Меҳнат таълими дарсларида муаммоли таълимни қўллаш. Муаммоли вазият муаммоли таълимни энг мухим моментидир. Меҳнат дарсларида 9 типдаги муаммоли вазиятларни вужудга келтириш мумкин :
1.Ўқувчиларда мавжуд бўлган билимлар системаси билан янги билимлар орасидаги номувофиқлардан чиқиб келадиган муаммоли вазиятдир. Бу ўзлаштирилган билимлар билан янги фактлар ёки илмий билимлар ва улардан олдинги хаётий, амалий билимлар орасидаги номувофиқлик натижасида пайдо бўлади.
Масалан : 6 синф ўқувчилари тажрибасидан маълумки моторли қайиқни сувда юриши, самолётнинг хавода учиши винтнинг айланиши билан содир бўлади.
Билимни тўлдириш учун резина двигателли қайиқ моделини тайёрлашдан олдин, унинг атака бурчаги нол бўлган винт билан ишлашни намойиш қилинади.
2.Конкрет усулда назарий жихатдан маълум бўлган энг мувофиқ харакат усулини танлаш муаммоси пайдо бўлади. Бундай масала қирқиш режимини танлашда, жихозни носозлигини аниқлашда пайдо бўлади.
Масалан : рандалашда ранда ёғоч қатламларини ўзиб олаётганини пайқайди. Лекин унга сабаб қайси бири эканини билмайди, муаммо содир бўлади.
3.Мутлақо янги шароитда мавжуд билимлар ва харакат усулларидан фойдаланиш заруриятидан келиб чиққан муаммолар.
Масалан : ўқувчилар исталган асбоб асосини пона ташкил қилишини билгандан сўнг ўқитувчи уларга ранда ва шерхебл ранда тиғи орасидаги фарқни топишдек муаммо.
4.Ўқув муаммоси хал қилишнинг назарий мумкин бўлган йўли билан амалга ошириб бўлмаслик орасидаги номувофиқликдан келиб чиққан муаммо. Бу ишлаб чиқаришга оид саволлар тарзида «нега» деган савол.
Масалан: тасмали узатмани узатиш 5 дан кўп қисм тайёрлаш тавсия этилмайди ва хоказо.
5.Конкрет объект (технологик) билан унинг тасвири орасидаги номувофиқликдан келиб чиққан муаммо. Меҳнат таълимида фойдаланганда техник расм, чизма – кинематик символлар ёрдамида тасвирланади, унда мухим бўлмаган элементларни тушириб қолдирилади, натижада амалга мос келмайди, муаммоли вазият содир бўлади.
6.Харакатнинг хаёлий образи билан амалий харакат орасидаги номувофиқликни акс эттирувчи муаммоли вазиятлар. Ўқувчилар янги амалий харакатни бажаришдан олдин унинг образини яратишлари керак. Кўп холларда ўқувчининг янги харакатни бажариши унинг тавсифи билан бир хил бўлмайди.
7.Олдинги тажрибани «Психологик тўсиқлари»ни бартараф қилиш билан боғлиқ муаммоли вазиятлар. Мавжуд тажрибалар янги билимларни ўзлаштириш процессида ижобий ва салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўзлаштирилган билим ва малакаларни сақлаш билан уларни такомиллаштириш, янгилаш орасидаги кураш боради ва муаммоли вазият манбаига айланади.
Конструкциялашда, моделлаштиришда, технологик процессларни ташкил этишда, ўқувчилар маълум конструкциялар, моделлар, типовой процесслардан узоқлашиш қийин бўлади. Янги ечимларни топишда муаммо характеридаги қийинчиликка дуч келадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |