ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ МАҲАЛЛА-ҲУҚУҚТАРТИБОТ МАСКАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЖАМОАТЧИЛИК ЭТИБОРИДА .
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, юртимизда ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ислохотлардан фуқароларни ва жамиятни террорчилик, қўпорувчилик хуружидан барча шаклдаги экстрамизм, уюшган жиноятчилик каби жиноятчилик кўринишларидан ишончли ҳимоя қилишни таъминлайдиган тизимини шакллантириш ички ишлар органларини шахс ҳуқуқлар ва эркинликларини, жамоат тартиби ва фуқаролар ҳавфсизлигини ҳимоя қилишнинг ишончли гаровига айлантиришни асосий мақсад қилиб қўйди.
Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ахоли турар жойларида жамоат тартибини сақлаш ва ҳавфсизлигини таминлаш ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ахолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган комплекс тадбирларни узликсиз амалга ошириш имкониятига эга бўлган халқимиз ҳаёт тарзи манавиятини қадрятлари ва менталитетига тўлиқ мос келадиган бутунлай янги тизимни шакллантиришга асос солинди. Бу янги тизим — ички ишлар органларининг энг қуйи бўғини бўлган ички ишлар органлари ҳуқуқ-тафлибот масканидир.
« Ички ишлар органлари ҳуқуқ тартибот масканлари » -бу шаҳар туман ички ишлар бошқарма (бўлимлари)нинг белгиланган мамурий ҳудудларда жамоат тафиибини сақлаш ва фуқаролар ҳафвсизлигини таминлаш ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши кураш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида ички ишлар органлари тармоқ хизматларининг ҳамда улар билан давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини таминлаш мақсадида ташкил этилган, узликсиз фаолият кўрсатувчи асосий қуйи бўғин ҳисобланади.
Ички ишлар органларининг ҳуқуқ-тартибот масканининг кеча — кундуз хизмат кўрсатиши фуқароламинг уларга сутканинг исталган вақтида ўз дарди ташвиши билан мурожат қилишларига имконини беради.
Ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни мувоффақиятли бажариш профилактика инспекторларининг ички ишлар органларининг патрул — пост, йўл ҳаракати хавфсизлиги, хорижга чиқиш келиш ва фуқороликни расмийлаштириш, ёнгин хавфсизлиги, қўриклаш, тергов, жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш хизматлари, шунингдек фуқароларнинг ў зини ў зи бошқариш органлари, жамоатчилик тузилмалари, корхона, ташкилотва муассасалар билан узвий ҳамкорлиги асосида таминланади.
Юқорида қайд этилганидек, ички ишлар органлари махалла ҳуқуқ тартибот масканиларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳам бевосита махаллалар ва ахоли турар жойларида хуқуқбузарликлами олдини олиш, жамоат тартибинисақлаш ва фуқаролар хафвсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш борасида ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимларининг ўзаро ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйишдан iborat.
Do'stlaringiz bilan baham: |