Бозор иқтисодиётининг субъектлари тадбиркорлар, ишчилар, капитал, қимматбаҳо қоғоз эгалари, тижоратчилар истеъмолчилар бўлиб, бозорда улар сотувчилар ва харидорлар шаклида тенг ҳуқуқли бўлиб, бир-бири билан мақсади, манфаатлари товар ва хизматлар ҳаракатини ташкил этиш шакли ҳамда хусусияти жиҳатдан бир-бири билан узвий равишда боғлангандир.
Иқтисодий адабиётларда бозор иқтисодиётининг субъектлари: уй хўжалиги, фирма (корхона) банк ва давлат (хукумат) дан иборат деб кўрсатилади. Бозор иқтисодиёти субъектлари ўзаро алоқага киришадилар. Ер, иш кучи, капитал ва бошқа восита эгалари уларни корхона фирмаларга сотадилар. Улар ўз навбатида ишлаб чиқариш омилларини ишлатиб, товарлар яратадилар, хизмат кўрсатадилар.
Бозорни савдо-сотиқнинг маълум белги аломатларига қараб кўпгина бўғинларга, қисмларга ажратилиши, табақаланиши бозор сегменти деб аталади.
Сегмент бозорни кичик қисми бўлиб, у ерда харидорлар гуруҳи чекланган ва уларга маълум турдаги товарлар сотилади.
Бозорни сегментларга ажратиш икки нарсага:
а) меҳнат тақсимоти чуқурлашиб, хилма-хил товарлар ишлаб чиқари-лиши ва уларнинг маълум гурух истеъмолчиларга мўлжаллан-ганлиги;
б) истеъмолчиларнинг ижтимоий иқтисодий жиҳатдан табақала-ниши, улар талабини ўзаро фарқланишига боғлиқ.
Бозорни сегментларга ажратиш мезонлари кўп ва хилма-хил:
Ҳудудий ва ижтимоий демографик сегментларга бўлиниши мумкин.
Ҳудудий сегмент: - Аҳолини сони ва зичлиги, транспорт ва алоқа шаҳобчаларининг ривожланиш даражаси, табиий иқлим шароити, тижорат ишининг йўналиши ва хизмат қилиши, ҳудуд иқтисодиётининг умумий аҳволи, инфляция даражаси, бозор инфра-тузилмасининг мавжудлиги ва ривожланишига боғлиқ.
Ижтимоий демографик сегмент – истеъмолчи харидорлар-нинг ёши, жинси, миллий тузилиши, ирқи, аҳолининг таркиби, унда ишловчилар, ўқувчилар, нафақахўрлар, харидорнинг турмуш тарзи, касбкори, (маданият, санъат ходимлари, ёзувчилар, спортчилар, ишчи, деҳқон, ўқувчи, талаба) истеъмолчиларнинг билим даражаси, савиясига қараб бўлади.
Харидорлар истеъмолчиларнинг харид қилиш қобилияти ва хулқ атворига қараб ҳам сегмент-харид қилинган, товарларнинг юқори сифатлиги, хизмат кўрсатиш даражаси, паст нархларда бўлиши, харидорни доимий мижозлиги, товарларга бўлган талабни қондирилишига қараб бўлинади.
Сегментни ташкил этувчи устувор белгилар ҳам мавжуд. Бир сегмент учун аҳолининг харид қобилияти устувор бўлса, бошқа сегмент учун рақобатнинг бор йўқлиги муҳим белги бўлади.
Сегментларга ажратиш муайян товарларга нисбатан ҳам юзага келади. Масалан, пойабзал бозорида ёшлар, ўсмирлар, катталар, эркаклар, аёллар, спортчилар пойабзали бозорларига, костюм бозорида ҳам ёшлар, катталар, ўсмирлар костюмлари уларни размери, бўйи, тўлалиги билан ажралади.
Бозор сегментациясини билиш ва шу асосда товарларни ишлаб чиқарилиши сарф ҳаражатларни камайтиришга ва даромадларни кўпайтиришга имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |