Бозор инфратузилмаси ва унинг таркиби.
Инфраструктура (лотинча infra – қуйи, асос, structura – тузилиши, ўзаро жойлашув) бозорни нормал ишлаши, бозор алоқаларини ўрнатишга хизмат қилувчи корхона, ташкилот ва муассасалар йиғиндисига айтилади.
Бозор инфратузилмаси, бозор субъектлари ўртасида айирбош-лаш муносабатларини узлуксиз амалга оширишга хизмат қилади.
«Бозор муносабатларини шакллантиришни тегишли муҳитсиз, - товар, пул бозорларида ва меҳнат ресурслари бозорида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро алоқани таъминлаш керак бўлган бозор инфраструктурасиз тассавур қилиб бўлмайди»1.
Бозорга хизмат қилувчи инфратузилмани фаолият кўрсатишга қараб уч турдаги бозорларга: товарлар, хизматлар, молия ва меҳнат ишчи кучи – бозорларга бўлиш мумкин.
Товар бозордаги инфратузилма – товар биржалари, улгуржи ва чакана савдо корхоналари (дўконлар, супер, мини маркет дўконлари) аукционлар, ярмаркалар, тижорат дўконлари, деҳқон бозорлари, тижорат воситачи марказлари, савдо саноат палаталари, савдо уйлари, савдо кўргазмалари, товар биржалари. Булардан ташқари бозорга хизмат қилувчи давлат ташкилотлар, солиқ инспекциялари, давлат монополияга қарши қумитаси ва бошқалар киради.
Молия бозори инфратузилмаси - банк тизими, тижорат, хусусий банклар, валюта, фонд биржалари, брокерлик, суғурта холдинг компаниялари, молия кредит хизмат кўрсатиш, аудитор фирмалар, суғурта компанияларидан ва турли хил фондлардан иборатдир.
Меҳнат ишчи кучи бозори инфратузилмаси меҳнат ишчи кучи биржаси, ишчи кучи бандлик хизмати ташкилотлари, ишчи кучи миграцияси ва уни тартибга солиш билан шуғулланувчи ташки-лотлар, кадрларни қайта тайёрлаш марказлари, нафақа, хайрия, тадбиркорликни қўллаб қувватловчи фондлар ва бошқалар.
Шунингдек, бозор инфратузилмасида, транспорт хизмати, омборлар тизими, ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, ахборот ва реклама билан таъминловчи муассасалар ижтимоий соҳага хизмат қилувчи ташкилотлар (уй-жой ва коммунал хизмат идоралари) нинг ҳам ўзига хос ўрни бор.
Бозор инфратузилмасининг юқорида баён этилган рукнлари ишлаб чиқарувчиларнинг савдо-сотиқ, молия-кредит ишларида шерик топишга, иш кучи ёллашга ёрдамлашади, давлатнинг иқтисодиётини тартибга солувчи тадбирларини амалга оширади, ишлаб чиқарувчилар билан алоқа ўрнатишга ёрдам беради.
Бозор инфратузилмасида товар ва хизматлар муомаласига хизмат кўрсатувчи муассасалар – савдо корхоналари, дўконлар, супермаркетлар, аукционлар, ярмаркаларнинг ўрни катта аҳамиятга эга. Уларнинг ҳар бирига қисқача таъриф беришни лозим топдик.
Товарлар билан савдо қилиш улгуржи ва чакана савдо шаклида бўлиб, улар бири-биридан нархларни ташкил этилиши билан фарқланади.
Товарлар улгуржи нархларда сотилганда, нарх паст бўлса, чакана нархда эса юқори бўлади, чунки товарларни ташиб келиш, сортларга ажратиш, ўраш, сотувчиларни ёллаш, бино, уни сақлаш, иситиш, ёритиш ва бошқа нарсаларга ҳаражат сарфланади, чунки савдо шоҳобчаси ҳам фойда, даромад олиши керак.
Савдо магазин (дўкон), аукцион ва ярмаркаларда, савдо уйла-рида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |