5-мавзу: бозор иқтисодиётининг мазмуни ва белгилари


Бозор иқисодиётининг бошқа иқтисодиётлар каби ўз ривожланиш қонунлари мавжуд бўлиб, у икки гуруҳга бўли-нади



Download 204,5 Kb.
bet4/18
Sana21.02.2022
Hajmi204,5 Kb.
#31294
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Маъруза. Бозор

Бозор иқисодиётининг бошқа иқтисодиётлар каби ўз ривожланиш қонунлари мавжуд бўлиб, у икки гуруҳга бўли-нади:
а) умумиқтисодий, лекин бозор иқтисодиётига асосланган умумиқтисодий қонунларларга амал қилиш. (меҳнат унумдор-лигини ошириш, вақтни тежаш, ишлаб чиқариш муносабатла-рини ишлаб чиқариш кучларининг ўсишига мос келиши ва бошқалар).
б) бозор иқтисодиётининг ўзига хос бўлган қонунлар (қиймат қонуни, талаб ва таклиф; пул муомаласи қонуни).
Бозор иқтисодиёти иқтисодни жадал ривожлантирувчи учта омилни юзага келтиради;
1) иқтисодий фаолият эркинлиги бу ишбилармонлик, уддабу-ронлик учун имконият яратиш.
2) рақобат, ким ўзди қоидасини юзага келтириш, янгиликни жорий этишга ундаш, техника – технология, меҳнат унумдорлиги ва иш сифатини ошириш, қаттиқ меҳнат интизомини жорий этиш каби энг зарур бўлган омилларни юзага келтириш.
3) даромадларни чекланмаслиги – қўшимча даромад топишга интилишни кучайтиради. Бу эса бой бўлишга хавас, иқтисодий фаолиятни юзага келтиради.
Бозор иқтисодиётини уч асосий ривожлантирувчи кучи ҳам мавжуд:
1. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ;
2. РАҚОБАТ КУРАШИ;
3. НАРХ.
Шундай қилиб, бозор иқтисодиёти, иқтисодиётни ташкил этиш, фаолият кўрсатишни, тартибга солиш ва бошқаришнинг мураккаб шакли бўлиб, товар – пул муносабатларига асосланади ҳамда ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги алоқалар, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик фақат бозор орқали юз беради.
Бозор иқтисодиёти эркин иқтисодий фаолиятга асосланган товар муносабатлари яхлитлиги бўлиб, ҳар бир инсонга ўз фаолияти натижасини ўйлаб, оқилона хўжалик юритишни рағбатлантирувчи демократик иқтисодиётни вужудга келтиради.
Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва
зиддиятлари

Кишилик жамиятининг ривожи шундан далолат берадики, бозор иқтисодиёти умуминсоний иқтисодиёт бўлиб, у жамият аъзоларининг фаровон ҳаёт кечиришини амалга ошириш учун зарур имконият яратиш билан бошқа иқтисодий тизимлардан тубдан фарқ қилади. Бозор иқтисодиётнинг энг муҳим афзаллиги ҳар бир кишини ўз меҳнатидан манфаат кўриш, боқимандаликка барҳам бериш, ишбилармонликни рағбатлантириш ҳисобига меҳнат унумдорлигини оширишга, ўз меҳнатидан рағбатланиш ҳиссини кучайтиради.


Мамлакатимизда бозор муносабатлари қадим замонлардан бошлаб аста-секин шаклланиб келган тарихий ва археологик ҳужжатларнинг гувоҳлик беришича, бундан минг йиллар муқаддам Самарқанд, Бухоро ва Хива савдогарларни ўзига жалб қилган, чиройли, пишиқ товарларини Хиндистон, Хитой, Россия ва Европа мамлакатларига етказиб берган.
Жаҳон тажрибаси, шу жумладан мамлакатимиз тажрибаси ҳам иқтисодиёт фақат унинг ўзигагина хос бўлган қонунлар асосида ривожланиб борганлигини кўрсатади. Бозор муносабатларининг қонунларини назар-писанд қилмаслик, бузиш, иктисодиётни оғир-оқибатларга олиб келиши мумкин.
«Фақат уюшган бозоргина бугунги кунда халқни ижодий ва меҳнат имкониятларини очиб беради, боқимандаликка хотима беради, ташаббускорлик ва ишбилармонликни ривожлантира олади, рағбатлантиришни ва йўқотилган хўжайинлик туйғусини қайта тиклайди»1.
Бозор иқтисодиёти ўсиб бораётган чексиз эҳтиёжларни қондириш учун чекланган ресурсларни тақсимлаш ва ишлатишда энг аввало зарур товар ҳамда хизматлар ишлаб чиқаришни юқори даражада самарали бўлишни таъминлайди. Кучли бозор рақобати шароитида товар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бозорда ўз мавқеини сақлаб қолиш учун ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатларини камайтиришга, товар сифатини оширишга мажбур бўлади. «Фақат бозоргина тежамли хўжалик юритишнинг кучли оқи-лона жиҳатларини яратади, ҳаражатларни камайтиради, талон-тарож ва лапашангликка қарши курашади»2.
Бозор иқтисодиёти ўзгараётган шароитларга тезкор мосла-шувчи бўлиб, юқори даражада зарур товарларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни йўлга қўяди. Бозорда жамият, истеъмолчи талабига мос бўлмаган товарлар, хизматлар ўз харидорини топмайди, натижада товар эгалари сарфлаган ҳаражатларни қоплай олмайдилар, зарар кўрадилар. Бундай хатар ҳар бир ишлаб чиқарувчини бозордаги талабга дарҳол мослашишга, ҳаридоргир товар ишлаб чиқаришга мослашишга мажбур этади. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш таркиби ва хажми талаб асосида шаклланади ва унга биноан ресурслар ҳам тақсимланади.
«Фақат бозоргина ишлаб чиқарувчининг ҳукмини синдириш, ишлаб чиқаришни истеъмолчиларнинг мафаатларига бўйсиндириш, маҳсулотга бўлган талабни аниқ ҳисобга олиш, коньюктура ўзгаришларига қараб тезликда иш тутиш имконини беради»3
Бозор иқтисодиёти шароитида рақобатда устун бўлиш, ютиб чиқиш, синмаслик учун ҳар бир ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрса-тувчи фан-техника янгиликларига сезгир бўлиши, унинг ютуқлари-дан кенг фойдаланиш инновацияга мойиллиги кучаяди. Янгилик-ларни қидириш, ихтиролар қилиш, уларни ишлаб чиқаришга тезда жорий этиш йўли билан камроқ ҳаражат қилиб, кўплаб сифатли товар ва хизматларни яратишга интилади.

«Фақат бозоргина янгиликларга сезгир қилади, фан техниканинг энг сўнгги ютуқларини дадил ва ғайрат билан жорий этади, ўз ишининг устасига, касб маҳоратига муносиб баҳо беради»1


Бозор иқтисодиёти турли-туман чексиз эҳтиёжларни қондириш, товар ва хизматлар сифатини яхшилаш, уларнинг тўкинчилигини таъминлаш, харидорларни танлаб олиш имкониятини яратиши билан ҳам бошқа иқтисодиётдан фарқ қилади.

Download 204,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish