Магазин (французча-magazin,-омбор, товар сақланадиган жой) товарларни сақлайдиган ва сотадиган жой ҳисобланади. Магазин - дўконларда асосан чакана савдо-сотиқ амалга оширилади. Магазинлар (дўконлар) одатда универсал, ихтисослаштирилган, супермаркет савдо марказларидан, деҳқон бозорларидан, кичик-кичик дўкончалардан иборат бўлади.
Аукцион (лотинча-auсtio-ошкора савдо дегани) аукционлар алоҳида хусусиятга эга бўлган товарларни сотиш бўйича ким ошди савдосини ташкил этади. Унда намуна товарлар рўйхатда кўрса-тилган тартибда савдога қўйилади. Бу сотувчи билан харидор ўртасидаги ким ўзди кураши асосида олиб борилади ва харидор-лардан қайси бири энг юқори нархни таклиф этса, у ютиб чиқади ва товарни сотиб олади.
Аукционлар халқаро миқёсида ҳам ўтказилади. Масалан зотдор, наслдор отларни сотиш бўйича Москвада, С.Петербургда мўйна билан, Лондонда эса санъат асарлари билан савдо қилувчи «Сотби» аукциони фаолият кўрсатмоқда.
Савдо ярмаркалари доимий ва маълум вақтларда баъзан йил фаслларига қараб ҳам ўтказилиб турадиган тадбир.
Ярмаркада (немисча-yahrmarki – йиллик бозор) товарлар улгуржа тарзда савдо қилинади. Ярмаркалар характери ва мазмунига кўра универсал, кўп тармоқли, ихтисослашган, регионал, маҳаллий, халқаро бўлиб улар бир-биридан фарқланади. Кўп вақтларда ярмаркалар халқаро илмий-техникавий конференция ёки симпозиум ташкил этилиши муносабати билан ўтказиш одат тусига кириб қолган.
Ҳар йили йирик халқаро ярмаркалар Париж, Милан, Торонто, Лейпциг, Вена шаҳарларида ўтказилади.
Ўзбекистонда биринчи миллий ярмарка (халқ истеъмол товар-лари улгуржи савдоси бўйича) 1995 йилда ташкил этилган. Сўнгги йилларда йилига икки маротаба мустақиллик куни ва янги йил арафасида республика пойтахти Тошкент шаҳрида ва вилоят марказларида қишлоқ ҳўжалик махсулотлари билан савдо ярмарка-лари ташкил этиш аньанага айланиб қолди.
Савдо уйлари – савдо муассасасининг махсус тури бўлиб, улар ихтисослашган ёки универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган савдо уйи айрим товарлар билан (кийим-кечак, пойафзал, газлама, озиқ-овқат ва бошқалар). Улгуржи ҳамда чакана савдо билан шуғулланади. Универсал савдо уйида хар хил товарлар билан савдо қилинади. Савдо уйлари таркибида савдо фирмалари алоҳида ўрин тутади ва тижорат ишларини олиб борувчи ихтисос-лашган савдо-сотиқ корхонаси ҳисобланади.
Супермаркет харидорнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатадиган кенг тармоқли савдо корхонаси бўлиб, уларда деярли барча турдаги товарлар, шунингдек импорт товарлари билан савдо қилинади.
Супермаркетларда харидорларга бепул маслаҳатлар берилади, товарларни ҳаридор буюртмаси асосида унинг уйига етказиб бери-лади, уларга турли хизматлар кўрсатилади. Шу сабабли супермар-кетларда нархлар албатта, магазин ва дўконларга қараганда нисбатан юқори бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |