5-мавзу: бозор иқтисодиётининг мазмуни ва белгилари



Download 204,5 Kb.
bet1/18
Sana21.02.2022
Hajmi204,5 Kb.
#31294
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Маъруза. Бозор


МАВЗУ: БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ, УНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ ШАРТ -ШАРОИТЛАРИ


РЕЖА
1. Бозор иқтисодиётининг мазмуни. Бозор иқтисодиётининг асосий белгилари.
2. Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари.
3. Бозор иқтисодиёти, унинг шаклланиши ва ривожланиши шарт-шароитлари. Бозор турлари. Бозорининг объекти ва субъекти. Бозор сегменти.
4. Бозор инфратузилмаси ва унинг таркиби.


Бозор иқтисодиёти, унинг шаклланиши ва ривожланиш шарт-шароитлари , бозор иқтисодиётининг асосий белгилари
Ҳозирги замон дунё мамлакатлари иқтисодиётининг асосини – бозор иқтисоди ташкил этади ва у ер юзидаги барча давлатларда ҳар хил даражада ва ўзига хос хусусиятлар билан ривожланмоқда ва амал қилмоқда.
Мазкур иқтисодиётнинг амал қилиш хусусияти кўп асрлар давомида таркиб топиб, шаклланиб, бугунги кунда маданийлашган шаклга кириб ҳукмрон иқтисодий тизимга айланди.
Бозор иқтисодиёти деганда, энг аввало кўз олдимизга бозор тушунчаси келади. Бозор иқтисодиётининг марказида, албатта, бозор тушунчаси туради. Хўш бозор ўзи нима? У қандай иқтисодий тушунча, категория?
Халқ орасида, бозор деганда, алоҳида савдо-сотиқ қилинадиган жой, харидор билан сотувчи учрашадиган жой тушунилади. Чунки биринчи бор бозор энг аввало сотувчи ва харидорларнинг ўз молини айирбошлайдиган жой тариқасида пайдо бўлган.
Қадим замонларда қабилалар ўзларининг ортиқча моллари-маҳсулотларини маълум бир жойга олиб келиб, бошқаларнинг маҳсулотларига айирбошлаганлар. Меҳнат тақсимотининг келиб чиқиши, ҳунармандчиликнинг ривожланганлиги ва кўплаб шакл-ларининг пайдо бўлиши натижасида олди-сотди қилиш учун махсус жой, майдонлар ажратилган. Шу жой (майдон) бозор деб аталиб, кишилар бир-бирлари билан олди-сотди олиб бориладиган объектга айланди. Қадимги даврларда товар айирбошлаш Т-Т1 кўринишда, яъни бир товарга бошқа товарни айирбошлаш шу жойни ўзида, бир вақтда содир бўлган. Меҳнат тақсимотининг вужудга келиши ва чуқурлашуви туфайли айирбошлашнинг кенг тус олишига сабаб бўлди. Пулнинг келиб чиқиши билан эса сотиш ва харид қилиш икки жараёнга бўлинган ва Т-П-Т2 шаклида юз бера бошлаган. Натижада товарни сотиш Т-П, харид қилиш эса П-Тга айланган. Бу жараён замон ва макон жиҳатидан юз бермаслиги ҳам мумкин. Чунки сотувчи ўз товарини сотиб, пулга айлантириб, бошқа вақтда бошқа жойдан ўзига керакли товарларни ҳарид қилиши мумкин.
Пулнинг келиб чиқиши, савдо билан шуғулланувчи, аҳоли ичидан товарларни ишлаб чиқарувчи ҳамда сотувчи қатламлар вужудга келди. Натижада савдо билан шуғулланувчи қатлам, товарни бир жойдан иккинчи жойга олиб бориб, истеъмолчиларга сотиш билан шуғулланадиган – тижоратчилар пайдо бўлди.
Меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви яна бир соҳа савдо соҳаси юзага келди ва у товар пул ҳаракатининг тезлаштирувчи, истеъмолчи билан ишлаб чиқарувчини боғлайдиган воситачига айланди. Бунда ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи ўртасидаги алоқалар бевосита эмас, балки билвосита, яъни савдогарлар, тижоратчилар, воситачилар орқали амалга ошириш йўлга қўйилди. Натижада бозор тушунчаси-нинг мазмуни ўзгариб, янги маъно касб этди. Товар пул муомала-сининг янги шакли сифатида намоён бўла бошлади. Натижада бозорни фақат олди-сотди қилинадиган жой деб тавсифлаш борлиқни етарли даражада ифодалай олмай қолди. Энди бозорни янгича айирбошлаш алоқаси, муносабат шаклида ҳам тушуниладиган бўлинди.
Бозор – сотувчи ва харидорнинг, товарларни пул восита-сида айирбошлаш борасида юзага келадиган иқтисодий алоқа-лари, муносабатлари, уларнинг ўзаро алоқаси йиғиндиси бўлиб, товар муомаласининг янги шакли сифатида намоён бўла бошлади. Чунки олди-сотди жараёнида янги ўзига хос муҳим махсус товар-ишчи кучининг пайдо бўлиши билан бозор умумий тус олиб унинг мазмуни янада кенгайди, шунингдек фақат ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар эмас, балки ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи ҳам бозор жараёнига тортилиб, ишлаб чиқаришга жалб этилиб борадиган уларнинг бир-бирига таъсири бевосита эмас, балки билвосита, бозор орқали амалга ошадиган бўлди.
Бозорнинг моддий асоси товар ва пул ҳаракатидан иборат бўлиб, у иқтисодиётнинг тўртта фазасини яъни ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларидан фақат айир-бошлаш жараёнидаги иқтисодий муносабатлардан ташкил топади.

Download 204,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish