5-мавзу: бозор иқтисодиётининг мазмуни ва белгилари


Бозор ва унинг тузилиши. бозор турлари. бозорнинг объекти ва субъекти. Бозор сегменти



Download 204,5 Kb.
bet6/18
Sana21.02.2022
Hajmi204,5 Kb.
#31294
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Маъруза. Бозор

Бозор ва унинг тузилиши. бозор турлари. бозорнинг объекти ва субъекти. Бозор сегменти
Бозор иқтисодиёти мазмуни ва моҳияти унинг иқтисодий муносабатлар тизимида бажарадиган вазифаларида яққол аниқ-ланади.
Бозор энг аввало айирбошлаш орқали ишлаб чиқаришни истеъмолчи билан боғлашда воситачилик қилади. Чунки товар ҳаракати уни ишлаб чиқаришдан бошланиб истеъмол билан тугайди. Бу харакатни қанчалик тез ва секин бориши бозорга боғлиқ. Эҳтиёж бозорда талаб шаклида намоён бўлади ва товарни пулга айрбошлаш орқали қондирилади. Чунки ишлаб чиқарилган барча товарлар бозорга чиқмасдан бевосита истеъмолга келиб тушмайди.
Ишлаб чиқариш воситалари, ресурсларни ҳам корхоналар, фирмалар, хўжалик юритувчи субъектлар бозордан харид қиладилар ҳамда шу туфайли ишлаб чиқаришнинг моддий асоси қайта такрор яратилади ва ривожлантирилади. Бозор товар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга кетган сарфларни қанчалик зарурлигини аниқлайди ва ҳаражатларнинг пасайтиришга ундайди.
Халқаро меҳнат тақсимоти тақозо этган иқтисодий алоқаларни ўрнатиш воситаси бўлиб хизмат қилиш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга ижобий таъсир кўрсатади. Бозор ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчини бир-бири билан боғлаб нарх, (фойда, зарар) ёрдамида иқтисодиётнинг асосий муаммолари Нима? Қандай? Кимга? масаласини ечади.
Нарх бозорда талаб ва таклиф асосида эркин, келишилган ҳолда юзага келади ва шунга кўра мувазанат нархи шаклланади.
Иқтисодиётни тартибга солиш бозордаги талаб ва таклиф нисбати, унинг эгилувчанлиги (эластиклиги) қараб нарх ўзгариши даражасига кўра талаб билан таклиф бир бирига мослаштирилади. Бунга мувофиқ равишда барча ресурслар макромиқиёс-мамлакат даражасида тақсимланади. Шунингдек бозор ёрдамида иқтисодиёт-даги асосий нисбатлар аниқланади. Ишлаб чиқарилган товарлар, хизматларнинг сифати истеъмолчининг талабини қондира олиш олмаслигини бозор белгилайди. Товар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун сарф ҳаражатларни ҳам назорат қилишда бозорга тенг келадигани йўқ.
Бозор талаб ва таклиф нисбати асосида белгиланадиган нархлар туфайли яхши сифатли, арзон товарлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириб, аксинча ёмон, сифатсиз, қиммат товарларни касодга учратиб, уларни ишлаб чиқаришни кескин камайишига ёки тўхтатишига мажбур этади.
Эҳтиёжларни қондириш учун қандай товарлар ишлаб чиқариш зарурлиги бозорда ҳал этилади. Бу қонуният бозордаги нарх ҳамда талаб эгилувчанлигида (эластиклигида) ўз ифодасини топади ҳамда тезда ишлаб чиқарувчиларга етказилади.
Бу ҳолат бозор субъектларининг манфаатларини рўёбга чиқиши бозор орқали амалга оширилади. Шунга қараб ишлаб чиқарувчилар ва сотувчиларнинг табақаланиши юз беради.
Бозор ресурсларни тежашга, иқтисод қилишга улардан самарали, унумли фойдаланишга ундайди ва қилинган сарф ҳаражатларни қанчалик ўринли эканлигини аниқлайди. Сарфланган ҳаражатларни қоплаш зарурати уларни маҳсулот нарҳини пасайтиришга ундайди. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқарувчини янги техника ва технологияни қўллашга кенг йўл очади. Меҳнатни ташкил этиш ва тежашнинг ҳаражатларни камайтиришнинг янги самарали йўл ва усулларни излашга ва қидириб топишга мажбур қилади.
Бозорни таркиби хилма-хил бўлиб, бозор тузилишининг умум қабул қилинган турлари мавжуд эмас. Бозор муносабатлари бир-бирига боғлиқ ва бир-бирини тақозо этувчи мураккаб ички тузилишга эгадирки, уни изоҳлаганда ҳар ҳил мезонлар асос қилиб олинади: Бунда бозорнинг етуклик даражаси, сотиладиган ва ҳарид қилинадиган товарлар тури, бозор субъектлари хусусияти, бозор миқёси, бозорни жойлашиши, иқтисодий алоқалар хусусияти ҳисобга олиниши зарур.

Download 204,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish