Давлат функцияларининг қуйидаги муҳим хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин:
давлат функциялари, унинг синфий ва умуминсоний моҳиятини аниқлаштиради ва ифода этади, шунингдек. функцияларнинг мазмунида синфий, гуруҳий, миллий ва жамият аъзоларининг хусусий манфаатлари ўз ифодасини топади;
давлат функцияларида унинг мамлакат ичкарисидаги ва халқаро майдондаги ҳар томонлама амалий фаолияти намоён бўлади;
давлат функциялари унинг тарихий тараққиётидаги мақсад ва вазифаларига мос равишда юзага келади ва ривожланиб боради;
давлат функцияларида унинг ривожланиш хусусиятлари ва қонуниятлари, жамият ҳаётида рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳалардаги ўзгаришлар ва ислоҳотлар акс этади.
Ўз навбатида, давлат функциясини унинг алоҳида органлари функцияларидан фарқлаш лозим. Давлат механизмига кирувчи барча давлат органлари, давлат корхоналари, давлат муассаса ва ташкилотларининг ҳар бири ўз ваколатлари доирасида давлат фаолиятининг муайян соҳаларида ўз функцияларини амалга оширадилар ҳамда шу асосда улар давлат функциясининг муайян кўринишлари бўлиб ҳисобланадилар.
Давлат функциялари ҳақида гапирганда унинг мақсади ва вазифаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Чунки, давлат функциялари давлат мақсади ва вазифалари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, давлат ўз олдига қўйган мақсадга эришиши учун маълум бир вазифаларни ҳал қилиши лозим, бу эса ўз навбатида тегишли функцияларни амалга ошириш билан боғлиқдир.
Шуни қайд этиш лозимки, ―мақсад‖, ―вазифа‖, ―функция‖ тушунчалари бир-биридан ажралмас бўлиб, давлатнинг мақсад ва вазифаларига мос келиш давлат функциясининг асосий белгисини ташкил этади. Мақсад бу муайян давлатнинг тараққиётидаги кейинги босқичда эришмоқчи бўлган ҳолати бўлса (масалан: фуқаролик жамиятини шакллантириш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш), вазифа эса ушбу мақсадга эришиш учун ҳал этилиши лозим бўлган масалалар, функция - вазифаларни ечимига йўналтирилган фаолият йўналишидир.
Давлат ва жамият тараққиётининг муайян босқичида улар олдига маълум бир вазифаларнинг қўйилиши тегишли функцияларни амалга ошириш заруратини келтириб чиқаради, чунки давлатнинг функциялари амалга оширилмаган тақдирда унинг вазифалари ҳам амалга ошмай қолади. Вазифа, бир томондан, маълум хусусиятга эгабўлмаган бирор-бир мақсадга эришиш заруратини, иккинчи томондан эса маълум фаолият турини амалга ошириш заруратини тақазо этади.
Юридик адабиётларда давлат функцияларини таснифлашда бир хил ёндашув мавжуд эмас. Давлат функцияларини таснифлашда бир хил ёндашувнинг мавжуд бўлмаслигига сабаб, тараққиётининг турли босқичларида турган давлатлар мавжуд объектив шароитдан келиб чиққан ҳолда ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларнинг моҳиятига мос равишда фаолият юритишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |