi90,24 Kb.
#45377
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Амир Темур ва Темурийлар даврида ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёт (1)

Давлатнинг сиёсий бошқарув тизими
Даргоҳ
Ҳарбий вазир
Мулкчилик ва солиқ ишлари вазири
Молия вазири
Бош вазир
Холиса (аскарлар маоши ва озиқ-овқат таъминоти билан шуғулланувчи)
Сарой вазири
Жибачи
Хазиначи
Битикчи
Созанда
Чопарлар
Доричи
Табиблар
Муншилар
Баковул
Қушчи
Бош хожиб
Даргоҳ фаолиятини бошқариш, унинг вазирликлари, маҳаллий ҳокимият идоралари ва умуман салтанатда кечаётган жараёнлар билан боғлиқ ишлар олий девон зиммасида бўлган. Олий девонда ҳар куни 4 вазир, яъни ижроия идоралари номидан бош вазир, ҳарбий вазир, мулкчилик ва солиқ ишлари вазири, молия вазири ҳозир бўлиб, ўзига хос равишда ҳукмдорга ҳисоб бериб турган.
Мамлакатда диний ҳокимият тизими қуйидаги тарзда бошқарилган
􀂾 Шайхулислом
􀂾 Аълам
􀂾 Қозикалон
􀂾 Садри аъзам
􀂾 Муҳтасиб
􀂾 Қозийи аҳдос
􀂾 Қози аскар
􀂾 Мударрис
􀂾 Мутавалли
Амир Темурнинг маънавий ва маърифий қарашлари унинг ўз фарзандлари, набиралари, тахт ворисларига қолдирган ўгитлари “Темур тузуклари”да мужассамлашган. Бу бебаҳо тарихий асарда, ҳокимлар ва вазирларнинг вазифалари, ўз ишига муносабати, аҳоли турли қатлами – раиятнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, сипоҳларга мунсабат каби ҳаётий маънавий-ахлоқий қонун қоидалар ўз ифодасини топган.
“Темур тузуклари” ҳақида Биринчи Президентимиз И.Каримов қуйидаги фикрларни билдирганлар: Шахсан мен “Темур тузуклари”ни ҳар гал ўқир эканман, худдики ўзимга қандайдир руҳий куч-қувват топгандек бўламан. Ўз иш фаолиятимда бу китобга такрор-такрор мурожаат қилиб, ундаги ҳеч қачон эскирмайдиган, инсон маънавияти учун бугун ҳам озиқ бўладиган ҳикматли фикрларнинг қанчалик ҳаётий эканига кўп бор ишонч ҳосил қилганман. Масалан, “Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, табиркор, хушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхшироқдир”, деган сўзлар бугунги кунда ҳам маънавий жиҳатдан нақадар долзарб аҳамиятга эга экани барчамига аён.
Ҳерман Вамбери “Темур тузуклари”га шундай изоҳ беради: тузук сўзининг асли эски туркчадаги тутсуқ (арабча низом) маъносидадир: бу сўзга арабча кўплик қўшимчасини қўшиб, “тузукот” ясалган. Олим яна бир изоҳида “Темур тузуклари”нинг асл чиғатойча нусхаси Яман волийси Жаъфарнинг китобхонасида сақланишини айтади1.
“Темур тузуклари” ҳақида Оврўпа олимларининг қуйидаги фиклари ҳам катта аҳамиятга эга. Немис олими Ф.Шлоссер ўзининг “Жаҳон тарихи” (III том) асарида: “Бахтиёр жангчи, жаҳонгир, узоқ Шарқда қонуншунос бўлищ билан бирга ўзида, Осиёда кам учрайдиган тактик ва стратегик билимларни ифодалади”, - деб ёзса, атоқли немис ва тарихшуноси М.Вебер: “Темур ўз душманларига нисбатан жуда бераҳм, лекин саркардалик, давлатни бошқариш ва қонунчилик соҳасида буюк таланга эга эди”,- деб таърифлайди. Шунингдек, “Тузуки Темур” – “Темур тузуклари”да ҳам Темурнинг жамиятга, ижтимоий-сиёсий ҳаётга қараши, билашган қудратли феодал давлатнинг сиёсий ва ахлоқий қоидалари ҳақида гап боради.
“Темур тузуклари”ни инглизчадан француз тилига таржима қилиб, 1787 йилда нашр этган француз олими Лянглэ Темур ҳақида шундай ёзади: “Темур хон (Темур) сиёсий ва ҳарбий тактика ҳақида рисола ёзган ва ўз авлодларига жуда доно тизим қолдирган. Биз буни тасаввур ҳам қилмаган эдик ва унинг урушларини босқинчилик ва талон-тарож қилиш деб баҳолаб келган эдик. Деярли енгиб бўлмайдиган икки тўсиқ – биздаги таассуб ҳамда тарихий ноҳақлик Темурни билишимизга ва тўғри баҳолашимизга халақит бериб келди”.
Қуйидаги тузукларда Амир Темурнинг кечиримли хислатлари намоён бўлган. Буни бошқалардан ҳам талаб қилган. Кечиримли бўлиш инсон учун энг яхши фазилат саналади:
“Менга ёмонлик қилиб, бошим узра шамшир кўтариб, ишимга кўп зиён етказганларни ҳам, илтижо билан тавба-тазарру қилиб келгач, ҳурматлаб ёмон қилмишларини хотирамдан ўчирдим. Мартабаларини оширдим. Улар билан муомалад шундай йўл тутдимки, агар хотираларида менга нисбатан шубҳаю қўрқув бўлса, унунт бўларди”.
“Менга ҳасад қилиб, ўлдиришга қасд қилган кишиларга шунчалик совға-инъомлар бериб, муруввату эҳсон кўрсатдимки, бу яхшиликларни кўриб, хижолат терига ғарқ бўлдилар. Ҳамиша менинг розилигимни олиб иш тутган дўстларим олдимга паноҳ тилаб келганларида, уларни ўзимнинг тахту давлатимга шерик қилиб, ҳеч қачон улардан мол-мулк ва тирикчилик ашёларини аямадим”.
“Темур тузуклари”да давлат ишларини ҳар доим ислом ва шариат ҳукмлари асосида олиб борилганлиги бир неча бор таъкидланади.
“Салтанатим мартабасини, - деб таъкидлайди Амир Темур, - қонун-қоидалар асосида шундай сақладимки, салтанатим ишларига аралашиб зиён етказишга ҳеч бир кимсанинг қурби етмасди”, ёки “Ҳар ерда ва ҳар вақт Ислом динини қувватладим. Яна бир тажрибамда кўриб билдимки, давлат агар дину ойин асосида қурилмас экан, тўра-тузукка боғланмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва тартиби йўқолади. Бундай салтанат яланғоч одамга ўхшарким, уни кўрган ҳар кимса, назарини олиб қочади. Ёхуд касу нокас тап тортмай кириб чиқадиган томсиз, эшиксиз тўсиғи йўқ уйга ўхшайди. Шунинг учун ҳам мен ўз салтанатим биносини дини Ислом, тўра ва тузук асосида мустаҳкамладим. Адолат ва инсоф билан Тангрининг яратган бандаларини ўзимдан рози қилдим”.
Амир Темурнинг дўстлик ҳақидаги панду-насиҳатлари биз учун насиҳатдир.
“Содиқ ва вафодор дўст улким, ўз дўстидан ранжимайди, дўстининг душманини ўз душмани деб билади. Агар керак бўлса, дўсти учун жонини ҳам аямайди”.
“Темур тузуклари”да инсоннинг Ватанга, эл-юртига бўлган муҳаббати ҳақидаги фиклари ўз аксини топган.
“Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир. Заифларни қўринг, йўқсилларни бойлар зулмига ташламанг. Адолат ва озодлик дастурингиз, раҳбарингиз бўлсин”. Соҳибқирон Амир Темурнинг давлат бошқарувига хос энг муҳим хусусиятларидан бири унда адолат меъзонига алоҳида аҳамият берилганлигидир. У ҳар доим «Куч - адолатда» деб таъкидлар ва унга амал қиларди. Унинг давлат бошқаруви тизими масалаларига бағишланган машҳур тузукларида ҳам ҳар бир ишда адолат меъзонига амал қилишлик, ноҳақлик, адолатсизликка нисбатан мурасасизлик ғояси чуқур ифодаланганлиги бежиз эмасдир. Зеро, хоҳ молия-солиқ тизимида, хоҳ савдо-тижорат соҳасида ёҳуд мулкий масалаларда бўлсин, ҳамма нарсада адолат кўзи билан, қонунчилик қоидалари, талабларига асосланиб иш юритиш Амир Темурнинг қатъият ва изчиллик билан ўтказган давлатчилик сиёсатининг асосий меъзони бўлган. Ўз амали, мансабини суистеъмол қилишлик, порахўрлик, маиший бузуқлик кабилар оғир жиноятлар саналиб, уларни содир этувчилар қаттиқ жазоланган. Амир Темур тузукларига асос қилиб олинган давлатчилик сиёсатининг муҳим жиҳати яна шундан иборатки, унинг даврида ҳар бир соҳага кадрлар танлаш, лавозимларга тайинлашда уларнинг иқтидору қобилиятига, билиму истеъдодига, насл-насабига алоҳида эътибор берилган. Давлатга садоқат билан хизмат қилган ходимлар доимо рағбатлантирилиб, мартабалари ошириб борилган.
Гарчанд Амир Темур қудратли салтанат барпо этиб, унинг ҳудудларини шарқу ғарбга, шимолу жанубга кенгайтириб, иқтисодий, маданий ва маънавий жиҳатлардан юксалтириб довруғини оламга машҳур қилган бўлса-да, бироқ унинг вафотидан кейин мамлакат таназзулликка учраб борди. Бунинг асосий боиси аввало шундаки, Амир Темур тасарруфига кирган эллар ва юртлар шу қадар хилма-хил, узоқ масофаларга чўзилган бўлиб, уларни ягона бир марказдан туриб узоқ вақт бошқариш мураккаб эди. Бунинг устига улардаги мавжуд турли-туман муҳолифатчи кучлар эртами-кеч ўз ҳудудий мустақиллиги учун ҳаракат этишлари табиий эди. Соҳибқирон салтанатини заифлаштириш ва парчаланишга олиб келган муҳим сабаблардан яна бири - кўп сонли темурий шаҳзодалар ўртасида тож-тахт талашиб бошланиб кетган ва бир неча йилларга чўзилган ўзаро бесамар урушу низолардир. Чунки, Амир Темур вафотидан сўнг унинг кўп сонли ворислари унинг доно васиятлари, ўгитларига қулоқ осмай, марказий ҳокимиятни эгаллаш йўлида жангу-жадалга киришадилар. Амир Темур Хитой юришига отланган бир пайтда Ўтрорда 1405 йил 18 февралда касалланиб вафот этган пайтда унинг 4 ўғлидан 2 таси (Мироншоҳ ва Шоҳруҳ Мирзолар) ва 19 та невара, 15 чевара, шунингдек, қизлари - Оға бегим, Султон Бахт бегим ва Оға бегимнинг ўғли Султон Ҳусайн Мирзолар қолган эди. Амир Темур васиятига кўра унинг ўрнини Қобул, Қандаҳар ва Шимолий Ҳинд ерларини бошқариб турган набираси Пирмуҳаммад (Жаҳонгир Мирзо ўғли) эгаллаши керак эди. Бироқ шаҳзода Ҳалил Султон (Мироншоҳ ўғли)нинг ўзбошимчалик билан Самарқандни эгаллаб, ўзини ҳукмдор деб эълон қилиши, табиийки, бошқа шаҳзодаларнинг ҳам қўзғалишига, салтанатнинг дарз кетишига олиб келди. Бунинг оқибатида тез орада ғарбий ҳудудларнинг анча қисми мустақил бўлиб ажралиб кетди. Озарбайжон томонда туркманларнинг Оқ қуюнли ва Қора қуюнли сулолаларининг Темур салтанатига бўйсунмаслик ва унга қарши қаршилик ҳаракати кучайди. Амир Худайдод ва Шайх Нуриддинлар эса Мовароуннаҳрнинг турли ҳудудларида бош кўтардилар. Фақат қатъиятли, шижоатли Шоҳруҳ Мирзо бу қонли низолар, урушларга барҳам бериб, Хуросон ва Мовароуннаҳрда ҳокимият жиловини қўлга киритади. У 1409 йилда Мовароуннаҳрдаги вазиятни ўз фойдасига ҳал этиб, уни катта ўғли Улуғбекка топширади. Ўзи эса Хуросон ҳукмдори бўлиб қолади (1407-1447). Мирзо Улуғбекнинг асл исми Муҳаммад Тарағай бўлиб, у 1394 йилда Султонияда таваллуд топган. Бобоси Амир Темур унга катта меҳр билан қараб ёшлигидан ўз тарбиясига олган. Улкан туғма истеъдод, ақл-заковат соҳиби бўлган Улуғбек (Соҳибқирон хонадонида уни шундай ном билан эркалашган) давлат бошқарувини пухта эгаллашдан ташқари диний ва дунёвий билимларни ҳам етук даражада ўзлаштирган. У Мовароуннаҳр тахтини эгаллаганида энди 15 ёшга тўлган эди. Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги (1409-1449) темурийлар салтанатининг анъанавий ривожи ва муҳим ижтимоий ўзгаришлар йўлидан илгарилаб беришида алоҳида даврни ташкил этади. Негаки, бунда донишманд ҳукмдорнинг катта саъй - ҳаракатлари, тўғри йўналтирилган сиёсати туфайли мамлакат дахлсизлиги, тинчлиги ва осойишталиги нисбатан таъминланди. Бу эса унинг иқтисодий, маданий ва маънавий равнақига сезиларли ижобий таъсир кўрсатди.
Ўша давр тарихчиларининг якдил фикрича, Улуғбек бобоси давридаги бошқарув тизимини, барча тартиб-қоидаларни тўла сақлашга ҳаракат қилган. Солиқ ва молия сиёсатида ҳам бунга амал қилган. Тўғри, Улуғбек Амир Темур сингари жангу жадалларга қизиқмади. Бу соҳага унинг ортиқча рағбати ҳам бўлмаган. Фақат зарурият тақоза қилгандагина у ҳарбий юришларга отланган. Масалан, 1414 йилда Фарғона ҳукмдори шаҳзода Аҳмад итоатдан бош тортишга уринган пайтда у катта қўшин тортган ва бу юриши билан нафақат Аҳмадни итоатга келтириб қолмай, айни чоғда шарқий Туркистон ерларини ҳам ўз давлати таркибига қўшиб олишга муваффақ бўлган. 1425 йилга келиб Улуғбек Мирзо Иссиқкўл тарафга юриш қилиб, у ердаги исён кўтарган маҳаллий мухолифатчи кучларни бартараф этиб, мамлакатнинг шарқий чегараларини анча мустаҳкамлашга эришади. Бироқ ҳукмдорнинг 1427 йилда Сирдарёнинг қуйи оқимидаги Сиғноқ ва унинг атрофида ҳудудий даъволар билан бош кўтарган Дашти Қипчоқ аслзодаларидан саналган Бароқхонга қарши юриши унинг учун кутилмаганда муваффақиятсиз якун топди. Бу мағлубият Улуғбекни ҳокимиятдан маҳрум бўлишига ҳам олиб келаёзганди. Отаси Шоҳрухнинг катта қўшин билан етиб келишигина уни яна ўз ҳукмронлигини қайта тиклашига имкон берди. Шундан сўнг Улуғбек Мирзо уруш ҳаракатларидан кўра кўпроқ ўз фаолиятини мамлакат ишлари, унинг ички сиёсати масалалари билан шуғулланишга қаратади. Шу боисдан ҳам эндиликда унинг фаолиятида мамлакат ободончилиги, юрт тинчлиги, фаровонлиги, илм-фан равнақига оид масалалар асосий ўрин эгаллайди. Мамлакатда савдо-сотиқ, ҳунармандчилик ва зироатчилик аввалгидек ривожланишда давом этади. Кўплаб сунъий суғориш иншоотлари барпо этилади.
Мамлакат Буюк ипак йўли орқали ҳалқаро карвон савдосида фаол иштирок этади. Самарқанд, Бухоро, Шахрисабз, Шош ва бошқа шаҳарларда кўплаб ҳашаматли мадрасалар, масжиду мақбаралар, карвонсаройлар қад ростлайди. Унинг бевосита раҳнамолигида қурилган тенгги йўқ меъморий иншоот - расадхона ўша давр илм-фани ва техникасининг энг сўнгги ютуқларини ўзида мужассам этган эди. Улуғбекнинг 1428 йилда ўтказган пул ислоҳоти ҳам мамлакатда савдо-сотиқ ва пул муомаласини, молия сиёсатини йўлга қўйишда муҳим воқеа бўлган. Улуғбек муомалага чиқарган янги вазндаги танга пуллар ўз қадри, қиммати билан иқтисодий ҳаётни жонлантириш, савдо-сотиқни ривожлантиришда алоҳида роль ўйнади. Унинг даврида ҳам юқори табақа вакилларига, ҳарбий саркардалар, олий руҳонийларга аввалгидек алоҳида имтиёзлар бериш тартиби ҳукм сурди. Бундан ташқари давлатнинг катта маънавий таянчи ҳисобланган диний муассасалар ихтиёрида ҳам улкан миқёсдаги вақф ерлари тўпланган эди. Темурийлар даврида аҳоли тўлайдиган турли-туман солиқлар орасида хирож (ер солиғи) алоҳида ажралиб турарди. Деҳқонлар етиштирган ҳосилнинг камида учдан бир қисми хирож солиғига тўланган. Бундан ташқари ушр (даромаднинг ўндан бир қисми), тамға (савдо-сотиқ, ҳунарманд аҳлидан олинадиган солиқ), закот, тутун солиғи, боғ солиғи, улоқ (давлат хизматидагилар учун), доруғона (ҳарбий қўриқчилар учун), миробона (сув етказиб берувчилар учун), ясоқ (чорва моллари учун), бегор (давлат ҳисобига ишлаб бериш: сарой қурилиши, ариқ, каналлар қазиш учун) ва бошқа солиқ ва мажбуриятлар жорий этилганди. Улуғбек ўз давлат сиёсатида қанчалик оқил ва изчил сиёсат юритишга, илм-фан аҳлига, дин пешволарига ҳомийлик қилиш, савдо-тижорат ва ҳунарманд аҳлига рағбат кўрсатишга ҳаракат қилмасин, унга қарши мухолифатчи кучлар ҳам анчагина бор эди. Улуғбек катта ер эгаларининг оддий фуқароларга нисбатан суиистеъмолчиликларини чеклаш тадбирларини кўрганда, улар «тахтдаги олим»га қарши чиқдилар. Руҳонийлар орасидаги жаҳолатпараст унсурлар Улуғбекни ислом динига зарар келтирувчи «бетавфиқ ҳукмдор» деб ташвиқот юритдилар. Шу тариқа, жаҳолатпарастлар илмга, ўз манфаатини халқ манфаатидан устун қўйючилар тараққиётга қарши чиқдилар. Улуғбек мамлакатдаги турли ижтимоий-сиёсий гуруҳлар ўртасидаги ички зиддиятларни, мутаассиб, реакцион кучлар мухолифатчилигини охиригача бартараф эта олмади. Бу эса XV асрнинг 40-йиллари охирларига келиб Мовароуннаҳр давлатини беқарорлик ва чуқур ижтимоий ларзаларга дучор этди. Мамлакат қўшинининг жанговор ҳолатда бўлмаганлиги ва турли жойларга сочилганлиги эса Дашти Қипчоқ кўчманчиларининг бу ерларга тез-тез бостириб келиб, юртни талаши учун кенг йўл очиб берганди.
Хусусан, 1447 йилда Шоҳруҳ Мирзо вафоти муносабати билан Улуғбекнинг ота тахтига даъвогарлик қилиб Хуросонга юриши, жияни Алоудовла ва бошқа меросхўрлар билан ҳокимият талашиши, унинг йўқлигида Абулхайрхон бошлиқ Дашти Қипчоқликларнинг Мовороуннаҳр ерларини ғорат қилиши ва ниҳоят, қора кучлар иғвоси туфайли ўз ўғли Абдуллатиф билан бошланган низонинг катта жангга айланиб, унда Улуғбекнинг мағлуб бўлиши - булар нафақат унинг фожиали ўлими билан якун топиб қолмай, айни пайтда Темурийлар сулоласи инқирозини янада чуқурлаштиришга олиб келди. Улуғбек академияси тарқалиб кетди, кутубхонадаги китоблар ёндирилди, олимлар боши оққан томонга кетишга мажбур бўлди. Улуғбек ўлимидан сўнг тез орада оқпадар Абдуллатифнинг ўлдирилиши, ундан кейин Самарқанд ҳокимияти тепасига келган Абусаид Мирзо (1451-1468)нинг давлатни бошқариш ўрнига асосий вақтини Эрон ва Хуросон ҳудудларида ҳарбий юришлар билан ўтказиши, вафотидан сўнг Мовароуннаҳрда ҳукмронлик қилган авлодлари - Султон Аҳмад (1468-1493), Султон Маҳмуд (1493-1494) ва Султон Али Мирзо (1494-1501) даврида юртнинг янада ички зиддиятлару таназзулликка юз тутиши пировард оқибатда Темурийлар ҳукмронлигининг барҳам топишига олиб келди. XV асрнинг 90-йиллари бошларида Фарғона мулкида Умаршайх Мирзо вафотидан сўнг ҳокимият жиловини қўлган олган унинг ўғли навқирон ва шижоатли Бобур Мирзо (1482-1530)нинг Темурийлар салтанатини тиклаш ва сақлаб қолиш йўлида Муҳаммад Шайбонийхонга қарши олиб борган бир неча йиллик жангу жадал ҳаракатлари ҳам натижасиз тугади. Буюк орзулари саробга айланган, вужудини умидсизлик қоплаган Бобур Мирзонинг шундан сўнг Афғон ва Ҳинд ерлари сари бош олиб кетишга мажбур бўлганлиги боиси ҳам мана шундандир. Хуросонда XV асрнинг иккинчи ярмида Абусаид Мирзо ўлимидан сўнг (1469) ҳокимиятга келган Ҳусайн Бойқаро (1438-1506) даврида бу ўлканинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида кўплаб муҳим ўзгаришлару силжишлар юз берди. Бунинг боиси шундаки, Темурий шаҳзодалар ичида жаъсур ва тадбиркор, салоҳиятли ва маърифатли ҳукмдор бўлган Ҳусайн Бойқаро ўзининг салкам 40 йиллик ҳукмронлиги даврида Хуросонда катта хайрли ишларни амалга ошириш, салтанат қудратини кўтаришга муваффақ бўлди.
Бу улуғвор ишлар ва саъй-ҳаракатларда унинг мактабдош дўсти, буюк донишманд сиймо, ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси Алишер Навоий ҳазратлари (1441-1501)нинг роли беқиёсдир. Улуғ Навоийнинг Бойқаро саройида биринчи вазир сифатида катта мавқе ва нуфузга эга бўлиши, албатта, кўплаб муҳим давлат масалаларини оқилона, раият фойдасига ҳал этишда қўл келган. Айниқса пойтахт Ҳирот ва унинг теварак-атрофларида қанчалаб ободончилик ишларини рўёбга чиқаришда, кўплаб салобатли меъморчилик обидалари, халқ хўжалик иншоотларини барпо этишда бу икки улуғ зотнинг баҳамжиҳат саъй-ҳаракатлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган. Тарихчи Хондамирнинг маълумотича, Ҳусайн Бойқаро даврида бунёд этилган йирик иншоотларнинг сони 40 дан ортади. Ҳиротда бунёд этилган ўнлаб кўркам масжиду мадрасалар (шу жумладан 403 гумбази, 130 та равоқи ва 44 та устуни бўлган улкан жомеъ масжиди), шифохонаю ҳаммомлар, илм масканлари, сув иншоотлари - булар Хуросон давлатида кечган катта бунёдкорлик ишларидан яққол нишонадир. Чошмағул мавзесида А.Навоий ташаббуси билан Туруқбанд сув омборининг қурилиши Машҳад ва унинг атрофларини об-ҳаёт билан таъминлашда беназир аҳамиятга эга бўлган. Бироқ неажиб ҳолки, Ҳусайн Бойқаро У Темурийлар авлодига мансуб Султон Абу Саид Мирзонинг набираси, Умаршайх Мирзонинг ўғли. Бобур она томондан Мўғулистон хонларидан бўлган Юнусхоннинг набираси, Қутлуғ Нигорхонимнинг фарзанди. даврида Хуросонда ҳам ички зиддиятларнинг кучайиб бориши, бек- амалдорларнинг фитна-фасоди, сотқинлигининг авж олиши, ёш шаҳзодалар ўртасида низоларнинг келиб чиқиши, газак олиб бориши давомида XV аср охирларига келиб инқироз сари юз тутиб борди. Айниқса Ҳусайн Бойқаронинг севимли набираси шаҳзода Мўмин Мирзонинг фожиали ўлимидан кейин подшо билан унинг ўғиллари ўртасидаги низолар тўхтовсиз кучайиб бордики, уни бартараф этишнинг сира иложи кўринмай борди. Ҳатто бу ишга қўл уриб, ота-болалар ўртасидаги душманликка нуқта қўйиш, уларни муросага келтириб, салтанат бирлиги, тинчлиги ва осойишталигини қарор топтиришга уринган Алишер Навоийдек буюк зотнинг саъй-ҳаракатлари ҳам беҳуда кетди. Бу эса Мовароуннаҳр ҳудудларини эгаллаб, Хуросон сарҳадларига кўз тикиб турган Муҳаммад Шайбонийхон беклари ва амирлари учун қўл келди.
XVI аср бошларига келиб, яъни Ҳусайн Бойқаро вафотидан сўнг (1506) Хуросон ерлари томон юриш бошлаган Шайбонийхон қўшини Бадиузамон ва Музаффар Мирзо қўшинларини бирин-кетин енгиб, тез орада бутун Хуросон ўлкасини ўз қўл остига киритиб олади. Худди шу ўринда тарихий асосга қурилган бир ибратли жонли лавҳани муҳтарам талабаларимиз эътиборига ҳавола этмоқчимиз: Бу 1497 йилда содир бўлган эди. Мўмин Мирзо занжирбанд ҳолда Хиротнинг Ихтиёриддин қалъасида махбусликда эди. У Қуръони Каримнинг «Ёсин» сурасини қироат қиларди. Бобоси Ҳусайн Бойқаронинг ўз набираси Мқмин Мирзони бўғиб ўлдириш тўғрисида муҳри босилган фармонни (уни шоҳнинг сармастлигидан фойдаланиб Ҳадичабегим бошлиқ фитначилар қўлга киритган эдилар) кўтариб хонага жаллод ярим тунда кириб келади. Мўмин Мирзо бобоси фармонини ўзи ўқиб кўришини, муҳрини ўзи аниқлашини амирона талаб қилади. Жаллодлар розилик беришади. Шаҳзода «Бобом муҳри чекилган бул фармон мен учун табаррукдир» дея фармонни аввал кўзига суртади, ўпади ва кейин эса ўқийди. Фармонда, жумладан, шундай мудҳиш сатрлар бор эди: «Нишон етиши ила пайсалга солмай Муҳаммад Мўмин Мирзони камон ипига тортиб, йўқлик чиллахонасига жўнатилсин». Мўмин Мирзо ўзини дадил, мардона тутиб, жаллодларга бундай дейди: «ишингиз битгач, бобомнинг бул фармонини ўша камон ипининг бир қаричи ила боғлаб ўзларига қайтариб беринг. Бул менинг сўнгги васиятимдир. Уларга айтингки, ўз авлоди ила муросага келолмай, жаллод хизматига муҳтож подшоҳ салтанати узоқ чўзилмайди. Бобо, эҳтиёт бўлинг! Ал-қасосу минал ҳақ!». Шу сўзларни айтиш асносида у ердан кишан занжирини олиб боши узра айлантиради, икки жаллодни яралайди, бироқ кучлар нисбати тенг эмасди. Қолган икки жаллод уни йиқитиб, фармонда айтилган камон ипи билан бўғиб ўлдирадилар. Зотан, 1506 йилда Ҳусайн Байқаронинг хушидан кетиши, ўлди деб кўмилиши, қабрда хушига келиши, чиқишга кўриниши, аммо чиқа олмаганлиги – булар аслида «Ал-қасосу минал-ҳақ» инъикосидир. Шу тариқа, қарийб бир ярим аср давом этган, ўз даврида Ватанимиз номини шону шуҳратга буркаган, уни ижтимоий тараққиётнинг юксак марраларига олиб чиққан, улуғ аждодларимиз тарихида ўчмас из қолдирган Темурийлар салтанати ҳукмронлиги тарих тақозаси билан ҳалокатга маҳкум бўлди. Бироқ бу мураккаб, зиддиятли тарихий жараён кейинчалик янги-янги авлодлар учун жуда кўплаб ҳаётий масалаларнинг мағзини чақиш, истиқлолни тиклаш йўлида битмас - туганмас сабоқ ва ўрганиш манбаи бўлиб хизмат қилди.

Download 90,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish